1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Кимё соҳасининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган экспорт ва импорт операцияларининг шаффофлигини таъминлаш, рақобатдош маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш самарадорлигини ошириш ва белгиланган мақсадли параметрларга эришиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сонли қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Кимё саноатини ривожлантириш дастурида назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
1. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 1-иловага мувофиқ «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида ташқи савдо компанияси — «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари иштирокида «Ўзкимёимпекс» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
2. Қуйидагилар «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, кимё саноати маҳсулотига жаҳон конъюнктураси тенденцияларини ўрганиш ва шу асосда маҳсулот сотиладиган истиқболли хорижий бозорларни аниқлаш ва экспортга маҳсулот етказиб бериш географиясини кенгайтириш;
маҳаллий корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқиш, шу жумладан замонавий логистика тизимини кенг татбиқ этиш, чет элларда савдо уйлари ва ваколатхоналар ташкил этиш, уларга консигнация ва бошқа шакллардаги шартномалар асосида товарлар жўнатиб туриш йўли билан шундай маҳсулотларни хориж бозорларида сотишни кенгайтириш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказиладиган тендер (танлов) савдоларида, халқаро савдо-саноат кўргазмаларида, ярмарка ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларда маҳсулотни кенг намойиш этишни таъминлаш ва унинг сотилишини рағбатлантириш, кимё соҳасининг экспорт салоҳияти тўғрисидаги ахборотни оммалаштириш;
«Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда чет эллардан ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар товарлар, хизматлар харид қилишни ташкиллаштириш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 07/21/4992/0114-сон)
ишончли хорижий харидорлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, кимёвий маҳсулотлар экспорти ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импорти бўйича улар билан шартномалар тузиш;
маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича таклифлар ва маркетинг ҳисоботларини тайёрлаган ҳолда кимё саноати маҳсулотларига бўлган талаб тенденциялари ва маҳсулот сотиладиган истиқболли бозорларни ўрганиб чиқиш;
кимё саноати маҳсулотларининг нархларини таҳлил қилиш, ташқи бозорларнинг ўзгарувчан конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда энг фойдали нархда ва йўналишларда маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузиш;
экспорт бўйича сотилган маҳсулотлар учун маблағларнинг ўз вақтида келиб тушишини, шунингдек, импорт қилинаётган ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар шартномада кўрсатилган муддатларда етказиб берилишини таъминлаш;
«Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларига уларнинг маҳсулотларини экспортга чиқаришда, экспорт олдидан молиялаштириш шаклида, шу жумладан, тижорат банкларининг кредитларини жалб этиш ҳисобига ташкилотларни аванс билан таъминлаш орқали уларга кўмаклашиш;
миллий ва жаҳон бозорларининг ўзгараётган конъюнктурасига тезкор муносабат билдирмоқ, экспортчи корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга чет эллардан салоҳиятли харидорларни излаш, кимё маҳсулотларини экспортга чиқаришда замонавий логистика тизимини кенг жорий этиш, шунингдек маҳаллий корхоналарда рақобатдош, экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга хорижий ҳамкорлар буюртмаларини жойлаштириш;
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган кимё саноат маҳсулотларини ташқи бозорларда ҳимоя қилиш, жумладан, маҳсулот белгисидан ва бошқа интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш орқали бўладиган ноҳалол рақобатчиликка қарши ҳаракат қилиш;
«Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг бўш турган ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайта ишлаш (толлинг) операцияларини амалга ошириш бўйича хорижий компанияларни жалб этиш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
3. «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг бошқарув ходимлари чекланган умумий сони 45 нафардан иборат бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖ директори лавозимга жамият таъсисчилари умумий йиғилишида белгиланган тартибда тайинланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг ижро этувчи аппарати тузилмасига, зарурат бўлганда, бажарилаётган вазифалар ва амалга оширилаётган экспорт-импорт операциялари ҳажмини ҳисобга олган ҳолда таъсисчиларнинг умумий йиғилишида келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
5. Қуйидагилар:
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖ фаолиятининг самарали ташкил этилиши бўйича — «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси А.А. Абдуллаев зиммасига;
тўла ҳажмдаги контрактация ҳамда шартнома тузилган пайтда экспорт ва импорт қилинаётган маҳсулотларнинг нархлари жаҳон конъюнктурасига мувофиқлиги, шунингдек, маркетинг тадқиқотлари ҳар томонлама ва сифатли ўтказилиши учун — «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ директори зиммасига;
