Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сонли «Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди, давлат харидига доир тендер бўйича харид қилиш ҳужжатлари ва техник топшириқлар ҳамда шартномаларни экспертизадан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказишнинг самарали ва аниқ механизмларини яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сонли хамда «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва рўёбга чиқариш, давлат харидларини амалга ошириш доирасида ҳужжатларни комплекс экспертиза қилишнинг самарали тизимини яратиш тўғрисида» 2018 йил 8 январдаги ПҚ-3464-сонли қарорларига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сонли қарорига асосан чиқарилган)
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда матнда Марказ деб юритилади) қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ваколатлар билан бирга:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
а) лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, шунингдек, маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга ошириладиган, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва/ёки қайта ишлашни назарда тутадиган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3794-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 07/18/3794/1378-сон)
б) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ошган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидига бўлган техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказади;
(2-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаб олиш ва тўғридан-тўғри музокаралар асосида стратегик харид қилувчилар томонидан тузилган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ минг бараваридан ошган импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувларни экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади.
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Бунда Марказ билан харид қилинаётган буюмга нарх белгилаш ва/ёки етказиб берувчини аниқлаш масалалари келишиб олинмаган тақдирда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда муайян етказиб берувчиларнинг номини ва/ёки товарлар (ишлар, хизматлар) қийматини кўрсатиш тақиқланади.
3. Белгилансинки:
тендер ҳужжатларини, товарларнинг (иш ва хизматларнинг) давлат харидига техник топшириқларни, контрактларни, импорт контрактларини ва уларга қўшимча битимларни (контракт ва импорт контрактлари қиймати оширилганда) комплекс экспертизадан ўтказиш учун қўшимча қиймат солиғини ҳисобга олмаган холда умумий сумманинг (тендер ҳужжатлари бўйича — ҳар бир лот суммасининг, қўшимча битимлар бўйича — қўшимча битим суммасининг) 0,1 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳақ ундирилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
лойиҳаларнинг дастлабки техник иқтисодий асосланишини ёки дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини, техник-иқтисодий асосланишини ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини комплекс экспертизадан ўтказиш учун ҳақ ушбу қарорнинг 4-иловасида белгиланган тартибда ундирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3794-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 07/18/3794/1378-сон)
Экспертиза 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан ўтказилади.
Қуйидаги ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун ҳақ ундирилмайди:
лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник вазифа;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
харид қилинадиган товарларнинг (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилари ва ёки нархи белгиланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида тузиладиган импорт контрактлари;
тендерлар ўтказиш якунлари бўйича тузиладиган импорт контрактлари, Марказда экспертизадан ўтказилган тендер ҳужжатлари.
инфратузилмавий лойиҳалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг қарорлари асосида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича лойиҳаолди хамда лойиҳа ҳужжатлари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остида жалб этиладиган кредит (қарз) маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари бўйича тендер ҳужжатлари ва импорт контрактлари.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3794-сонли қарорига асосан хатбошиларбилан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 07/18/3794/1378-сон)
 LexUZ шарҳи
3-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПҚ-3874-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда Марказ томонидан экспертиза қилиш ва рўйхатдан ўтказишда экспериментал тартибда шартномалар тузиш, ҳисоб-китоблар ўтказиш, ахборот узатишнинг электрон айирбошлаш тартибини, шунингдек, ахборот тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланиш учун электрон ҳужжат жорий этилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда экспериментал тартиб якунлари бўйича электрон ҳужжат айирбошлашни кенг қўллаш мақсадида ахборот тизими орқали электрон ҳужжат айирбошлашни жорий этишга доир таклифларни, қонун ҳужжатларига мувофиқ қоғоздаги ҳужжатларга тенг мақомга эга бўлган электрон ҳужжатлардан фойдаланиш бўйича стандартлар, нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқишга доир таклифларни киритсин;
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда ушбу қарор қоидаларидан келиб чиқиб, Марказнинг ваколатларини такрорлайдиган давлат органларининг ваколатларини мақбуллаштириш, шунингдек, уларнинг тегишли таркибий бўлинмаларини соддалаштириш тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 6-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 февраль,
ПҚ-3550-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорига
1-ИЛОВА
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари (кейинги ўринларда — ҳужжатлар)ни ҳамда уларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқларни ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қуйидаги йўналишлар бўйича ишлаб чиқиладиган:
а) бюджет тизими бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг давлат ривожланиш дастурларини молиялаштириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган:
намунавий ва такроран ишлатиладиган лойиҳалардан фойдаланиладиган инфратузилма лойиҳалари (ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини қуриш) бўйича — намунавий лойиҳалар. Бунда келгусидаги лойиҳаларнинг намунавий лойиҳага мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК томонидан амалга оширилади;
якка тартибдаги ва бошқа инвестициявий ҳамда инфратузилма лойиҳалари бўйича — қиймати 10 миллиард сўм ва ундан ортиқ бўлган лойиҳалар. Бунда қиймати 10 миллиард сўмдан кам бўлган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК томонидан амалга оширилиши лозим;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида амалга ошириладиган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар тақдим этишни кўзда тутадиган лойиҳалар (ушбу Низомнинг 3-банди «а», «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган лойиҳалардан ташқари);
в) хўжалик бошқаруви органлари, устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга устав фонди (капитали)нинг 50 фоизи ва ундан ортиғи тегишли бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилаётган — қиймати 5 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган лойиҳалар (ушбу банднинг «а» кичик бандига мувофиқ молиялаштириладиган лойиҳалардан ташқари);
г) молиялаштириш манбаидан қатъи назар, стратегик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва/ёки қайта ишлашни кўзда тутувчи лойиҳалар (ушбу Низомнинг 3-банди «б» ва «в» кичик бандларида кўрсатилган лойиҳалардан ташқари) ҳужжатларига татбиқ этилади.
3. Ушбу Низом қуйидаги лойиҳаларнинг:
а) халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари иштирокида амалга ошириладиган;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан лойиҳани ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг алоҳида тартиби белгиланган;
в) маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга оширилаётган;
г) молиялаштириш манбаидан қатъи назар, хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилаётган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган (башарти бу ушбу Низомнинг 2-банди «г» кичик бандига зид келмаса) лойиҳалар бўйича ҳужжатларга татбиқ этилмайди.
Ушбу Низом, шунингдек, қийматининг 70 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларга, қолган қисмининг молиялаштириш манбаидан қатъи назар, татбиқ этилмайди (ушбу Низомнинг 2-банди «г» кичик бандида кўрсатилган лойиҳалардан ташқари).
4. Ушбу Низомнинг 2 ва 3-бандларида белгиланган талаблардан қатъи назар, лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилар) инвестициявий ва инфратузилма лойиҳалари бўйича ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ)га комплекс экспертизадан ўтказиш учун ихтиёрий равишда ва шартнома асосида киритиши мумкин.
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ташаббускор (буюртмачи) — лойиҳа ташаббускори бўлган давлат органлари, бюджет ташкилотлари, юридик ёки жисмоний шахслар;
инвестициявий лойиҳа — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш мақсадида амалга оширилиши ёки инвестиция жалб қилиниши мўлжалланган лойиҳа;
инфратузилма лойиҳаси — паст рентабелли ёки рентабелсиз ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги ва муҳандислик-коммуникация объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш ва кенгайтиришга қаратилган лойиҳа;
лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник вазифа (кейинги ўринларда — техник вазифа) — лойиҳа учун ишлаб чиқилаётган лойиҳаолди ҳужжатларининг асосий йўналишлари, унинг техник тавсифи, сифат кўрсаткичлари ва техник-иқтисодий талаблари, ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун зарур таомилларни бажариш ва уларнинг таркиби бўйича кўрсатмалар, шунингдек, бошқа махсус талабларни белгиловчи ҳужжат;
ишлаб чиқувчи — ташаббускор (буюртмачи) томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки шартнома асосида жалб қилинган, агар қонунчиликда мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензия олиш назарда тутилган бўлса, тегишли соҳада объектларни лойиҳалаштиришга лицензия олган, лойиҳа олди ёки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқувчи ижрочи;
техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (кейинги ўринларда — ТИА/ТИҲК) — лойиҳанинг умуман энг кўп миқдордаги қийматини ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳажмини кўриб чиқилган молиялаштиришнинг дастлабки шартларини ҳисобга олган ҳолда белгилаб берувчи муқобил вариантларни ўрганиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берувчи лойиҳа олди ҳужжатлар;
ишчи лойиҳа (кейинги ўринларда — ИЛ) — энг кўп қиймат акс этган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва ишчи ҳужжатлар бўлган тасдиқланадиган қисм ҳамда ишчи чизмалар билан бирга тайёрланадиган техник лойиҳадан ташкил топган лойиҳа ҳужжати;
ишчи ҳужжатлар — алоҳида бинолар ва иншоотлар ҳамда иш турлари учун ишчи чизмалар жамланмасидан иборат лойиҳа ҳужжати. Мураккаб объектлар бўйича ишчи ҳужжатларни тайёрлашда бутун бино ва иншоот учун ишлаб чиқиладиган ишчи чизмалари билан бирга лойиҳанинг аниқлаштирувчи материаллари бўйича қўшимча ўрганишлар амалга оширилади. Ишчи ҳужжатларда иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари харажатларидаги ўзгаришлар келтирилиши, спецификациялар, жиҳозлар ва маҳсулотларнинг тегишли турларига эса ўлчам схемалари, бино ва иншоот учун ишчи қурилиш чизмаларининг паспортлари тузилиши лозим. Қоидага кўра, ишчи ҳужжатлар белгиланган тартибда тасдиқланган ТИА/ТИҲК асосида ишлаб чиқилади;
тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда — ТИТК) — дунё бозорларининг ривожи, илғор технологияларни жорий қилиш ва маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш йўналишларини инобатга олган ҳолда, лойиҳанинг асосий техник-технологик ечимларини унинг тармоқ ривожланиш истиқболларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан аниқлаш мақсадида ташаббускор (буюртмачи) қарори билан ташкил этиладиган коллегиал орган;
стратегик фойдали қазилмалар — қимматли, рангли, камёб ва нодир металлар, углеводородлар, кўмир, уран.
6. Лойиҳа олди ҳужжатларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга 1-иловада берилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Ҳужжатларни ишлаб чиқиш
7. Техник топшириқ ташаббускор (буюртмачи) томонидан тегишли вазирлик (идора) билан биргаликда ишлаб чиқилади. ТИА/ТИҲК ишлаб чиқиш учун техник топшириқнинг таркиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
8. Лойиҳаларнинг лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш қуйидаги шаклларда бажарилади:
а) лойиҳанинг ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқилганидан сўнг унинг ишчи ҳужжатларини тайёрлаш;
б) ишчи лойиҳани ишлаб чиқиш.
9. Лойиҳанинг ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқиш лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки манбаларини ва молиялаштириш шартлари бўйича ўрганишларни инобатга олган ҳолда, Марказда экспертизадан ўтказилиб, тасдиқланган техник топшириқ асосида ишлаб чиқувчи томонидан бажарилади.
10. Лойиҳани амалга ошириш шартларига қараб, лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатлари қуйидаги шакллардан бирида ишлаб чиқилади (мазкур Низомнинг 3-иловаси):
а) инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда — Марказда экспертизадан ўтказган ҳолда ТИА ишлаб чиқиш;
б) инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда — Марказда экспертизадан ўтказган ҳолда ТИҲК ишлаб чиқиш;
в) молиялаштириш манбаидан қатъи назар, аҳоли яшаш пунктларининг бош режаларида назарда тутилган, намунавий ва такроран қўлланилувчи лойиҳалардан фойдаланилган ҳолда қуриладиган ижтимоий соҳа, йўл-транспорт, сув хўжалиги, муҳандислик-коммуникация ва бошқа инфратузилма объектлари бўйича — экспертиза фаолиятини амалга оширишга лицензияга эга ташкилотларда экспертизадан ўтказган ҳолда ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш.
3-боб. Экспертиза ўтказиш
11. Ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш учун ташаббускор (буюртмачи)лар Марказга қуйидаги ҳужжатларни ягона пакетга жамлаган ҳолда тақдим этадилар:
а) техник вазифа бўйича:
комплекс экспертиза ўтказиш учун ташаббускор (буюртмачи) ва лойиҳа номи кўрсатилган ёзма буюртманома;
техник вазифа лойиҳаси;
ТИТК қарори баённомаси;
б) ТИА/ТИҲК бўйича:
комплекс экспертиза ўтказиш учун ташаббускор (буюртмачи) ва лойиҳа номи кўрсатилган ёзма буюртманома, лойиҳанинг қиймати ва молиялаштириш манбалари, комплекс экспертиза ўтказиш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ бирламчи материаллар ва ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ТИА/ТИҲК лойиҳаси.
Экспертиза учун киритилаётган ҳужжатларнинг тузилиши ва мазмуни мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мос бўлиши лозим.
12. Марказ томонидан:
а) техник вазифа:
мазкур Низомнинг 2-иловаси талабларига мувофиқлиги;
лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича ишлаб чиқувчи олдига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг имкони борича аниқ-равшанлиги ва асослантирилганлиги;
б) лойиҳанинг ТИА/ТИҲК:
мазкур Низомнинг 4-иловаси ва тасдиқланган техник топшириқ талабларига мувофиқлиги;
тасдиқланган ривожлантириш концепцияларини инобатга олган ҳолда (ривожлантириш концепциялари мавжуд бўлган тақдирда) лойиҳани амалга оширишнинг ижтимоий аҳамияти ва мақсадга мувофиқлиги;
лойиҳа натижасида кўзда тутилаётган маҳсулот ёки хизматга нисбатан мавжуд ва кутилаётган талаб;
техник-технологик ечимлар ва лойиҳада назарда тутилган ускуналар нархларининг чегараланган параметрлари;
лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги ва сарфланган маблағларни қоплай олиши;
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, норматив ҳужжатлар талабларига ва қабул қилинаётган қурилиш қийматининг юзага келган бозор конъюнктурасига мувофиқлиги жиҳатидан экспертиза қилинади.
Контрактлар ва импорт контрактларини экспертиза қилиш бўйича Марказнинг ижобий хулосаси олинган лойиҳалар ТИА/ТИҲКдаги баҳоларнинг белгиланиши экспертизадан ўтказилмайди.
13. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун Марказ ва ташаббускор (буюртмачи) ўртасида хизматлар кўрсатиш бўйича шартнома тузилади. Кўрсатиладиган хизмат нархи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лойиҳа олди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорига мувофиқ белгиланади.
14. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
техник вазифа — ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда;
ТИА/ТИҲК — ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда.
15. Экспертизадан ўтказиш муддатини ҳисоблаш:
лойиҳанинг техник вазифаси ва ТИҲК учун — буюртманоманинг Марказ канцеляриясида рўйхатдан ўтказилган кунидан;
лойиҳа ТИА учун — хизматлар ҳақи тўланганлиги тасдиқланган кундан бошланади.
16. Ташаббускор (буюртмачи) томонидан мазкур Низом талаблари бажарилмаган, шу жумладан тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, Марказ ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин кўпи билан уч кун ичида ёзма равишда номувофиқликлар ҳақидаташаббускор (буюртмачи)га хабар беради. Ушбу ҳолатда ташаббускор (буюртмачи) қайта ишланган ва тўлдирилган ҳужжатларни тақдим этган кун экспертизадан ўтказиш муддатининг бошланган санаси ҳисобланади.
17. Марказ ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Зарур ҳолларда шартнома асосида давлат ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан, лойиҳа институтлари, инжиниринг ва консалтинг компаниялари, илм-фан ва таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий ва миллий компаниялар мутахассисларини жалб қилиш;
экспертиза ишларини олиб бориш учун зарур бўлган вазирликлар ва идораларнинг фаолиятига дахлдор тегишли маълумотлар ва материалларни улардан сўраб олиш;
киритилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни ташаббускор (буюртмачи)дан сўраб олиш.
Марказ техник топшириқлар, лойиҳа олди ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш бўйича ишлар ва хизматларни субпудрат шартлари асосида бошқага бериш ҳуқуқига эга эмас.
18. Экспертизага тақдим этилган ҳужжатлар сифати учун жавобгарлик ташаббускор (буюртмачи), ишлаб чиқувчи ва ТИТК зиммасига юкланади.
19. Ташаббускор(буюртмачи)га экспертиза ўтказиш якунлари бўйича ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда хулоса тақдим этилади.
20. Эътирозлар юзага келган тақдирда ташаббускор (буюртмачи) уларни бартараф этади ва қайта ишланган ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказиш учун, зарур ҳолларда тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Марказга киритади.
Қайта ишланган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
21. Эътирозлар ташаббускор (буюртмачи) томонидан бартараф этилганда, ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказиш ўн беш иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
22. Қайта ишланган ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда ташаббускор (буюртмачи)га аввал берилган хулосада кўрсатилмаган янги асослар бўйича эътирозлар билдиришга йўл қўйилмайди , аввал берилган эътирозларни бартараф этиш доирасида қўшимча равишда тақдим этилган материаллар билан боғлиқ эътирозлар бундан мустасно.
23. Ташаббускор (буюртмачи) Марказнинг ижобий хулосаси асосида:
а) техник вазифа бўйича — ушбу техник вазифани тасдиқлайди;
б) лойиҳанинг ТИА/ТИҲК бўйича — ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда лойиҳанинг ТИА/ТИҲК параметрларини тасдиқлашга доир қарор лойиҳасини тайёрлайди ва белгиланган тартибда киритади;
24. Лойиҳа ТИА/ТИҲК Марказнинг ижобий хулосаси олингандан сўнг бир йил давомида тасдиқланмаган тақдирда, лойиҳа олди ҳужжатлари ушбу Низомда белгиланган тартибда такроран экспертизадан ўтказилиши лозим.
4-боб. Лойиҳаларнинг тасдиқланган ТИА/ТИҲКга ўзгартиришлар (тузатишлар) киритиш тартиби
25. Лойиҳаларнинг тасдиқланган ТИА/ТИҲКга ўзгартиришлар (тузатишлар) киритиш учун қуйидагилар асос бўлади:
қўшимча молиялаштириш (қарзлар/кредитлар) жалб этиш зарурати;
лойиҳанинг қиймати, молиялаштириш манбалари ва шартларида юз берган ўзгаришлар, башарти бу ўзгаришлар лойиҳанинг молиявий самарадорлигининг ёмонлашувига олиб келса;
лойиҳанинг ТИА/ТИҲК асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларига таъсир қилувчи техник-технологик ечимларида ўзгаришлар юз берса (қиймат кўрсаткичларининг пасайиш ҳолатлари бундан мустасно);
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларига мувофиқ лойиҳанинг тузатилган ТИА/ТИҲК ишлаб чиқиш кўзда тутилган бошқа ўзгартиришлар.
Лойиҳани амалга оширишни якунлаш натижалари бўйича ТИА/ТИҲК лойиҳаларига ўзгартиришлар (тузатишлар) киритишга йўл қўйилмайди.
26. Лойиҳаларнинг тасдиқланган ТИА/ТИҲКга ўзгартиришлар (тузатишлар) киритиш ташаббускор (буюртмачи) томонидан лойиҳанинг белгиланган тартибда тузатилган ТИА/ТИҲК ишлаб чиқилган ҳолда амалга оширилади.
Агар лойиҳанинг аввал тасдиқланган ТИА/ТИҲК бўйича Марказ хулосаси берилган бўлса, лойиҳанинг тузатилган ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
27. Лойиҳанинг тузатилган ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш ушбу Низомда ўрнатилган тартибда бажарилади.
28. Лойиҳанинг ТИА/ТИҲКга Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида қарорларига мувофиқ лойиҳа қийматини камайтириш нуқтаи назаридан (лойиҳанинг асосий техник-технологик кўрсаткичлари сақланган ҳолда) ўзгартиришлар киритилган тақдирда, лойиҳа ТИА/ТИҲКга ўзгартиришлар (тузатишлар) киритиш талаб этилмайди.
5-боб. Якунловчи қоидалар
29. Марказнинг мансабдор шахслари ҳужжатларни комплекс экспертизадан ўтказиш натижаларининг ҳаққонийлиги ва холислиги учун жавобгардирлар.
30. Ушбу Низомни қўллаш масалалари бўйича баҳслар ва келишмовчиликлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
31. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Т/р

