|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.01.2023
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 11 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2989-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/24-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3415, 13.01.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/11-сон қарори (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018й., 10/18/2989/0968-сон) билан тасдиқланган Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 февраль,
4/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 23 февралдаги 4/1-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талабларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 3-банднинг ўн бешинчи хатбошисидаги «легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2019 й., 10/19/2989-1/2734-сон)