Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни янада яхшилаш, касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш тадбирларини амалга оширишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларининг етакчи ўрнини ва улар фаолияти аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарадорлиги учун уларнинг масъулиятини ошириш ва улар меҳнатини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар профилактик тадбирлар ва аҳолига тиббий патронажнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг асосий вазифаларини устувор даражада касалликларнинг олдини олишга, профилактика ва аҳоли билан патронаж ишлари олиб боришга қайта йўналтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аҳоли, биринчи навбатда фертил ёшидаги аёллар ва ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ўзгалар ёрдами ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, сурункали касалликларга чалинган беморлар орасида патронаж ишларини мунтазам олиб бориш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
сифатли профилактик кўрикларни ташкил этиш ва лаборатория-инструментал текширувлар олиб бориш йўли билан касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг сурункали шаклга ўтишига йўл қўймаслик;
шифохонага ётқизиш, касалликларга чалиниш ва ногиронлик даражасининг пасайишини, айниқса аҳолининг кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатидан қониқишини тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари этиб белгилаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2017 йил 1 октябрдан бошлаб:
а) марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти натижаларини рейтинг баҳолаш тизимини;
б) марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш ва меҳнатини тақдирлашнинг улар иши самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижаларига боғлиқ равишда қуйидагиларни:
бириктирилган ҳудудда оилаларнинг тўлиқ патронаж билан қамраб олинишини таъминлаётган ва ўз фаолиятининг ижобий пировард натижаларига, шу жумладан, касалликка чалиниш пасайишига, гўдаклар ва оналар ўлими бўлмаслигига эришган патронаж тиббиёт ҳамширалари ва умумий амалиёт врачларига тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда ҳар ойлик шахсий устама белгилаш;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг энг ўрнак кўрсатган врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолиятини рейтинг баҳолаш якунлари бўйича уларни мукофотлашни назарда тутадиган тизимни жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
3. Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирлар Моддий рағбатлантириш ва тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
икки ҳафта муддатда Аҳолини профилактик кўриклар ва тизимли патронаж билан қамраб олиш тўғрисидаги низомни, шунингдек, беморларни шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникаларидан, қишлоқ врачлик пунктларидан маслаҳат, ташхис қўйиш, тиббий ҳисобга қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш учун туман, вилоят ва республика даражаларидаги даволаш муассасаларига юбориш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
профилактик тадбирлар тўлиқ ҳажмда ўтказилиши ва уларнинг тизимли мониторинги жорий этилиши ташкил этилишини таъминласин;
врач томонидан сурункали касалликларга чалинган беморлар кузатиб борилиши, соғломлаштирилиши ва реабилитация қилинишининг якка тартибдаги режаси тузилиши ва унга риоя қилиниши назорат қилинишини таъминласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ врачлик пунктларининг патронаж тиббиёт ҳамшираларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 1 декабрдаги 350-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2015 й., 12-сон, 104-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 сентябрь,
718-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 718-сон қарорига
ИЛОВА
Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари (кейинги ўринларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари деб аталади), шунингдек, врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, шунингдек, врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш (кейинги ўринларда рейтинг баҳолаш деб аталади):
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти сифатини ошириш ва улар ишининг пировард натижаларини яхшилаш;
врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари томонидан функционал вазифалар бажарилишини, шу жумладан, профилактик тиббий кўриклар, аёллар ва болаларни уйда патронаж бориб кўриш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, санитария-гигиеник тарбия ва соғлом турмуш тарзини жорий этиш бўйича тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш;
профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш;
аҳолининг соғлиғи ҳолатини яхшилаш, касалликларга чалиниш кўрсаткичларини, ўлимни ва ногиронликни пасайтириш мақсадида амалга оширилади.
2-боб. Рейтинг баҳолаш тартиби
3. Рейтинг баҳолаш ҳисобот даври мобайнида врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг иши ҳажми, сифати ва ишларни бажариш натижадорлиги кўрсаткичларига асосланади.
4. Рейтинг баҳолаш тўрт босқичда ўтказилади.
биринчи босқичда — бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг функционал вазифаларни бажаришининг тўлиқлиги кўрсаткичлари ва салбий кўрсаткичлар баҳоланади;
иккинчи босқичда — бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятининг тўлақонлиги, сифати ва пировард натижалари кўрсаткичлари, шунингдек, салбий кўрсаткичлари баҳоланади;
учинчи босқичда — врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари учун рейтинг баҳолашнинг тўпланган якуний балларидан келиб чиқиб рағбатлантириш ёки жазолаш чоралари белгиланади;
