|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.08.2006
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК СОҲАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 8 августдаги 168-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида» 2006 йил 25 июлдаги ПФ–3781–сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбек адабиёти, санъати ва меъморчилиги ривожидаги улкан ютуқларни рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотларини 1996 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, ҳар уч йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида бериш тартиби жорий қилинсин.
Алишер Навоий номидаги учта Давлат мукофотларининг ҳар бири 200 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгилансин.
2. Адабиёт ва санъат соҳасида Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотларини 1997 йилдан бошлаб. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан, ҳар уч йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида бериш тартиби жорий қилинсин.
Абдулла Қодирий номидаги учта Давлат мукофотларининг ҳар бири 80 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгилансин.
Тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат мукофотларини 1997 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ҳар уч йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида бериш тартиби жорий қилинсин.
Камолиддин Беҳзод номидаги учта Давлат мукофотининг ҳар бири 80 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
3. Қуйидагилар белгилансин
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
б) Давлат мукофотлари қўмитасининг мақоми, таркиби, ваколат муддати ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан белгиланади.
4. Янги таҳрирда илова қилинаётган:
Ўзбекистон Республикасининг адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом (1-илова);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг адабиёт ва санъат соҳасида Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти тўғрисидаги Низом (2-илова);
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари қўмитаси тўғрисидаги Низом (3-илова);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўмита ишчи гуруҳининг фаолияти учун ҳар йили республика бюджетидан тегишли маблағ ажратсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 6 февралдаги 33-сон ва 1993 йил 10 майдаги 215-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 13 февраль,
58-сон
Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти бадиий ижод соҳасидаги энг олий мукофотдир.
Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти Ўзбекистон Республикасининг маданий ҳаётида катта воқеа бўлган, миллий қадриятлар хазинасини бойитган адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги энг ёрқин ва сермазмун асарлар учун берилади.
2. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига республикада ҳамда чет элларда эълон қилинган, алоҳида китоб шаклида нашр қилинган, оммавий равишда ижро этилган, кўрсатилган ва намойиш қилинган ҳамда кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланган бадиий асарлар, санъат намуналари тақдим этилади.
Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари Қўмитаси томонидан белгиланади.
3. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига тақдим этилган ишлар вазирликлар, давлат қўмиталари, ижодий уюшмаларнинг республика миқёсидаги идоралари ва халқаро жамоат ташкилотларининг қарорлари асосида Қўмита томонидан қабул қилинади.
Меҳнат жамоалари, ижодий ва илмий жамоалар юқорида қайд этилган ташкилотларга Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикр мулоҳазаларини қўмитага маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Ўзбекистон Республикасининг бошқа Давлат мукофотларига илгари сазовор бўлган асарлар Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига тавсия этилмайди.
5. Ишларни Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига тақдим этувчи жамоа фақат ижодий ҳиссаси ҳал қилувчи бўлган асосий муаллифларни рўйхатга киритиши керак. Маъмурий, маслаҳатчилик ва ташкилий ишларда қатнашган шахслар мукофот олишга талабгорлар рўйхатига киритилмайди. Тақдим этилган бир асар учун мукофот олишга талабгорлар сони 3 кишидан ошмаслиги керак.
6. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти Ўзбекистон адабиёти, санъати ва меъморчилиги билан боғлиқ бўлган энг яхши ишлар учун бошқа мамлакатларнинг маданият арбобларига ҳам берилиши мумкин.
Чет эллик маданият арбобларига Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти берилганда, уларнинг бу мукофотни олиш учун келиб кетишлари билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қўмита томонидан белгиланган тартибда маблағ билан қопланади.
7. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги қарор Қўмита таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш йўли билан қатнашчиларнинг учдан икки қисми ижобий муносабат билдирганда қабул қилинади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотлари алоҳида ҳолларда 1 ёки 2 асар учун берилиши мумкин.
8. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотларига тавсия этилган спектаклларни, мусиқий асарларни, концерт дастурларини, кино ва телефильмларни, тасвирий санъат асарлари ва бошқа ишларни кўриш ҳамда тинглашни ташкил этиш манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар зиммасига юкланади.
Кўрсатилган талаблар тегишли вазирлик ва идоралар, ижодий уюшмалар томонидан бажарилмаганда Қўмита ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.
9. Алишер Навоий номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилади. Мукофотнинг пули (агар улар бир ижодкордан кўп бўлса) муаллифлар жамоаси ўртасида тенг улушларда тақсимланади.
Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндорининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.
10. Вафот этган Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти совриндорининг (ёки вафотидан сўнг мукофотланганнинг) ёрлиғи ва фахрий нишони ёдгорлик тариқасида унинг оиласига топширилади. Мукофотнинг пули Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунида назарда тутилган тартибда мерос қилиб берилади.
11. Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Адабиёт ва санъат соҳасида Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти тўғрисида
(2-илованинг номланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикасининг Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти адабиёт ва санъат соҳасида яратилган миллий истиқлол ғояларини эркин бадиий шаклларда акс эттирган, Ўзбекистоннинг буюк тарихини ва ҳозирги юксалиш жараёнларини ҳаққоний образлар орқали гавдалантирган ва кенг жамоатчилик томонидан тан олинган етук санъат асарлари учун берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
2. Мукофотга сўнгги тўрт йил мобайнида яратилган, эълон қилинган, алоҳида китоб шаклида нашр этилган, кўргазмага қўйилган, мамлакатимизда оммавий равишда нашр ва ижро этилган бадиий адабиёт, мусиқа, театр-саҳна асарлари кўриб чиқиш учун қабул қилинади.
Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат мукофотлари қўмитаси томонидан белгиланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
3. Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, ижодий уюшмалар, республика ва халқаро жамоат ташкилотлари раҳбар органлари томонидан қабул қилинади.
Меҳнат жамоалари, ижодий ва илмий жамоалар юқорида қайд этилган ташкилотларда кўриб чиқиш учун Абдулла Қодирий номидаги мукофотни олишга номзод кўрсатиш бўйича таклиф киритиш, шунингдек, тавсия этилган асарлар ва ишларга доир ўз фикр-мулоҳазаларини қўмитага маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Ўзбекистон Республикасининг бошқа Давлат мукофотига илгари сазовор бўлган асарлар Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тавсия этилмайди.
5. Ишларни Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тавсия этадиган жамоа фақат ижодий ҳиссаси ҳал қилувчи бўлган асосий муаллифларни рўйхатга киритиши керак. Бир мукофотга талабгорлар сони 3 кишидан ошмаслиги лозим.
6. Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган спектаклларни, мусиқа асарларини, концерт дастурларини, кино ва телефильмларни кўриш ҳамда тинглашни ташкил қилиш, шунингдек, уларга зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.
Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда Қўмита ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
7. Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарорни Қўмита ўз таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
8. Ўзбекистон Республикасининг Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган ижодкорларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва фахрий нишонлар топширилади.
Мукофотнинг пули (агар улар бир ижодкордан кўп бўлса) муаллифлар жамоаси ўртасида тенг улушларда тақсимланади. Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндори фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.
9. Вафот этган Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти совриндорининг (ёки вафотидан сўнг мукофотланганнинг) ёрлиғи ва фахрий нишони ёдгорлик тариқасида унинг оиласига топширилади. Мазкур мукофотнинг пули Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунида назарда тутилган тартибда мерос қилиб берилади.
10. Ўзбекистон Республикасининг Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари қўмитаси (бундан кейин «Қўмита» деб аталади) энг нуфузли адабиёт, санъат ва меъморчилик арбобларидан, ижодий уюшмалар ва жамоатчилик ташкилотлари, идоралари ҳамда маданият муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда тасдиқланади. Мазкур қўмита аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қўмита ишига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган раис жамоатчилик асосида бошчилик қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
3. Қўмита ўз ишчи гуруҳига эга бўлади Қўмита раисининг ўринбосари Қўмита раиси — тавсиясига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қўмита раиси ва унинг ўринбосари ўз хизмат лавозимига кўра қўмита таркибига киради.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
4. Қўмита раиси ўринбосари тиббий ва маиший таъминот шароитлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қўмиталар раислари ўринбосарларига тенглаштирилади.
5. Қўмитада Қўмита раисининг ўринбосаридан ташқари, маош тўланадиган масъул котиб ва ҳисобчи ўринлари бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Қўмитага адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг Алишер Навоий номидаги, Камолиддин Беҳзод номидаги ва Абдулла Қодирий номидаги Давлат мукофотларини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофотлар тўғрисидаги Низомларга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони учун зарур бўлган таклифларни тайёрлашга доир барча ишлар юкланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)
7. Қўмита:
а) Давлат мукофотларига тавсия этилган ишларни, шунингдек, мукофотлар тўғрисидаги низомларга мувофиқ келадиган зарур ҳужжатларни қабул қилади;
б) кўриб чиқиш учун қабул қилинган ишлар рўйхатини, уларнинг муаллифларини ҳамда тавсия этган ташкилотларни кўрсатган ҳолда, мукофотлар берилишидан беш ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
в) Давлат мукофотларига тавсия этилган ишларнинг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этади, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига кўмаклашади;
г) Давлат мукофотлари юзасидан тушган таклифларни кўриб чиқиб, улар ҳақидаги асосланган тавсияларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
д) танловга қўйилган ишлар бўйича жамоатчилик фикрини ўрганади, мутахассислар ва эксперт комиссиялари тавсиялари билан яқиндан танишади ва хулосалар беради, мукофотларни бериш тўғрисидаги таклифлар асосида қарорлар қабул қилади, қарорларни Вазирлар Маҳкамаси орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг кўриб чиқиши учун тақдим этади;
е) Давлат мукофотлари лауреати ёрлиқларини, фахрий нишонларни расмийлаштиради ҳамда уларни топширишни ташкил этади, шунингдек, мукофотлар пулини тўлашни амалга оширади;
ж) Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотлари қўмитаси ҳузуридаги Алишер Навоий жамғармаси ишига раҳбарлик қилади.
8. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
а) Давлат мукофотларига тақдим этилган ишларни олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли билан мутахассис-экспертларни таклиф этиш;
б) Давлат мукофотларини олишга тақдим этилган ишларни илмий, ижодий ва давлат ташкилотларига экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;
в) мукофотларга тақдим этилган ишлар, шунингдек, уларнинг муаллифлари ижоди билан жойнинг ўзида танишиш учун Қўмита аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга юбориш;
г) Қўмита аъзолари ва таклиф қилинган экспертларнинг хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;
д) Давлат мукофотларига тақдим этилган ишлар рўйхатини ва Қўмитанинг бошқа ҳужжатларини эълон қилиш масалалари юзасидан матбуот, радио ва телевидение, ижодий, илмий ва бошқа муассасаларга мурожаат қилиш.
9 Давлат мукофотига Қўмита аъзосининг иши тавсия этилган бўлса, бундай ҳолда у Қўмитада мазкур иш кўриб чиқилаётган мажлисларда қатнашмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Қўмита ишчи гуруҳи ўз кундалик иш фаолиятини пул — молия бошқарувчиси бўлмиш ташкилий ишлар бўйича раис ўринбосари бошчилигида амалга оширади. Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган муҳри ва банк муассасаларида ҳисоб рақами бўлади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 мартдаги 158-сонли қарори таҳририда)