Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш»нинг 52-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2025-3]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3239, 04.06.2020 й.) асосан 2020 йил 5 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2009 йил 6 октябрдаги 01/19-18/20-сон қарори (рўйхат рақами 2025, 2009 йил 28 октябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 474-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш»нинг 52-бандига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 февраль,
01/19-10/09-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 5 февралдаги 01/19-10/09-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) «Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш»нинг 52-бандига киритилаётган ўзгартиришлар
1. «б» кичик банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар янги аниқланган объектлар ва баланс қийматига эга бўлмаган объектлар баҳоланиши лозим бўлса, эскириш миқдори баҳоловчи томонидан экспертиза асосида баҳолаш санасидаги ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади;».
2. «ж» кичик банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«агар улар бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан белгиланган активлар ва мажбуриятларни тан олиш мезонларига жавоб бермаса, уларнинг қиймати тўланадиган фойда солиғи (муддати кечиктирилган даромад учун) ёки мазкур солиқдан тежалган сумма (муддати кечиктирилган харажатлар учун) бўйича ҳисобланади.
Тўланадиган солиқ суммаси ёки унинг тежаш суммаси ушбу солиқнинг амалдаги ставкасини муддати кечиктирилган харажатлар ва даромадларнинг баланс қийматига кўпайтириш йўли билан ҳисобланади;».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.03.2018 й., 10/18/2025-3/0833-сон)