|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.09.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 25 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1382-1]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 19 июндаги 12-мҳ-сонли «Aйрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3521, 20.06.2024 й.) асосан 2024 йил 22 сентябрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2004 йил 3 июндаги 83-сон буйруғи (рўйхат рақами 1382, 2004 йил 2 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон,312-модда) билан тасдиқланган Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. РАМАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 март,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2019 йил 7 мартдаги 3-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «муҳрлари (штамплари)» деган сўзлар «штамплари» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва муҳри» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 34-банддан «ва муҳрлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 40-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кун, йил, декларациянинг тартиб рақами ва тамғанинг тартиб рақами ёзилади;».
5. 47-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) 26-«Юк жўнатувчининг имзоси» устунида юкни жўнатувчи ўзи томонидан йўл варақаси тўғри тўлдирилганлигини тасдиқлаб имзо чекади.».
6. 4-илованинг 26-устунидан ва 6-илованинг 25-устунидан «ва муҳри» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/1382-1/2811-сон)