Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 29 сентябрдаги Ф-2047-сон фармойишига мувофиқ махсус комиссия истеъмолчиларнинг истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларининг ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан ҳисоб-китобларининг аҳволини танқидий ўрганиб чиқди. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамай ҳисоб-китоблар интизомининг бузилиши ҳоллари давом этмоқда, етказиб берилган электр энергияси учун тўловни ўз вақтида тўламаган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатишга доир талаблар бажарилмаяпти, тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзлар кўпаймоқда. Берилаётган ва истеъмол қилинаётган электр энергиясини ҳисобга олишнинг мақбул тизими мавжуд эмас. Амалдаги ўзаро ҳисоб-китоблар механизми эскирган, у истеъмол қилинган энергия учун маблағларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши учун зарур даражадаги жавобгарликни таъминламайди.
Етказиб берилган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги аҳволни тубдан яхшилаш, тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ҳамда берилган электр энергияси учун истеъмолчилар қарзларининг кўпайишига йўл қўймаслик, ҳам электр энергияси етказиб берувчиларнинг, ҳам истеъмолчиларнинг шартномавий мажбуриятларга риоя этилиши учун жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
1. 2005 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бюджетга мажбурий тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун жавобгарликка тортишнинг белгиланган тартиби истеъмол қилинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган тўловларга йўл қўйган юридик шахсларга татбиқ этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 425-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
барча юридик шахслар — электр энергияси истеъмолчилари истеъмол қилинган электр энергияси учун қонунчиликда белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 131-модда)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
электр таъминоти шартномалари тузмаган ва шартномада назарда тутилган мажбурий тўловни олдиндан тўламаган;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига мос бўлган ҳисобга олиш ҳисоб-китоб электрон приборларини ўрнатмаган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилсин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 382-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/382/0612-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 382-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2023 й., 09/23/382/0612-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у 2005 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, аҳоли истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ва бошқа коммунал хизматлар учун тўловни ўз танловига кўра, чекланмаган ҳолда, тижорат банклари муассасалари, тўловларни қабул қилиш кассалари, ташкилотлари ва пунктларида амалга оширадилар.
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатувчи тузилмалар, тижорат банклари истеъмол қилинган электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун аҳолидан тўловларни қабул қилиш бўйича барча мавжуд чеклашларни олиб ташласинлар.
Аҳолига мумкин қадар қулайликлар яратиш мақсадида тижорат банкларига электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ ҳамда коммунал хизматлар учун тўловларни қабул қилиш бўйича мини-банклар ва тижорат банклари филиалларининг махсус кассаларини очиш ва уларнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш тавсия этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига аҳолидан коммунал тўловларини қабул қилиш бўйича мини-банклар ва махсус кассалар очишда ёрдам кўрсатсинлар ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 2005 йил 1 июлгача ахборот берсинлар.
7. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уч ой муддатда электр ва иссиқлик энергияси, табиий газ, бошқа коммунал хизматлар, шунингдек алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш мақсадида тижорат банклари билан шартномалар тузсинлар.
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 1 ноябрь,
511-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчи корхоналар рўйхати
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
1. «Навоийазот» очиқ акциядорлик жамияти
2. «Электркимёсаноат» очиқ акциядорлик жамияти (Чирчиқ шаҳри)
3. «Азот» ишлаб чиқариш бирлашмаси (Фарғона шаҳри)
4. «Аммофос» очиқ акциядорлик жамияти
5. Навоий кон-металлургия комбинати
6. «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» очиқ акциядорлик жамияти
7. «Ўзметкомбинат» бирлашмаси
8. «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг минтақавий сув қувурлари бошқармалари
9. «Тошиссиқликэнерго» ишлаб чиқариш бирлашмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида
Низом
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари билан электр энергияси истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солади, шунингдек туман, шаҳар доирасида истеъмолчилардан электр энергияси учун пул маблағларини йиғиш бўйича функцияларни бажарувчи хусусий операторларга татбиқ этилади.
Ушбу Низомнинг амал қилиши маиший истеъмолчилар (аҳоли) томонидан электр энергияси истеъмол қилинишига татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Электр энергиясини уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг айнан бир вақтда амалга оширилишини характерловчи алоҳида товар тури сифатида етказиб бериш Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр қурилмаси бевосита ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг электр тармоқларига уланган истеъмолчилар ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида амалга оширилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Субистеъмолчиларнинг истеъмолчи ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан электр энергиясини етказиб бериш ва истеъмол қилинган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоб қилишдаги ўзаро муносабатлари юқорида кўрсатиб ўтилган Қоидалар ҳамда ушбу Низом билан тартибга солинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар барча истеъмолчилар томонидан Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тасдиқлаган тарифлар бўйича ёки Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июндаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган электр қурилмалари мавжуд бўлган тақдирда ҳисоб-китоблар уларга ўтказилган линияларда ўрнатилган ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари асосида, ҳар қайси тариф гуруҳи бўйича алоҳида амалга оширилади. Якуний ҳисоб-китоб қилиш ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари бўйича, тасдиқланган тарифларга мувофиқ, электр таъминоти шартномасида кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорига иловага мувофиқ рўйхатдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматлар кўрсатувчи истеъмолчилар электр энергияси (750 кВАгача қувватга уланган) учун тўловларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ошиб борувчи коэффициентлар ва тарифлар бўйича тўлайдилар.