Тадбирлар

Муддатлар

Масъул ижрочилар

1-босқич. Лойиҳанинг ТИА(ТИҲК)ни ишлаб чиқиш учун техник топшириқ (ТТ) ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш

1.

Лойиҳанинг ТИА(ТИҲК)ни ишлаб чиқиш учун ТТ ишлаб чиқиш, уни ТИТК билан келишиш ва Марказга киритиш

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари), ТИТК

2.

Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш ҳамда ижобий хулоса ёки эътирозлар бериш

Кўпи билан 15 иш куни

Марказ

3.

Келтирилган эътирозларни бартараф этиш ва техник топшириқни Марказга такроран киритиш

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари), ТИТК

4.

Тузатилиб, киритилган техник топшириқни кўриб чиқиш ва хулоса бериш

Кўпи билан 15 иш куни

2-босқич. Лойиҳанинг ТИА(ТИҲК)ни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш

5.

Лойиҳани амалга оширишни молиялаштиришнинг дастлабки шартлари ва манбаларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган ТТ асосида ТИА/ТИҲК ишлаб чиқиш

Ташаббускор

6.

ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш ҳамда ижобий хулоса ёки эътирозлар бериш

Кўпи билан 30 иш куни

Марказ

7.

Келтирилган эътирозларни бартараф этиш ва лойиҳа ТИА/ТИҲКни Марказга такроран киритиш

Лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари), лойиҳалаштириш ташкилоти

8.

Тузатилган ТИА/ТИҲКни экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш

Ҳужжатлар пакети тўлиқ тақдим қилингандан кейин кўпи билан 15 иш куни

Марказ

9.

Марказнинг ижобий хулосаси асосида лойиҳа ТИА/ТИҲК параметрларини тасдиқлаш бўйича тегишли қарор лойиҳасини тайёрлаш

Белгиланган муддатларга мувофиқ

Ташаббускор

10.

Ишчи ҳужжатлар ҳамда тендер (танлов) ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш

Ташаббускорлар (буюртмачилар), масъул органлар

 LexUZ шарҳи
Низомга 1-илова норасмий таржима.
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

«КЕЛИШИЛГАН»

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

_______________________

_______________________________________

20___йил ____ даги ___-сон

ТИТК йиғилиши баённомаси асосида

(ташаббускор вакилининг Ф.И.Ш., лавозими)

_______________________

(имзо)

М.Ў. 20____й. «_____» ___________________

____________________________________________________________________________
(инвестиция/инфратузилма лойиҳасининг номланиши)

ЛОЙИҲАСИ УЧУН ТИА/ТИҲК ИШЛАБ ЧИҚИШГА
ТЕХНИК ТОПШИРИҚ

Т/р

Асосий маълумотлар ва талаблар рўйхати

Асосий маълумотлар ва талаблар мазмуни

1.

Лойиҳа ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқиш учун асос.

Ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳужжат/ҳужжатларнинг (Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари, баённомалар, шартномалар, битимлар ва бошқалар) номи кўрсатилади.

2.

Ташаббускорнинг номи.

Лойиҳа ташаббускорининг тўлиқ номи ва реквизитлари кўрсатилади.

3.

Лойиҳа ташкилотининг номланиши.

Муайян ташкилотни белгилаш бўйича йўриқнома ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, ушбу бандда лойиҳа ташкилотининг тўлиқ номи (йўриқнома ҳужжати кўрсатилган ҳолда) келтирилади.

Тегишли йўриқнома ҳужжати мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу бандга «танлов асосида аниқланади» деб ёзилади.

4.

Лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган умумий қиймати.

Лойиҳанинг йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосидаги тахминий қиймати кўрсатилади. Шунингдек, харид қилинаётган ускуналарнинг мақбул вариантини танлаш, инвестиция давридаги молиявий харажатлар ва лойиҳанинг бошқа харажатлари бўйича таҳлиллар асосида чегараланган энг кўп қийматни аниқлаш тўғрисида кўрсатма берилади.

5.

Қурилиш тури.

Қурилиш тури кўрсатилади (янги қурилиш, реконструкция, модернизация, кенгайтириш, капитал таъмирлаш).

6.

Навбатлар, ишга тушириш мажмуалари, қурилиш босқичларини ажратиб кўрсатиш. Бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва қуриш.

Навбатлар, ишга тушириш мажмуалари, қурилиш босқичларини ажратиб кўрсатиш тўғрисидаги талаблар кўрсатилади. Бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва қурилиш амалга оширилганда уни ўтказиш тўғрисидаги қарор санаси ва рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.

7.

Корхона таркиби.

Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда корхонанинг таркиби: асосий ва ёрдамчи бино ва иншоотларнинг дастлабки рўйхати, уларга қўйиладиган техник-технологик талаблар, асосий кўрсаткичлари кўрсатилади.

8.

Ишлаб чиқариш кооперацияси ва корхона инфратузилмаси.

Корхонанинг шерик корхоналар билан ҳамкорликдаги фаолияти, шунингдек унинг инфратузилмаси таркиби кўрсатилади.

9.

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) номенклатураси.

Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар (хизматлар) номенклатураси кўрсатилади.

10.

Корхонанинг ишлаш тартиби.

Лойиҳа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда объектнинг йил давомидаги иш билан таъминланганлик даражаси, иш сменалари кўрсатилади.

11.

Лойиҳанинг кўлами ва қуввати.

Йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосида лойиҳанинг кўлами ва қуввати кўрсатилади. Шунингдек, маркетинг тадқиқотлари асосида лойиҳа қувватини аниқлаштириш бўйича кўрсатмалар берилади.

12.

Лойиҳа амалга ошириладиган жой.

Лойиҳани амалга ошириш жойи тўғрисидаги аниқ маълумот кўрсатилади.

13.

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари.

Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари аниқ, шу жумладан миқдорий кўрсаткичларда баён қилинади.

14.

Лойиҳани амалга ошириш даври.

Йўриқнома ҳужжатлари ёки ташаббускорнинг бошқа ҳужжатлари, қарорлари асосида лойиҳани амалга ошириш мўлжалланаётган давр тўғрисидаги маълумот кўрсатилади.

15.

Молиялаштириш манбалари.

Кўзда тутилаётган молиялаштириш манбалари (ташаббускорнинг ўз маблағлари, бюджет маблағлари, банк кредитлари ва бошқалар) кўрсатилади.

16.

Қурилишнинг алоҳида шарт-шароитлари.

Қурилиш майдони (трассаси)нинг хусусиятлари (сейсмологик бардошлилиги, тупроқ тури, сув ва тупроқ баландлиги ва бошқалар) кўрсатилади.

17.

Лойиҳани амалга ошириш шакллари.

Лойиҳанинг ҳар бир бўлимида лойиҳа мақсадларига эришишнинг барча эҳтимолий йўллари бўйича қиёсий таҳлил ўтказиш вазифасини қўйган ҳолда, ушбу мақсадларга эришиш йўллари (технологик, молиялаштириш схемалари бўйича, ишлар хусусиятлари бўйича ва бошқалар) кўрсатилади.

18.

Лойиҳани молиявий асослантиришга қўйиладиган талаблар.

Молиявий асослантириш асосли ишлаб чиқариш харажатлари ва савдо тушумидан келиб чиққан ҳолда бажарилиши лозим. Бунда, солиқ кодекси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиққа тортишнинг амалдаги барча ставкаларига таяниш зарур. Шунингдек, асослантирилган молиявий ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, корхона молиявий аҳволининг тўлиқ таҳлили ҳамда барча бирламчи молиявий маълумотларнинг далиллари киритилиши, қабул қилинган стандартларга мувофиқ келувчи ҳисоблаш методикасини қўллаш талаб этилади.

19.

Лойиҳани иқтисодий асослантиришга қўйиладиган талаблар.

Иқтисодий асослантириш лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини, хусусан, тармоқ, ҳудуд ва умуман, миллий иқтисодиёт учун иқтисодий фойдани аниқ акс эттиришни инобатга олган ҳолда бажарилади. Шунингдек, лойиҳанинг тармоққа таъсири, унинг иқтисодиёт учун ижобий самарасини асослантириш, эҳтимолий иқтисодий хавф-хатарлар, уларнинг даражалари ва бу хавф-хатарларни камайтириш чора-тадбирларини кўрсатиш керак бўлади.

20.

Лойиҳавий ечимлар учун қўйиладиган асосий талаблар.

Лойиҳалаштириш объектига қараб, лойиҳанинг шаҳарсозлик, архитектура-режалаштириш, конструктив, технологик ва бошқа ечимларига қўйиладиган талаблар кўрсатилади. Шунингдек, лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда технологик ва муҳандислик ускуналар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, санитар-эпидемиологик ва бошқаларга қўйиладиган талаблар ҳам кўрсатилади.

