|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг биринчи босқичини амалга ошириш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда уларни оқилона жойлаштириш ва техника билан жиҳозлаш, ўтказилаётган таркибий қайта ўзгартиришларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1, 3 ва 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги 473-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 199-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 2002-2003 йиллар мобайнида молия ва моддий-техника ресурсларини 5-иловага* мувофиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган касб-ҳунар-техника билим юртлари ва техникумларни реконструкция қилишга ҳамда тўлиқ таъмирлашга жамласинлар.
* 5-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2002-2003 йилги давлат бюджети параметрларини шакллантиришда тежалган стипендиялар ҳисобига бўшайдиган бюджет маблағларидан академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган касб-ҳунар билим юртлари ва техникумлар биноларини реконструкция қилиш ҳамда тўлиқ таъмирлашда мақсадли фойдаланишни назарда тутсин.
6. Вазирликлар ва идораларнинг 6-иловага* мувофиқ касб-ҳунар коллежларини ўз маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобига фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
7. Ўқув-лаборатория асбоб-анжомлари, таълимнинг техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қўлланмалар ишлаб чиқаришни республика корхоналарида маҳаллийлаштириш дастури 7 ва 8-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 6 — 8-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқув-техник асбоб-анжомлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш топшириқларининг бажарилишини ўз вақтида таъминлаш ишларини мувофиқлаштириб бориш юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин.
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика давлат бюджетини шакллантиришда ўқув-лаборатория асбоб-анжомлари, таълимнинг техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қўлланмалар сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ҳар йили мақсадли ажратишни назарда тутсин.
8. Белгилаб қўйилсинки, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини реконструкция қилиш ва қуриш фақат танлов (тендер) асосида, кейинчалик ўзгартирилмайдиган шартномавий нарх бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва реконструкция қилишда тендер савдоларини ўтказиш ҳамда қатъий белгиланган шартномавий нархлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг белгиланган механизмига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтирсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ҳамда реконструкция қилишга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
9. Фойдаланишга топширилаётган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини замонавий ўқув-лаборатория асбоб-анжомлари, таълимнинг техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қўлланмалар билан жиҳозлаш учун Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 9-илова берилмайди.
Ишчи гуруҳ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини республикада ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув-лаборатория асбоб-анжомлари, таълимнинг техник воситалари ва ўқув-кўргазмали қўлланмалар билан жиҳозлаш учун имтиёзли хорижий кредитлар ва инвестицияларни жалб этиш бўйича муфассал чора-тадбирлар кўрсин.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда объектлар қурилиши ва қайта таъмирланишига оид лойиҳа ва тендер ҳужжатларининг кўрсатиб ўтилган аниқ Дастурга мувофиқ ўз вақтида тайёрланишини таъминласинлар.
Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш ва республика ҳудудида жойлаштиришнинг аниқ Дастури белгиланган муддатларда тўлиқ бажарилиши учун шахсан жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари зиммасига юклансин.
11. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш дастури тўғрисида» 1998 йил 23 сентябрдаги 406-сон қарори, қарорнинг 5-банди биринчи ва учинчи хатбоши, 6-банди, 7-бандининг биринчи хатбоши ва 10-банди бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илованинг 15-банди.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 14 август,
338-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 15-16-сон, 102-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 20-сон, 199-модда)