750 кВА ва ундан юқори қувватга уланган (бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) истеъмолчилар электр энергияси ҳақини иккинчи гуруҳ тарифлар бўйича тўловлар тўлайдиган юридик шахслар учун тариф миқдорида белгиланадиган сутка вақтлари зоналари бўйича табақалаштирилган тарифга асосан ҳисоб-китоб қилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
42. Ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламали соатларида фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар (тиғиз вақт — эрталабки ва кечки тиғиз вақт) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ошиб борувчи коэффициентни кўллаш орқали, энг кам юкламали соатларда эса (тунги давр — сутканинг қоронғи вақти) белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камайиб борувчи коэффициентни кўллаш орқали ва ярим тиғиз вақтда (сутканинг ёруғ вақти) — ўрнатилган тариф бўйича тўланади.
Табақалаштирилган тариф сутка вақтининг қуйидаги зоналари бўйича қўлланилади:
тиғиз вақт — соат 6-00 дан 09-00 гача ва 17-00 дан 22-00 гача;
тунги вақт — соат 22-00 дан 24-00 гача ва 00-00 дан 06-00 гача;
ярим тиғиз вақт — соат 9-00 дан 17-00 гача.
Сутка вақти зоналари республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилган ҳолда истеъмолчи ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан бошқа тариф гуруҳига нотўғри ўтказилган тақдирда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддаси.
II. Ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Электр энергиясини истеъмолчиларнинг барча тоифаларига ҳар ойда етказиб бериш улар томонидан электр таъминоти шартномасига мувофиқ навбатдаги ой учун назарда тутилган электр энергияси ҳажми қийматининг 100 фоизи учун ҳақ аванс тариқасида тўлангандан кейин амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчида электр энергияси учун ҳақ тўлаш бўйича, шунингдек жарима санкциялари, реактив энергияни қоплаш учун тарифларга устамалар, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси ва пенялар бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда улар томонидан аванс тариқасида тўланган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Электр таъминоти шартномасида буюртма берилган электр энергияси ҳажми истеъмолчининг айби билан истеъмол қилинмаган тақдирда аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтарилмайди, лекин электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Электр энергиясининг ҳақиқий сарфини аниқлаш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчи билан биргаликда ҳар ойда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олади. Шу билан бирга, белгиланган шакл (ушбу Низомга 3а-илова) бўйича тегишли далолатнома тузилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Ҳисобга олиш приборларидан ёзиб олинган кўрсаткичлар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи электр энергияси учун тўлаши керак бўлган суммаларни ҳисоблашда ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси ва сарфи тўғрисидаги ҳисобот (ушбу Низомга 3-илова) ҳамда электр энергияси етказиб бериш далолатномаси асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоблашни амалга оширади ва истеъмолчига счёт-фактура ва тўловни тўлаш учун счёт ёзиб беради.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Истеъмолчида турли тариф гуруҳларига мансуб бўлган бир нечта объект мавжуд бўлган тақдирда ҳар қайси тариф гуруҳини кўрсатган ҳолда умумий счёт-фактура ёзилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобга олиш ҳисоб-китоб приборлари кўрсаткичлари ёзиб олинмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб-китобни электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича амалга оширади, кейинчалик ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчи билан биргаликда аниқланган электр энергиясининг ҳақиқий истеъмол қилинган ҳажми учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Шу билан бирга, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси счёт-фактура ёзиб беради ва хизмат кўрсатувчи банк орқали белгиланган тартибда тўлов талабномасини тақдим этади»;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6325/0972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ихтиёридаги электр энергияси истеъмолчилари бўлган сув билан таъминловчи корхоналар истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳисоб-китобларни ҳар ойда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари (ширкат хўжаликлари, деҳқон, фермер хўжаликлари ва бошқалар) ва «Ўзкимёсаноат» давлат-акциядорлик компанияси корхоналари олинган электр энергияси учун ўз маблағлари билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси томонидан биринчи навбатда ажратиладиган махсус ҳисоб рақамлари бўйича мақсадли молиялаштириш маблағлари (траншлар) ҳисобига ҳисоб-китоб қилади (мазкур Низомга 2-илова).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Истеъмолчида валюта маблағлари ва қарзлар мавжуд бўлганда тўлов валюта маблағларини қонунчиликда белгиланган тартибда сотиш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китобни ҳар ойда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки истеъмолчининг ўзи ёзадиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширадилар.
Истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорларда ва муддатларда амалга оширилмаган тақдирда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади, ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган истеъмолчилар бундан мустасно.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, 1-иловага мувофиқ электр энергияси етказиб беришнинг махсус тартибига эга бўлган корхоналар учун эса — 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Электр таъминоти шартномаларида (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб қилиш даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганидан 5 фоиздан ортиқ миқдорда истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига ҳисоб-китоб даври учун электр таъминоти шартномасида кўрсатилган миқдордан ортиқча жами ҳажм учун электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида жарима санкциялари тўлаш назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергиясининг тегишли ҳажми учун олдиндан ҳақ тўланган тақдирда назарда тутилаётган ўзгаришларгача (жорий ой тугагунгача) 10 кундан кеч бўлмаган муддатда истеъмолчининг таклифига кўра электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда электр энергияси кам ёки ортиқча олинган деб ҳисобланмайди.
Электр энергиясининг шартномадаги ҳажмларини камайиш томонга ўзгартиришлар, олдиндан ҳақ тўланишидан қатъи назар, амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳисобланган давр учун электр энергиясининг ортиқча олинган ҳажми ҳисобга олиш приборларининг белгиланган шаклдаги далолатнома ёки солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган кўрсаткичлари бўйича аниқланади, у жарима миқдорини ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси жарима санкциялари бўйича алоҳида ҳисобни юритади, уларни ҳисоботларда алоҳида устунда акс эттиради, улар бўйича алоҳида тўлов талабномаларини расмийлаштиради ва тақдим этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Электр энергиясининг сифати, шунингдек истеъмолчилар томонидан реактив энергиянинг истеъмоли ва генерацияси учун электр энергияси учун тарифларга чегирмалар ва устамалар Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкин.
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳамда электр энергияси истеъмолчиси томонидан имзоланган технология ва авария брони далолатномалари шартноманинг узвий қисми ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
III. Сотиладиган электр энергияси бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Қуйидагилар ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг истеъмолчилар билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда актив ва реактив энергияни ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларига мувофиқ электр энергияси ҳисобини юритиш;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
счёт-фактураларни расмийлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўлов талабномаларини тайёрлаш, расмийлаштириш ҳамда уларни етказиб берилган электр энергияси қийматини ва электр энергияси ортиқча олинганлиги учун жарима санкцияларини (пеняларни) тўлаш учун банкка тақдим этиш;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
айланма ведомостни юритиш;
товар маҳсулотлар ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузиш.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 639-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 864-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) белгиланган шакл (ушбу Низомга 4-илова) бўйича истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китобни амалга оширади;
(20-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ҳисоб-китоб қилиш даврида етказиб берилган электр энергияси учун тўловни, солинган жарима санкцияларини, пеняларни, қўлланилган устамалар ва қайта ҳисоб-китобларни тўлаш учун ҳужжатлар пакетини қонунчиликда белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этади;
(20-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) истеъмолчининг ҳисоб-китоб қилиш даври мобайнида истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) тўғрисидаги маълумотлари ва истеъмол қилинган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб қилиш асосида айланма ведомостни (ушбу Низомга 5-илова) тўлдиради. Айланма ведомостни қўлда тўлдиришда ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклдан фойдаланиш лозим. Истеъмолчининг электр энергияси учун тўлов суммаси маблағларнинг ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисоб рақамига тушишига кўра айланма ведомостга ёзиб борилади;
(20-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
д) айланмаларни (тақдим этиш ва тўлаш) ва ҳар қайси ҳисоб-китоб ойи учун сальдо қолдиқларини акс эттириш учун шахсий карточка бўйича ҳисобни юритади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган ҳамда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ушбу даврда қабул қилинган электр энергияси ҳажми, шу жумладан технологик харажатлар амалдаги кўрсаткичларининг нормативдагидан ортиқ бўлиши натижасида пайдо бўлган тафовутининг бухгалтерия ҳисобини, 7 — 9-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича ҳисоботларни расмийлаштирган ҳолда, юритади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Юқорида кўрсатиб ўтилган бирламчи ҳужжатлар ва айланма ведомость асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳар ойда, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси томонидан белгиланган муддатларда (бир ой учун, йил чораги учун, йил учун) ортиб борувчи якун билан товар маҳсулот ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансини тузади (ушбу Низомга 10-илова). Товар маҳсулот ва асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар балансида ҳар қайси ойнинг боши ва охиридаги айланмалар (тақдим этиш ва тўлаш) ҳамда сальдо қолдиқлари акс эттирилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ҳисобга олиш ва етказиб берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ва уларнинг электр билан таъминловчи корхоналари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари зиммасига юкланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сонли қарорига асосан 22-банд деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 589-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6325/0972-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 апрелдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон, 108-модда)
Қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кимё саноати корхоналари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун маблағларнинг траншлар бўйича ўтиши намунавий схемаси
*Изоҳ. Пахта, дон ва шоли етиштирувчи хўжаликларга, шунингдек қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларга етказиб бериладиган электр энергияси учун «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари билан ҳисоб-китоблар траншлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси схемалари бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

