Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.03.2024
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2836-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 109-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги 2024-03-сон ва Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 8 февралдаги 4/2-сонли ««Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2836-5, 12.03.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарори (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
42-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
2019-27-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
341-B-3-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 25 мартдаги 42, 2019-27 ва 341-В-3-сон қарорига
ИЛОВА
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 27-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва ташкилотнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 28-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва ташкилотнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 1 ва 4-иловалардан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
«Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ташкилот штампи
‎‎______________________________ Пенсия жамғармасининг
‎туман (шаҳар) бўлимига

‎‎__________________________________________________

‎‎(ташкилотнинг тўлиқ номи) ‎‎Пенсия жамғармасининг
‎туман (шаҳар) бўлимининг
‎штампи ёки белгиси
‎‎Банк реквизитлари _________________________________ ‎‎Олинди ____________________________________________
‎‎(банк номи, МФО, ҳисобварақ рақами)

‎‎‎‎(талабномани қабул қилган ходимнинг имзоси)

‎‎СТИР____________________________________________
‎‎Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони: ________________

‎‎20___ йил ________________ учун харажатларни
‎тўлашга Пенсия жамғармасидан маблағларни олишга
‎ТАЛАБНОМА*

Т/р

Кўрсаткичлар‎‎

Пенсия ва нафақалар олувчилар сони

Ҳақиқатдаги харажатлар, сўмда‎‎‎

Шу жумладан ўтган давр учун, сўмда

1.

‎‎Ишловчи пенсионерларга пенсия ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.

Бола туғилганда бериладиган нафақалар‎‎ ‎‎ ‎‎

3.

Дафн этиш маросими учун нафақалар‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

4.

16 ёшгача бўлган ногирон болаларнинг ота-оналаридан бирига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўлови‎

‎‎

5.

Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига компенсация пул тўловлари‎‎

‎‎ ‎‎

Шу жумладан, қуйидагиларни олувчиларга:‎‎

‎‎
а) энг кам иш ҳақи миқдорининг 45%ини‎‎
б) энг кам иш ҳақи миқдорининг 25%ини‎‎
ЖАМИ:‎‎

‎‎* Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар реестр мажбурий илова қилинган ҳолда тақдим этилади.

Ташкилотнинг раҳбари

______________________________

‎‎(имзо)

Бош бухгалтер‎

‎‎______________________________

‎‎(имзо)

Ижтимоий суғурталаш
‎бўйича комиссия раиси

______________________________

‎‎(имзо)».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/2836-3/2897-сон)