тўртинчи босқичда — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рейтинг баҳолаш натижалари якунлари бўйича бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари раҳбарларининг аттестацияси тўғрисида қарор қабул қилинади.
5. Врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг кундалик иши махсус журналларда қайд этилади, уларнинг шакли ва тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Рейтинг баҳолаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича бир йилда икки марта ўтказилади.
Рейтинг баҳолаш бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларини ўрганиш йўли билан ўтказилади.
6. Рейтинг баҳолаш тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги махсус мониторинг гуруҳи (кейинги ўринларда махсус мониторинг гуруҳи деб аталади) томонидан ўтказилади.
Махсус мониторинг гуруҳининг таркиби ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркиб бўйича тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан тасдиқланади.
7. Фаолият самарадорлигини рейтинг баҳолаш ушбу Низомга 3 — 6-иловаларга мувофиқ аниқланади.
8. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг умумий амалиёт врачлари ва патронаж тиббиёт ҳамширалари ҳар ойда ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ шаклни тўлдирадилар.
9. Ҳар бир ой тамом бўлгандан кейин умумий амалиёт врачлари ва патронаж тиббиёт ҳамшираларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги тўлдирилган шакл ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси мудирига топширилади.
10. Умумий амалиёт врачлари ва патронаж тиббиёт ҳамширалари иши натижалари бажарилган ишлар тўғрисидаги тўлдирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунигача бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасининг мудири ва катта тиббиёт ҳамшираси томонидан баҳоланади.
11. Тор ихтисосликдаги врачларга ва ўрта тиббиёт ходимларига (патронаж тиббиёт ҳамшираларидан ташқари) ҳар ойда 100 тадан кредит баллар белгиланади.
12. Махсус мониторинг гуруҳи томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунидан кейин йилнинг II ва IV чораклари якунлари бўйича бирламчи тиббиёт ҳужжатларини таҳлил қилиш асосида 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари иши натижаларининг салбий кўрсаткичлари ўрганиб чиқилади.
13. Умумий амалиёт врачи ва патронаж тиббиёт ҳамшираси томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, улар иши натижаларининг салбий кўрсаткичлари бирламчи тиббиёт ҳужжатларини ва ҳисобот шаклларини танлаб ўрганиш йўли билан махсус ишчи гуруҳ томонидан аниқланади.
Тор ихтисосликдаги врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари томонидан (патронаж тиббиёт ҳамшираларидан ташқари) фаолият бажарилмаслиги ёки самарасизлиги учун салбий баллар ҳисобланиши махсус мониторинг гуруҳи томонидан амалга оширилади.
14. Махсус мониторинг гуруҳи томонидан ўрганиб чиқиш натижалари ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада маълумотнома тарзида расмийлаштирилади.
Маълумотноманинг биринчи нусхаси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида сақланади, иккинчи нусхаси сақлаш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига белгиланган тартибда берилади.
15. Махсус мониторинг гуруҳи бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси мудири билан биргаликда ўрганиб чиқиш асосида ҳисоблаб чиқилган балларни ушбу Низомга 3 — 7-иловаларга мувофиқ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, шунингдек, врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг бажарилган ишлари тўғрисидаги ҳисобот шаклига киритади.
Иш самарадорлигини рейтинг баҳолаш якунлангандан кейин врачларга ва ўрта тиббиёт ходимларга тегишли якуний баллар белгиланади.
16. Олиниши мумкин бўлган энг юқори балларнинг 85 фоизини ва ундан ортиғини тўплаган патронаж тиббиёт ҳамширалари ва умумий амалиёт врачлари лавозим тариф ставкасининг 5 фоизидан 20 фоизигача миқдорда шахсий устама белгилаш тарзида навбатдаги рейтинг баҳолашлар якунларига қадар моддий рағбатлантириладилар.
17. Шахсий устамалар миқдорлари тўпланган якуний баллар сонидан келиб чиқиб қуйидаги тартибда белгиланади:
рейтинг баллар энг кўп йиғиндисининг 85 фоизидан 87 фоизигача — 5 фоиз;
рейтинг баллар энг кўп йиғиндисининг 87 фоизидан 91 фоизигача — 10 фоиз;
рейтинг баллар энг кўп йиғиндисининг 91 фоизидан 96 фоизигача — 15 фоиз;
рейтинг баллар энг кўп йиғиндисининг 96 фоизидан 100 фоизигача — 20 фоиз.
18. Энг кўп олиниши мумкин бўлган якуний балларнинг 55 фоизидан 85 фоизигачани тўплаган врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари ўз лавозим маошини қўшимча моддий рағбатлантиришсиз белгиланган тартибда оладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Энг кўп олиниши мумкин бўлган якуний балларнинг 55 фоизидан камни тўплаган врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларига қонунчиликка мувофиқ интизомий жазо чоралари қўлланилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Фаолиятни рейтинг баҳолаш якунлари бўйича энг юқори балларни тўплаган врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари бир йилда 2 та маошдан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла мукофотлаш тарзида моддий рағбатлантириладилар.
3-боб. Якунловчи қоидалар
21. Махсус мониторинг гуруҳи фаолияти устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган текширишлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг тегишли минтақа бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш
СХЕМАСИ
* МКТП — марказий кўп тармоқли поликлиника ;
ОП — шаҳар оилавий поликлиникаси;
ҚОП — қишлоқ оилавий поликлиникаси;
ҚВП — қишлоқ врачлик пункти.
Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
___________________________
Ф.И.О.
20___ йил «_______»______________
Олдинги таҳрирга қаранг.