20__ йил _____________ ойидаги электр энергияси (актив, реактив) сарфи тўғрисида
‎ҲИСОБОТ
‎Кўрсаткич ёзиб олинган сана — 20__ йил «__» _____________

Ҳисоблагич тури (актив, реактив), ҳисоблагичнинг заводда қўйилган рақами ‎‎

Ҳисоблаш коэффициенти‎‎

Ҳисоблагич кўрсаткичи ‎‎ Ҳисоб-лагич кўрсатки-чидаги тафовут Сарфи кВт.с, кВар.с Табақалаштирилган ҳисоб учун сарф, кВт.с (кВар.с) ‎‎

ток трансфор-матори бўйича
‎(ТТ) ‎‎

кучланиш трансфор-матори бўйича (КТ) ‎‎ умумий‎‎

бошлан-ғич‎‎

охирги‎‎

эрталабки тиғиз вақт‎‎

кун‎‎

кечки тиғиз вақт‎‎

тун

соат 6-9 ‎‎

соат 9-17

соат 17-22‎‎

соат 22-24 ‎‎

соат 0-6 ‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎
‎‎‎ ‎‎

Жами‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Истеъмолчи раҳбари

‎‎Корхона вакили

______________________________

‎‎_____________________________________

(Ф.И.О., имзо, сана)‎‎

(Ф.И.О., имзо, сана)‎‎

М.Ў.

