Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.09.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 январь,
18-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 18-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 25-сон, 545-модда):
23-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон қарорига мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари мос таълим йўналишлари бўйича олий таълим муассасаларига танловдан ташқари тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар»;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 2-илованинг 7-банди «номли давлат стипендиялари совриндорлари» сўзларидан кейин «шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий ўқув юртлари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)