__________ туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги
махсус мониторинг гуруҳининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Ф.И.О.

Лавозими

1.

Гуруҳ раҳбари — марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаси мудири ўринбосари — оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникалар координатори

Гуруҳ аъзолари:

2.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси саломатлик маркази врачи

3.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ташкилий-методик бўлими мутахассиси

4.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлими мутахассиси

Изоҳ. Махсус мониторинг гуруҳи таркибига туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг кўрсатмасига биноан бошқа мутахассислар қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Умумий амалиёт врачи фаолияти самарадорлигини
баҳолаш

Т/р

Кўрсаткичлар

Юклама меъёри

Ҳисоблаш усули

Бажариш,

%

Балл

Якуний балл

I. Бириктирилган аҳоли орасида касалликни даволаш ва унинг профилактикаси бўйича
ёрдам бериш самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар

1.

Беморларни амбулаторияда қабул қилиш юкламаси бажарилиши

Ойига 450 та қабул/қатнов

Ойлик умумий қатновлар

------------------------------ х 100

450 х эгаллаган ставка

85 — 100%

20

70 — 85%

10

55 — 70%

5

55% дан кам

0

2.

Беморларни уйга бориб кўриш юкламас бажарилиши

Ойига 150 та қатнов

Ойлик уйга қатновлар сони

------------------------------ х 100

150 х эгаллаган ставка

85 — 100%

10

70 — 85%

7

55 — 70%

5

55% дан кам

0

II. Фертил ёшидаги аёллар, ҳомиладор ва туққан аёлларга касалликлар профилактикаси
бўйича кўрсатилаётган тиббий ёрдам самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари

1.

Ҳомиладор аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш

Ҳомиладорлик даврида аёл
7 марта кўрилиши керак

Ҳомиладор аёллар кўриклари сони

------------------------------ х 100

0,77 х ҳисобда турган ҳомиладор аёллар сони

90 — 100

10

70 — 90

7

40 — 70

5

40 дан кам

1

2.

Фертил ёшидаги аёлларни профилактик кўриклар билан қамраб олиш

Фертил ёшидаги (15 — 49 ёш) аёлларни йилига
1 марта профилактик кўрикдан ўтказиш

Профилактик кўрикдан
ўтган фертил ёшдаги аёллар сони х 12

------------------------------ х 100

Фертил ёшидаги аёллар сони

90 — 100

15

70 — 90

10

40 — 70

5

40 дан кам

1

3.

