1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни таъминласинлар:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни баҳолаш ва ҳисобга олишнинг белгиланган тизими мавжудлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари маълумотлар базасини инвентаризациядан ўтказиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини жалб этган ҳолда, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг қиймати қайта ҳисобланишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларида кўчмас мулк қийматини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули асосида дастурий махсулотни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк қийматини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг солиқ солинадиган қиймати ҳақидаги ахборотни интерактив режимда олиш имконини берадиган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин ҳамда уни «Давергеодезкадастр» қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
юқорида кўрсатилган дастурий таъминотни давлат солиқ хизмати органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурслари базасига интеграциялашувини таъминласин.
4. «Давергеодезкадастр» қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг қиймати икки ой муддатда қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.
5. «Давергеодезкадастр» қўмитаси кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ва баҳолаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни миллий ва халқаро стандартлар асосида уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 декабрь,
1043-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарорига 1-ИЛОВА
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисида
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июлдаги 561-сонли қарори таҳририда)
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган уй-жой фонди кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кўчмас мулк объектининг кадастр қиймати (кейинги ўринларда объектнинг кадастр қиймати деб аталади) фақат жисмоний шахснинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш учун қўлланилади.
3. Объектнинг кадастр қийматини ҳисоблаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари деб аталади) томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширилади.
4. Кадастр қиймати белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинган жисмоний шахслар мулки бўлган турар жойлар, квартиралар, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари аъзоларининг боғ уйлари (дала-ҳовлилар) учун ҳисоблаб чиқилади.
5. Қуйидаги кўчмас мулк объектлари учун кадастр қиймати ҳисоблаб чиқилмайди:
в) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
6. «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан объектнинг кадастр қиймати кадастр ҳужжатлари ва инвентаризация материаллари асосида ҳисоблаб чиқилади.
7. Кадастр қиймати фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ва фойдаланилаётган кўчмас мулк объектлари учун ҳисобланган тақдирда, ушбу объектлар учун жисмоний шахслар мулки учун солиқ тўлаш мулкчилик бўйича бошқа ҳуқуқий кафолатларни юзага келтирмайди, солиққа оид мажбуриятлар бундан мустасно.
8. Мазкур Низом асосида кўчмас мулкнинг ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати ушбу объектларнинг кадастр қийматини кейинги ҳисоблашгача (қайта ҳисоблашгача) ўзгаришсиз қолади.
Кўчмас мулк объектларида ўзгаришлар аниқланган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча жойлар қурилиш, қўшимча объектлар қурилиши ва бошқалар), «Давергеодезкадастр» қўмитаси органлари томонидан ушбу объектларнинг кадастр қиймати қайта ҳисобланади ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда солиқ органларига тегишли маълумотлар тақдим этилади.
9. Якка тартибдаги уй-жойларда (дала-ховлиларда) асосий бинони аниқлашда бинонинг энг катта умумий майдони ҳисобга олинади.
кўп квартирали уйдаги квартиранинг умумий фойдали майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати ёки якка тартибдаги уй-жой асосий биносининг умумий фойдали майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ;
ҳудудий тузатиш коэффициентлари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;
эскириш коэффиценти — девори темир-бетон биноларга кадастр қийматининг 1 фоизи миқдорида, девори пишган ғиштли биноларга — 1,25 фоизи ва девори хом ғиштли, пахсали ва синчли биноларга — 1, 5 фоизи, аммо 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳар йил учун ҳисобланади.
14. «Давергеодезкадастр» қўмитаси кадастр қийматини ҳисоблаш натижалари бўйича бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тақдим этади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
15. Кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари «Давергеодезкадастр» қўмитасининг кўчмас мулк объектларини баҳолаган органларидан уларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати тўғри ҳисобланганини асослаб беришини талаб қилиш хуқуқига эга.
16. Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш бўйича низоларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Ушбу Низомни бузганликда айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Кўп квартирали уйлардаги квартира умумий майдониинг бир квадрат метрининг кадастр қиймати
Т/р.
