1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Молия / Инвестициялар]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича заводнинг қурилишини тезлаштириш ҳисобига табиий газни чуқур қайта ишлаш қувватларини янада кенгайтириш, углеводород хом ашёси импортини қисқартириш, нефть-газ тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Uzbekistan GTL» МЧЖ, «Sasol Synfuels International Netherlands Cooperatief U.A.» (Нидерландия) ва «Petronas International CorporationLtd.» (Малайзия) компаниялари ўртасида 2011 йил 19 сентябрда «Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси)ни амалга ошириш бўйича инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.05.00.00 Битимлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат]
«Uzbekistan GTL» МЧЖ ва «Sasol Technology (Pty) Ltd.» (ЖАР) компанияси ўртасида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш учун SASOL SPDтм томонидан лицензияланган технологиялар тақдим этилиши, суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш ва қуриш, лицензияланган ускуналарни тайёрлаш жараёнида муҳандислик хизматларини кўрсатиш, шунингдек, қўлланиладиган технологияларнинг унумдорлигига кафолат бериш бўйича битимлар имзоланганлиги;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
тендер савдолари натижаларига кўра «Uzbekistan GTL» МЧЖ билан «Hyundai Engineering Co. Ltd.», «Hyundai Engineering and Construction Co., Ltd.» (Корея) ва «Enter Engineering Pte. Ltd.» (Сингапур) компанияларидан ташкил топган консорциум ўртасида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича заводни «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан қуриш тўғрисида 2 634 млн АҚШ доллари миқдорида шартнома (кейинги ўринларда — «тайёр ҳолда топшириш» шартномаси) имзоланганлиги;
Қашқадарё вилоятида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича завод қурилиши учун майдон тайёрланганлиги, «тайёр ҳолда топшириш» шартномаси доирасида батафсил лойиҳани ишлаб чиқиш ва асосий ускуналарни тайёрлаш ишлари олиб борилаётганлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
умумий қиймати 3 733 млн АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;
«Sasol Synfuеls International Netherlands Coоperatief U.A.» (Нидерландия) ва «Petronas International CorporationLtd.» (Малайзия) компаниялари инвестиция лойиҳасини бекор қилиш ва ундан чиқиш тўғрисида Инвестиция шартномаси иштирокчиларини хабардор қилганлиги;
«Sasol Synfuels International Netherlands Cooperatief U.A.» (Нидерландия) ва «Petronas International Corporation Ltd.» (Малайзия) компанияларининг «Uzbekistan GTL» МЧЖ устав жамғармасидаги тегишли равишда 34,86 фоиз ва 9,23 фоиз миқдоридаги улушлари «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан сотиб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Инвестиция шартномасининг хорижий иштирокчиларига унинг амал қилиши белгиланган тартибда тугатилганлиги тўғрисида билдиришнома юборсин.
3. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
а) Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ томонидан жалб қилинадиган хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари ва бошқа молия институтларининг 2 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари;
LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4293-сонли қарори таҳририда. Рус тилидаги асосий матнга қаранг.
б) «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг қуйидагилар ҳисобидан шакллантириладиган 1 312 млн АҚШ доллари миқдоридаги улуши:
LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4293-сонли қарори таҳририда. Рус тилидаги асосий матнга қаранг.
«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 120 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги ўз маблағлари ва «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг 302 млн АҚШ доллари миқдорида шакллантирилган устав жамғармаси;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг «Асака» АТБ орқали қайта молиялаштириладиган, 14 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан, қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 2,25 фоизлик фоиз ставкасида бериладиган 740 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити;
тижорат банкларининг, шу жумладан хорижий банкларнинг 150 млн АҚШ доллари миқдоридаги синдикатлаштирилган кредитлари.
LexUZ шарҳи
Норасмий таржима. 3-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4293-сонли қарори таҳририда. Рус тилидаги асосий матнга қаранг.
4. Қуйидагилар:
«Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга ва 2020 йил II чоракда объектни фойдаланишга топширишни назарда тутган ҳолда 1-иловага мувофиқ;
«Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитини сўндириш прогноз графиги 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. «Ўзбекнефтгаз» МХК:
2017 йил 1 мартга қадар «тайёр ҳолда топшириш» шартномаси нархини халқаро тан олинган маслаҳатчиларни энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида жалб қилган ҳолда мустақил экспертизадан ўтказсин;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2017 йил 1 апрелга қадар хорижий банклар билан бирга инвестиция лойиҳасини ҳамкорликда молиялаштириш мақсадида 2 400 млн АҚШ доллари миқдоридаги узоқ муддатли кредитлар жалб қилиш масаласини кўриб чиқсин.
