|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 23.09.2010
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СПОРТ МАКТАБЛАРИ ВА ЎҚУВ ЮРТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сонли «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Спорт мактаблари ва ўқув юртлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашни мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Спорт мактаблари ва ўқув юртлари раҳбарлари, спорт бўйича тренер ўқитувчиларининг, шунингдек, инструктор-методистларининг меҳнатига ҳақ тўлашдаги разрядлари ва қўшимча ҳақлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси қайтадан қўриб чиқилган разрядлар асосида меҳнатга ҳақ тўлашни 1996 йил 1 февралдан амалга оширсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун бюджетдан маблағ ажратсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари С. Саидқосимов ва Б. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 19 февраль,
65-сон
Болалар-ўсмирлар спорт (спорт-техника) мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия резервлари мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника мактаблари, олимпия резервлари билим юртлари, олий спорт маҳорати мактабларининг раҳбарлари ва инструктор-методистлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси
РАЗРЯДЛАРИ
|
Лавозимларнинг номи |
Тариф разрядлари | Тариф коффицентлари | Тариф ставкалари |
| 1 | 2 | 3 | 4 |
|
Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия резервлари мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника мактаблари, олимпия резервлари билим юртлари, олий спорт маҳорати мактаблари | |||
| Директор | 13 | 2,42 | 968 |
| Директор ўринбосари | 12 | 2,32 | 928 |
| Инструктор методист; | | | |
| — олий тоифали | 12 | 2,32 | 928 |
| — биринчи тоифали | 11 | 2,22 | 888 |
| — иккинчи тоифали | 10 | 2,12 | 848 |
| — олий маълумотли | 9 | 2,03 | 812 |
| — ўрта махсус маълумотли | 8 | 1,94 | 776 |
|
Биринчи гуруҳ, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари | |||
| Директор | 12 | 2,32 | 928 |
| Директор ўринбосари | 11 | 2,22 | 888 |
| Инструктор-методист; | | | |
| — биринчи тоифали | 11 | 2,22 | 888 |
| — иккинчи тоифали | 10 | 2,12 | 848 |
| — олий маълумотли | 9 | 2,03 | 812 |
| — ўрта махсус маълумотли | 8 | 1,94 | 776 |
|
Иккинчи гуруҳ болалар-ўсмирлар спорт мактаблари | |||
| Директор | 11 | 2,22 | 888 |
| Директор ўринбосари | 10 | 2,12 | 848 |
| Инструктор-методист: | | | |
| — биринчи тоифали | 10 | 2,12 | 848 |
| — иккинчи тоифали | 9 | 2,03 | 812 |
| — олий маълумотли | 8 | 1,94 | 776 |
| — ўрта махсус маълумотли | 7 | 1,86 | 744 |
|
Учинчи гуруҳ, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари | |||
| Директор | 10 | 2,12 | 848 |
| Директор ўринбосари | 9 | 2,03 | 812 |
| Инструктор-методист: | | | |
| — биринчи тоифали | 9 | 2,03 | 812 |
| — иккинчи тоифали | 8 | 1,94 | 776 |
| — олий маълумотли | 7 | 1,86 | 744 |
| — ўрта махсус маълумотли | 7 | 1,86 | 744 |
Изоҳ:
1. Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия резервлари мактабларида, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника мактабларида, олимпия резервлари билим юртларида, олий спорт маҳорати мактабларида ишловчи, катта инструктор-методистларга тегишли маълумоти ва малака тоифаси бўлган инструктор-методистнинг белгиланган ставкасига ойига энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи микдорида қўшимча ҳақ белгиланади.
2. Директорларга, директор ўринбосарларига, катта инструктор-методистлар ва инструктор-методистларга уларнинг асосий лавозими бўйича иш вақтида ўз мактабларида тегишли маълумот ва малака тоифаси бўлган спорт бўйича тренер-ўқитувчиларнинг маошлари ҳисобидан ҳақ тўланадиган ўқув машғулотларини олиб боришга рухсат этилади. Бунда кўрсатилган машғулотлар учун иш ҳақи тегишли спорт бўйича тренер-ўқитувчининг 0,5 ставкасидан ошиб кетмаслиги керак.
3. «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган шахсларга Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
4 Болалар-ўсмирлар спорт (спорт техника) мактабларини меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича гуруҳларга киритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан белгиланган кўрсаткичларга мувофиқ амалга оширилади.
|
Р А З Р Я Д Л А Р И | |||
|
Лавозимларнинг номи |
Тариф разрядлари | Тариф коффицентлари | Тариф ставкалари |
| Спорт бўйича тренер- ўқитувчилар: | |||
| — олий тоифали | 12 | 2,32 | 928 |
| — биринчи тоифали | 11 | 2,22 | 888 |
| — иккинчи тоифали | 10 | 2,12 | 848 |
| — олий маълумотли | 9 | 2,03 | 812 |
| — ўрта махсус маълумотли | 8 | 1,94 | 776 |
Изоҳ:
1. Спорт бўйича тренер-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ставкаси, бевосита ўқув-педагогика ишлари олиб борилганда, ҳафтасига 24 академик соат қилиб белгиланади. Машғулотларга тайёргарлик кўрилган, шунингдек, командалар (спортчилар) билан мусобақаларда қатнашилган вақтлар учун қўшимча ҳақ тўланмайди.
2. Ҳар бир шуғулланувчига белгиланган нормативлар асосида мазкур жадвалдаги иш ҳақи миқдорлари бўйича ўқув-педагогика ишлари учун спорт бўйича тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўланиши мумкин. Нормативларнинг аниқ миқдори ва уларнинг қўлланилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси томонидан, тайёргарлик босқичлари, шуғулланувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва спорт турларига қараб, белгиланади.
3. Ўрта махсус маълумотли ва «Спорт устаси», «Халқаро классдаги спорт устаси» унвонлари бўлган спорт бўйича тренер-ўкитувчиларининг иш ҳақи ставкаси олий маълумотга эга бўлган кўрсатиб ўтилган ходимлар учун назарда тутилган миқдорларда белгиланади.
4. Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия резервлари мактабларда, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника мактабларида, олимпия резервлари билим юртларида, олий спорт маҳорати мактабларида, спортни такомиллаштириш гуруҳларида ва болалар-ўсмирлар олий спорт маҳорати (спорт-техника) мактабларида ишловчи спорт бўйича тренер ўқитувчиларнинг иш ҳақи миқдорлари 15 фоизга оширилади.
5. Болалар-ўсмирлар (спорт техника) мактабларида, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт-техника мактабларида, олимпия резервлари-билим юртларида, олий спорт маҳорати мактабларида ишловчи спорт бўйича катта тренер-ўқитувчиларга тегишли маълумоти ва малака тоифаси бўлган тренер-ўқитувчининг белгиланган ставкасига ойига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш хақинииг 20 фоизи миқдорида устама ҳак тўланади.
6. Хореография бўйича тренер-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш мазкур қарорда назарда тутилган тартибга кўра амалга оширилади.
7. «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган шахсларга ойига Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.