‎‎Истеъмолчи бош бухгалте��и

______________________________‎‎

(Ф.И.О., имзо, сана)‎‎

Бош энергетик

______________________‎‎

(Ф.И.О., имзо, сана)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
3а-илова
Олдинги таҳрирга қаранг.

Вазирлик, идора:

ИФУТ:‎

Истеъмолчининг номи:

Манзил:

Банк, ҳ/р, банкнинг ФПМ, СТИР:

Телефон (факс)

20 __ йил ______________ ойидаги электр энергияси (актив, реактив) етказиб бериш
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎Кўрсаткич ёзиб олинган сана — 20__йил «______» ________________

Ҳисобга олиш прибори (ҳисоблагич)нинг завод рақами ва тури

Ҳисоблаш коэффициенти

Актив энергия кўрсаткичи

Актив энергия кўрсаткичидаги тафовут

Сарфи, кВт. соат

Реактив энергия кўрсаткичи

Реактив энергия кўрсаткичидаги тафовут‎‏

Сарфи кВар. соат

Изоҳ

ток трансформатори бўйича (ТТ)

кучланиш трансформатори бўйича (ТН)‎

умумий‎

бошланғич‎

охирги‎

бошланғич‎

охирги‎

‎1

2

3‎

‎4=2х3

‎5

‎6

‎7=6-5

8=4х7‎

10‎

11‎

12=11-10‎

13=4х12‎

15‎

‎Жами

‎Тўлдириш тартиби:

1-устун — ҳисоблагичнинг (завод) рақами ва тури;

2,3,4-устунлар — ток трансформатори ва кучланиш трансформатори параметрлари асосида белгиланадиган ҳисоблаш коэффициенти;‎

5,6-устунлар— (актив) электр энергияси ҳисоблагичининг бошланғич ва охирги (кўрсаткич ёзиб олинган вақтда) кўрсаткичи;‎

7,8-устунлар— кўрсаткичдаги тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича (актив) электр энергияси сарфи;‎

10,11- устунлар— (реактив) электр энергияси ҳисоблагичининг бошланғич ва охирги (кўрсаткич ёзиб олинган вақтда) кўрсаткичи;‎

12,13- устунлар — кўрсаткичдаги тафовутни ҳисоблаш ва ҳар бир ҳисоблагич бўйича (реактив) электр энергияси сарфи;‎

15- устун— изоҳ.

1. Корхона раҳбари __________________‎

2. Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили ___________________________

(Ф.И.О., имзо)

(Ф.И.О., имзо)

М.Ў.‎

Корхонанинг электр хўжалиги учун масъул шахси

‎____________________________________

(Ф.И.О., имзо)

(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб

20__йил ___________ойи _________ ҳисоби

Истеъмолчи__________________________________________________________

(номи)

___________даги ______________рақамли шартнома_______________________‎
Манзили ____________________________________________________________
‎____________________________________________________________________‎
Ҳисоб рақами___________________ СТИР _______________________________
Банк __________________________ банк коди ____________________________‎
Олувчи: _____________________________________________________________‎

(номи)‎

Олувчининг ҳисоб рақами ____________________СТИР____________________‎
Олувчининг банки _____________________ банк коди _____________________
‎‎
Номи‎ Ўлчов бирлиги‎ Сарфи Тарифи‎ Суммаси‎
Ҳисоблагич рақами‎ кВт.соат (кВар. соат)‎
……………‎ кВт.соат (кВар. соат)‎
Истеъмолчининг электр узатиш линиясидаги йўқотиш ‎ %‎
Трансформаторлардаги йўқотиш‎ %‎
Истеъмолчининг жами йўқотишлари‎ кВт. соат‎
Тарифлар бўйича жами‎ кВт. соат‎
……………‎ кВт. соат‎
Амалдаги истеъмол‎ кВт. соат‎
Шартномадаги миқдор ‎ кВт. соат‎
Жарималар (белгиланганидан ортиқча олиш, пенялар)‎ кВт. соат‎
шу жумладан энергияни белгиланганидан ортиқча олиш бўйича‎
шу жумладан пенялар бўйича‎
жарималар бўйича тўлов учун жами‎ Сўм‎
Жами кўрсатилган ‎ кВар. соат‎
Иқтисодий миқдори кВар. соат‎
Устама (чегириш)‎ кВар. соат‎
Тўлов учун жами‎ Сўм‎
ҚҚС билан суммаси‎ Сўм‎
шу жумладан ҚҚС‎ Сўм‎
_____________учун олдиндан тўлов ‎ Сўм‎
(ой)‎
Тўлов учун ҳаммаси‎ Сўм‎
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бухгалтери _________________________
(Ф.И.О. ,имзо)
Юридик шахслар билан ишлаш бўйича муҳандис‎ _________________________
(Ф.И.О.,имзо)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