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этилаётган хорижий кредитлар бўйича хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари ва бошқа молия институтлари олдида «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ мажбуриятлари юзасидан ҳамда «Асака» АТБ олдида Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг қайта молиялаштириладиган кредити бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини бериш ваколати берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
8. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида, истисно тариқасида, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг хорижий ва маҳаллий пудратчиларига 2018 йил 1 июлга қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бирга амалга оширишга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
9. Белгилансинки, «Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган «Uzbekistan GTL» МЧЖ буюртманомалари асосида олиб кириладиган асбоб-ускуналар ва материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.03 Стандартлар бўйича давлат назорати]
«Uzbekistan GTL» МЧЖ харидлар, лойиҳалаштириш, муҳандислик ишлари, қурилиш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик техникаси ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича халқаро нормалар ва стандартларни кўллашга ҳақли;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
«Sasol Synfuels International Netherlands Cooperatief U.A.» ва «Petronas International Corporation Ltd.» компаниялари иштирокчилик улушининг олди-сотдиси шартномалари доирасида «Uzbekistan GTL» МЧЖнинг устав жамғармасидаги иштирокчилик улушини «Ўзбекнефтгаз» АЖ фойдасига топшириш муносабати билан олинган даромадлар бўйича тўлов манбаидан ундириладиган юридик шахсларнинг фойда солиғини тўлашдан озод қилинади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)]
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этиш учун ташриф буюрадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визаларни тезкор тарзда узайтириш, вақтинчалик пропискани расмийлаштириш ва муддатини узайтириш мақсадида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими учун Қарши шаҳри аэропортида «Ўзбекнефтгаз» МХК ўз маблағлари ҳисобидан жиҳозланган алоҳида хона ташкил қилиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий компаниялар ходимлари учун кўп марталик визаларни, вақтинчалик пропискани узайтириш ва вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик пропискани узайтириш бўйича «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган «Uzbekistan GTL» МЧЖ буюртманомаларини расмийлаштириш;
таклиф қилаётган тараф томонидан хорижий мутахассиснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган жойи тўғрисида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар Ички ишлар бошқармаларининг кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларини олдиндан ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий компанияларнинг маъмурий-техник ходимларига,уларнинг вақтинчалик яшаш жойида рўйхатга олинганлиги тўғрисида белгиланган намунадаги тегишли махсус белги бўлган тақдирда, хизмат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича 15 кунгача муддатга яшаш жойини ўзгартиришга рухсат бериш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
101. «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов ва «Uzbekistan GTL» МЧЖ бош директори Ф.Р. Абдурасулов зиммасига инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
11. «Ўзбекнефтгаз» МХК манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 29 декабрь,
ПҚ-2706-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий параметрлари
* Молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари хорижий банклар билан кредит шартномаси тузилгандан сўнг аниқлаштирилиши мумкин. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ўз маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 740,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига шакллантирилади.
** 160 минг тонна миқдоридаги керосин Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган JET маркали авиакеросин билан аралаштирилади, қолган 151 минг тоннадан дизель ёқилғиси ҳажмини ошириш учун фойдаланилади. Нафта автобензин ишлаб чиқариш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига жўнатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Шўртан газ-кимё комплексининг тозаланган метан негизида суюқ синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитини сўндириш
ПРОГНОЗ ГРАФИГИ
Кредит суммаси
—
740 000 минг АҚШ доллари;
Кредит муддати
—
14 йил, шу жумладан имтиёзли давр— 4 йил;
Фоиз ставкаси
—
йиллик 2,25 фоиз (шу жумладан банк маржаси — 0,25 фоиз);
Мажбуриятлар учун комиссия
—
йиллик 0,3 фоиз (шу жумладан банк маржаси — 0,2 фоиз);
Ташкиллаштириш учун комиссия
—
бир марталик 0,3 фоиз (шу жумладан банк маржаси — 0,2 фоиз).