Туққан аёллар патронажи
(туғруқдан кейин 42 кун мобайнида)

Туққандан кейинги 42 кун мобайнида аёл врач томонидан 3 марта кўрилиши керак

Туққандан кейин 42 кун мобайнида кўрилган
аёллар сони

------------------------------ х 100

Туққан аёллар сони (туққандан кейин 42 кун мобайнида) х 2,14

90 — 100

10

70 — 90

7

40 — 70

5

40 дан кам

1

III. Болалар орасида касалликлар профилактикаси бўйича кўрсатилаётган ёрдам
самарадорлигини аниқловчи кўрсаткичлар ва вакцинация қилиш

1.

1 — 18 ёшдаги болаларни профилактик кўриклар билан қамраб олиш

1 — 18 ёшдаги болаларни йилига 1 марта профилактик кўриклардан ўтказиш

Профилактик кўрикдан
ўтган 1 — 18 ёшдаги болалар
сони х 12

------------------------------ х 100

1 — 18 ёшдаги болалар сони

100

15

80

10

50

5

0

1

2.

2 ёшгача болаларни вакцинация билан қамраб олиш

2 ёшгача болаларни Миллий тақвимга асосан эмлаш

Шу ойда эмланган 2 ёшгача болалар сони

------------------------------ х 100

Эмланиши керак бўлган
2 ёшгача болалар сони

90 — 100

10

70 — 90

7

40 — 70

5

40 дан кам

1

IV. Касалликлар профилактикаси ва касалликлар асоратларининг олдини олиш бўйича кўрсатилаётган ёрдам самарадорлигини белгиловчи кўрсаткичлар

1.

Сурункали касалликларга чалинган беморларнинг диспансер назоратини амалга ошириш

Диспансеризация режасига мувофиқ сурункали касалликка чалинган беморлар кўрикдан ўтказилишини таъминлаш

Диспансеризация режасига мувофиқ кўрилган сурункали касалликка чалинган беморлар сони

------------------------------ х 100

Кўрилиши лозим бўлган сурункали касалликка чалинган беморлар сони

90 — 100

10

70 — 90

7

40 — 70

5

40 дан кам

1

Жами мусбат баллар

V. Баҳолашнинг пировард натижаларига салбий таъсир кўрсатувчи кўрсаткичлар

1.

Аҳолининг врач ишидан тасдиқланган шикоятлари

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат

-

-

20

2.

Онкологик касалликларни кеч бирламчи аниқлаш (3-4 даражада)

Ҳар бир кеч аниқланган ҳолат

-

-

10

3.

Силга чалинган беморларни, шунингдек, сил асоратини кеч аниқлаш

Ҳар бир кеч аниқланган ҳолат

-

-

15

4.

Гўдаклар ўлими

Ҳар бир ҳолат

-

-

15

5.

Оналар ўлими

Ҳар бир ҳолат

-

-

30

6.

Ҳомиладорларни кеч (12 ҳафтадан кейин) ҳисобга олиш

Кеч ҳисобга олинган ҳар бир ҳолат

10

Жами манфий баллар

Жами баллар (жами мусбат баллар — жами манфий баллар)

Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Тор ихтисослик врачлари фаолияти самарадорлигини
баҳолаш

Т/р

Кўрсаткичлар

Юклама меъёри

Балл

Якуний балл

Баҳолашнинг пировард натижаларига салбий таъсир кўрсатувчи кўрсаткичлар

1.

Аҳоли томонидан врач фаолиятига шикоятларнинг мавжудлиги

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат

30

2.

Ятрогения (беморнинг саломатлигига зарар етказиш) ҳолатларининг мавжудлиги

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат

30

3.

Сурункали касалликларнинг кеч босқичларда яққол асоратлар билан ва декомпенсация босқичида аниқланиши

Ҳар бир кеч аниқланган ҳолат

20

4.

