Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Узумчилик ва виночиликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг ишлаб чиқарилиши ва айланмасини самарали мониторинг қилиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
3. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар маҳсулотни фақат улгуржи ташкилотларга реализация қилади, пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;
барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўпикланадиган ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, шунингдек меҳмонхоналар хизматларини ҳамда алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат этиш гувоҳномаси бўлмасдан туриб умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 06/24/214/1018-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ҳузуридаги этил спирти сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар, уларнинг тегишли тарзда ишлаши учун зарур техник шароитларни таъминлайдиган истеъмол этил спиртини ишлаб чиқарувчи корхоналарда жойлашади;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар олдиндан тўловни амалга оширмасдан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон)
4. 2020 йил 1 январдан бошлаб ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга қуйидаги қўшимча лицензион талаблар жорий этилсин:
уч йил ичида ўзининг техник узум навлари плантацияларини бир текис яратиш ва келгусида вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Бунда техник узум навлари экилганидан кейинги уч йилдан сўнг техник узум навлари плантацияларининг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75 фоизига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бериши керак;
ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш. Бунда йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрни ташкил қилиши лозим;
ароқ ишлаб чиқармайдиган корхоналарда истеъмол этил спиртидан ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда фойдаланилишини таъминлаш.
Бунда узум, мевалар ва резавордан тайёрланган алкоголь маҳсулотларига минимал ишлаб чиқариш ҳажми бўйича лицензион талаб ўрнатилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишга илгари берилган лицензиялар, амал қилиш муддатидан қатъи назар, 2020 йил 1 январгача ҳақиқий ҳисобланади ва янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда қайта расмийлаштирилиши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июлдаги ПФ-5771-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2019 й., 06/19/5771/3474-сон — 2019 йил 15 августдан кучга киради)
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзили бўйича жойлашган тугатилаётган «Ўзшаробсаноат» АЖнинг бино ва иншоотларини жиҳозлари ва ташкилий техникаси билан бирга Агентлик ва Инспекциянинг оператив бошқарувига бериш, шунингдек тугатиш жараёни якунланганидан кейин жамиятнинг қолган пул маблағлари ва асосий воситаларини Агентлик ва Инспекцияга тенг улушларда тақсимлаш;
бир ой муддатда «Ўзстандарт» агентлиги балансидаги этил спиртнинг сифатини аниқлаш бўйича лабораториялар мулкини Инспекциянинг оператив бошқарувига бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 07/19/4381/3375-сон)
2019 йилнинг охиригача «Ўзшаробсаноат» АЖнинг мазкур Фармонга 1-иловада кўзда тутилган агрофирмалар, улгуржи базалар ва бошқа ташкилотлар устав жамғармаларидаги давлат улушларини белгиланган тартибда савдога қўйишни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги салоҳиятли, жумладан хорижий инвесторларни мазкур Фармонга мувофиқ реализация қилинадиган объектлар ҳақида кенг хабардор қилиш ва уларни харид қилишга жалб этиш бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилсин.
7. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлигини инобатга олган ҳолда, истеъмол этил спиртини ишлаб чиқарувчилар томонидан ўз буғдойзорларини ташкил қилиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда мазкур Фармон талабларини инобатга олган ҳолда, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
алкоголь маҳсулотлари айланмасини ҳисобга олиш ахборот тизимига уланишни асосий лицензия талаби сифатида белгилаган ҳолда алкоголь маҳсулотининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензия фаолиятининг янги турини жорий этиш;
алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида, шунингдек умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида реализация қилиш;
республика ҳудудига алкоголь маҳсулотларини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб киришга тақиқ ва жавобгарликни ўрнатиш, пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 февраль,
ПФ-5656-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига
1-ИЛОВА
«Ўзшаробсаноат» АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бериладиган ташкилотлар устав капиталларидаги улушлари
рўйхати
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ташкилот номи

Ҳудуд

«Ўзшаробсаноат» АЖ улуши

(фоизларда)

Этил спирти ишлаб чиқарувчи корхоналар

1.

«Andijon biokimyo zavodi» АЖ

Андижон вилояти

51,02

2.

«Biokimyo» АЖ

Тошкент вилояти

51,0

3.

«Bektemir-spirt eksperimental zavodi» АЖ

Тошкент ш.

51,0

Алкоголь, ликёр-ароқ ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар

1.

«Noʻkis vino zavodi» АЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

51,0

2.

«Shohrud» АЖ

Бухоро вилояти

51,0

3.

