Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқариш тизимини янада оптималлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони;
2. «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини тугатиш билан боғлиқ комплекс ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида иловага мувофиқ таркибда Комиссия тузилсин.
Комиссия (З.Т. Мирзаев) 15 кун муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда зарур комплекс чора-тадбирлар ва таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда тақдим этсин.
3. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 октябрь,
ПФ-5206-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармонига
ИЛОВА
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини тугатиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича комиссия
ТАРКИБИ

1.

Мирзаев З.Т.

Бош вазир ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, Комиссия раиси

2.

Камалов А.С.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

Расулов М.Р.

«Ўзпахтасаноат» АЖ бош директори вазифасини бажарувчи

4.

Кадиров Ж.Д.

«Ўзпахтаэкспорт» АЖ бош директори

5.

Салихов М.М.

«Ўзпахтаёғ» АЖ бош директори

6.

Саидова Г.К.

Иқтисодиёт вазири

7.

Гулямов Р.А.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

8.

Ғаниев Э.М.

Ташқи савдо вазири

9.

Ходжаев Б.А.

Молия вазири

10.

Давлетов Р.К.

Адлия вазири

11.

Ходжаев С.С.

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

12.

Мирзаев Ш.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасининг ижро этувчи директори

13.

Юсупов Б.Т.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 06/17/5206/0138-сон)