Ушбу ихтисосликка тегишли касаллик бўйича беморларнинг эрта ўлими

Ҳар бир ҳолат

20

Жами манфий баллар

-

-

Жами баллар (100 жами манфий баллар айириб ташланади)

Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолияти самарадорлигини
баҳолаш
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткичлар

Юклама меъёри

Ҳисоблаш усули

Бажариш,

%

Баҳолаш

I. Бириктирилган аҳоли орасида касалликлар профилактикаси бўйича бажарилган
ишлар ҳажмини белгиловчи кўрсаткичлар

1.

Уй хўжаликларининг тиббий ижтимоий ҳолатини ўрганиш (патронаж)

Ойига 144 та хонадонга бориш

Хонадонларга қатновлар сони

----------------------------------- х 100

144 х эгаллаган ставка

85 — 100

15

72 — 84

10

55 — 72

5

55 дан кам

0

2.

Ёлғиз кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ва ногиронлар патронажи

Ҳар бир ёлғиз кексани, ўзгалар парваришига муҳтож шахс ва ногиронни ойда
1 марта бориб кўриш

ёлғиз кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қатновлар сони

----------------------------------- х 100

Бириктирилган аҳоли орасида ёлғиз кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ва ногиронлиги бўлган шахслар сони

85 — 100

10

72 — 84

7

55 — 72

5

55 дан кам

0

II. Фертил ёшидаги аёллар, ҳомиладор аёллар ва туққан аёллар орасида касалликлар профилактикаси бўйича бажарилган ишлар ҳажмини белгиловчи кўрсаткичлар

1.

Ҳомиладорларни уйга бориб кўриш (патронаж)

Ҳомиладорларни ойда 1 марта уйга бориб кўриш

Ҳомиладорларнинг уйига қатновлар сони

----------------------------------- х 100

Ҳисобда турган ҳомиладор аёллар сони

100

15

70

10

40

5

0

0

80 дан кам

15

2.

Туққан аёллар патронажи
(туққандан кейин 42 кун мобайнида)

Туққан аёлларни
42 кун ичида
3 марта кўриги

Туққан аёлларга қатнов сони

----------------------------------- х 100

Туққан аёллар сон
(0 — 42 кун ичида) х 2,14

100

15

75

10

62

5

62 дан кам

0

III. Болалар орасида касалликлар профилактикаси бўйича бажарилган ишлар ҳажмини белгиловчи кўрсаткичлар

1.

1 ёшгача бўлган болаларни уйга бориб кўриш

1 ёшгача бўлган болани ойда
1 марта уйга бориб кўриш

1 ёшгача бўлган болаларни уйга бориб кўриш сони

----------------------------------- х 100

1 ёшгача болалар сони

100

15

86 — 99,9

10

71 — 86

5

71 дан кам

0

2.

Ногиронлиги бўлган болалар патронажи

Ногиронлиги бўлган болани ойда 1 марта уйга бориб кўриш

Ногиронлиги бўлган болаларга қатновлар сони

----------------------------------- х 100

Ногиронлиги бўлган болар сони

100

15

70 — 80

10

50

5

0

0

IV. Болаларни вакцинация қилиш бўйича бажарилган ишлар ҳажмини белгиловчи
кўрсаткичлар

1.

Вакцинациядан кейин асоратлар ва таъсирни назорат қилиш

Вакцинациядан кейин 3 кун мобайнида патронажни таъминлаш

Вакцинациядан кейин 3 кун мобайнида патронаж билан қамраб олинган болалар сони
----------------------------------- х 100

Вакцинация билан қамраб олинган болалар сони

95

15

90 — 95

10

80 — 90

5

80 дан кам

0

Жами мусбат баллар

-

VI. Патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг якуний натижаларига салбий таъсир кўрсатувчи сифат кўрсаткичлари (баҳолашининг якуний кўрсаткичларидан олиб ташланадиган салбий баллар )

1.

Патронаж тиббиёт ҳамшираси фаолиятидан аҳолининг шикоятлари мавжудлиги, тиббий одоб-ахлоқ ва деонтологиянинг бузилиши

Ҳар бир ҳолат

-

30

2.

Ҳомиладорларни кеч муддатларда (12 ҳафтадан кейин) ҳисобга олиш

Ҳисобга кеч олинган ҳар бир ҳолат

-

20

3.

Оналар ўлими ҳолати

Ҳар бир ҳолат

-

20

4.

