1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3824-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, марказлар:
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизматлари кўрсатади;
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин;
ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги Қонуни.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 февраль,
131-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил февралдаги 131-сон қарорига ИЛОВА
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари — (кейинги ўринларда марказлар деб аталади) туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида ташкил этилган фермер хўжаликларида бепул консалтинг хизматлари кўрсатувчи муассаса;
бепул консалтинг хизматлари — тўлов ундирилмаган ҳолда ушбу Низомга мувофиқ фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
бухгалтер — олий иқтисодий маълумотга ёки бухгалтерия ҳисоби йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс;
солиқ ва статистика ҳисоботлари бўйича маслаҳатчи — олий иқтисодий маълумотга ёки аудиторлик фаолияти йўналиши бўйича ўрта махсус маълумотга эга бўлган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс.
аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича агроном — олий маълумотли агроном ёки агроном мутахассислиги бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ёки махсус ўқув курсларини тамомлаган ҳамда марказларнинг штат жадвалида турадиган жисмоний шахс.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 07/21/54/1169-сон)
3. Бепул консалтинг хизматлари туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари аъзоси ҳисобланадиган, давлат харидлари учун пахта хомашёси ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига марказлар томонидан кўрсатилади.
Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг таклифига кўра молиявий ресурслари чекланган ва бухгалтерия ҳисобига эга бўлмаган, аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлайдиган, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бошқа турларини етиштирувчи фермер хўжаликларига шартномага мувофиқ бепул консалтинг хизматлари кўрсатишлари мумкин.
4. Марказлар ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилмаган фермер хўжаликларига, шунингдек, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик консалтинг хизматлари кўрсатади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Марказлар туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан муассаса шаклида ташкил этилади. Марказ директори эгаллаб турган лавозимига кўра туман кенгаши раиси ўринбосари ҳисобланади, лавозимига ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг буйруғи билан тайинланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 07/21/54/1169-сон)
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;
ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш;
асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш;
солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш;
даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш, тижорат банкларидан кредит олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва келгуси йил учун бизнес режа тузиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолик бадаллари ҳисобланиши ва тўланишини ташкиллаштириш;
агроном томонидан аҳолига ўз хонадонларидаги томорқадан самарали фойдаланиш бўйича, шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича маслаҳатлар бериш, сифатли уруғ ва кўчатлар билан таъминлаш, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилишида амалий ёрдам бериш.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ-54-сонли қарорига асосан еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2021 й., 07/21/54/1169-сон)
консалтинг хизматлари кўрсатилаётган фермер хўжалиги раҳбари ва бошқа ходимларини чақиришга, улардан қонунчилик ҳужжатлари, устав фаолияти, таъсис ҳужжатларининг бузилиши ҳолати юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
зарур ҳужжат ва бошқа маълумотларни давлат органларидан олиш;
марказлар консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва уни бекор қилиш тартиби
9. Марказлар томонидан бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
10. Консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузиш учун фермер хўжаликлари ўз хоҳишига кўра марказларга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги консалтинг хизматларидан фойдаланиш эҳтиёжи тўғрисида буюртма (кейинги ўринларда фермер хўжалигининг буюртмаси деб аталади) тақдим қилади.
11. Фермер хўжалигининг буюртмаси марказлар томонидан уч кун мобайнида кўриб чиқилади. Буюртмани кўриб чиқиш якунлари бўйича марказлар фермер хўжаликларига бепул ёки пуллик консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича шартнома тузишни таклиф қилади.
12. Ушбу Низомнинг 3-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган фермер хўжаликлари билан икки кун мобайнида бепул консалтинг хизматларини кўрсатиш шартномаси бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
13. Марказлар фермер хўжаликларига кўрсатиладиган бепул консалтинг хизматлари ҳисобини юритади. Ҳар ойда марказ ва фермер хўжалиги ўртасида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисида далолатнома тузилади.
14. Кўрсатилган бепул консалтинг хизматлари тўғрисидаги далолатнома Марказлар томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай тегишли туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига тақдим қилинади.
15. Фермер хўжаликлари томонидан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига аъзолик бадаллари ўз муддатида тўланмаган тақдирда мазкур шартнома бекор қилиниши мумкин.
Марказ томонидан бепул консалтинг хизматлари тўлиқ кўрсатилмаган ёки тегишлича бўлмаган сифатдаги хизматлар кўрсатилганда ёхуд хизмат кўрсатишнинг муддатлари бузилган ҳолларда Марказ ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда Марказлар томонидан ушбу Низомга риоя қилиниши устидан назоратни ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
17. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш
СХЕМАСИ
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказининг номи
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш; ходимларнинг иш ҳақи ва мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш; асосий маблағларни, товар-моддий бойликларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзларни хатловдан ўтказиш; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича солиқ органлари билан бирга таққослашларни амалга ошириш ва уларнинг ўз вақтида тўланишини ташкил этиш; солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим қилиш; даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиш ва навбатдаги йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Устав асосида иш юритувчи (бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритиш марказининг номи) номидан директор (фамилияси, исми, отасининг исми), бундан буён Марказ деб юритилади, бир томондан, ҳамда Устав асосида иш юритувчи (фермер хўжалиги номи) бошлиғи (фамилияси, исми, отасининг исми), бундан буён Фермер хўжалиги деб юритилади, иккинчи томондан, ушбу далолатномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1. Марказ томонидан фермер хўжалигининг (кун, ой, йил) дан (кун, ой, йил) гача даврдаги фаолияти бўйича қуйидаги консалтинг хизматлари кўрсатилди:
бухгалтерия ҳисоботи тузилди; ишчи ходимларнинг иш ҳақи ва ундан бюджетга мажбурий ажратмалар ҳисоблаб чиқилди ва тўланди; хўжаликнинг асосий маблағлари, товар-моддий бойликлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги мавсуми якунлари бўйича дебиторлик ва кредиторлик қарзлари хатловдан ўтказилди; солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботлари тузилди ва улар тегишли органларга тақдим қилинди; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича таққослашлар амалга оширилди ва тўланиши ўз вақтида таъминланди; даромадлар ва харажатлар таҳлил қилинди ва келгуси йил учун бизнес-режа тузишда амалий ёрдам кўрсатилди.
2. Кўрсатилган консалтинг хизматлари йил «____» ____________даги ____-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси билан белгиланган шартларга мувофиқ келади, ўз муддатида бажарилди, лозим даражада расмийлаштирилди ва Фермер хўжалиги томонидан тўлиқ қабул қилинди. Кўрсатилган консалтинг хизматлари сифати ва ҳажми юзасидан фермер хўжалигининг ҳамда тегишли органларнинг Марказга эътирозлари мавжуд эмас.
3. Ушбу далолатнома йил «____»___________даги ____-сон Бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофиқ икки нусхада тузилди.