21.

Изланиш ишларини олиб бориш.

Лойиҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, муҳандислик тадқиқотлари (муҳандислик геологияси, гидрогеология, топографик съёмкалар ва бошқалар) ўтказиш зарурати кўрсатилади.

22.

Ободонлаштириш ва рекультивация бўйича талаблар.

Ҳудудни ободонлаштириш, кўчатлар ўтқазиш, ички йўллар, пиёдалар йўлкалари, автомобиль тўхташ жойлари ва бошқаларни қуриш, шунингдек, ерларни чопиқ қилиш бўйича талаблар келтирилади.

23.

Лойиҳалаштиришнинг алоҳида шартлари.

Амалга оширилаётган лойиҳанинг хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиқиб, лойиҳалаш ташкилотига қўйиладиган талаблар акс эттирилиши лозим.

24.

Лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар.

Лойиҳа ТИА/ТИҲК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарори билан тасдиқланган Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга 3-илова талабларига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.

25.

Нархни шакллантириш бўйича талаблар.

Лойиҳанинг кўриб чиқилаётган вариантлари чегараланган қийматини ҳисоблаш (яхлитланган нормативлар, шу каби объектлар бўйича нарх кўрсаткичлари ва бошқалардан фойдаланиш) бўйича талаблар кўрсатилади.

26.

Лойиҳа ТИАни ишлаб чиқиш муддатлари.

Лойиҳалаштириш хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган санадан бошлаб лойиҳани ишлаб чиқишнинг аниқ муддатлари (ой) кўрсатилади.

27.

Иш натижаларини тақдим қилиш бўйича талаблар.

Лойиҳанинг ишлаб чиқилган ТИА/ТИҲКни ___ нусхада чоп этилган шаклда ва 1 нусха таҳрир қилинадиган электрон шаклда ташаббускорга тақдим қилиш лозим. Маълумотлар ҳажмига қараб лойиҳа бўлимлари бир китобга бирлаштирилиши ёки алоҳида китоблар шаклида тайёрланиши мумкин.

28.

Бирламчи ҳужжатлар рўйхати.

Лойиҳа ТИА/ТИҲКни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган, ишлаб чиқувчининг талаби билан ташаббускор томонидан мазкур техник вазифага илова кўринишида бериладиган барча бирламчи ҳужжатлар.

Изоҳ: Техник топшириқнинг асосий маълумотлари ва талаблари рўйхати лойиҳалаштирилаётган объектнинг ўзига хос хусусиятлари, мураккаблиги ва қандай мақсадга мўлжалланганлигига қараб ўзгартирилиши, кенгайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин.
Техник топшириқни экспертизага киритишда унга Техник топшириқни келишиш тўғрисидаги ТИТК баённома қарори илова қилинади.
 LexUZ шарҳи
Низомга 2-илова норасмий таржима.
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш вариантлари
СХЕМАСИ
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари қабул қилинган тақдирда лойиҳа олди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бошқача тартиб қўлланилишига йўл қўйилади.
 LexUZ шарҳи
Низомга 3-илова норасмий таржима.
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Лойиҳа учун техник-иқтисодий асослар ва техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг (ТИА/ТИҲК)
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛИШИ
Лойиҳа ТИА/ТИҲК мундарижаси:
1. Лойиҳанинг қисқача мазмуни;
2. Кириш;
3. Маркетинг бўлими;
4. Техник-технологик бўлим;
5. Экологик бўлим;
6. Институционал бўлим;
7. Архитектура-қурилиш бўлими;
8. Молия бўлими;
9. Иқтисодий бўлим;
10. Ижтимоий бўлим;
11. Лойиҳа бўйича умумий хулосалар;
12. Иловалар.
Лойиҳанинг қисқача мазмунида қуйидагилар келтирилиши лозим:
лойиҳанинг номланиши;
ташаббускор номланиши;
лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган умумий қиймати (АҚШ долларида ёки АҚШ доллари эквивалентида);
лойиҳа кўлами, шу жумладан, унинг қуввати;
лойиҳанинг таркибий қисмлари — ҳар бирининг нархлари кўрсатилган ҳолда;
лойиҳа амалга ошириладиган жой (вилоят, шаҳар);
лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, шу жумладан миқдорий ифодаланган шаклда;
асосий фойда кўрувчилар акс эттирилган ҳолда, мақсадли гуруҳлар;
молиялаштириш манбалари ва схемалари;
молиялаштириш йиллар кесимида кўрсатилган ҳолда лойиҳани амалга ошириш даври.
Киришда лойиҳа амалга оширилаётган жойдаги мавжуд сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, табиий-иқлим, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар тавсифланади, шу жумладан, кўрсаткичлар, инфратузилма билан таъминланганлиги, инвестиция иқлими ва кўзда тутилаётган жойни тавсифловчи бошқа ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ва лойиҳанинг таъсир доираси акс эттирилади. Ушбу бўлимда лойиҳадан кўзланган мақсаднинг Тармоқни ривожлантириш концепциясига мувофиқлигини асослантириш зарур, шунингдек, лойиҳадан кўзланган мақсадга эришишнинг барча йўллари кўрсатилиши ва лойиҳанинг кейинги бўлимларида уларнинг ҳар бири бўйича қиёсий таҳлил ўтказилиши талаб этилади.
Маркетинг бўлимида лойиҳада кўзда тутилаётган маҳсулот (хизмат)га бўлган мавжуд ва истиқболдаги (лойиҳанинг яшаш даври мобайнида) талабга баҳо берилади.
Ушбу бўлимда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
маҳсулот (хизмат)нинг бозордаги, шу жумладан экспорт ҳажмлари ва нархлари таҳлилини ҳисобга олган ҳолда талаб таҳлили (унинг тенденциялари);
талабнинг миқдор кўрсаткичларини баҳолаш ва асослантириш, унинг тенденциялари ва маҳсулот (хизмат) нархлари ёки ижтимоий хизматларга эҳтиёжни баҳолашни ўзида акс эттирувчи лойиҳадан кўзланган ижтимоий-иқтисодий фойда таҳлили;
хом ашё, материаллар ва лойиҳанинг ишлаши билан боғлиқ бошқа ишлаб чиқариш омиллари таҳлили;
лойиҳани амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар бозорлари ва нархлари таҳлили. Бу ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, уларнинг етказиб бериш нархлари, сифати ва шартлари, шунингдек, лойиҳа эҳтиёжларини қондириш имкониятларини қиёсий таҳлил қилишни назарда тутади;
ушбу соҳадаги мавжуд объектлар ишини таҳлил қилиш, шу жумладан рақобатчиларни таҳлил қилиш;
маҳсулот (хизматлар)ни сотишга кўмаклашиш бўйича тавсия этиладиган тадбирлар;
лойиҳанинг ҳудуд инфратузилмасига ва тармоқ (турдош тармоқлар) ривожига таъсирини баҳолаш;
тижорат хавф-хатарлари, хатарларнинг асосий белгиловчи омиллари, ўзгаришларнинг тахминий хусусиятлари ва кўлами, хатарларни камайтириш бўйича кўзда тутилган тадбирлар;
камида 3 та компаниянинг тижорат таклифлари (прайс-варақлар ва бошқалар) асосида харид қилинаётган ускуналар нархини асослантириш;
лойиҳанинг муҳандислик иншоотлари билан таъминланганлик даражаси, яъни мавжуд транспорт йўлаклари ва воситалари, энергия, иссиқлик, сув ва оқова тармоқлари таъминоти, омборхоналар;
маркетинг тадқиқотларида фойдаланилган ахборот манбалари ва уларни ўтказиш методикаси.
Техник-технологик бўлим лойиҳани амалга оширишнинг турли технологик ечимларини ўзида акс эттириб, унда лойиҳа тузилиши, лойиҳа бўйича техник ечимлар, лойиҳанинг ҳал қилувчи кўрсаткичлари, компонентлари, шунингдек, уларнинг ҳисоб-китоб қилинган қийматлари баён қилинади.
Ушбу бўлимда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
лойиҳани амалга ошириш бўйича турли технологик ечимлар таҳлили, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари, танланган вариантни асослантириш;
лойиҳа жойлаштириладиган манзил. Бунда лойиҳа учун танланган жой танлови, хом ашё манбалари ва етказиб берувчилари, маҳсулот ва хизматларнинг истеъмолчиларига нисбатан жойлашган масофа, муҳандислик-транспорт (темир йўл магистраллари, автомобиль йўллари, қувурлар, энергетика манбалари ва ҳоказо) ва алоқаинфратузилмасига яқинлик, географик ўзига хосликлар;
лойиҳа қуввати, лойиҳа қувватини ўзлаштириш суръатини тахминий асослантиришни белгилаб берувчи лойиҳа кўлами;
технологиялар ва ускуналар танловини асослантириш, дунё стандартларига мувофиқлиги, шу вақтгача фойдаланилаётган ускуналар билан технологик мувофиқ келиши, «нарх-сифат» бўйича энг мақбул мувофиқлик, технологиялар ва ускуналар танловининг муқобил вариантлари, инновацион ускуналарни қўллаш, лойиҳада сифат кўрсаткичларидан фойдаланилиши, лойиҳага қўйиладиган техник ва технологик талабларни белгиловчи норматив ҳужжатлар;
хатарларнинг асосий омилларини белгиловчи техник хатарларни баҳолаш, ўзгаришларнинг тахминий хусусиятлари ва кўлами, хатарларни камайтириш бўйича кўзда тутилган тадбирлар.
Лойиҳа ва техник ечимларни танлашда фақатгина салбий экологик таъсири энг кам ва ижтимоий-иқтисодий самараси энг юқори бўлган ечимлар танлаб олинади.
Экологик бўлимда лойиҳанинг экологик жиҳатлари акс эттирилади. Ушбу бўлимда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
лойиҳанинг атроф муҳит ҳолатига таъсирини баҳолаш, лойиҳани амалга ошириш натижасида етказиладиган экологик зарар миқдорини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хулосасини инобатга олган ҳолда, унинг салбий таъсирини камайтириш бўйича кўзда тутилаётган чора-тадбирлар;
ҳам ҳудудда, ҳам бутун мамлакатдаги экологик вазиятни яхшилаш учун лойиҳада назарда тутилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг миқдор кўринишидаги натижалари.
Институционал бўлим лойиҳанинг бутун яшаш даври давомида уни бошқариш схемасини ўз ичига олган бўлиши ҳамда ҳуқуқий асослар, бошқарув тузилмаси ва молиявий харажатлар баҳоси тасвирланиши лозим. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчиларнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракати, харажатлар, фойда ва мажбуриятлар тақсимоти, шунингдек, институционал хавф-хатарлар, хатарларнинг асосий омилларини белгиловчи жиҳатлар, ўзгаришларнинг тахминий хусусиятлари ва кўлами, хатарларни камайтириш бўйича кўзда тутилган тадбирлар.
Архитектура-қурилиш бўлимида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Вазиятни режалаштириш:
қурилиш майдони (трассаси)нинг шаҳарсозлик талаблари, туманни режалаштириш лойиҳалари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ҳолда жойлаштириш схемалари, тармоқлар, темир ва автомобиль йўллари, нефть ва газ қувурлари, энергия тизимлари, алоқа тармоқларини инобатга олган ҳолда ҳудудни архитектура-режалаштириш лойиҳалари баёни;
Бош режа схемаси, бино ва корпуслар жойлашуви:
бош режа, майдондаги ички ва ташқи транспорт бўйича ечимлар, асосий режалаштириш ечимлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тадбирлар, муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларни жойлаштириш, корхонани қўриқлашни ташкил қилиш бўйича ечимлар, асосий кўрсаткичлар (ҳудуд майдони, қурилишлар, кириш йўллари ва майдончалар, дарахтлар, йўллар ва коммуникацияларнинг узунлиги, бинолар зичлиги ва бошқалар) баёни;
Қурилиш майдони (трассаси)нинг тавсифи:
муҳандислик-геологик, муҳандислик-гидрометеорологик (иқлим) шарт-шароитлари, қурилиш майдонининг сейсмик хусусияти ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар.
Асосий ҳажм-режалаштириш ва конструкция ечимлари, уларнинг хусусиятлари:
асосий бино ва иншоотлар бўйича конструкция ечимларини шаҳарсозлик талабларига мувофиқ асослантириш ва уларнинг баёни;
таъмирланадиган бино ва иншоотларни техник текширувдан ўтказиш ва уларнинг юк кўтариш имконияти ҳолати тўғрисидаги хулосалар асосида ушбу бино ва иншоотларнинг таянч конструкцияларини таъмирлаш-тиклаш ишлари ёки уларни кучайтириш йўллари бўйича техник ечимлар баёни;
ишчиларга санитар-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ечимлар баёни;
қурилишдаги махсус тадбирлар баёни (объектнинг портлаш ва ёнғин хавфсизлиги, қурилиш конструкцияларини нурашдан ҳимоялаш, шовқин ва титрашдан ҳимоялаш, чўкишга, зилзилага қарши ва бошқа тадбирлар);
ишчилар саломатлигини муҳофаза қилиш ва аҳолининг имконияти чекланган қатлами ҳаёти фаолияти учун шарт-шароитларни таъминлаш (зарурат бўлганда) бўйича ечимлар;
Участкани тайёрлаш ва ўзлаштириш:
қурилишни лойиҳада белгиланган муддатларда амалга ошириш, майдонда ички ва ташқи тайёргарлик ишларини бажаришга ёрдам берадиган ташкилий ва техник чора-тадбирлар баёни.
Муҳандислик ускуналари, тармоқлари ва тизимлари:
муҳандислик тармоқлари, коммуникациялари ва иншоотлари (сув таъминоти, оқава тармоқлари, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёнғинни ўчириш, ҳаво айланиши, алоқа, хабар бериш тизими ва ҳоказо) бўйича технологик ва техник ечимлар баёни, асосий кўрсаткичлари;
муҳандислик иншоотлари (сув таъминоти, оқава тармоқлари, электр таъминоти, газ таъминоти, муҳандислик тармоқларида диспетчерлик, автоматлаштириш ва бошқариш, электр ускуналар, электр ёритиш, чақмоқдан ҳимоя, қўриқлаш ва ёнғинга қарши хабар бериш тизимлари, алоқа воситалари ва ҳоказо) бўйича муҳим ечимлар ва параметрлар.
Қурилиш-монтаж ишлари ҳажмининг пул ифодасидаги қиймати:
ўхшаш лойиҳалар, оммавий лойиҳалар, такроран қўлланиладиган якка тартибдаги лойиҳалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилган вариантларни, тижорат таклифлари асосида ва (ёки) қабул қилинган лойиҳа ечимлари бўйича қурилиш чизмалари, нуқсон далолатномалари, жисмоний ишлар ҳажмлари асосида қурилиш-монтаж ишларининг чегараланган қиймати ҳисоб-китоблари;
Архитектура-қурилиш бўлимига иловалар ичида қуйидагилар тақдим этилади:
мавжуд ва лойиҳалаштирилаётган ташқи коммуникациялар, муҳандислик тармоқлари ва турар жойлар учун мўлжалланган ҳудудлар, санитар ҳимоя зоналари, алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудларнинг чегаралари, трассалар режаси (чизиқ бўйлаб жойлашган иншоотлар учун) кўрсатилган ҳолда қурилиш майдонининг жойлашув схемаси;
мавжуд, лойиҳалаштирилаётган, реконструкция қилинадиган ва бузилиши керак бўлган бино ва иншоотлар, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш жойлари, майдон ичидаги муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникациялари бўйича муҳим ечимлар чизилган, ишга тушириш мажмуаларига кирувчи объектлар ажратиб кўрсатиладиган бош режа схемаси;
асосий юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкцияларни схемада акс эттирган ҳолда асосий бино ва иншоотларнинг режалари, кесимлари ва олд томони;
муҳандислик коммуникацияларини улаш (олиб ўтиш) учун техник шартлар; муҳандислик тармоқларининг принципиал чизмалари; техник кўрсаткичлари акс эттирилган ҳолда, лойиҳада қабул қилинган ускуна ва материаллар рўйхати;
Смета ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:
реестр (лойиҳанинг рақамланган бетлардан иборат маҳаллий смета ҳисоб-китоблар бўйича мундарижаси);
қурилиш қийматини ҳисоблаш методикаси кўрсатилган тушунтириш хати;
қийматнинг йиғма смета ҳисоб-китоблари (қурилишнинг бошланғич баҳоси, объектнинг батафсил йиғма ҳисоб-китоблари, контракт-шартнома бўйича нархлар);
лойиҳада кўзда тутилган барча объектлар бўйича маҳаллий ресурс сметалари ва маҳаллий ресурс ведомостлари;
бошқа харажатлар ва (пудрат ташкилоти белгиланган тақдирда) давлат экспертизасидан ўтказилган машина ва механизмларни ишлатиш қиймати ҳисоб-китоблари.
Смета ҳужжатлари 1 нусхада, таҳрир қилиш имконияти бўлган электрон шакли билан бирга тақдим этилади.
Молия бўлими молиявий харажатлар ва даромадларнинг дастлабки баҳолари ва асосларини, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, молиявий моделини ўзида акс эттиради. Ушбу бўлимда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
лойиҳанинг амалга ошириш йиллари ва технологик босқичлари бўйича инвестиция даври, лойиҳа доирасидаги чора-тадбирларнинг кетма-кетлиги ва давомийлиги тасвирий кўринишда, вақт бўйича (график-режа), молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини инобатга олган ҳолда акс эттирилган лойиҳани амалга оширишнинг батафсил графиги;
инвестиция харажатларининг умумий ҳисоб-китоби, молиялаштириш эҳтиёжларининг лойиҳа босқичлари ва молиялаштириш ҳажмлари бўйича тақсимоти;
ишлаб чиқариш харажатлари (эксплуатация харажатлари) ҳисоб-китоби;
лойиҳанинг бошқа харажатлари ҳисоб-китоби;
лойиҳанинг қуйидагиларни ўз ичига олган молиявий кўрсаткичлари:
маҳсулот таннархи, тарифлар, маҳсулот (хизмат)нинг чиқиш нархи ҳисоб-китоби;
савдолардан келадиган тушум ҳисоб-китоби, тақсимланмаган ва соф фойда ҳисоб-китоби;
пул маблағлари оқимининг йиғма ҳисоб-китоби;
дисконт усуллари ёрдамида лойиҳани таҳлил қилиш, шу жумладан соф дисконт даромад (NPV), фойдалиликнинг ички нормаси (IRR), дисконтланадиган фойда ва харажатлар нисбати (B/C), харажатларни қоплашнинг дисконтланган муддатини ҳисоблаш;
лойиҳа ликвидлиги таҳлили;
кредит ёки бюджет маблағларини олаётган лойиҳа иштирокчиларининг сўнгги икки йил учун бухгалтерлик ҳисоботи шакллари;
кредит ёки бюджет маблағларини олаётган лойиҳа иштирокчиларининг жорий молиявий ҳолати, шу жумладан:
корхонанинг ликвидлигини баҳолаш;
корхонанинг мустақиллигини баҳолаш;
ўз маблағларининг даромадлилигини баҳолаш;
киритилган маблағларнинг даромадлилигини мажбуриятларни инобатга олган ҳолда баҳолаш;
молиялаштириш схемаси, манбалари ва шартлари, шунингдек, уларнинг муқобил вариантлари;
молиявий хавф-хатарларни баҳолаш, хатарларнинг асосий омилларини белгиловчи жиҳатлар, ўзгаришларнинг тахминий хусусиятлари ва кўлами, хатарларни камайтириш бўйича кўзда тутилган тадбирлар.
Иқтисодий бўлимда лойиҳанинг бутун республика ёки ҳудуд иқтисодиёти нуқтаи назаридан таҳлили акс эттирилади. Ушбу бўлимда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
лойиҳанинг иқтисодий фойда ва харажатларини баҳолаш, шу жумладан лойиҳа натижалари, оқибатлари ва таъсири таҳлили, сарф-харажатлари ва ўлчаб бўлмайдиган фойдалари, қўшилган фойдалар ва сарфлари, қайтариб бўлмайдиган сарф-харажатлари, ташқи таъсирлар, лойиҳадан келадиган билвосита фойдани баҳолаш;
тармоқларни ривожлантириш Концепциялари доирасида, лойиҳани ва ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш, мавжуд қувватлардан фойдаланиш, шунингдек, хом ашё ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот бозори конъюнктураси билан узвий боғлиқликда лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги.
Ижтимоий бўлим лойиҳанинг ижтимоий жиҳатларини ва уни амалга оширишдан бенефициарлар кўрадиган фойдани ўзида акс эттиради. Ушбу бўлимда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
лойиҳанинг меҳнат ресурсларига эҳтиёжи ва унинг аҳоли бандлигига таъсири;
ишчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастури;
меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги нормалари;
мавжуд қувватлардан фойдаланиш ва уларни оптимал жойлаштириш доирасида лойиҳанинг қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда тармоқлар, ҳудудлар бўйича ижтимоий соҳадаги ва «бошқа тармоқлардаги» ривожлантириш Концепцияларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ижтимоий аҳамияти.
Умумий хулосаларда лойиҳанинг асосий устунликлари ва камчиликлари, лойиҳани амалга оширишнинг энг мақбул вариантини танлаш бўйича хулосалар ва тафсилотлар, бошқа хулосалар акс эттирилади.
ТИА/ТИҲКга қуйидагилар илова қилиниши лозим:
юридик ҳужжатлар, шу жумладан:
корхонанинг устави ва таъсис шартномаси;
лицензия (агар ушбу фаолият тури Махсус лицензия талаб қилувчи айрим фаолият турлари рўйхатига кирадиган бўлса);
амалга оширилаётган ва амалга ошириш режалаштирилган лойиҳаларни инобатга олган ҳолда, корхона (қарз олувчи) бўйича лойиҳани молиялаштириш учун ўз маблағлари етарли эканлигини асословчи пул маблағлари оқими прогнози;
харид қилинаётган ускуналар бўйича тижорат таклифлари (прайс-варақлар ва бошқалар) ва/ёки тузилган шартномалар (улар мавжуд бўлганда);
корхонанинг (қарз олувчи, инвесторлар, кафиллар, лойиҳа бўйича кафолат берувчилар) давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган сўнгги 2 йил учун тўлиқ йиллик бухгалтерлик ҳисоботи;
хорижий шериклар (таъсисчилар) тўғрисида маълумот;
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг хулосаси;
бошқа ҳужжатлар.
Изоҳ: ТИАни тайёрлашда маркетинг бўлими, шунингдек, лойиҳани амалга оширишдан келадиган молиявий фойдаларни акс эттирувчи материаллар ва ҳисоб-китоблар тавсиявий кўринишга эга бўлади.
 LexUZ шарҳи
Низомга 4-илова норасмий таржима.
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
5-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази»ДУК директори