«Shahrisabz vino-aroq» АЖ

Қашқадарё вилояти

51,01

4.

«Namanganvino» АЖ

Наманган вилояти

57,24

5.

«Xovrenko nomidagi Samarqand vino kombinati» АЖ

Самарқанд вилояти

51,0

6.

«Denov vino-aroq» АЖ

Сурхондарё вилояти

51,0

7.

«Sirdaryovino» АЖ

Сирдарё вилояти

51,0

8.

«Konvin»АЖ

Тошкент вилояти

51,0

9.

«Mastona» АЖ

Фарғона вилояти

51,0

10.

«Urganchsharob» АЖ

Хоразм вилояти

53,94

11.

«Oʻzbekiston shampani» АЖ

Тошкент ш.

51,0

12.

«Toshkentvino kombinati» АЖ

Тошкент ш.

51,79

«Шаробсавдо» улгуржи базалари

1.

«Qoraqalpoqsharobsavdo» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

2.

«Toʻrtkoʻlsharobsavdo» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

3.

«Ellikqalʼasharobsavdo» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

4.

«Taxiatosh shahar sharobsavdo» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

5.

«Beruniysharobsavdo» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

6.

«Qoʻngʻirotsharobsavdo» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

100,0

7.

«Andijonsharobsavdo» МЧЖ

Андижон вилояти

100,0

8.

«Qoʻrgʻontepasharobsavdo» МЧЖ

Андижон вилояти

100,0

9.

«Shahrixonsharobsavdo» МЧЖ

Андижон вилояти

100,0

10.

«Qoradaryosharobsavdo» МЧЖ

Андижон вилояти

100,0

11.

«Baliqchi tuman sharobsavdo» МЧЖ

Андижон вилояти

100,0

12.

«Xoʻjaobodsharobsavdo» МЧЖ

Андижон вилояти

100,0

13.

«Gʻijduvonsharobsavdo» МЧЖ

Бухоро вилояти

100,0

14.

«Olot tuman sharobsavdo» МЧЖ

Бухоро вилояти

100,0

15.

«Buxoro shahar sharobsavdo» МЧЖ

Бухоро вилояти

100,0

16.

«Tozasharob» МЧЖ

Бухоро вилояти

100,0

17.

«Jondorsharobsavdo» МЧЖ

Бухоро вилояти

100,0

18.

«Peshku tuman sharobsavdo» МЧЖ

Бухоро вилояти

100,0

19.

«Doʻstliksharobsavdo» МЧЖ

Жиззах вилояти

100,0

20.

«Dashtobodsharobsavdo» МЧЖ

Жиззах вилояти

100,0

21.

«Marjonbuloqsharobsavdo» МЧЖ

Жиззах вилояти

100,0

22.

«Bahmalsharobsavdo» МЧЖ

Жиззах вилояти

100,0

23.

«Gʻallaorol tuman sharobsavdo» МЧЖ

Жиззах вилояти

100,0

24.

«Zominsharobsavdo» МЧЖ

Жиззах вилояти

100,0

25.

«Kitobsharobsavdo» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

100,0

26.

«Nishon tuman sharobsavdo» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

100,0

27.

«Yakkabogʻsharobsavdo» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

100,0

28.

«Qarshisharobsavdo» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

100,0

29.

«Qiziltepasharobsavdo» МЧЖ

Навоий вилояти

100,0

30.

«Navoiy viloyat sharobsavdo» МЧЖ

Навоий вилояти

100,0

31.

«Хatirchisharobsavdo» МЧЖ

Навоий вилояти

100,0

32.

«Zarafshonsharobsavdo» МЧЖ

Навоий вилояти

100,0

33.

«Chortoq tuman sharobsavdo» МЧЖ

Наманган вилояти

100,0

34.

«Qorakoʻlsharobsavdo» МЧЖ

Наманган вилояти

100,0

35.

«Yangiqoʻrgʻonsharobsavdo» МЧЖ

Наманган вилояти

100,0

36.

«Samarqand shahar sharobsavdo» МЧЖ

Самарқанд вилояти

100,0

37.

«Samarqand tuman sharobsavdo» МЧЖ

Самарқанд вилояти

100,0

38.

«Oqariqsharobsavdo» МЧЖ

Самарқанд вилояти

100,0

39.

«Kattaqoʻrgʻon shahar sharobsavdo» МЧЖ

Самарқанд вилояти

100,0

40.

«Siyosharobsavdo» МЧЖ

Самарқанд вилояти

100,0

41.

