Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХОЛДИНГЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Бозор қайта ўзгартириш жараёнларини янада ривожлантириш ҳамда корхоналар ва ташкилотларни шунга монанд бошқаришни ва уларнинг фаолият кўрсатишини, республика иқтисодиётининг турли секторларида иқтисодий интеграцияни, шунингдек инвестиция фаолиятини ривожлантиришни таъминловчи замонавий тузилмаларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Холдинглар тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Холдингларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 12 октябрь,
398-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Холдинглар тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ холдинглар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялари назорат пакетлари кирадиган акциядорлик жамияти холдинг ҳисобланади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Акциялар (пайлар, улушлар)нинг назорат пакети ўзида корхона сармоясида қатнашишнинг исталган шаклини ифодалайди. Ушбу шакл холдинг қатнашчилари умумий йиғилишида ва унинг бошқарув органлари томонидан муайян қарорлар қабул қилиниши ёки рад этилишининг сўзсиз ҳуқуқини таъминлайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Акцияларининг назорат пакетлари холдинг активларига кирувчи корхона шуъба корхона ҳисобланади. Шуъба корхоналар мустақил юридик шахс ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Холдинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган исталган фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Холдинг бошқа холдингнинг шуъба корхонаси бўлиши мумкин.
3. Холдинг активлари:
а) қимматли қоғозлар;
б) муассислар томонидан шартнома асосида берилган, шунингдек холдинг маблағлари ҳисобига сотиб олинган ёки ҳосил қилинган мулклар;
в) пул маблағлари ва бошқалар ҳисобидан ташкил топади.
Холдинг хорижий сармоя иштирокида ёки тўлиқ унинг асосида, шу жумладан хорижий корхоналар акциялари назорат пакетларини сотиб олиш йўли билан ташкил этилиши мумкин.
Холдинг активлари таркибига, шуъба корхоналар акциялари назорат пакетлари билан бир қаторда, акцияларнинг паритет пакетлари (қатнашчи иккита бўлган тақдирда 50 фоиз) ва бошқа хўжалик жамиятлари сармоясида қатнашиш пакетлари (акцияларнинг назорат пакетлари эмас) кириши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Холдинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга оширишга, шу жумладан исталган қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга ҳақли бўлади.
(3-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Шуъба корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради, бош холдингга тегишли бўлган акцияларнинг назорат пакети қиймати ҳам шу жумлага киради. Бош холдинг таъсис шартномасида қайд этилган шартларда шуъба корхонанинг қарзлари бўйича жавоб бериши мумкин.
4. Шуъба корхона ўзининг холдингга тегишли бўлган акциялари пакети миқдоридан қатъи назар, бирор-бир шаклда холдинг акцияларига эгалик қилиши мумкин эмас, гаров ва траст (ишонилган мулк) ҳам шу жумлага киради.
Шуъба корхоналар акциядорларининг умумий йиғилишларида холдингнинг вакиллари мазкур шуъба корхона акцияларининг назорат пакетига мувофиқ овозга эга бўладилар. Рўйхати уставда кўрсатилиши керак бўлган шуъба корхоналарни ривожлантиришнинг стратегик муҳим масалаларини ҳал этиш учун уставда даражали кўпчилик ҳақидаги норма белгилаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Холдинглар юридик шахс ҳисобланади ҳамда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида фаолият кўрсатади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар холдинг муассислари ва қатнашчилари бўлишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қатнашиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисидаги қонунчилиги билан тартибга солинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Холдингнинг номига «холдинг» сўзи қўшилган бўлиши ҳамда унинг тури («АЖ» акциядорлик жамияти) кўрсатилган бўлиши керак.
II. Холдинг ташкил этишдаги чеклашлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Холдинг ташкил этиш ва уни рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
Холдинглар турдош корхоналарни кооперациялашга кўмаклашиш ҳамда улар томонидан келишилган инвестиция сиёсати амалга оширилиши учун ташкил этилади. Холдингга ёки унинг шуъба корхоналаридан бирига холдинг компаниянинг шуъба корхоналари маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) учинчи шахслар томонидан сотилиши ҳуқуқи берилишига, шунингдек кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га нархлар холдинг томонидан бирор-бир шаклда белгилаб қўйилиши ҳуқуқи берилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
4. Қуйидаги тармоқларда холдинглар ташкил этилишига йўл қўйилмайди:
савдо, моддий-техника таъминоти, умумий овқатланиш, маиший хизмат, коммунал хўжалик, транспорт (темир йўл, авиация, трубопровод транспорти ва мутлақ равишда халқаро ташишларни амалга оширувчи корхоналардан ташқари), халқ бадиий ҳунармандчилиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ёки давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришда, сотиб олиш ва ижарага беришда чеклашларга эга бўлган давлат корхоналари ва мол-мулки асосида холдинглар ташкил этишга ушбу чеклашлар бекор қилингунга қадар йўл қўйилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Ташкил этилаётган холдинглар барча турдаги хўжалик уюшмалари (иттифоқлар, концернлар, консорциумлар, корпорациялар ва бошқалар)нинг ёки корхоналарнинг бошқа бирлашмалари, шунингдек давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий ворислари бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
8. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхонанинг (корхона бўлинмасининг) шуъба корхонага айлантирилишига ана шу корхона меҳнат жамоасининг розилиги билан йўл қўйилади. Бундай розилик умумий йиғилишда барча ходимларнинг ярмидан кўпининг овози билан қабул қилинади.