20_____ йилдаги электр энергияси учун ҳисоб-китоблар бўйича йиғма айланма
‎ВЕДОМОСТЬ

сўм‎
Т/р
Истеъмолчининг
‎ номи ‎‏‎

‎Ҳаммаси

‎‎давр бошидаги қарз
‎қолдиғи
‎‎берилган
‎‎маҳсулот ‎ ҳажми
тўланган ‎‎ ҳисобдан
‎чиқарилган
давр охиридаги қарз‎ қолдиғи ‎
кВт. соат‎ дебет‎ шу жумладан
‎муддати ўтган
‎қарз ‎
кредит‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ дебет‎ шу жумладан
‎муддати ўтган
‎‎ қарз ‎
кредит‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎
давоми
Т/р
Истеъмолчининг номи ‎‏‎ шу жумладан электр энергияси
‎‎давр бошидаги қарз
‎қолдиғи
‎‎берилган
‎маҳсулот
‎ ҳажми
тўланган ‎‎ ҳисобдан чиқарилган давр охиридаги қарз
‎ қолдиғи ‎
кВт. соат‎ дебет‎ шу жумладан
‎муддати ўтган
‎қарз ‎
кредит‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ дебет‎ шу жумладан
‎муддати ўтган
‎‎ қарз ‎
кредит‎
1‎ 2 17‎ 18‎ 19 20 21 22 23 24 25 26‎ 27‎ 28 29‎ 30‎
давоми‎
Т/р Истеъмолчининг
‎ номи ‎
шу жумладан реактив энергия

‎‎‎давр бошидаги ‎ қарз қолдиғи

ҳисоблаб
‎ ёзилган ‎
тўланган ‎ ҳисобдан
‎чиқарилган ‎
давр охиридаги
‎қарз қолдиғи
дебет‎ шу жумладан
‎муддати ўтган
‎қарз ‎
кредит‎ сумма‎ сумма‎ сумма‎ дебет‎ шу жумладан
‎ муддати ўтган
‎ қарз ‎
кредит‎
1‎ 2‎ 31‎ 32‎ 33‎ 34‎ 35‎ 36‎ 37‎ 38‎ 39‎
давоми‎
Т/р‎‏‎ Истеъмолчининг
‎номи ‎
шу жумладан шартномавий кўрсаткичдан юқори (ортиқча олганлик учун)

‎‎‎давр бошидаги
‎ қарз қолдиғи

ҳисоблаб ёзилган ‎ тўланган ‎ ҳисобдан
‎чиқарилган ‎
давр охиридаги
‎қарз қолдиғи
дебет‎ шу жумладан
‎муддати ўтган
‎қарз ‎
кредит‎ сумма‎ сумма‎ сумма‎ дебет‎ шу жумладан
‎ муддати ўтган
‎ қарз ‎
кредит‎
1 2‎ 40‎ 41‎ 42‎ 43‎ 44‎ 45‎ 46‎ 47‎ 48‎

‎давоми

Т/р‎‏‏ Истеъмолчининг
‎номи ‎‏‏
шу жумладан ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня
давр бошидаги
‎қарз қолдиғи ‎‎
ҳисоблаб
‎ ёзилган ‎
тўланган ‎ ҳисобдан
‎чиқарилган ‎
давр охиридаги
‎қарз қолдиғи ‎‎
дебет‎ кредит‎ сумма‎ сумма‎ сумма‎ дебет‎ кредит‎
1‎ 2‎ 49‎ 50‎ 51‎

