1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.06.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини лицензиялаш. Лицензияни бериш ва қайта расмийлаштириш. Танлов ва аукционлар]
Сув объектлари ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларига тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Сув объектлари ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 декабрь,
981-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорига 1-ИЛОВА
Сув объектлари ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисида
Низом
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом дарёлар ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — электрон савдо платформаси) — электрон онлайн-аукционларни (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
аукцион — электрон савдо платформаси орқали лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион;
лойиҳа ташкилотлари — сув объектлари ўзанларини тозалаш ишларини ташкил этишда илмий изланишлар ва ҳисоб-китобларга таянган ҳолда лойиҳаларни ишлаб чиқишга ихтисослашган ташкилотлар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
лойиҳанинг минимал қиймати — лойиҳани аукционга қўйиш учун уни амалга ошириш ҳуқуқининг қиймати;
оператор — электрон савдо платформасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
3. Сув объектлари ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тайёрланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
4. Сув объектлари ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари транспорт ва йўл инфратузилмаси объектларини, шунингдек, давлат дастурлари, йирик инвестиция лойиҳалари ва давлат аҳамиятига эга бошқа лойиҳалар доирасида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ) ва тадбиркорлик субъектлари ёки бошқа ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри шартнома тузилиб, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Агар бундай дарё участкалари учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ёки якунланмаган бўлса, бунда сув объектлари ўзанларини тозалашда қум-шағал материалларини қазиб олиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ишларини параллель равишда олиб борилишига рухсат берилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар оқибатида зарарланган сув объектлари қирғоқларини ва улардаги дамбаларни тиклашга дарё ўзанларидан қазиб олинган қум-шағал материаллари учун тўловлар ундирилмайди. Бунда лойиҳада белгиланган захира қирғоқларни ва дамбаларни тиклаш учун олинган қум-шағал материаллари ҳажмига камайтирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
2-боб. Сув объектлари ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкаларни аниқлаш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
5. Тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозаланиши лозим бўлган дарё ўзанларининг рўйхати Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ходимлари томонидан ўтказиладиган ўрганишлар натижалари бўйича шакллантирилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
тозаланиши лозим бўлган участкаларнинг рўйхати Сув хўжалиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг қўшма қарори билан тасдиқланади;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
Сув объекти ўзанларини тозалашда фақат, қирғоқлар ювилишига ҳамда яқин ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ва сув оқимларига тўсқинлик қилаётган ўзанда йиғилиб қолган қум-шағал материаллари ҳажмининг қазиб олинишига рухсат этилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги беш иш куни мобайнида участкалар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича ҳукумат комиссиясига (кейинги ўринларда — Комиссия) белгиланган тартибда киритади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Комиссия ўн иш куни мобайнида участкалар рўйхатини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва ижро учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юборади.
7. «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ беш иш куни мобайнида тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лойиҳа ташкилотларига буюртма беради.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
8. Лойиҳа ташкилотлари буюртмада (шартномада) кўрсатилган муддатда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади. Лойиҳа ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилади:
лойиҳанинг мақсади;
қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳадан кутиладиган натижа;
лойиҳани амалга ошириш муддати ва жойи;
лойиҳани амалга ошириш жойи жойлашган ҳудуддан келиб чиққан ҳолда техник кўрсаткичлар.
9. Лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини олгандан сўнг «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ икки иш куни мобайнида давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари йигирма иш куни мобайнида ҳар бир лойиҳа ҳужжати бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМнинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
3-боб. Лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш мақсадида аукционга қўйиш учун тегишли материалларни тайёрлаш тартиби
11. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ икки иш куни мобайнида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материаллар тайёрланишини таъминлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
12. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун тегишли материалларни тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисида «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ бошлиғи буйруғини ишлаб чиқиш;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун бошқа зарур ҳужжатларни тайёрлаш.
13. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш, лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини дарё ўзанларини тозалаш ишларига жалб қилиш билан боғлиқ харажатлардан келиб чиқиб, қуйидаги формула орқали аниқланади:
Н = (L + Е + M) х S, бунда:
Н — лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қиймати;
L — лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар;
Е — лойиҳа ҳужжатларига давлат экологик экспертизаси хулосасини олишга сарфланадиган маблағлар;
M — лойиҳанинг амалга оширилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ харажатлар, бунда ушбу қиймат лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш кунида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 100 бараварида белгиланади;
S — қўшилган қиймат солиғи, S= 1,15.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги участкаларда лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқининг минимал қийматини ҳисоблашда 0,1 пасайтирувчи коэффициент қўлланилади.
14. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруқ «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ бошлиғи томонидан имзоланади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;
лойиҳани амалга оширишдан белгиланган мақсад;
лойиҳанинг ўзига хос рақами, уни амалга ошириш жойи ва муддати;
лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми;
лойиҳанинг минимал қиймати (бошланғич нархи);
лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасида қайд этилган мажбуриятлар;
лойиҳани амалга ошириш шартлари ва тартиби тўғрисида ахборот.
15. Лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосаси олингандан сўнг «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ икки иш куни мобайнида операторга лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани (кейинги ўринларда — буюртма) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
16. Буюртма «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ бошлиғининг электрон имзоси билан тасдиқланади ва операторга юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
17. Буюртмага қуйидагилар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:
а) «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ бошлиғининг лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун аукционга қўйиш тўғрисидаги буйруғи;
(17-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
б) дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш ишларини олиб бориш бўйича тайёрланган лойиҳа аннотацияси;
г) «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ ва аукцион ғолиби билан тузиладиган шартнома лойиҳаси;
(17-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
д) google харитада лойиҳани амалга ошириш жойи (координатали нуқталари билан);
е) лойиҳани амалга ошириш жойининг фотосурати (15x20 см).
18. Буюртмага мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор буюртмани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртмани бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМга қайтаради.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни беш иш куни мобайнида бартараф этиб, буюртмани мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқ такроран операторга юборади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
19. «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ тақдим этган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 17-банди талабларига мувофиқлиги юзасидан оператор тасдиғидан сўнг:
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;
Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни Сув хўжалиги вазирлигига юборади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
20. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тадбиркорлик субъектларини аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан, «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМдан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртма жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги манзилига таянган ҳолда, ўз расмий веб-сайтида мажбурий тартибда жойлаштиради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
21. Дарёлар ўзанларини тозалаш учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни электрон савдо платформасида реализация қилиш, тозаланиши лозим бўлган участкаларнинг рўйхати Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказиладиган ўрганишлар натижалари бўйича шакллантирилади.
Тозаланиши лозим бўлган участкаларнинг рўйхати Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида низом.
4-боб. Аукцион натижалари бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби
22. Аукцион ғолиби томонидан объект қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг баённома расмийлаштирилади.
Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 100 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.
23. «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач, ўн иш кун мобайнида:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
аукцион ғолиби билан белгиланган тартибда шартнома тузади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Фуқаролик кодекси III бўлимининг 2-кичик бўлими.
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ Сув хўжалиги вазирлигига аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
24. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМдан олинган аукцион ғолиби тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида ўз расмий веб-сайтида мажбурий тартибда жойлаштиради.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
5-боб. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларни йўналтириш
25. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган пул маблағлари операторнинг махсус ҳисобварағида йиғилади ва аукцион ғолиби томонидан объект қабул қилинганлиги тасдиқлангандан сўнг аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилгандан кейин қолган пул маблағлари «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
26. Шартномада лойиҳани амалга ошириш шартлари, шу жумладан, лойиҳани белгиланган муддатларда амалга ошириш, давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлар, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари кўрсатилади.
Бунда шартномага аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.