III. Молиявий холдинглар
1. Сармоясининг 50 фоиздан ортиғини бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозлари ва ўзга молиявий активлари ташкил этган холдинг молиявий холдинг ҳисобланади.
Молиявий холдинг активлари таркибига фақат қимматли қоғозлар ва ўзга молиявий активлар, шунингдек холдинг бошқаруви аппарати фаолият кўрсатишини таъминлаш учун бевосита зарур бўлган мол-мулк кириши мумкин.
Активлари таркиби таъсис этиш пайтида кўрсатиб ўтилган талабга мувофиқ келмайдиган молиявий холдинг давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида уни бажариш учун зарур бўлган хатти-ҳаракатларни амалга ошириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўрсатиб ўтилган талабнинг бажарилмаслиги ушбу холдингнинг акциялари эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказган органнинг тақдимномаси асосида иқтисодий суд томонидан молиявий холдингни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос ҳисобланади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
2. Молиявий холдинглар мутлақ даражада инвестиция фаолияти юритишга ҳақлидирлар, улар учун фаолиятнинг бошқа турлари тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари (кейинги ўринларда давлат мулкини бошқариш ваколати берилган органлар) молиявий холдинглар устав фондига корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш тартибида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав сармоясининг 20 фоизидан ортиғини ташкил этувчи акциялар пакетини қўшишга ҳақли эмаслар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
4. Молиявий холдинг шуъба корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Молиявий холдинг вакиллари фақат шуъба корхоналар акциядорлари йиғилишларида қатнашишлари мумкин. Молиявий холдинг вакилларининг кузатув кенгаши, бошқарув ва шуъба корхоналари бошқарувининг бошқа органлари таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
5. Молиявий холдинг ўзига тегишли акциялар билан қимматли қоғозларнинг ташкил этилган бозоридан (фонд биржасидан) бошқа жойда битишувлар содир этишга ҳақли эмас. Фонд биржасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган акциялар билан амалга оширилган битишувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
IV. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришда холдинглар таъсис этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда холдинглар ташкил этилиши мумкин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришда холдинглар ташкил этиш тўғрисидаги таклиф давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органларга қонунчиликда назарда тутилган тартибда киритилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Таклифда:
холдинг ташкил этиш зарурлиги асосланиши, унинг фаолияти мақсади ва вазифалари кўрсатилган бўлиши;
ташкил этилаётган холдингга киритилиши таклиф этилаётган корхоналар (бўлинмалар) рўйхати берилган бўлиши;
ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида кўрсатиб ўтилган корхоналар (бўлинмалар) томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар улуши тўғрисидаги маълумотлар берилган бўлиши;
холдинг бошқарув органларининг ваколатларини, холдингнинг шуъба корхоналар билан ўзаро муносабатлари тартибини белгиловчи холдингнинг таъсис ҳужжатлари лойиҳалари мавжуд бўлиши керак.
Аризага иловада шуъба корхоналар сифатида холдинг таркибига киритиш таклиф этилаётган корхоналар (бўлинмалар) меҳнат жамоаларининг қарори бўлиши лозим. Ушбу қарор мазкур Низомнинг II бўлими 8-бандига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши лозим.
3. Қайта ўзгартирилаётган ва давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналар асосида ташкил этилаётган холдингнинг муассислари давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органлар, шунингдек пайлар, улушлар, акциялар кўринишидаги ўз маблағларини қўйиш хоҳишини билдирган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар бўлишлари мумкин.
Холдинг қатнашчилари сони чекланмаган.