Тоифа
Бино тури
Кадастр қиймати 1 кв.м. (минг сўм)
1.
I-a
2-3 — қаватли, девори пишган ғиштли
1 989
2.
I-b
2-3 — қаватли, девори бетон панелли
1 850
3.
II-a
4-5 — қаватли, девори пишган ғиштли
1 920
4.
II-b
4-5 — қаватли, девори бетон панелли
1 850
5.
III-a
6 — 8 — қаватли, девори пишган ғиштли
1 720
6.
III-b
6 — 8 — қаватли, девори бетон панелли
1 850
7.
IV-a
9 — 18 — қаватли, девори пишган ғиштли
1 720
8.
IV-b
9 — 18 — қаватли, девори бетон панелли
1 834
Якка тартибдаги уй-жойнинг асосий биноси умумий майдони бир квадрат метрининг кадастр қиймати
Т/р.
Тоифа
Қавати
Бино тури
Кадастр қиймати 1 кв.м. (минг сўм)
1.
I-a
1
Девори хом ғишт, пахса ва синчли.
847,9
2.
I-b
1
Девори пишган ғиштли, бетонли (шлакоблокли).
1284,8
3.
I-c
1
Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс) қўшимча қулайликлари билан (умумий майдонда ҳисобга олинадиган сузиш ҳавзаси, сауна, мансарда), ташқи пардозлашда табиий тошлардан фойдаланилган ва бошқалар.
1349,1
4.
II-a
2
Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), фақат асосий бинонинг бир қисми икки қаватли.
1413,3
5.
II-b
2
Девори пишган ғиштли ва хом ғиштли, бетонли (шлакоблокли), каркасли (комплекс), асосий бино тўлиқ икки қаватли.
1. Асосий бинонинг умумий фойдали майдонида ҳисобга олинмаган ёрдамчи-хўжалик қурилмаларининг 1 кв.м. майдонининг кадастр қиймати ҳисобга олинган асосий бинонинг 1 кв.м. кадастр қийматининг 20% миқдорида ҳисобланади.
2. Эскириш коэффиценти — ҳар йил девори темир-бетон биноларга кадастр қийматининг 1 %, девори пишган ғиштли биноларга 1,25 % ва девори хом ғиштли, пахсали ва синчли биноларга 1,5 %, аммо 50 % дан ошмайдиган миқдорларда ҳисобланади ва ҳисоблаш учун олинган асосий бинонинг қурилган йилидан келиб чиққан ҳолда барча ёрдамчи хўжалик қурилмаларига нисбатан қўлланилади.
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳудудий тузатиш коэффициентлари
1. Ҳудудий тузатиш коэффициентлари
Т/р.
Ҳудудлар
Коэффициентлар
1.
Ташкент ш.
1 зона
1,20
2 зона
1,15
3 зона
1,10
4 зона
1,05
5 зона
1,00
2.
Қорақалпоғистон Республикаси
0,50
3.
Андижон вилояти
0,80
4.
Бухоро вилояти
0,75
5.
Жиззах вилояти
0,75
6.
Қашқадарё вилояти
0,75
7.
Навоий вилояти
0,75
8.
Наманган вилояти
0,75
9.
Самарқанд вилояти
0,90
10.
Сурхондарё вилояти
0,70
11.
Сирдарё вилояти
0,80
12.
Фарғона вилояти
0,85
13.
Хоразм вилояти
0,50
14.
Тошкент вилояти
0,95
2. Туман тузатиш коэффициенти
Т/р.
Аҳоли пунктлари
Коэффициентлар
1.
Нукус шаҳри, вилоят марказлари
1,00
2.
Шаҳарлар ва шаҳар бўлмаган туман марказлари
0,85
3.
Бошқа аҳоли пунктлари
0,75
Изоҳ.
Тошкент шаҳри бўйича зоналар Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан белгиланган тартибда аниқланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2018 й., 09/18/1043/0511-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)