«Ishtixonsharobsavdo» МЧЖ

Самарқанд вилояти

100,0

42.

«Sifatsharobsavdo» МЧЖ

Самарқанд вилояти

100,0

43.

«Denovsharobsavdo» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

100,0

44.

«Qumqoʻrgʻonsharobsavdo» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

100,0

45.

«Jarqoʻrgʻonsharobsavdo» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

100,0

46.

«Oltinsoy tuman sharobsavdo» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

100,0

47.

«Maliksharobsavdo» МЧЖ

Сирдарё вилояти

100,0

48.

«Mirzaobodsharobsavdo» МЧЖ

Сирдарё вилояти

100,0

49.

«Guliston shahar sharobsavdo» МЧЖ

Сирдарё вилояти

100,0

50.

«Toshkentsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

51.

«Qibraysharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

52.

«Kelessharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

53.

«Damachisharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

54.

«Oʻzgarishsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

55.

«Olmaliqsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

56.

«Yangiyoʻlsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

57.

«Chirchiqsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

58.

«Quyichirchiqsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

59.

«Oʻrtaovulsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

60.

«Ohangaron shahar sharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

61.

«Chinozsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

62.

«Bekobodsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

63.

«Gʻazalkentsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

64.

«Boʻstonliq tuman sharobsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

100,0

65.

«Osiyosharobsavdo» МЧЖ

Фарғона вилояти

100,0

66.

«Qoʻqon shahar sharobsavdo» МЧЖ

Фарғона вилояти

100,0

67.

«Vodilsharobsavdo» МЧЖ

Фарғона вилояти

100,0

68.

«Xorazmsharobsavdo» МЧЖ

Хоразм вилояти

100,0

69.

«Xonkasharobsavdo» МЧЖ

Хоразм вилояти

100,0

70.

«Хivasharobsavdo» МЧЖ

Хоразм вилояти

100,0

71.

«Yangibozorsharobsavdo» МЧЖ

Хоразм вилояти

100,0

72.

«Qoʻshkoʻpirsharobsavdo» МЧЖ

Хоразм вилояти

100,0

73.

«Markazsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

74.

«Oynursharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

75.

«Faizsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

76.

«Chilonzor tuman sharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

77.

«Mirzo Ulugʻbek tuman hududiy ixtisoslashgan sharob-savdo bazasi» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

78.

«Yantarsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

79.

«Yunusobod tuman sharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

80.

«Uchtepasharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

81.

«Shayhontoxursharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

82.

«Sharqsharobsavdo» МЧЖ

Тошкент ш.

100,0

Агрофирмалар

1.

«Agroexport RK-group» МЧЖ

Қорақалпоғистон Республикаси

3,35

2.

«Vodiy mirishkori agrofirmasi» МЧЖ

Андижон вилояти

10,0

3.

«Oltin shingil agrofirmasi» МЧЖ

Андижон вилояти

2,38

4.

«Uzumsharobeksport» МЧЖ

Андижон вилояти

10,0

5.

«Buxaraagrofrukt» МЧЖ

Бухоро вилояти

1,9

6.

«Shofirkon uzum» МЧЖ

Бухоро вилояти

5,86

7.

«Buxaraagromirimpeks» МЧЖ

Бухоро вилояти

14,2

8.

«Baxmalagrosilver» МЧЖ

Жиззах вилояти

5,92

9.

«Gʻallaorol agrotex gold» МЧЖ

Жиззах вилояти

14,66

10.

«Yangioboduzumservis» МЧЖ **

Жиззах вилояти

93,5

11.

«Shahrisabz noz-nematlari» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

5,57

12.

«Kitobuzumservis» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

74,95

13.

«Tupchoq uzumzorlari» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

8,44

14.

«Yakkaboguzumservis» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

9,0

15.

«Jannatmakon saxovati agrofirmasi» МЧЖ

Навоий вилояти

9,1

16.

«Xatirchi uzumzori» МЧЖ

Навоий вилояти

17,92

17.

«Quyoshli yurt uzumi» МЧЖ

Наманган вилояти

11,2

18.

«Kapitalagroimpeks» МЧЖ

Наманган вилояти

2,3

19.

«Urgut zamin sohibkori» МЧЖ

Самарқанд вилояти

5,93

20.

«Sirdaryo moʻminobod toklari» МЧЖ

Самарқанд вилояти

10,0

21.

«Bulungʻurmevaeksport» МЧЖ

Самарқанд вилояти

5,2

22.