‎‎___________________________ 20___йил «_____»____________

________________________________________________________ бўйича
‎(киритилган ҳужжатлар ва лойиҳа номланиши) ‎‎

______-сон хулоса

20___йил «_____»________________
1. Экспертиза ўтказиш учун асос:



2. Лойиҳа ташаббускорининг номланиши ва экспертиза мазмуни:

Лойиҳа ташаббускорининг номланиши

Киритилган ҳужжатнинг номланиши

Лойиҳанинг номланиши

Лойиҳа ташкилотининг номланиши

3. Экспертиза ўтказишда фойдаланиладиган ҳужжатлар ва материаллар номланиши.
4. Асосий техник-иқтисодий параметрлар.
5. Экспертиза якунлари бўйича хулоса ва эътирозлар.
6. Киритилган ҳужжатлар бўйича хулоса.

Марказ Бошқармаси бошлиғи:

Марказ бўлими бошлиғи:

Мутахассис:

 LexUZ шарҳи
Низомга 5-илова норасмий таржима.
Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низомга
6-ИЛОВА
Лойиҳа ТИА/ТИҲК асосий техник-иқтисодий параметрлари

Т/р

Кўрсаткич номланиши

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан:

Бюджет маблағ-лари

Кредитлар, шу жумладан, ЎзР Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари

Марказ-лашмаган (ўз маблағлари, тўғридан-тўғри инвестициялар

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ доллари

2.

Капитал қўйилмалар қиймати

минг АҚШ доллари

Шу жумладан:

машина ва ускуналар ЭКВда

миллий валютада

минг АҚШ доллари

минг АҚШ доллари экв.

қурилиш-монтаж ишлари

минг АҚШ доллари экв.

инвестиция давридаги молиявий харажатлар

минг АҚШ доллари экв.

дастлабки айланма капитал

ЭКВда

миллий валютада

минг АҚШ доллари

минг АҚШ доллари экв.

бошқа харажатлар

ЭКВда

миллий валютада

минг АҚШ доллари

минг АҚШ доллари экв.

3.

Мавжуд асосий фондлар қиймати

минг АҚШ доллари экв.

4.

Корхонанинг қуввати, шу жумладан:

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми

мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми

Тегишли ўлчов бирлигида

5.

Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони

шундан, янги яратилаётган иш ўрни

нафар

нафар

6.

Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати*

йил

7.

Инвестиция даврининг давомийлиги

ой

8.

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати

минг АҚШ доллар (экв.)

9.