Гўдаклар ўлими ҳолати (1 ёшгача бола)

Ҳар бир ҳолат

-

20

Жами манфий баллар

Жами баллар (жами мусбат баллар — жами манфий баллар)

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини
баҳолаш
(патронаж тиббиёт ҳамшираси бундан мустасно)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткичлар

Юклама меъёри

Балл

Якуний балл

Баҳолашнинг пировард натижаларига салбий таъсир кўрсатувчи кўрсаткичлар

1.

Аҳоли томонидан врач фаолиятига шикоятларнинг мавжудлиги, тиббий одоб-ахлоқ ва деонтология қоидаларининг бузилиши

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат

30

2.

Ятрогения (беморнинг саломатлигига зарар етказиш) ҳолатларининг мавжудлиги

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат

30

3.

Асептика ва антисептика, санитария-гигиеник талабларнинг бузилиши

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат

20

4.

Дори воситалари, реактивлар, тиббий жиҳозларни қайд қилиш, сақлаш, ишлатиш ва ҳисобдан чиқариш қоидаларини бузиш

Ҳар бир ҳолат

20

Жами манфий баллар

Жами баллар (100 жами манфий баллар айириб ташланади)

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти самарадорлигини
баҳолаш

Т/р

Кўрсаткичлар

Ҳисоблаш усули

Бажариш, %

Балл

Тўпланган баллар

I. Тиббиёт ходимлари томонидан функционал вазифалар бажарилишининг
миқдор кўрсаткичлари

1.

УАВ функционал вазифаларининг бажарилиши

6 ой мобайнида барча УАВ лар томонидан тўпланган баллар йиғиндиси

------------------------------------------- х 100

100 х жами УАВлар фаолият кўрсатган ойлар йиғиндиси

85 — 100

20

55-84

10

55 дан кам

0

2.

Тор ихтисослик врачлари ва бошқа ўрта тиббиёт ходимлари функционал вазифаларининг бажарилиши

Патронаж тиббиёт ҳамширасидан ташқари барча тор ихтисослик врачлари ва бошқа ўрта тиббиёт ходимларининг жами тўплаган баллари йиғиндиси

------------------------------------------- х 100

100 х Патронаж тиббиёт ҳамширасидан ташқари барча тор ихтисослик врачлари

ва бошқа ўрта тиббиёт ходимларининг фаолият кўрсатган ойлари йиғиндиси

85 — 100

20

55 — 84

10

55 дан кам

0

3.

Патронаж тиббиёт ҳамширалари функционал вазифаларининг бажарилиши

6 ой мобайнида барча патронаж тиббиёт ҳамширалари томонидан тўпланган баллар йиғиндиси

------------------------------------------- х 100

100 х патронаж тиббиёт ҳамширалари фаолият кўрсатган ойлар йиғиндиси

85 — 100

20

55 — 84

5

55 дан кам

0

II. Сифат кўрсаткичлари: ижтимоий аҳамиятли касалликларга кеч ташхис қўйиш,
бириктирилган аҳолига қатновлар динамикаси

1.

Бириктирилган аҳолини бориб кўриш динамикаси

Ҳисобот даврида мижозларнинг қатновлари сони

------------------------------------------- х 100

Ўтган йилнинг ҳисобот даврида мижозларни бориб кўришлар сони

100 дан кўп

10

90 — 100

2

90 дан кам

0

2.

Бириктирилган аҳоли орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш

Ҳисобот даврида касалликнинг
3-4 босқичларида аниқланган
беморлар сони

------------------------------------------- х 100

Ўтган йилнинг ҳисобот даврида касалликка 3-4 босқичларда ташхис қўйилган беморлар сони

95 дан кам

10

95 — 100

2

100 дан кўп

0

3.

Бириктирилган аҳоли орасида сил касалликларини эрта аниқлаш

Ҳисобот даврида касалликка кеч босқичларда ташхис қўйилган силга чалинган беморлар сони

------------------------------------------- х 100

Ўтган йилнинг ҳисобот даврида касалликка кеч босқичларда ташхис қўйилган силга чалинган беморлар сони

95 дан кам

10

95 — 100

2

100 дан кўп

0

III. Бириктирилган аҳолининг саломатлик ва касалланиши кўрсаткичлари

1.