52‎

53‎ 54 55‎
Тўлдириш тартиби:‎
1-устун — тартиб рақами;‎ 8-устун — 22 + 34 + 43 + 51-устунлар суммаси;‎
2-устун — корхона (истеъмолчи)нинг номи;‎ 10-устун — 24 + 35 + 44 + 52-устунлар суммаси;‎
3, 7, 9, 11, 13, 17 — 55-устунлар — тегишли айланма ведомостлар ‎ 12-устун — 26 + 36 + 45 + 53-устунлар суммаси;‎
маълумотлари бўйича тўлдирилади;‎ 14-устун — 28 + 37 + 46 + 54-устунлар суммаси;‎
4-устун — 18 + 31 + 40 + 49-устунлар суммаси;‎ 15-устун — 29 + 38 + 47-устунлар суммаси;‎
5-устун — 19 + 32 + 41-устунлар суммаси;‎ 16-устун — 30 + 39 + 48 + 55-устунлар суммаси‎
6-устун — 20 + 33 + 42 + 50-устунлар суммаси;‎
(5-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

‎20_____ йилдаги электр энергияси бўйича айланма ведомость

сўм‎
Т/р‎‏ ‎‏Истеъмолчининг номи
‎‎Давр бошидаги қарз қолдиғи ‎‎Берилган маҳсулот ҳажми ‎‎Тўланган ‎‎Ҳисобдан чиқарилган ‎‎Давр охиридаги қарз қолдиғи ‎‎Олдиндан тўлов
кВт. соат ‎ дебет‎ шу жумладан муддати ўтган қарз ‎ кредит‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ сумма‎ кВт. соат ‎ дебет‎ шу жумладан муддати ўтган қарз ‎ кредит‎ кўрсатилган ‎ тўланган ‎

1.‎

2.‎

Тўлдириш тартиби:
«тўланган» устунлари — банк кўчирмалари, авизо ва бошқа тўлов турлари бўйича пул тушуми;
«ҳисобдан чиқарилган» устунлари — мавжуд ҳужжатлар — суд қарори, корхона бўйича буйруқ асосида ҳисобдан чиқарилган кВт.соат ва сумма кўрсатилади.
Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

‎‎_______________ тумани (шаҳри) электр таъминоти корхонаси бўйича _______йил
‎___________ойидаги қабул қилинган электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб
‎берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут
‎ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р Кўрсаткичлар номи ‎ Ўлчов
‎бирлиги ‎
Ҳисобот давридаги
‎ электр энергияси
‎ миқдори ‎
Йил бошидан ‎буён
‎ электр ‎энергияси
‎миқдори
1.‎ Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми ‎ минг кВт. соат‎
2.‎

Нормативдаги йўқотиш («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси
‎томонидан тасдиқланган)‎

минг кВт. соат‎
3.‎‏‏

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси

минг кВт. соат‎

шу жумладан:‎

юридик шахслар бўйича‎ минг кВт. соат‎
аҳоли бўйича‎ минг кВт. соат‎
4.‎

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги
‎тафовут ‎(нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)‎

минг кВт. соат‎

‎‎‎‎Энергия таъминоти корхонаси бошлиғи ‎

‎‎________________________________

_________‎ ‎

(Ф.И.О.)

(имзо)‎

М.Ў.‎

Энергия таъминоти корхонаси бошлиғининг
‎энергия ‎сотиш бўйича ўринбосари ‎

‎‎‎‎________________________________ _________‎ ‎ ‎

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо)‎ ‎

Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

_______________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бўйича ______йил ___________ойидаги
‎қабул қилинган электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб берилган электр
‎энергияси ҳажми ўртасидаги тафовутнинг йиғма
‎ ҲИСОБ-КИТОБИ