«Charosagrouzumlari» МЧЖ

Самарқанд вилояти

8,06

23.

«Agromevauzum» МЧЖ

Самарқанд вилояти

10,0

24.

«Maroqand oxalik uzumlari» МЧЖ

Самарқанд вилояти

10,0

25.

«Kattaqoʻrgʻon maska uzum bogʻlari» МЧЖ

Самарқанд вилояти

10,0

26.

«Ishtixonmevaeksport» МЧЖ

Самарқанд вилояти

10,0

27.

«Dilkisho-sifat» МЧЖ

Самарқанд вилояти

9,99

28.

«Shashmohkashob» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

0,99

29.

«Qumqoʻrgʻon agrofirmasi» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

10,0

30.

«Oltinsoy kamalagi» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

10,0

31.

«Qorasuvmevasabzavod» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

4,72

32.

«Mirzaobodanorzoruzumzorlari» МЧЖ

Сирдарё вилояти

74,7

33.

«Agrobiznesparkent» МЧЖ

Тошкент вилояти

5,91

34.

«Parkentkonsaltingtexnikservis» МЧЖ

Тошкент вилояти

73,8

35.

«Boʻstonliquzumservis» МЧЖ

Тошкент вилояти

2,97

36.

«Yangiyoʻldavragro» МЧЖ

Тошкент вилояти

5,87

37.

«Fayzmegamax» МЧЖ

Тошкент вилояти

9,38

38.

«Ohangaronuzumagro» МЧЖ

Тошкент вилояти

10,0

39.

«Zangiotauzummahsulotsavdo» МЧЖ

Тошкент вилояти

10,0

40.

«Mastona Osiyo Нamkor» МЧЖ

Фарғона вилояти

1,31

41.

«Quvasoyuzumzori» МЧЖ

Фарғона вилояти

10,0

42.

«Xorazmuzumitayyorlovsavdo» МЧЖ

Хоразм вилояти

1,71

Бошқа ташкилотлар

1.

«Yangiobod uzumchilik oʻquv markazi» МЧЖ

Жиззах вилояти

1,25

2.

«Uzagroelectron» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

100

3.

«Yakkabogʻsharobkonserva» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

98,53

4.

«Chorraxamuzmeva» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

42,8

5.

«Original gold garden» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

32,2

6.

«Davr sharob» МЧЖ

Қашқадарё вилояти

24,3

7.

«Subtropik ekinlari» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

100

8.

«Xoʻjaipok sanatoriyasi sogʻlomlashtirish majmuasi» МЧЖ

Сурхондарё вилояти

42,9

9.

«Chotqol» МЧЖ

Тошкент вилояти

12,5

10.

«Vinagroimpeks» МЧЖ

Тошкент ш.

52,51

11.

«Mark and Control Sys.» МЧЖ

Тошкент ш.

30,0

12.

«Vinolar markazi» МЧЖ

Тошкент ш.

12,0

13.

«Қишлоқ ҳаёти» газетаси таҳририяти» МЧЖ

Тошкент ш.

12,0

14.

«BLKTB-Mevasabzavot» МЧЖ

Тошкент ш.

11,35

15.

«Sharobsoz» МЧЖ

Тошкент ш.

4,34

16.

«Qishloq qurilish invest» МЧЖ

Тошкент ш.

2,75

17.

«Qishloq qurilish bank» АТБ

Тошкент ш.

1,20

18.

«Savdogar» АТБ

Тошкент ш.

0,02

19.

«Oʻzqishloqxoʻjalikmashlizing» АЖ

Тошкент ш.

0,0003

** «Yangioboduzumservis» МЧЖга нисбатан мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 1-иловасининг рус тилидаги матни 65-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

65.

Комиссия Кабинета Министров по лицензированию деятельности по производству этилового спирта, алкогольной продукции и производству табачных изделий

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан от 7 апреля 2017 года № 192 «Об утверждении обновленного состава Комиссии Кабинета Министров по лицензированию деятельности по производству этилового спирта, алкогольной продукции и производству табачных изделий»

Инспекция по регулированию алкогольного и табачного рынка при Министерстве финансов Республики Узбекистан

».

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон «Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
б) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон «Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 2-бандининг бешинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда ушбу фаолиятга мазкур банднинг тўртинчи хатбоши талаблари татбиқ этилмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон, 04.07.2019 й., 07/19/4381/3375-сон, 24.07.2019 й., 06/19/5771/3474-сон; 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 05.06.2024 й., 06/24/84/0400-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон; 11.12.2024 й., 06/24/214/1018-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)