Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт ҳакамлари ва уларни спорт ҳакамлигидан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2942]
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг 2022 йил 7 июндаги 6-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-1, 28.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Спорт ҳакамлари ва уларни спорт ҳакамлигидан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 2 октябрь,
10-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 2 октябрдаги 10-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спорт ҳакамлари ва уларни спорт ҳакамлигидан четлаштириш тартиби тўғрисидаги
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом спорт ҳакамларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларни спорт ҳакамлигидан четлаштириш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги;
спорт ҳаками — спорт тури қоидаларига ва спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) риоя этилишини таъминлаш учун ваколат берилган жисмоний шахс спорт ҳакамидир.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
2-боб. Спорт ҳакамининг вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари
3. Қуйидагилар спорт ҳакамининг вазифалари ҳисобланади:
спорт мусобақаларини халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларга, спорт тури қоидаларига ҳамда спорт мусобақаси тўғрисидаги низомга (регламентга) мувофиқ лозим даражада ҳакамлик қилиш ҳамда уларга риоя этилишини таъминлаш;
спорт тури бўйича спорт ҳаками касбига ёш мутахассисларни жалб қилиш ва уларнинг бу борадаги малакасини оширишда қатнашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Спорт ҳаками қуйидаги ҳуқуқларга эга:
спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш;
спорт мусобақаларида ҳакамлик қилганлик учун ҳақ (даромад) олиш;
жамоат бирлашмаларига бирлашиш;
спорт мусобақасида ҳакамлик қилишда спорт мусобақаси ташкилотчисидан тегишли шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш.
Спорт ҳаками қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Спорт ҳаками:
халқаро спорт ташкилотлари томонидан тасдиқланган қоидаларни (регламентларни, низомларни), спорт тури қоидаларини ҳамда спорт мусобақалари қоидаларини (низомларини, регламентларини) билиши ва уларнинг талабларига қатъий риоя этиши;
юксак маданиятни ва ҳамжиҳатликни намуна қилиб кўрсатиши, шунингдек қўполлик, тартибсизликнинг, иштирокчилар (спортчилар, тренерлар, вакиллар, томошабинлар) томонидан спорт турлари қоидалари бузилишининг олдини олиш чораларини кўриши шарт.
Спорт ҳакамига қонунчилик ҳужжатларида бошқа мажбуриятлар ҳам белгиланиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
6. Спорт мусобақаларида фаол иштирок этганлиги ва холисона ҳакамлик қилганлиги учун спорт ҳакамлари:
спорт мусобақалари ташкилотчиси томонидан сертификатлар, дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган томонидан йилнинг энг яхши спорт ҳаками сифатида тан олиниши мумкин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-боб Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-боб Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
5-боб. Спорт ҳакамлигидан четлаштириш
38. Спорт ҳаками ўз вазифаларини ва мажбуриятларини лозим даражада бажармаганда ёки умуман бажармаганда унинг ҳаракатлари тегишли спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) спорт ҳакамлари ҳайъатларида кўриб чиқилади.
39. Спорт ҳакамининг ҳаракатлари спорт федерацияларининг (уюшмаларининг) спорт ҳакамлари ҳайъатларида тегишли спорт мусобақаси якунига етган кундан бошлаб ўн беш кун ичида кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
40. Спорт ҳакамлари ҳайъатининг мажлиси тўғрисида спорт ҳакамига беш кун олдин тегишли спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан ёзма равишда хабар қилинади.
41. Спорт ҳаками унинг фаолияти кўриб чиқиладиган спорт ҳакамлари ҳайъатининг мажлисида шахсан иштирок этишга, ўз мулоҳазалари ва эътирозларини билдиришга ҳақли.
42. Тегишли спорт федерацияси (уюшмаси) ҳакамлар ҳайъати спорт тури хусусиятидан келиб чиққан ҳолда спорт ҳакамини маълум бир муддатга спорт ҳакамлигидан четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Спорт ҳакамига ҳакамлар ҳайъатининг қароридан кўчирма тақдим қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-боб Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
7-боб. Якуний қоидалар
45. Комиссия қароридан норози бўлган шахслар бўйсунув тартибида юқори турувчи ваколатли органга ёхуд бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312 –– 315-моддалари.
47. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
2017 йил 2 октябрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2017 йил 2 октябрь
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2017 йил 2 октябрь
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 13 мартдаги 15-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2942-2, 03.04.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2017 й., 10/17/2942/0182-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.06.2022 й., 10/22/2942-1/0568-сон; 26.02.2024 й., 10/24/3499/0149-сон; 04.04.2026 й., 10/26/2942-2/0307-сон)