4. Йирик корхонани қайта тузиш ва давлат тасарруфидан чиқариш тартибида унинг таркибидан юридик мустақил (шуъба) корхоналарни ажратган ҳолда холдинг ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
бутун корхонанинг ёки ажратиб чиқарилаётган бўлинмаларнинг устав сармоясини кўпайтириш мақсадга мувофиқлигини баҳолайдилар, зарурат бўлганда эҳтимол тутилган ўзга инвесторларни холдинг қатнашчилари сафига киритиш учун улар ўртасида танлов ўтказадилар.
5. Юридик мустақил корхоналарнинг акциялари пакетларини бирлаштириш тартибида холдинг компания ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташкил этилаётган холдинг компанияга киритилаётган, ёхуд хўжалик мустақиллигига эга бўлаётган ва умумий асосларда давлат тасарруфидан чиқарилиши керак бўлган корхоналар рўйхатини аниқлайдилар;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
корхоналар меҳнат жамоаларининг қарорларини ва (ёки) уларнинг корхоналарни холдингнинг шуъба корхоналарига айлантиришга розилигини ҳисобга оладилар;
қўшимча инвестицияларни жалб этишнинг эҳтимол тутилган усулларини кўриб чиқадилар, зарурат бўлганда эҳтимол тутилган ўзга инвесторларни холдинг қатнашчилари сафига киритиш учун улар ўртасида танлов ўтказадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Корхона (ажралиб чиқадиган бўлинма) қонунчиликда назарда тутилган тартибда акциядорлик жамиятига айлантирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзга инвесторларнинг иштирокисиз ташкил этилаётган холдингнинг устав фондига қўшиладиган мулк қиймати қонунчиликка мувофиқ баҳоланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзга инвесторлар иштирокида холдинг ташкил этишда компания қатнашчилари томонидан қўшиладиган улушлар миқдори мол-мулкнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб, томонларнинг розилигига кўра баҳоланади.
8. Шуъба корхоналарга (бўлинмаларга) айлантириладиган корхоналар ходимлари давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органнинг розилиги билан тасдиқланган рўйхатларга ва ёпиқ обуна натижаларига мувофиқ улар томонидан беришга ва сотишга мўлжалланган акцияларни холдингнинг устав фондига қўшишлари мумкин. Эслатиб ўтилган акцияларнинг ўрнига шуъба корхоналарнинг ходимларига холдинг акциялари берилади (номинал қиймати бўйича сотилади).
9. Холдинг ташкил этиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган орган томонидан қабул қилинган тақдирда:
шуъба корхоналарнинг акциялари пакетлари ва мазкур Низомнинг 1 бўлими 3-бандида назарда тутилган бошқа активлар давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган орган томонидан холдинг устав сармоясини тўлаш тартибида қўшилади. Бунда холдинг устав сармояси акцияларнинг ушбу пакетлари ва унга муассислар томонидан бериладиган бошқа активларнинг жами номинал қийматига тенг бўлади;
шуъба корхоналарнинг қолган акциялари давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органларга тақсимлаш (сотиш) учун берилади;
холдинг акциялари унинг қатнашчилари ўртасида уларнинг улушларига мувофиқ тақсимланади.
10. Давлат мулкида бўлган холдинг акциялари сотилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Холдинг компаниянинг у ёки бу акциялари пакетини бирор-бир муддатга давлат мулкига бириктириб қўйишга, агар бунга акциялари холдинг компания активлари таркибига кирувчи барча корхоналар учун амалдаги қонунчилик билан йўл қўйилган ҳолдагина йўл қўйилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
V. Сармоясида давлат улуши бўлмаган холдинглар тузиш тартиби
Нодавлат юридик шахслар томонидан холдинглар:
нодавлат юридик шахслар акцияларининг назорат пакетларини ихтиёрий бирлаштириш;
нодавлат хўжалик жамияти томонидан бошқа хўжалик жамиятлари акцияларининг назорат пакетларини сотиб олиш йўли билан тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 майдаги 143-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 21-сон, 232-модда)
VII. Ҳисобот ва холдингларни тугатиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Холдинглар йилнинг ҳар чорагида ўз балансларини, фойда ва зарарлар счётларини, шунингдек бошқа корхоналарнинг ўзларига тегишли акциялари ҳақидаги тўлиқ маълумотларни ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборотни эълон қилишга мажбурдирлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2. Холдинг томонидан исталган корхонанинг (шу жумладан ўзининг шуъба корхонасининг) акцияларининг 5 фоизидан ортиғининг олди-сотдиси тўғрисидаги маълумотлар битишув содир этилган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда албатта эълон қилиниши керак. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар битишув қатнашчиларининг тижорат сирига тегишли деб топилиши мумкин эмас.
Кўрсатиб ўтилган талаб бузилган ҳолда содир этилган битишувлар, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган битишувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Холдинглар ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш қонунчиликда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49, 55-моддалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.