Аҳолининг умумий касалланиши кўрсаткичи

Ҳисобот даврида умумий касалланиш кўрсаткичи

------------------------------------------- х 100

Ўтган йилнинг ҳисобот даврида умумий касалланиш кўрсаткичи

95 дан кам

10

95 — 100

5

100 дан кўп

0

2.

Аҳолининг бирламчи касалланиши кўрсаткичи

Ҳисобот даврида бирламчи касалланиш кўрсаткичи

------------------------------------------- х 100

Ўтган йилнинг ҳисобот даврида бирламчи касалланиш кўрсаткичи

95 дан кам

10

95 — 100

5

100 дан кўп

0

3.

Диспансер назоратидаги беморларни соғломлаштириш

Ҳисобот даврида соғломлашгани сабабли диспансер назоратидан чиқарилган беморлар сони

------------------------------------------- х 100

Ўтган йилнинг ҳисобот даврида соғломлашгани сабабли диспансер назоратидан чиқарилган беморлар сони

100 дан кўп

10

95 — 100

5

95 дан кам

0

4.

Сурункали касаллиги бор беморларнинг диспансер назорати

Диспансеризация режасига мувофиқ врач қабулига келган сурункали касалликка чалинган беморлар сони

------------------------------------------- х 100

Ўтган йилнинг диспансеризация режасига мувофиқ врач қабулига келган сурункали касалликка чалинган беморлар сони

85 — 100

20

70 — 85

5

70 дан кам

0

Жами мусбат баллар

Ишнинг пировард натижаларига салбий таъсир кўрсатувчи кўрсаткичлар

1.

Аҳолининг муассаса фаолиятига шикоятлари мавжудлиги

-

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат учун

3

2.

Оналар ўлимининг мавжудлиги

-

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат учун

3

3.

Гўдаклар ўлимининг мавжудлиги

-

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат учун

2

4.

Онкологик беморлар кеч босқичларда
(3-4 даражаларда) бирламчи аниқланиши

-

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат учун

2

5.

Силга чалинган беморларни ҳамда сил асоратларини кеч аниқлаш

-

Ҳар бир тасдиқланган ҳолат учун

2

Жами салбий баллар

Жами баллар (жами мусбат баллар — жами салбий баллар)

Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

‎20___ йил _______ чорагида ___________ тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий
‎поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари
‎врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари иш кўрсаткичларининг махсус мониторинг гуруҳи
‎томонидан ўрганиб чиқилиши натижалари тўғрисида
‎МАЪЛУМОТНОМА

‎‎‎‎1. Ўрганиш учун асос

_________________________________________________________________(тиббиёт бирлашмасининг буйруғи рақами ва санаси)

‎‎‎‎2. Ўрганиш объекти

‎‎_________________________________________________________________(муассаса номи)

3. Ўрганиш санаси ва муддати

‎‎_________________________________________________________________ (текшириш бошланган кун ва вақт, текшириш тамом бўлган кун ва вақт)

‎‎4. Ўрганиш гуруҳи таркиби

_________________________________________________________________(гуруҳ раҳбари Ф.И.О. ва лавозими)

‎‎__________________________________________________________________________________________________
‎(ишчи гуруҳ аъзолари Ф.И.О. ва лавозими)

‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎5. Асосий қисм

__________________________________________________________________________________________________ (Низомга 3,4,5,6,7- иловаларга мувофиқ ўрганилади ва натижалар қайд қилинади)

‎‎‎‎______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

‎‎6. Хулоса

‎‎__________________________________________________________________________________________________‎(ҳар бир врач ва тиббиёт ҳамшираси, умуман муассасанинг узил-кесил жами баллари)

‎‎‎‎‎‎____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Гуруҳ раиси
‎Ф.И.О.

имзо

‎‎Гуруҳ аъзолари: Ф.И.О.
‎Ф.И.О.
‎Ф.И.О.

имзо‎
‎имзо‎

Муассаса раҳбари Ф.И.О.
‎‎Маълумот имзоланган сана:
‎20____ йил «____» ___________

‎имзо‎‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 37-сон, 1000-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)