Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.03.2024
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БошҚарувининг
Қарори
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 23 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2836-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 109-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги 2024-03-сон ва Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 8 февралдаги 4/2-сонли ««Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2836-5, 12.03.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 766-сон «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарори (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил, 44-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 январь,
3-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 январь,
2019-03-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 10 январь,
341-В-2-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 10 январдаги 3, 2019-03 ва 341-В-2-сон қарорига
ИЛОВА
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ягона ижтимоий тўлов бўйича ажратмаларнинг бир қисми кўринишида келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тақсимланади.».
2. 16-банддаги «ўнинчи санасига» деган сўзлар «15-санасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўнинчи санасидан» деган сўзлар «25-санасидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 47-банднинг учинчи хатбошисидаги «15» рақами «25» рақами билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
2018 йил 29 декабрь
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИҚОВ
2018 йил 29 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/2836-2/2531-сон)