шартномада назарда тутилган зарур ҳажмларда ва муддатларда экспорт қилинадиган маҳсулот билан таъминлаш бўйича — «Ўзкимёсаноат» АЖ тузилмасига кирувчи ташкилотлар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклатилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг низомини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқлашни;
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ, замонавий менежмент ва маркетинг методларини эгаллаган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг воситачилик мукофоти миқдори маҳсулот экспортини амалга оширишда контракт (шартнома) қийматининг 2 фоизини, импортда эса контракт (шартнома) қийматининг 1 фоизини ташкил этади;
маҳсулот экспортидан келиб тушаётган валюта маблағлари кейинчалик «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг воситачилик мукофот пуллари чиқариб ташланиб, «Ўзкимёсаноат» АЖ ишлаб чиқарувчи ташкилотларининг банк ҳисобварақларига ўтказилган ҳолда, «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг банк ҳисобварағида жамғариб борилади.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 07/21/4992/0114-сон)
Зарурат туғилганда, «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг банк ҳисобварағида жамғариб борилган валюта маблағлари, тузилган импорт шартномаларига тўлов сифатида ҳамда «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари томонидан олинган кредитларни сўндиришга йўналтирилиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 07/21/4992/0114-сон)
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг ташқи савдо операцияларини амалга оширишда тушумнинг келиб тушиши ёки экспорт операциялари бўйича қайтариб олиб кириш муддати товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб узоғи билан 90 кундан ошмаслиги керак;
«Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг валюта тушуми биринчи галда давлат кафиллигида жалб этилган кредитлар бўйича мажбуриятларни бажаришга, шунингдек, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни, товарларни, хизматларни «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ орқали харид қилишга йўналтирилади.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 07/21/4992/0114-сон)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
10. «Ўзкимёимпэкс» МЧЖга:
маҳсулотни экспорт қилишга ва комиссиялар шартномалари асосида «Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг хориждаги савдо уйларига маҳсулот етказиб беришни амалга оширишга;
«Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг буюртмасига асосан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур бўлган ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларни, товарларни, хизматларни хориждан харид қилишга тўғридан-тўғри контрактлар (шартномалар) тузишга рухсат берилсин.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги ПҚ-4992-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 07/21/4992/0114-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
12. «Ўзкимёимпэкс» МЧЖга:
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖнинг хориждаги савдо уйлари манзилларига минерал ўғитларни уларни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш баланси билан тасдиқланган ҳажмлар доирасида ҳамда консигнация шартларига биноан бошқа кимёвий маҳсулотларни жўнатиш;
хизмат ҳақлари экспортга сотилган маҳсулот ҳажмига қараб тўланадиган, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга олиб чиқишга қодир бўлган, уларнинг хорижий мутахассисларни ишга жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бир ой муддатда «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг маҳсулотларига товар белгисини рўйхатдан ўтказсин ва мазкур қарорда қўйилган мақсад ҳамда вазифаларни амалга оширишда кўмаклашсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
15. «Ўзкимёсаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 август,
ПҚ-3246-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3246-сон қарорига 1-ИЛОВА
1) Устав фондининг 81 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги улуши сақланиб қолиши ҳисобига»Ўзкимёсаноат» АЖнинг бошқа ташкилотларининг мулк шакли ўзгаришига қараб, улар ҳам»Ўзкимёимпэкс» МЧЖ иштирокчилари таркибига киритилиши мумкин.
2) «Ўзкимёсаноат» АЖнинг «Ўзкимёимпэкс» МЧЖ устав фондига улуши товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини топшириш тарзида киритилади. «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотларининг улуши минерал ўғитларнинг тегишли ҳажмлари ҳисобидан шакллантирилиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-242-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2023 й., 07/23/242/0556-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3246-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Ўзкимёимпэкс» МЧЖ ижро аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Тафтиш комиссияси
Таъсисчиларнинг умумий йиғилиши
Ички аудит хизмати
Директор
Маркетинг бўйича директор ўринбосари
Молия ва маъмурий масалалар бўйича директор ўринбосари
Юридик бюро
2 нафар
Назорат бўлими
2 нафар
Маркетинг ва истиқболдаги жаҳон бозорлари конъюнктурасини ўрганиш бўлими
5 нафар
Молия ва контракт мажбуриятларини бажариш бўлими
6 нафар
Ходимларни бошқариш бўлими
1 нафар
Бухгалтерия
2 нафар
Протокол хизмати
2 нафар
Кимё маҳсулотлари экспорти бўлими
7 нафар
Ахборот технологиялари хизмати
1 нафар
Махсус хизмат
1 нафар
Ташқи харидлар бўлими
7 нафар
Офис-менежер
1 нафар
Логистикани ташкил қилиш бўлими
4 нафар
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 45 нафар.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)