Кредит ва бошқа қарз маблағларини сўндириш муддати

йил

шу жумладан, валютадаги қарзлар

йил

 LexUZ шарҳи
Низомга 6-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорига
2-ИЛОВА
Товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда (кейинги ўринларда — Марказ) комплекс экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
веб-сайт — Марказнинг давлат буюртмачиларининг техник топшириқни жойлаштириш ва келишишни, шунингдек, тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни таъминловчи Интернет тармоғидаги махсус веб-сайти;
давлат хариди — давлат буюртмачилари томонидан тўлов асосида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиниши;
давлат буюртмачиси — бюджет, корпоратив буюртмачи;
бюджет буюртмачиси — харид тартиб-таомиллари учун йўналтириладиган бюджет маблағларини, давлат мақсадли жамғармаларини олувчи давлат органи, бюджет ташкилоти;
корпоратив буюртмачи — устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс, давлат корхонаси;
махсус ахборот портали (кейинги ўринларда — портал) — электрон давлат харидларини ўтказиш, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг натижалари, харид тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда жойлаш ва уларни кўриш имконини яратишни таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа;
стратегик харидор — рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган стратегик аҳамиятга эга хўжалик бирлашмаси ёки корхона;
тендер — икки босқичда етказиладиган ва натижаларига кўра шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган тендер иштирокчиси ғолиб деб топиладиган, давлат харидларини танлов тартибида амалга ошириш орқали ижрочини аниқлаш усули;
тендер ҳужжатлари — тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиби, шунингдек, тендерга қўйилаётган товарнинг (иш, хизмат) малакавий, техник, нарх ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги бирламчи маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами;
техник топшириқ — давлат буюртмачиси томонидан товарнинг (иш, хизмат) асосий мақсадига, унинг тавсифига қўйиладиган талаблар, давлат харидининг бирламчи маълумотлари, мақсадлари ва вазифалари, товарни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш муддатлари, сифат кафолатлари, тавсифи ва ҳажми, ҳисобот шакллари (зарур ҳолларда), товарга (ишлар, хизматлар) қўйиладиган талабларнинг асослантирилиши, эквивалент кўрсаткичлар, иқтисодий, бошқа махсус талабларни ўз ичига олган ҳужжат;
харид комиссияси — харид тартиб-таомилларининг ғолибини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган.
3. Қуйидагилар Марказда экспертизадан ўтказилиши шарт:
а) битта шартнома бўйича қуйидаги миқдорлардан ортиқ бўлган давлат харидларининг тендер ҳужжатлари (1-иловага мувофиқ схема бўйича):
бюджет буюртмачиси томонидан амалга ошириладиган, суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ бўлган харидлар;
(3-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
корпоратив буюртмачи томонидан амалга ошириладиган, суммаси энг кам иш ҳақининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ бўлган харидлар. Агар корпоратив буюртмачи давлат харидини бюджет тизимининг бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга ошираётган бўлса, мазкур харид доирасида корпоратив буюртмачига бюджет буюртмачиси сифатида қаралади;
б) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ошган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидига бўлган техник топшириқ (2-иловага мувофиқ схема бўйича);
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
31. Ушбу Низом қоидалари қуйидаги товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун қўлланилмайди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан аниқ етказиб берувчилар ёки нархлари белгилаб берилган товарлар (ишлар, хизматлар);
давлат томонидан муҳофаза қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини, шунингдек, мудофаа қобилиятини таъминлаш учун товарлар (ишлар, хизматлар);
фавқулодда вазиятлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар);
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун товарлар (ишлар, хизматлар);
суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши муносабати билан;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра нархлари қатъий белгилаб қўйилган товарлар (ишлар, хизматлар);
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчида бўлган товарлар (ишлар, хизматлар);
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида сотиб олинаётган товарлар (ишлар, хизматлар);
хусусий, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан;
маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга биноан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ;
банк (банклараро) амалиётлар ва/ёки банк (банклараро) хизматларни амалга ошириш бўйича;
уч томонлама шартномага мувофиқдавлат буюртмачиси, стратегик харидор, шунингдек, стратегик харидорнинг улуши бўлмаган юридик шахс лизинг олувчи бўлмаган лизинг операциялари бўйича;
суғурта хизматлари (мажбурий суғурта шакллари);
қимматбаҳо қоғозлар;
Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган алоҳида савдо майдончаларидаги (биржалар) электрон савдолар орқали сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар);
хўжалик юритувчи субъект билан унинг тузилмасига кирувчи идоравий корхонаси ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);
стратегик харидор билан устав фондида (капитали) мазкур стратегик харидорнинг улуши бўлган ташкилот ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);
божсиз савдо ҳудудида реализация қилишга мўлжалланган товарлар;
халқаро электр алоқа хизматлари (халқаро телефон овозли трафик ва Интернет тармоғига уланиш);
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ва унинг ҳудудида тиббий мақсадларда қўллашга рухсат этилган, стратегик харидор ёки устав капиталида (фондида) стратегик харидорнинг улуши бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарувчилар билан шартнома тузиш шарти билан сотиб олинадиган дори воситалари, дори субстанциялари, иммунобиологик (вакциналар, зардоблар, анатоксинлар, аллергенлар) ва радиофармацевтик препаратлар, гомеопатик, диагностик ва стерилизация воситалари, шунингдек, тиббиёт буюмлари.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 октябрдаги ПҚ-4493-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 07/19/4493/3951-сон)
32. Бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга ошириш учун харид ҳужжатлари Марказга техник топшириқ шаклида лойиҳа-смета ҳужжатлари билан биргаликда киритилади ва улардаги товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмлари ва нарх параметрларининг асослилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
2-боб. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқнинг экспертиза предмети
4. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ қуйидагилар юзасидан экспертиза қилиниши лозим:
мазкур Низом талабларига жавоб бериши;
номланишлар ва атамаларни ягона шаклда қўллаш ҳамда уларнинг турли маъноларда талқин қилинишига йўл қўймаслик;
тендер иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиниши (лицензияга, иш тажрибасига эгалиги, молиявий аҳволи, техник жиҳозланганлик, давлат харидларининг аниқ объектига қараб бошқа малака талаблари);
техник ва молиявий мезонларнинг холислиги ва асослантирилганлиги;
тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни такроран киритишда ижобий хулоса беришни рад этиш сабаблари бартараф қилинганлиги.
Харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатлари ва техник топшириқларни экспертизадан ўтказиш давомида тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқишни таъминлаш учун зарур бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
3-боб. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
5. Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачиси Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва айни пайтда уларни электрон шаклда веб-сайтда жойлаштиради:
ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
барча иловалари ва уларнинг нусхалари (давлат буюртмачисининг муҳри ва ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган нусхалар қоғоз шаклда) бирга тендер ҳужжатлари;
порталда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун тендер ўтказиш ҳақидаги эълоннинг тўлиқ матни;
давлат буюртмачисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилаётган даврда амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (талабномалар, тижорат таклифлари, биржалар ёки ассоциацияларнинг котировкалари, прайс-варақлар ва бошқалар рақобатчилар рўйхати кўринишида, бунда тақдим этилган барча таклифларда муқобил таклифлар билдирган хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик манзиллари ва алоқа реквизитлари бўлиши лозим).
6. Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачиси Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
барча иловалари ва уларнинг нусхалари (давлат буюртмачисининг муҳри ва ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган нусхаларни электрон шаклда веб-сайтда жойлаган ҳолда қоғоз шаклда) бирга техник топшириқ.
4-боб. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқнинг мазмунига қўйиладиган асосий талаблар
7. Тендер ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
тендер иштирокчиси учун йўриқнома;
тендер ҳужжатларининг техник қисми;
тендер ҳужжатларининг нарх қисми;
шартнома лойиҳаси.
8. Тендер иштирокчиси учун йўриқномада қуйидагилар акс эттирилади:
харид комиссиясининг тендер ўтказишга доир тушунтиришлар олиш мумкин бўлган ишчи органи вакили билан алоқага чиқиш учун манзил ва алоқа маълумотлари;
харид комиссиясига юбориладиган тендер таклифининг нусхалари сони тўғрисида кўрсатма;
тендер таклифини расмийлаштириш тартиби ва уни имзолашга қўйиладиган талаблар;
иштирокчи томонидан тендер таклифи харид комиссиясига тақдим қилинганидан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириштартиби;
тўлов нархлари ва валютасини тақдим қилиш бўйича кўрсатма;
таклифларни харид комиссиясига топшириш тартиб-таомили бўйича талаблар;
таклифнинг таъминот усули, шу жумладан тендер иштирокчисининг келишилган муддат даврида ўз таклифини қайтариб олмаслигига кафолат берувчи пул закалатини киритиш ва қайтариб олиш тартиби ҳамда миқдори;
тендер иштирокчисининг асослантиришларига биноан тендер таклифларини тақдим қилиш муддатини 15 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтириш имкониятининг кўрсатилиши;
ўтказилаётган тендер доирасида ҳар қандай ҳужжатларнинг махфийлиги;
таклифлар солинган конвертларни очиш, рўйхатга олиш тартиб-таомиллари ва тендер ғолибини аниқлаш муддатлари тавсифи.
9. Тендер ҳужжатларининг техник қисми ёки техник топшириқда қуйидагилар акс эттирилади:
а) товарларнинг давлат харидида:
товарларнинг тавсифи (функционал тавсифлар ва истеъмол хусусиятлари);
товарни сотиб олишдан кўзланган мақсадлар;
харид амалга оширилаётган лойиҳа учун асослар;
товарларни суғурталаш;
товарларнинг зарур техник тавсифи;
товарларнинг ҳажми, қадоқлаш, юклашга қўйиладиган талаблар;
агар давлат хариди тавсифида бошқача назарда тутилмаган бўлса, товарнинг янги, аввал ишлатилмаган, фойдаланилмаган бўлиши тўғрисидаги кўрсатма;
комплектлашга қўйиладиган талаблар;
товарга хизмат кўрсатиш ва уни эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар;
товарни эксплуатация қилиш харажатларига қўйиладиган талаблар;
товарнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича талаблар;
етказиб бериш миқдори, даврийлиги, муддати ва жойи бўйича талаблар;
шеф-монтажни амалга ошириш (агар монтаж етказиб берувчи томонидан бажарилса) бўйича талаблар;
ходимларни ўқитиш бўйича талаблар;
товар билан бирга бериладиган ҳужжатлар ва сарф материалларининг зарур миқдори;
кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича талаблар (муддати, жойи);
товарнинг яроқлилик муддати қолдиғи, сақлаш муддати, сифат кафолатларига қўйиладиган талаблар;
товарнинг ишлаб чиқариш/чиқариш муддатига қўйиладиган талаблар;
б) ишлар ва хизматларнинг давлат харидида:
асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни акс эттирган ҳолда, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг номланиши ва фойдаланиш мақсадлари;
харид амалга оширилаётган лойиҳа учун асослар;
буюртмачининг ҳақиқий эҳтиёжларини инобатга олган ва амалдаги норматив ҳужжатлардан келиб чиқиб асослантирган ҳолда ижрочидан талаб қилинадиган ишлар, хизматлар рўйхати ва уларнинг ҳажми (миқдори);
аниқ манзилни (манзиллар) кўрсатган ҳолда ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи;
ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш шартлари;
давлат буюртмачиси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, иштирокчига бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда қўйиладиган талаблар;
ишлар ва хизматлар кўрсатилиши лозим бўлган давр (даврлар) ёки ишлар якунланиши ва хизматлар кўрсатилиши шарт бўлган аниқ санани ёхуд ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишнинг давлат буюртмачиси учун мақбул энг қисқа муддати ёки шартнома тузилгандан (аванс тўланган, бошқа ҳолат) кейинги ижрочи ишга киришиши ва хизматлар кўрсатишни бошлаши лозим бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари (даврлари);
ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишга, уларнинг натижаларига қўйиладиган талаблар. Агар ижрочидан шартномани бажариш жараёнида учинчи шахслар олдида жавобгарликни суғурталаш талаб этиладиган ёки кўрсатиладиган хизматлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдириши эҳтимоли мавжуд бўлган тақдирда хизматлар кўрсатишнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча талаблар кўрсатилиши лозим;
ишлар ва хизматлар натижаларини топшириш ва қабул қилиш тартиби. Ишлар ва хизматларни бажаришнинг ҳар бир босқичи бўйича ва умумий натижаларини топшириш ва қабул қилишни таъминлаш бўйича тадбирлар,ҳар бир босқич ва умумий давр бўйича расмийлаштирилиши ва топширилиши лозим бўлган ҳисобот, техник ва бошқа ҳужжатлар (синовлар, назорат остида ишга тушириш, ишлар ва хизматларни топширишда техник назорат далолатномалари, бошқа ҳужжатларни имзолашталаблари)нинг мазмуни кўрсатиб ўтилади;
давлат буюртмачисига ишлар ва хизматларни якунлаш ва натижаларини топшириш бўйича техник ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича талаблар;
давлат буюртмачисининг ходимларини бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан ижрочи томонидан техник ўқитиш бўйича талаблар;
ишлар ва хизматларнинг сифати кафолатлари ҳажми (ижрочининг кафолат муддати давридаги давлат буюртмачиси учун талаб этиладиган энг мақбул ёки аниқ белгиланган мажбуриятлари) бўйича талаблар;
ишлар ва хизматлар натижаларида сифат кафолатларини кўрсатиш тўғрисидаги талаблар;
ижрочи томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажариш асносида юзага келган интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни давлат буюртмачисига топшириш шартларини кўрсатга ҳолда муаллифлик ҳуқуқлари;
давлат буюртмачисининг ихтиёрига кўра ишлар, хизматлар ва уларни кўрсатиш шартларига қўйиладиган бошқа талаблар.
Санаб ўтилган талаблар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўзига хос хусусиятларига қараб тендер ҳужжатлари ва/ёки техник топшириқнинг техник қисмига киритилади.
10. Бунда тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқда қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:
товарлар (ишлар, хизматлар)га қўйиладиган талабларни бир маъноли ифодалаш ва тавсифлаш имкони бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш ҳолатларидан ташқари, мазкур талаблар аниқ ўлчанадиган бўлиши, сонларда ифодаланиши ва/ёки бошқа муқобили йўқ кўрсаткичлар шаклида бўлиши (ҳа/йўқ, мавжуд/мавжуд эмас, дан/гача);
товарлар (ишлар, хизматлар)га қўйиладиган талаблар давлат хариди иштирокчилари сонининг асоссиз чекланишига олиб келмаслиги лозим;
норматив-техник жиҳатдан тартибга солинмайдиган ва/ёки ностандарт кўрсаткичларни қўллаш кенг тарқалган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш ҳолатларидан ташқари, товарлар (ишлар, хизматлар)га талабларни белгилашда барчага маълум бўлган (стандарт), амалдаги норматив-техник ҳужжатларда назарда тутилган кўрсаткичлар, атамалар ва қисқартмалар қўлланилиши лозим;
муомалада бўлиш хусусиятлари ва/ёки хавфсизлик (шу жумладан истеъмол, саноат, экологик) талаблари қонунчиликда назарда тутилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинаётганда уларга талаблар мавжуд халқаро нормаларга мувофиқ белгиланиши лозим;
давлат томонидан харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусиятларини тавсифлашнинг бошқа етарли даражада аниқ йўли мавжуд бўлмаган ҳоллардан ташқари (бунда товарлар (ишлар, хизматлар)ни бошқа ишлаб чиқарувчининг эквивалент товарлари (ишлари, хизматлари) билан алмаштириш имконияти изоҳда кўрсатилиши шарт), давлат хариди объектининг тавсифига муайян товар белгиси ёки номи, патенти, конструкцияси ёки модели, аниқ ишлаб чиқарувчи ёки тайёрлаш манбаи киритилмаслиги лозим.
11. Товарлар (ишлар, хизматлар)га қўйиладиган талабларда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, патентлар, фойдаланиладиган моделлар, саноат намуналари, товарнинг келиб чиқиш жойи ёки ишлаб чиқарувчиси номи кўрсатилган тақдирда, уларни кўрсатишни асослаб берувчи, шу жумладан тендер ҳужжатларининг техник қисмида ёки техник топшириқда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг эквивалентини етказиб бериш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги қўшимча маълумотлар тақдим этилиши лозим.
Капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга оширишда тендер ҳужжатларининг техник қисми ёки техник топшириқ амалга оширилаётган лойиҳаларнинг лойиҳа олди ёки лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган параметрларига мувофиқ бўлиши лозим.
12. Тендер ҳужжатларининг нарх қисмида қуйидагилар акс эттирилади:
етказиб бериш шартлари;
тўлов шартлари ва тўлов графиги;
биржа котировкалари, тайёрловчи заводлар, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) берган тижорат таклифлари, прайс-варақлардан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган нарх кўрсаткичларининг ўртача даражасини ўрганиш якунлари бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга асосланган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг энг юқори нархи;
битимнинг тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, давлат бошқаруви органининг қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган молиялаштириш манбалари.
Тендер ҳужжатларининг нарх қисмини экспертизадан ўтказишда қуйидагилардан фойдаланилади:
ресурсларнинг ягона миллий маълумотномаси;
товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш натижалари;
биржа котировкалари, тайёрловчи заводлар, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) берган тижорат таклифлари, прайс-варақлар, шунингдек, худди шу каби импорт контрактлар тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган нарх кўрсаткичларининг ўртача даражаси;
оммавий ахборот воситалари ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги ахборотлар;
бевосита тайёрловчи заводлар, етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари)дан олинган маълумотлар.
13. Шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро тижорат ҳуқуқининг қабул қилинган нормалари талабларига мос келиши лозим.
131. Экспертиза учун тақдим этилган тендер ҳужжатлари ва техник топшириқнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилиги учун давлат буюртмачиси масъулдир.
5-боб. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказганлик учун тўлов
14. Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун Марказ томонидан пул олинади ва у Марказнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Давлат буюртмачиси тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни рад этган тақдирда, тўланган пул қайтариб берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги ПФ-6263-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон)
16. Тендер ҳужжатларини такроран экспертизадан ўтказганлик учун пул олинмайди.
6-боб. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш муддатлари
17. Марказ:
мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов амалга оширилгани тасдиқланган кундан бошлаб 30 кун ичида тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади ва хулосани давлат буюртмачисига юборади;
мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 20 кун ичида техник топшириқни экспертизадан ўтказади ва хулосани давлат буюртмачисига юборади.
19. Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон Марказнинг ижобий хулосаси олингандан кейин порталда жойлаштирилади.
20. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ экспертизадан ўтказгач, ушбу экспертиза тўғрисидаги маълумотлар веб-сайтда жойлаштирилади, тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқнинг асли эса давлат буюртмачисига қайтарилади.
7-боб. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш бўйича ижобий хулоса беришни рад этиш
21. Қуйидагилар тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш бўйича ижобий хулоса беришни рад этиш учун асос бўлади:
давлат буюртмачиси томонидан экспертиза ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларда бузилган ёки ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлиши;
тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш тендерининг энг юқори нархи худди шундай хусусиятлар ва сифатга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ариза берилаётган пайтдаги ўртача нархлар ва шаклланган бозор конъюнктурасига нисбатан ошириб юборилганлиги.
22. Ижобий хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда давлат буюртмачисига ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда веб-сайт орқали юборилади.
23. Давлат буюртмачиси қайта ишланган тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни такроран киритиш ҳуқуқига эга.
24. Ижобий хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар давлат буюртмачиси томонидан бартараф этилган тақдирда, Марказ томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ижобий хулоса бериш ёки уни рад этиш қайта ишланган тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб кўпи билан 10 кун ичида амалга оширилади.
25. Давлат буюртмачиси хулоса беришни рад этиш, шунингдек, Марказнинг мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Якунловчи қоидалар
26. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш соҳасидаги низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
27. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари


1-босқич

Давлат

буюртмачиси

Зарур ҳужжатлар пакетини тайёрлайди, тўловни амалга оширади ва тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритади

-


2-босқич

Марказ

Тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтказади

30 кун ичида


АГАР «ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА»

Тендер ҳужжатлари экспертизаси якунларига кўра

АГАР «ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА»


3- босқич

Марказ

Давлат

буюртмачисига тендер ҳужжатлари бўйича ижобий хулоса

юборади

-


4- босқич

Марказ

Давлат буюртмачисигатендер ҳужжатлари

бўйича эътирозлар кўрсатилган хат

юборади

-



5- босқич

Давлат

буюртмачиси

Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда тендер ҳужжатларини қайта ишлаб чиқади ва такроран кўриб чиқиши учун Марказга киритади

30 кун

ичида*


6- босқич

Марказ

Билдирилган эътирозларни бартараф этилгани нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқади

15 кун

ичида


7- босқич

Марказ

Давлат буюртмачисига тендер ҳужжатлари бўйича ижобий хулосаюборади

3 кун

ичида

* Тендер ҳужжатлари 30 кун муддат ўтгандан кейин такроран киритилганда, тендер ҳужжатлари янгидан киритилган ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Низомга 1-илова норасмий таржима.
Товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Техник топшириқларни экспертизадан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар

Чора-тадбирлар

Ижро муддатлари


1- босқич

Давлат буюртмачиси

Зарур ҳужжатлар пакетини тайёрлайди ва техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритади

-


2-босқич

Марказ

Техник топшириқни экспертизадан ўтказади

20 кун ичида


АГАР «ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА»

Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш якунларига кўра

АГАР «ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА»


3-босқич

Марказ

Давлат буюртмачисигатехник топшириқ бўйича ижобий хулоса

юборади

-


4-босқич

Марказ

Давлат буюртмачисигатехник топшириқ

бўйича эътирозлар кўрсатилган хат

юборади

-


5-босқич

Давлат буюртмачиси

Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда техник топшириқни қайта ишлаб чиқади ва такроран кўриб чиқиш учун Марказга киритади

30 кун

ичида*


6-босқич

Марказ

Техник топшириқни

билдирилган эътирозлар бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқади

15 кун ичида


7-босқич

Марказ

Давлат буюртмачисига техник топшириқ

бўйича ижобий хулосаюборади

3 кун ичида

* Техник топшириқ 30 кун муддат ўтгандан кейин такроран киритилганда, техник топшириқ янгидан киритилган ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Низомга 2-илова норасмий таржима.
Товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс ‎экспертиза қилиш марказига ‎‎

20____йил _______________ __________-сон‎‎

АРИЗА

‎‎_________________________________________________________________________________________________ _____лойиҳасини амалга ошириш учун _________________________________________________________________ ___________________________________________________________ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди учун n бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.
‎‎Харид қилинаётган товар (ишлар, хизматлар) нинг дастлабки умумийсуммаси _________________________________________________________________________________________________.
‎‎Харид қилинадиган товар (ишлар, хизматлар)ни молиялаштириш манбалари (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):
‎‎ўз маблағларимиз;
‎бюджет маблағлари;
‎кредитлар (займлар);
‎бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.
‎Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун олдиндан тўловга кафолат берамиз.
‎‎Аризачи/буюртмачининг почта манзили (жойлашган жойи):________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________.
‎‎
‎‎Аризачи/буюртмачининг банк реквизитлари: _____________________________________________________________ _________________________________________________________________(МФО, СТИР, ҳисобрақами, банк номи).
‎‎Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин): ________________________________________________________________________________________________.
Тендер ҳужжатлари электрон шаклда қуйидаги манзилга жўнатилган:
‎___________________.
‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:
‎‎_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Аризачи

_____________________________

Ф.И.Ш.

_____________________________________

имзо

М. Ў.

 LexUZ шарҳи
Низомга 3-илова норасмий таржима.
Товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс ‎экспертиза қилиш марказига ‎‎

20____йил _______________ __________-сон‎‎

АРИЗА

‎‎_________________________________________________________________________________________________ _____лойиҳасини амалга ошириш учун _________________________________________________________________ ___________________________________________________________ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди учун n бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.
‎‎Харид қилинаётган товар (ишлар, хизматлар) нинг дастлабки умумийсуммаси _________________________________________________________________________________________________.
‎‎Харид қилинадиган товар (ишлар, хизматлар)ни молиялаштириш манбалари (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):
‎‎ўз маблағларимиз;
‎бюджет маблағлари;
‎кредитлар (займлар);
‎бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.
‎‎Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин): ________________________________________________________________________________________________.
Техник топшириқ электрон шаклда қуйидаги манзилга юборилди:
‎___________________.
‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:
_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Аризачи

_____________________________

Ф.И.Ш.

_____________________________________

имзо

М. Ў.