27. Аукцион ғолиби шартномада кўрсатилган мажбуриятларга ҳамда давлат экологик экспертизаси шартларига риоя этмаган ҳолатларда, ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича тузилган шартнома қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
28. Сув объекти ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари ер участкаларини ажратмаган холда мавсумий амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
29. Тадбиркорлик субъектлари ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида белгиланган тартибда маркшейдерлик хулосасини тузадилар ва Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бўлинмаларига тақдим этадилар.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом.
30. «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш ДМ доимий равишда:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда, дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганади;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади.
31. Аукцион ғолиби томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш ДМ томонидан назорат қилинади ва бу ҳақда ҳар ойда Сув хўжалиги вазирлигига ҳисобот берилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Сув объектлари ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Сув объектлари ўзанларини тозалаш мақсадида ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материалларни тайёрлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг вилоят бошқармалари
Дарёлар ўзанларида қум-шағал материаллари тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхатини (кейинги ўринларда — участкалар рўйхати) шакллантиради.
Заруратга кўра
2-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги,
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси
Тозаланиши лозим бўлган участкаларнинг рўйхатини қўшма қарори билан тасдиқлайди.
5 иш куни мобайнида
3-босқич
Сув хўжалиги вазирлиги «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ
Тасдиқланган участкалар рўйхати бўйича босқичма-босқич ҳар бир участкага лойиҳа ҳужжатларини «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ томонидан заруратга кўра бошқа лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқади.
5 иш куни мобайнида
4-босқич
Лойиҳа ташкилотлари
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.
Шартномага мувофиқ
5-босқич
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ
Давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органларига лойиҳа ҳужжатларини тақдим этади.
2 иш куни мобайнида
6-босқич
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг давлат экологик экспертизаси органлари
Ҳар бир лойиҳа ҳужжатлари бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди ва «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ вакилига ишончнома асосида топширади.
20 иш куни мобайнида
7-босқич
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖга (кейинги ўринларда — оператор) электрон буюртма беради.
2 иш куни мобайнида
8-босқич
Оператор
Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМга тақдим этади ва тегишли маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
1 иш куни мобайнида
9-босқич
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ
Аукцион ғолиби билан шартнома тузади ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги аукцион ғолиблари тўғрисида маълумотлар тақдим этади.
3 иш куни мобайнида
10-босқич
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ
Аукцион ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтида мажбурий тартибда жойлаштиради.
3 иш куни мобайнида
11-босқич
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ,
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ
Шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан сув объектлари ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳисобини юритади.
Доимий равишда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
Сув объектлари ўзанларини тозалаш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш учун материаллар тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
(2-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 2 июлдаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/362/0737-сон)
Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА
20___ йил «____» __________да ________ «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ ва «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ бошлиғининг 20___ йил «_____» ____________ даги буйруғига биноан «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ қуйидаги лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади:
1. Лойиҳанинг ўзига хос рақами _______________________________________________________.
2. Лойиҳани амалга ошириш жойи _____________________________________________________.
3. Белгиланган мақсад _______________________________________________________________.
4. Лойиҳа бўйича қум-шағал захирасининг ҳажми ________________________________________.
6. Электрон онлайн-аукцион ғолибининг мажбуриятлари:
6.1. Лойиҳани амалга ошириш муддати _________________________________________________;
6.2. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқи эгасига давлат экологик экспертизаси хулосасига мувофиқ қўйиладиган талаблар: _____________________________________________________________________
7. Лойиҳани амалга ошириш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари:
Банк номи _________________________________________________________________________;
Банк МФО _________________________________________________________________________;
Банк ҳисобварағи ___________________________________________________________________.
8. «Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМнинг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) ________________________
Буюртма 20 ___ йил «____» _______________ да тақдим этилди.
«Сув хўжалигида бозор механизмларини жорий қилиш» ДМ бошлиғи
__________________________________
(Ф.И.О.)
ЭРИ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2026 й., 06/26/99/0545-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Дарёлар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозалаш ФВВ, Давлат экология қўмитаси ҳамда Давлат геология қўмиталари ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида шакллантирилган рўйхатга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади».