Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2451-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сон «Нефть-газ соҳасининг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 12 мартдаги 26, 25 ва 2013-12-сон «Махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2451, 2013 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 214-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 апрель,
81-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 апрель,
12-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 апрель,
2018-38-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 19 апрелдаги 81,12 ва 2018-38-сон қарорига
ИЛОВА
«Махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг махсус счётига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
а) номи ва 1-банддаги «МХКнинг» қисқартмаси «АЖнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
б) муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)»деган сўзлар чиқариб ташлансин.
а) номидаги «МХКнинг» қисқартмаси «АЖнинг» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ-1887-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори 4-бандига мувофиқ махсус инвестиция устама ҳақини «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг махсус счётига ўтказиш тартибини белгилайди.»;
иккинчи хатбошидан «(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «МХК» қисқартмаси «АЖ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидан «транспорт воситалари учун» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
г) 5, 6 ва 9-бандлардаги «МХК» қисқартмаси «АЖ» қисқартмаси билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан келишилган.
«Ўзбекнефтегаз» АЖ бошқаруви раиси А. СУЛТАНОВ
2018 йил 19 апрель
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2018 й., 10/18/2451-1/1281-сон)