 LexUZ шарҳи
Низомга 4-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорига
3-ИЛОВА
Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисида
Н И З О М
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ)да контрактларни, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат хариди — давлат буюртмачилари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)ни тўлов асосида, қонунчиликда ўрнатилган тартибда сотиб олиш;
буюртмачилар — ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолларда контрактларни, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш учун Марказга мурожаат қилувчи шахслар;
стратегик харид қилувчилар — рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган стратегик аҳамиятдаги хўжалик жамиятлари ва корхоналар;
контракт — буюртмачи билан Ўзбекистон Республикаси резиденти ўртасида миллий валютада товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш тўғрисида тузилган шартнома;
импорт контракти — тўлов валютасидан қатъи назар товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилиш тўғрисида буюртмачи билан Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўртасида тузилган шартнома;
қўшимча битим — томонлар ўртасида илгари тузилган контрактга ҳамда импорт контрактига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини назарда тутувчи ҳужжат;
бенефициар мулкдор — пировардида мулкий ҳуқуқларга эгалик қиладиган ёки контракт бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчини амалда назорат қиладиган жисмоний шахс.
3. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказганлик учун ҳақ ундирилади ваунинг суммаси Марказнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
4. Қуйидагиларни:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида тузиладиган, харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг аниқ етказиб берувчилари ва/ёки қиймати белгилаб қўйилган контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар;
ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерлар якунлари бўйича тузиладиган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар;
бюджет тизимининг бюджетлари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида жалб этиладиган кредитлар (қарзлар) ҳисобидан амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари бўйича импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар экспертизаси учун ҳақ ундирилмайди.
5. Ушбу Низомда кўзда тутилган контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим белгиланган тартибда Марказда рўйхатга олингандан сўнг кучга киради ва ижро этилиши лозим.
2-боб. Марказда экспертизадан ўтказилиши ва рўйхатга олиниши лозим бўлган контрактлар
6. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаб олиш ва тўғридан-тўғри музокаралар асосида стратегик харид қилувчилар томонидан тузилган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ минг бараваридан ошган импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувлар экспертизадан ўтказилади ва рўйхатга олинади. Бунда, импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек, жорий фаолият бўйича — ишлаб чиқариш нормативларига мувофиқ импорт контрактини тузиш зарурлигининг асосланиши тақдим этилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
61. Мазкур Низомнинг амал қилиши:
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, ушбу Низом 6-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилмаган тадбиркорлик субъектлари томонидан тузиладиган контрактлар ва импорт контрактларига тааллуқли эмас. Бунда тадбиркорлик субъектлари контрактлар, импорт контрактларини ихтиёрий ва шартномавий асосда экспертизадан ўтказиш ва/ёки рўйхатга олиш учун Марказга киритишлари мумкин;
давлат томонидан қўриқланадиган шахслар хавфсизлигини ҳамда мудофаа қобилиятини таъминлаш мақсадида тузиладиган;
фавқулодда вазиятлар юзага келган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш мақсадида тузиладиган;
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси референдумларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мақсадида;
суд терговларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши муносабати билан;
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қатъий нархлар белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчидан товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун;
маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиш учун;
банк (банклараро) операцияларини амалга ошириш ва/ёки банк (банклараро) хизматлари кўрсатиш бўйича;
уч томонлама шартномага мувофиқ лизинг операцияси бўйича, бунда давлат буюртмачиси, стратегик харид қилувчи, шунингдек, стратегик харид қилувчининг улуши мавжуд бўлган юридик шахс лизинг олувчи ҳисобланмайди;
суғурта хизматларини харид қилиш (мажбурий суғурта турлари);
қимматли қоғозларни сотиб олиш учун;
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида ихтисослаштирилган савдо майдонлари (биржалари)даги электрон савдолар воситасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун;
хўжалик юритувчи субъект билан унинг тузилмасига кирувчи ички идоравий корхонаси (бўлинмаси) ўртасида тузиладиган;
стратегик харид қилувчи билан устав фонди (капитали)да мазкур стратегик харид қилувчининг улуши мавжуд бўлган ташкилот ўртасида тузиладиган;
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузиладиган;
кейинчалик бож олинмайдиган савдо ҳудудида сотиш мақсадида товарлар сотиб олиш учун тузиладиган;
халқаро электр алоқа (халқаро овозли телефон трафиги ва Интернет тармоғидан фойдаланиш) хизматларини сотиб олиш мақсадида тузиладиган контрактлар, импорт контрактларига жорий этилмайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва инвестициявий битимларида ўзгача тартиб назарда тутилган тақдирда ҳам контрактлар ва импорт контрактларига татбиқ этилмайди.
3-боб. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
7. Буюртмачи контрактлар, импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
мазкур Низомнинг 4-бобидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилган контракт, импорт контрактининг асл нусхаси;
контракт, импорт контрактининг нусхаси (тартиб рақами қўйилган, буюртмачининг ваколатли шахси томонидан муҳр ва имзо қўйиб тасдиқланган);
Марказ тизимида ариза рўйхатга олингани тўғрисида хабарнома;
контракт, импорт контрактининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги бўйича юридик хулоса (юридик хизмат визаси);
контракт, импорт контрактини тузишга томонларнинг ваколати борлигини тасдиқловчи (уларни биринчи раҳбардан бошқа шахслар имзолаган тақдирда) ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
контрактлар тузилган даврда амал қилувчи, буюртмачининг биринчи раҳбари имзоси билан тасдиқланган, ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, биржа ёки ассоциациялар котировкалари, прайс-листлар ва ҳоказолар) тақдим этилган ҳолда контракт, импорт контракти нархини белгилаш бўйича асослантиришлар. Бунда тақдим этилган барча таклифлар юридик ёки жисмоний шахслар, шу жумладан муқобил таклифларни тақдим этган хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик манзиллари ҳамда алоқа боғлаш реквизитларини, шунингдек, Марказнинг талабига кўра — ушбу юридик шахсларнинг алоқа реквизитларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Контракт ёки импорт контракти ўтказилган тендер савдолари якунлари бўйича ёки энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан тузилган ҳолларда нарх белгилаш бўйича асослантиришлар ўрнига харид комиссияси ёки идоравий харид комиссияси баённомасининг нусхаси тақдим этилади;
лойиҳани молиялаштириш манбаи тўғрисидаги тасдиқловчи хат.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва айнан бир хиллиги юзасидан буюртмачи жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг сифати, миқдори ва нархлари Марказда рўйхатга олинган импорт контрактларининг шартларига мос бўлишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан жавобгарлик буюртмачининг мансабдор шахслари зиммасига юкланади.
71. Буюртмачи контрактлар, импорт контрактларига қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
мазкур Низомнинг 4-банди талабларига мувофиқ расмийлаштирилган қўшимча битимнинг асл нусхаси;
контракт, импорт контракти ва рўйхатга олинган ёки экспертизадан ўтказилган барча илгари тузилган қўшимча битимларнинг нусхалари (тартиб рақами қўйилган, буюртмачининг ваколатли шахси томонидан муҳр ва имзо қўйиб тасдиқланган), шунингдек, илгари берилган хулосаларнинг нусхалари;
Марказ тизимида ариза рўйхатга олингани тўғрисидаги хабарнома;
қўшимча битимнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги бўйича юридик хулоса (юридик хизмат визаси);
қўшимча битимни имзолашга томонларнинг ваколати борлигини тасдиқловчи (улар биринчи раҳбардан бошқа шахслар имзолаган тақдирда) ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
товарнинг ҳажми кўпайган, унинг номенклатураси, товар ишлаб чиқарилган мамлакат, унинг нархлари ва ҳақ тўлаш шартлари ўзгарган тақдирда,буюртмачи биринчи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган, улар тузилган даврда амал қилувчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, биржа ёки ассоциациялар котировкалари, прайс-листлар ва ҳоказолар) тақдим этилган ҳолда қўшимча битим нархини белгилаш бўйича асослантиришлар.
Бунда тақдим этилган барча таклифлар юридик ёки жисмоний шахслар, шу жумладан муқобил таклифларни тақдим этган хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг юридик манзиллари ҳамда алоқа боғлаш реквизитларини, шунингдек, Марказнинг талабига кўра — ушбу юридик шахсларнинг алоқа реквизитларини ўз ичига олган бўлиши лозим. Контракт ёки импорт контракти ўтказилган тендер савдолари якунлари бўйича ёки энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан тузилган ҳолларда нарх белгилаш бўйича асослантиришлар ўрнига харид комиссияси ёки идоравий харид комиссияси баённомасининг нусхаси тақдим этилади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва айнан бир хиллиги юзасидан жавобгарлик буюртмачи зиммасига юкланади.
8. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўзда тутилган импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун буюртмачи Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза;
томонлар имзолаган импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг асл нусхаси;
импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни тузишга томонларнинг ваколати борлигини тасдиқловчи (уларни биринчи раҳбардан бошқа шахслар имзолаган тақдирда) ҳужжатнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг аниқ етказиб берувчилари ва/ёки қиймати белгиланган импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимлар тузилганида — тегишли қарорларнинг нусхалари;
тендер ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерларнинг якунлари бўйича импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларни тузишда — тегишли харид комиссиясининг баённомасининг нусхаси.
9. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган импорт контрактларини истисно қилганда, буюртмачи Марказнинг талабига кўра импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича маҳсулот етказиб берувчиларни идентификация қилиш учун зарур бўлган қуйидаги маълумотларни тақдим этади:
давлат томонидан рўйхатга олинганликни тасдиқловчи ҳужжат;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
жойлашган жойи (почта манзили) ва телефон рақамлари;
лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд лицензиялар тўғрисидаги маълумот (фаолият тури, лицензия рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати);
имзолаш ҳуқуқига эга бўлган ёки юридик шахс номидан иш олиб борувчи жисмоний шахсларни идентификациялаш тўғрисидаги маълумотлар;
юридик шахс муассислари (акциядорлар, иштирокчилар) ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги иштироки улушлари тўғрисидаги маълумот;
устав фонди (капитали) миқдори ва унинг шакллантирилиши тўғрисидаги маълумот;
юридик шахснинг бошқарув органлари (юридик шахс бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумот;
охирги йил учун молиявий ҳисобот, шунингдек, солиқдан қарздорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
импорт контракти бўйича товарлар етказиб берувчининг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумот;
Ms Word еки Ms Excel форматидаги барча иловалари билан бирга электрон шаклдаги контракт, импорт контракти ва/ёки унга қўшимча битим.
10. Ҳужжатларни Марказга тақдим этиш муддати контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим имзоланган пайтдан бошлаб кўпи билан ўттиз кунни ташкил этади.
4-боб. Контрактлар ва импорт контрактларига қўйиладиган талаблар
11. Контрактлар, импорт контрактлари ва уларга қўшимча битимларнинг мазмуни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
12. Импорт контрактлари қуйидаги асосий қоидаларни ўз ичига олиши лозим.
Муқаддима. Кириш қисми импорт контрактининг рақами, тузилган жойи ва санаси, юридик шахсларнинг тўлиқ номланиши, импорт контактини тузувчи шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исмини ўз ичига олади. Агарда шахсимпорт контрактини ишончнома асосида тузаётган бўлса,бу муқаддимада кўрсатилади.
Предмет. Ушбу бўлимда товар (иш, хизмат)нинг номи, техник тавсиялари, миқдори ва сифати ҳамда бутланганлиги кўрсатилади.
Товар (ишлар, хизматлар)нинг миқдори метрик ўлчов тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифодаланади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирлик миқдорларини аниқлаш тартибига мувофиқ ўлчов бирликларида белгилашга йўл қўйилади.
Товарнинг сифат тавсифи фойдаланишга яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятлар йиғиндисидан иборат. Шунингдек, товарнинг ТИФ ТН кодини ҳам кўрсатиб ўтиш зарур.
Товарга қўйиладиган талаблар. Товар янги ва ишлатилмаган бўлиши лозим.
13. Қуйидагилар товар сифатини белгилашнинг асосий методлари ҳисобланади:
стандарт бўйича — барчатомонидан қабул қилинган халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи давлат стандартлари;
спецификация бўйича — техник параметрларни кўрсатиш;
асосий моддаларнинг мавжудлиги бўйича — минимум-кўрсаткич, аралашмалар бўйича — максимум-кўрсаткич;
товарнинг ўзига тегишли хоссалар бўйича — шакл, модель, марка, нав, тур.
Машиналар, ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш бўйича импорт контрактида уларнинг янгилигига, чиқарилган йилига нисбатан талаб кўрсатилади.
14. Маҳсулот етказиб беришнинг таянч шартлари халқаро ИНКОТЕРМС қоидаларига мувофиқ белгиланади.
ИНКОТЕРМС қоидаларидан фойдаланганда қисқартма ном билан бир қаторда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва ҳоказоларнинг номлари) кўрсатилади.
15. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш муддати ёки санаси.
Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш муддати ёки санаси деганда ижрочи томонидан ўз мажбуриятларини товар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг импорт контрактларида кўрсатилган таянч шартларга мувофиқ бажариш санаси тушунилади.
16. Нарх ва умумий сумма. Импорт контрактида товар (ишлар, хизматлар)нинг нархини белгилашда товар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги, нарх базиси, қайд этиш усули, бир дона товар нархи ва импорт контрактининг умумий суммаси кўрсатилади.
Қайд этиш усулига кўра нарх қатъий (ўзгармас, бозор конъюнктурасига боғлиқ бўлмаган), сирғалувчан (томонларнинг келишувига биноан ўзгартириладиган), ўзгарувчан (бозор конъюнктурасига, инфляция даражасига боғлиқ) бўлиши мумкин.
Импорт контрактининг умумий суммаси товар (ишлар, хизматлар)нинг тўлиқ қийматини англатади.
Ҳадли импорт контрактини тузиш ва товар (ишлар, хизматлар)нинг аниқ қийматини белгилашнинг имкони бўлмаган тақдирда, импорт контрактининг тахминий чекланган суммаси кўрсатилади.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва/ёки ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш, роялти тўлаш назарда тутилган ускуналар, қурилмалар, машина ва механизмлар, маҳсулотларни харид қилиш бўйича импорт контрактларида (спецификацияда) роялти суммаси, шунингдек, бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг суммаси алоҳида-алоҳида кўрсатилади.
17. Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нарх параметрларини белгилашда қуйидагилар ҳисобга олинади:
юк ортиш ва қадоқлаш алоҳида шарт-шароитлари, буюртма миқдори, лицензия йиғимлари, битимни суғурталаш, интеллектуал мулк билан боғлиқ сарф-харажатлар;
товарлар ҳақини тўлаш шартлари ва муддатлари, уларни тайёрлаш (узоқ вақт тайёрланадиган товарлар, стандарт товарлар), ишларни бажариш, хизматлар кўрсатишнинг хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, қўшимча шартлар ва етказиб берувчилардан (сотувчилар, ижрочилар ва пудратчилардан) талаб қилинадиган кафолатлар, мавсумий ўзгаришларнинг таъсиридан келиб чиқиб, нархларнинг ўзгарувчанлиги;
кафолат муддатидан кейинги хизмат ва сервис хизмати кўрсатиш, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, узел ва агрегатларнинг бир-бирини алмаштира олишини эътиборга олганда нарх параметрларининг мақбуллиги;
ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг унумдорлиги, сифати, рақобатдошлигидан, харид қилинаётган товарнинг энергия ресурс тежамкорлиги, экологик софлигидан, умумий эгалик қилиш қиймати ҳамда нарх белгилашга таъсир ўтказувчи бошқа омиллардан келиб чиқиб, қийматларнинг хилма-хиллиги.
18. Тўлов шартлари. Импорт контрактидаги тўлов шартларида тўлов валютаси, шакли ва муддати кўрсатилади.
Агарда тўлов валютаси импорт контракти валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валюта курсини қайта ҳисоблаш тартиби кўрсатилади.
19. Товар ишлаб чиқарилган, ишлар бажариладиган ва хизматлар кўрсатиладиган жой. Импорт контрактида товаришлаб чиқарилган мамлакат ҳамда етказиб берилаётган товар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқарувчиси номи кўрсатилади.
20. Томонларнинг масъулияти. Томонлар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришини таъминлайдиган шартлар сифатида импорт контрактида, қоида тариқасида, бир томоннинг контракт мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун пеня ва/ёки жарима тарзидаги санкциялар назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талаби бўйича унга неустойка (бурдсизлик тўлови) тўлаш мажбурияти юклатилади.
21. Кафолатлар. Мувофиқлик сертификатини олиш лозим бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш бўйича импорт контрактларида импорт контактининг ижрочиси томонидан бериладиган кафолат муддатлари, ҳажмлари белгиланади. Ижрочи зиммасига муайян кафолат муддати давомида товар (ишлар, хизматлар) сифати бўйича масъулият юкланади ва тегишли равишда ижрочи томонидан ўзининг кафолат мажбуриятларини амалга ошириш тартиби белгиланади.
Импорт контракти шартларига биноан ижрочининг кафолат мажбурияти амал қила бошлайдиган вақт белгилаб қўйилади.
22. Қўлланиладиган ҳуқуқ. Томонлар ўзаро муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқни белгилаши ва кўрсатиши шарт.
23. Низоларни ҳал этиш. Импорт контрактида томонлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ва музокаралар йўли билан бартараф этиб бўлмайдиган низоларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда ушбу импорт контракти бўйича низолар кўриб чиқиладиган жой ва орган кўрсатиб ўтилади.
24. Томонларнинг реквизитлари. Импорт контрактининг матнида томонларнинг реквизитлари келтирилади. Почта реквизитлари, манзил, банк ва юк ортиб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади. Импорт контрактида томонларнинг имзолари уларнинг муҳри билан тасдиқланади.
25. Импорт контракти ва/ёки қўшимча битим варақларига томонларнинг ваколатли шахслари виза қўядилар (тасдиқлайдилар).
26. Контракт, импорт контрактининг матни давлат тили ёки рус тилида баён этилади. Агарда импорт контрактининг матни бошқа тилда тузилган бўлса импорт контракти давлат тили ёки рус тилига таржима қилиниши ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланиши лозим. Контракт, импорт контракти икки тилда тузилган ҳолларда у контракт, импорт контракти варақларининг ўнг ва чап томонларида параллел таржима ҳолида расмийлаштирилади ва ҳар бир тилдаги матн бир хил юридик кучга эга бўлади. Бунда контракт, импорт контракти матнида фарқ юзага келган ҳолларда қайси матн устувор бўлиши лозимлиги назарда тутилади.
5-боб. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартиби ва муддати
27. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
28. Марказ:
кўрсатилаётган хизматлар учун зарур ҳужжатлар ва тўлов амалга оширилганлиги тасдиқномаси тақдим этилган кундан бошлаб йигирма кун мобайнида контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади;
зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида тузилган, харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг қиймати белгиланган ёхуд тендер ҳужжатлари Марказда экспертизадан ўтган тендерларнинг якунлари бўйича тузилган контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади.
29. Марказ томонидан контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказишда:
тўлов валютасига, товарлар (ишлар, хизматлар) келиб чиққан мамлакатга қараб контракт нархларининг ҳам халқаро бозорларконъюнктурасига,ҳам экспертизага ариза берилган пайтда бир хил параметрлар ва сифатга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг маҳаллий бозорлардаги талаб ва таклифларининг амалдаги ҳолатига асосланган нархлари даражасига мувофиқлиги ўрганилади;
экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги текширилади;
контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг шартлари халқаро ва ички савдо-сотиқнинг барча томонидан қабул қилинган нормаларига мослиги ўрганилади.
30. Контрактлар, импорт контрактларива/ёки қўшимча битимлар экспертизаси:
ягона миллий ресурслар маълумотномаси;
товарлар (ишлар, хизматлар) бозорининг конъюнктурасини ўрганиш натижалари;
оммавий ахборот воситалари ва жаҳон Интернет тармоғидаги мақолалардан;
бевосита маҳсулот тайёрловчи заводлар, етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилардан ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари)дан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
31. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида тузилган, харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар ва/ёки уларнинг қиймати аниқлаб қўйилган контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказишда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқлиги текширилади;
ўтказилган тендерлар бўйича тузилган контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича экспертиза фақат уларнинг тендер ҳужжатлари шартларига, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги ҳамда давлат тили ва рус тилига таржимаси тўғрилиги нуқтаи назаридан амалга оширилади.
32. Ўтказилган экспертиза натижалари бўйича буюртмачига мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ижобий хулоса ҳужжатларнинг асл нусхалари берилади ёки ҳужжатлар қайтарилиш сабабларини кўрсатган ҳолда қайтариб берилади.
33. Ўтказилган экспертиза якунларига кўра контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим Марказ томонидан рўйхатга олинади, контракт, импорт контракти ва/ёкиқўшимча битим асл нусхасининг ҳар бир варағида контракт, импорт контракти ва/ёкиқўшимча битимларни рўйхатга олиш Маркази бўлинмаси раҳбарининг штампи ва имзоси қўйилади.
Контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимга идентификация рақами берилади.
Марказ томонидан контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим рўйхатга олингандан кейин кўпи билан икки кун ичида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида тегишли белги қўйилади.
34. Марказ томонидан контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим юзасидан берилган хулоса контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади.
6-боб. Контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимниэкспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишни рад этиш
35. Қуйидагилар контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
агар импорт контракти бўйича тўлов имтиёзли солиқ тартибини тақдим этадиган ва/ёки молиявий операцияларни ўтказишда ахборот ошкор этилиши ва берилишини назарда тутмайдиган давлатларда ёки ҳудудларда (оффшор зоналарида) рўйхатга олинган норезидент фойдасига, шунингдек, оффшор зоналарида жойлашган банклардаги норезидентларнинг ҳисобрақамларига ўтказиладиган бўлса;
буюртмачи экспертиза ўтказиш ва/ёки рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаганлиги;
буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишонарсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги;
тендер ёки танловни ўтказиш жараёнининг бузилиши;
контракт/импорт контракти/қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишга ариза берилган пайтда айнан бир хил товарлар (ишлар, хизматлар) бозорида ҳосил бўлган конъюнктура ва ўртача бозор нархи даражасига нисбатан харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг ошириб юборилганлиги;
тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низом талаблари ва шартларига мувофиқ эмаслиги.
36. Буюртмачи контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олишни рад қилган тақдирда, тўланган сумма қайтариб берилмайди.
37. Рад этиш тўғрисидаги билдиришнома буюртмачига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан жаҳон Интернет ахборот тармоғи орқали электрон кўринишда юборилади.
38. Буюртмачи рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этгандан сўнг контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш учун такроран киритади.
39. Рад этишга асос бўлган сабаблар буюртмачи томонидан бартараф этилган тақдирда, экспертиза ва рўйхатга олиш Марказ томонидан контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб кўпи билан беш кун ичида амалга оширилади.
40. Контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ ундирилмайди.
7-боб. Хулосанинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, тиклаш, қайта расмийлаштириш ва бекор қилиш
42. Буюртмачи контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим шартларини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган рухсат берувчи бошқа талаблар ва шартларни бажармаган ҳолларда Марказ томонидан берилган хулосанинг амал қилиши тўхтатиб қўйилиши мумкин.
43. Хулосанинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги Марказ қарори буюртмачига ёзма шаклда, шу жумладан хулоса амал қилишининг тўхтатилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон кўринишида етказилади.
44. Хулоса амал қилишининг тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар (сабаблар) бартараф этилганлиги факти буюртмачи томонидан тасдиқланган тақдирда, мазкур ҳолатлар (сабаблар) бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқнома олинган кундан бошлаб беш кун ичида Марказ хулосанинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
45. Хулосанинг амал қилиши асоссиз тўхтатилган ҳолларда Марказ буюртмачи олдида унга етказилган зарарлар миқдорида жавобгар бўлади, хулосанинг амал қилиши эса у Марказ қарори билан тўхтатилган пайтдан бошлаб қайта тикланган ҳисобланади.
46. Илгари берилган хулоса тўхтатилган ҳолларда Марказ Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига Марказ томонидан мазкур хулоса тўхтатилган кундан бошлаб икки кундан кечикмай тегишли ахборотни киритади.
47. Хулосанинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:
қайта ташкил этилаётган юридик шахсларда янгидан юзага келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида айнан бир хил ҳаракатлар ва/ёки фаолиятни амалга оширишга рухсатнома характеридаги ҳужжат мавжуд бўлганида қайта ташкил этиш, шунингдек, қўшилишни истисно қилганда қайта ташкил этиш натижасида буюртмачи фаолиятининг тугатилиши ёки тўхтатилиши;
буюртмачи томонидан бир йил мобайнида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, ҳаёти ва соғлигига, жамоат хавфсизлигига ва атроф муҳитга зарар етказилишига олиб келган мунтазам (икки ва ундан кўпроқ) ёки бир маротаба қўпол равишда рухсатнома талаблари ва шартлари бузилганида;
хулосанинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келган ҳолатлар (сабаблар) буюртмачи томонидан бартараф этилмаганда.
48. Буюртмачи қайта ташкил этилган, номланиши ёки унинг жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатга олингандан кейин етти кун ичида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани Марказга топшириши шарт.
49. Хулосани қайта расмийлаштирганда Марказ берилган хулосалар реестрига ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритади.
50. Хулосани қайта расмийлаштириш ва топшириш Марказ томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган хулосани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб кўпи билан беш кун муддатда амалга оширилади.
51. Хулосани қайта расмийлаштириш учун тўлов ундирилмайди.
52. Берилган хулоса йўқотилган ёки бузилган ҳолларда буюртмачининг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
Хулосанинг асл нусхаси бузилган тақдирда унинг дубликатини бериш тўғрисидаги мурожаат олинган кундан бошлаб кўпи билан уч кун ичида Марказ хулосанинг дубликатини беради (юборади). Хулоса дубликати берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
(52-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон — 2021 йил 1 декабрдан кучга киради)
53. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича хулоса қуйидаги ҳолларда:
Марказ томонидан — буюртмачининг ёзма равишдаги талаби бўйича;
суд томонидан — сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда хулоса олинганлик факти аниқланган тақдирда бекор қилинади.
Хулоса бекор қилинганида Марказ Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига тегишли ахборотни киритади.
8-боб. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича берилган хулосалар реестри
54. Марказконтрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича берилган хулосалар реестрини юритади.
55. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимлар бўйича берилган хулосалар реестрида қуйидагилар кўрсатилади:
буюртмачининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича берилган хулоса санаси ва рақами;
хулоса берилаётган контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг деталлари, контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг рақами ва санаси, товарнинг номланиши, контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битимнинг қиймати, маҳсулот етказиб берувчининг номи ва мамлакати;
контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича хулосанинг амал қилиши тўхтатилганлигига асос ва унинг санаси;
контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича хулоса бекор қилинганлигига асос ва унинг санаси;
контракт, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим бўйича хулоса дубликати берилишига асос ва унинг санаси.
9-боб. Якунловчи қоидалар
56. Буюртмачи Марказ қарори ва Марказ мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
57. Контрактлар, импорт контрактлари ва/ёки қўшимча битимларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
58. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш марказига‎‎

‎‎20____ йил «____»_________________-сон

‎‎АРИЗА

‎‎Сиздан
‎_________________________________________________________________________________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номи, мамлакати) билан ____________________________________________________________ _____________________________________________ (ташкилотнинг тўлиқ номи, мамлакати)
‎ўртасида ______________________________________________________________________ (товар, ишлар, хизматлар номланиши) етказиб бериш бўйича 20____ йил «___»_____________________________________________ даги ______-сон контракт/импорт контракти/қўшимча битим бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.
Контракт/импорт контракти/қўшимча битимнинг умумий қиймати
‎___________________________________.
‎‎Аввалроқ Марказ томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва (ёки) техник топшириқларини экспертизадан ўтказиш якунлари бўйича 20____ йил «___»___________________ даги
‎_______-сон хулосаси берилган. (Мавжуд бўлса.)
‎‎Контракт/импорт контрактига қўшимча битим асосида киритилаётган ўзгартиришлар _____________________________________________________________________________________. (қўшимча битим киритилаётган ҳолатларда)
Контракт/импорт контракти/қўшимча битим бўйича молиялаштириш манбалари (қуйидагилардан бири кўрсатилади):
‎‎ўз маблағлари;
‎бюджет маблағлари;
‎кредитлар (қарзлар);
‎бошқа манбалар (кўрсатиб ўтилади).
‎‎Контракт/импорт контрактиёки унга қўшимча битимни экспертизадан ўтказганлик учун тўловни амалга оширишга кафолат берамиз.
‎‎Аризачининг почта манзили
‎(жойлашган жойи) _________________________________________________________________________________;
‎‎Аризачининг банк реквизитлари ______________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________;
‎‎Аризачи билан боғланиш учун алоқа рақамлари ________________________________________________________________________________________________;
‎‎Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (низом талабларига мувофиқ): _________________________________________________________________________________________________

Аризачи

_____________________________

Ф.И.Ш.

_____________________________________

имзо

М. Ў.

 LexUZ шарҳи
Низомга 1-илова норасмий таржима.
Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
Контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Иштирокчилар

Тадбирлар

Амалга ошириш муддати


1-босқич

Контракт/импорт контрактининг буюртмачиси ва ижрочиси

Контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битим тузади

-


2-босқич

Буюртмачи

Талаб қилинган ҳужжатлар пакетини тайёрлайди, аризани Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш марказида рўйхатдан ўтказади ва контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритади

Контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битим имзолангандан кейин кўпи билан бир ой ичида


3-босқич

Марказ

Контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни экспертизадан ўтказади

20 кун ичида


АГАР «ЭЪТИРОЗЛАР БОР» БЎЛСА

Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижаларига қараб

АГАР«ЭЪТИРОЗЛАР ЙЎҚ» БЎЛСА


4-босқич

Марказ

Контракт/импорт контрактини рўйхатдан ўтказади ва хулосани буюртмачига юборади

3 кун ичида


5-босқич

Марказ

Эътирозлар кўрсатилган хат билан бирга контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни буюртмачига қайта ишлаш учун юборади

-


6-босқич

Буюртмачи

Эътирозларни инобатга олган ҳолда контракт/импорт контракти ва/ёки қўшимча битимни қайта ишлайди ва такроран кўриб чиқиш учун Марказга киритади

30 кун ичида*


7-босқич

Марказ

Кўрсатилган эътирозлар бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан такроран кўриб чиқади

10 кун ичида


8-босқич

Марказ

Контракт/импорт контрактини рўйхатдан ўтказади ва хулосани буюртмачига юборади

3 кун ичида

* Импорт контракти ва/ёки қўшимча битим 30 кунлик муддат тугаганидан кейин такроран киритилган тақдирда, импорт контракти ва/ёки қўшимча битим янгидан киритилган ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Низомга 2-илова норасмий таржима.
Контрактларни экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Контракт/импорт контракти/қўшимча битимни экспертизадан ўтказиш
ХУЛОСАСИ



Buyurtmachi/Заказчик


Shartnoma mazmuni/Описание контракта


Shartnoma raqami va sanasi/Номер и дата контракта


Shartnoma umumiy summasi/Общая сумма контракта


Kontraktor va mamlakat/Контрактор и страна


Moliyalashtirish manbai/Источник финансирования







Imzolar/Подписи

 LexUZ шарҳи
Низомга 3-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 15 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3194-сон Фармони 6-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4954-сон Фармони 8-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларига, шу жумладан, автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш объектларининг иш ҳужжатларини ва автомобиль йўлларини жиҳозлаш бўйича танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича буюртмачи функциялари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига юкланади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4996-сон Фармони 2-бандининг ўн учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5215-сон Фармони 1-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилари учинчи хатбоши деб ҳисобланиб, қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, шунингдек тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 июлдаги «Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-927-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 1-илованинг 4-бандида:
«б» кичик банднинг бешинчи хатбошидаги «а также обеспечение своевременной экспертизы инвестиционных проектов в случаях, предусмотренных законодательством» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «Министерство внешних экономических связей, инвестиций и торговли Республики Узбекистан» сўзлари «Госкоминвестиций» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «а также своевременное проведение экспертизы инвестиционных проектов и импортных контрактов в случаях, предусмотренных законодательством» сўзлари чиқариб ташлансин;
«г» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги «а также своевременную экспертизу инвестиционных проектов в случаях, предусмотренных законодательством» сўзлари чиқариб ташлансин;
«д» кичик бандининг иккинчи хатбошидаги «а также своевременную экспертизу инвестиционных проектов» сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги «л» кичик банди билан тўлдирилсин:
«л) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказиривожланиш давлат дастури доирасида,шунингдек, давлат харидларини амалга оширишда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини комплекс экспертиза қилади»;
б) 2-илованинг II бўлимидаги «Министерство экономики, Министерство финансов» қатори чиқариб ташлансин;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3150-сон қарори 2-иловасининг 8-банди «д» кичик банди:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи-олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурига киритиладиган лойиҳаларни комплекс экспертизадан ўтказади, уларнинг амалга оширилишини мониторинг ва таҳлил қилади;
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш доирасида, шунингдек давлат харидларини амалга оширишда ишлаб чиқиладиган лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер ҳужжатлари, техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказади;
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурини амалга ошириш доирасида, шунингдек давлат харидларини амалга оширишда тузиладиган импорт контрактларини экспертизадан ўтказади ва рўйхатга олади;»;
тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «Инвестиция дастури» сўзлари «ривожланиш давлат дастури» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги «Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3487-сон қарори 2-бандида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар суммасидан қатъи назар, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан тузиладиган ва уларнинг раҳбарлари бошқарадиган идоравий танлов комиссиялари баҳолайдиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш шартномаларини, шу жумладан, импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга»;
учинчи хатбошидаги «марказида мажбурий келишувдан ўтказилади» сўзлари «Марказда мажбурий экспертизадан ўтказилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мазкур банд билан назарда тутилган тартибда, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижалари бўйича, эквиваленти 50 минг АҚШ долларидан ортиқ суммага тузилган барча контрактлар, шу жумладан, импорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ўтказилиши ва рўйхатга олиниши лозим».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг рус тилидаги матнида 33 — 36 позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

33.

Лицензия на экспорт и импорт специфических товаров

Экспорт и импорт специфических товаров, перечень которых установлен законодательством

Кабинет Министров

34.

Заключение по импортному контракту

Импорт товаров (работ, услуг)

Центр комплексной экспертизы проектов и импортных контрактов при Национальном агентстве проектного управления при Президенте Республики Узбекистан

35.

Свидетельство о регистрации экспортного контракта

Экспорт товаров (работ, услуг)

Министерство внешней торговли

36.

Разрешение на вывоз объектов экспортного контроля

Вывоз объектов экспортного контроля

».

11. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида:
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Государственная экспертиза проводится:
Центром комплексной экспертизы проектов и импортных контрактов при Национальном агентстве проектного управления при Президенте Республики Узбекистан — по предпроектной и проектной документации инвестиционных и инфраструктурных проектов, включаемым в государственные программы развития;
Госархитектстроем Республики Узбекистан, территориальными управлениями государственной экспертизы и организациями, имеющими лицензию на осуществление данного вида деятельности — по всем остальным проектам, а также по рабочей и проектно-сметной документации объектов, включаемых в государственные программы развития”;
б) 21-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 221-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-модда, 48-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисида низомнинг 11-банди «д» кичик банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомобиль йўлларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари, шу жумладан автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш объектларининг иш ҳужжатларини ва автомобиль йўлларини жиҳозлаш бўйича танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича буюртмачи функцияларини амалга ошириш».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 майдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 20-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Тармоқ илмий-техник кенгашларини ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнида «определенных постановлением Кабинета Министров от 7 июня 2007 г. № 110» сўзлари чиқариб ташлансин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
 LexUZ шарҳи
Низомга 5-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентива Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 февралдаги «Хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-1924-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3661-сон Фармонига илованинг 5-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 251-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) 1-банди иккинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Идоралараро экспертлар кенгаши томонидан енгил саноат корхоналарини қуриш, қайта ихтисослаштириш ва модернизация қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 247-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48-50-сон, 484-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги «Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 34-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 21 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 101-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 176-модда) илованинг 2-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида» ҳамда 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» қарорлари)» 48-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 августдаги «Истиқболли инвестиция таклифларини келишиш механизмини ҳамда хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 79-модда).
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш республика маркази фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида»ги 113-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 35-модда).
 LexUZ шарҳи
Низомга 6-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон; 21.06.2018 й., 07/18/3794/1378-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 23.10.2019 й., 07/19/4493/3951-сон; 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)