Т/р‎‏
‎Кўрсаткичлар номи Ўлчов бирлиги ‎ Ҳисобот даврида Йил бошидан
электр энергияси
‎миқдори ‎
нархи ‎ сумма‎ электр энергияси миқдори ‎ нархи ‎ сумма‎
1.‎

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми ‎

минг кВт. соат‎
2.‎

Нормативдаги йўқотиш («Ўздавэнергоназорат»
‎инспекцияси томонидан тасдиқланган)‎

минг кВт. соат‎
3.‎‏

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси ‎

минг кВт. соат‎

шу жумладан:‎

юридик шахслар бўйича‎ минг кВт. соат‎
аҳоли бўйича‎ минг кВт. соат‎
4.‎

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ‎ўртасидаги
‎тафовут (нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)‎

минг кВт. соат‎
Раҳбарнинг иқтисодиёт ва энергия сотиш бўйича
‎ўринбосари ‎

‎‎______________________________

____________‎

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо)‎

М.Ў.‎

Энергия сотиш бўлинмаси бошлиғи ‎

‎‎‎‎______________________________

____________‎ ‎

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо)‎ ‎

М.Ў.‎

Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА

‎‎_______________ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бўйича ______йилда қабул қилинган
‎электр энергияси ҳажми ва истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут
‎ ҲИСОБ-КИТОБИ

‎Т/р ‎‏Кўрсаткичлар номи Ўлчов
‎бирлиги
Йил бошидан
электр энергияси
‎миқдори ‎
нархи ‎ сумма‎
1.‎

Тармоққа олинган электр энергияси (ресурс) ҳажми ‎

минг кВт. соат‎
2.‎

Нормативдаги йўқотиш («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси
‎томонидан тасдиқланган)‎

минг кВт. соат‎
3.‎‏

Истеъмолчиларга ҳисоблаб ёзилган (етказиб берилган), ҳаммаси ‎

минг кВт. соат‎
шу жумладан:‎
юридик шахслар бўйича‎ минг кВт. соат‎
аҳоли бўйича‎ минг кВт. соат‎
4.‎

Ресурс ва етказиб берилган электр энергияси ўртасидаги тафовут
‎(нормативдаги йўқотиш чегирилган ҳолда)‎

минг кВт. соат‎

Раҳбарнинг иқтисодиёт ва энергия сотиш бўйича ‎ўринбосари‎

_____________________________

_______________‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

М.Ў‎

Энергия сотиш бўлинмаси бошлиғи ‎

_____________________________ ‎

‎‎_______________

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

М.Ў‎

Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари бўйича _____ йил _______ ойида товар маҳсулот ва
‎асосий фаолият бўйича бошқа даромадлар
‎ БАЛАНСИ

сўм‎

‎‏Номи

‎‎Давр бошидаги
‎қарз қолдиғи
Берилган маҳсулот ҳажми Тўланган Ҳисобдан чиқарилган Давр охиридаги
‎қарз қолдиғи

кВт. соат‎

дебет‎ кредит‎ кВт. соат‎ сумма‎ кВт. соат‎ сумма‎ кВт. соат‎ сумма‎ кВт. соат‎ дебет‎ кредит‎
I. Электр энергияси, ҳаммаси:‎

шу жумладан:‎

Истеъмолчиларга берилган электр энергияси ‎

улардан:‎

юридик шахсларга ‎

аҳолига‎

Хўжалик мақсадларида фойдаланилган электр энергияси‎

II. Бошқа операцион даромадлар, ҳаммаси‎

Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎

шу жумладан:‎

Ортиқча олинганлиги учун жарима санкциялари ‎

Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎

Реактив энергия учун устама ‎

Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎

Пеня‎

Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎ Х‎‎

Жами (I+II)‎

(10-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 декабрдаги 1034-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 460-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2010 й., 6-7-сон, 53-модда, 14-15-сон, 108-модда; 2013 й., 45-сон, 589-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2016 й., 34-сон, 405-модда; 2017 й., 9-сон, 131-модда, 22-сон, 425-модда, 33-сон, 864-модда, 29.12.2017 й., 09/18/1034/0502-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 04.06.2020 й., 09/20/348/0716-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6325/0972-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.08.2023 й., 09/23/382/0612-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)