|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.12.2024
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПУЛ-БУЮМ ЛОТЕРЕЯЛАРИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Нақд пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш, аҳолининг бўш пул маблағларини минтақавий ижтимоий дастурларни амалга ошириш учун қўшимча равишда жамлаш, пул-буюм лотереялари ўтказишни фаоллаштириш ва уларни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигига пул-буюм лотереялари ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш функцияси юклансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига пул-буюм лотереяларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Халқ банки томонидан пул-буюм лотереяларини ўтказишни ташкил этишдан олинадиган даромадлар аҳолининг бўш маблағларини омонатларга жалб этиш ишларини фаоллаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда унинг тасарруфида қолади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмалар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин, уларга қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
минтақавий лотереялар ҳар хил турларини ташкил этиш ва ўтказиш;
хайрия ташкилотлари ва жамғармалари томонидан ташкил этиладиган лотереялар ўтказишда қатнашиш;
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
лотереяларни ўтказишдан олинадиган даромадларни минтақаларда соғлом авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли манзилгоҳларини ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш, бошқа ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш чора-тадбирларини амалга ошириш учун қўшимча манба сифатида жамлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 2 августдаги 182-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ–532-сон Қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда)
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан берилган лицензияга мувофиқ лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолиятдан олинган ялпи тушумни алоҳида ҳисобга оладилар;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лотерея ўйинлари ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 19 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 15 ноябрь,
396-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
(низом номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом лотерея ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
лотерея (кейинги ўринларда матнда ўйин деб юритилади) — юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ўйин билетларини тарқатиш йўли билан жалб қилишни назарда тутувчи таваккалчиликка асосланган ўйин, улар бўйича тушган маблағларнинг бир қисми ўйин қатнашчиларига буюм ёки бошқа ютуқлар ҳолида ўйин (тираж) натижаларига кўра тўланади;
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
ўйин билети — ўйин қатнашчиси ўйин қийматини тўлаган ҳолда ўйин ташкилотчиси билан шартномавий муносабатларга киришганлиги ва ўйинни ўтказиш шартларига мувофиқ ўйинда қатнашишидан далолат берувчи махсус бланка (карточка, купон, квитанция, жетон ёки бошқа хилдаги ахборот манбаи);
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўйин (тираж) — ютуқларнинг ўйин қатнашчилари ўртасида тасодифий тақсимланиши. Лотерея билетининг ҳар биттасига ўйин шартларида назарда тутилган ютуқларни олишнинг тенг имконияти (тенг эҳтимоллиги) ўйиннинг асосий принципи ҳисобланади. Ўйинларнинг ушбу принциплар бузилган ҳолда ўтказилиши тақиқланади;
(2-бандининг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
тираж жиҳозлари — ўйин (тираж)ларни ўтказишда фойдаланиладиган ҳамда лицензия талабларининг ва ушбу жиҳозлар турига лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шартларнинг бажарилишини таъминловчи махсус жиҳозлар (механик, электрон ёки бошқа техника жиҳозлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 октябрдаги 217-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 418-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўйин ташкилотчиси (ёки муассис) — лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирларнинг бутун комплексини ўтказишни ташкил қилувчи ва маблағ билан таъминловчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
(2-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
ўйин қатнашчиси — ўйин қийматини тўлаган, ўйин ташкилотчиси билан шартномавий муносабатларга киришган ва ўйинда уни ўтказиш шартларига мувофиқ қатнашувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензияловчи орган — лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли орган;
(2-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
ўйинни ўтказиш шартлари (кейинги ўринларда Шартлар деб юритилади) — лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган, ўйинни ўтказиш шартлари ва тартибини белгилайдиган, ўйин ташкилотчиси, қатнашчилари ва лицензияловчи орган ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳужжат;
ютуқлар (мукофотлар) фонди — ўйинларни ўтказиш Шартларида лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ўйин қоидаларига мувофиқ ютуқларни тўлаш учун мўлжалланган пул маблағлари суммаси ёки пул ифодасидаги мол-мулклар.
II. Ўйинларни ўтказиш тартиби
3. Ўйинлар ўйинларни ўтказиш бўйича тадбирларнинг бутун комплексини ташкил этувчи ва маблағ билан таъминловчи бир ёки бир нечта ташкилотчилар томонидан ўтказилиши мумкин.
4. Фаолиятининг асосий тури ўйинлар ўтказиш ҳисобланмайдиган юридик шахс ташкилий қўмита ташкил этиши шарт, унга ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирларнинг бутун комплексини амалга ошириш юкланади.
5. Ўйинларни ўтказиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
а) тираж лотереялари, бунда тартиб рақамлари қўйилган (зарурат бўлганда, сериялар ва разрядларга бўлинган), улар бўйича олдиндан белгиланган вақтда ютуқлар ўйини ташкил қилинадиган лотерея билетлари чиқарилади. Бунда ўйин билетлари сони, битта ўйин билетининг қиймати, тиражларни ўтказиш вақти, пул, буюм ёки бошқа ютуқлар миқдори ва сони лотереялар чиқарилгунгача белгиланади;
б) бир лаҳзали лотереялар, бунда лотерея билетлари уларни бузмасдан ютуқ чиққан ўйин билетларини аниқлашни тўлиқ истисно қилувчи ёпиқ ҳолда ютуқлар олдиндан белгиланган ҳолда чиқарилади. Қатнашиш натижалари ўйин билети сотиб олингандан ва у очилгандан (ҳимоя қатламини ўчириш, ўйин билетининг бир қисмини кесиш ёки қирқиб олиш) кейин дарҳол аниқланади;
в) пассив ва актив лотереяларга бўлинадиган сонли лотереялар. Пассив сонли лотереяда қатнашишни хоҳловчи шахс сонлар, белгилар ёки бошқа қайдлар комбинацияси олдиндан кўрсатилган ўйин билетини белгиланган қиймати бўйича сотиб олади. Актив сонли лотереяда қатнашишни хоҳловчи шахс махсус бланкада ёки бошқа йўл билан йўл қўйиладиган натижалар йиғиндисидан тиражнинг мумкин бўлган натижасини танлайди, у ўйин ташкилотчиси томонидан танланган вариантлар рўйхатдан ўтказилгандан ва вариантларга мувофиқ келувчи тиражда қатнашишнинг қиймати тегишли вариант бўйича тўлангандан кейин лотерея қатнашчисига айланади.
Сонли лотереялар тиражи сонлар, белгилар, бошқа қайдларни ёки уларнинг комбинацияларини тасодифий танлаш йўли билан, шунингдек Шартларда назарда тутилган у ёки бу воқеалар натижасида амалга оширилади. Сонли лотереялар тиражининг телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилмасдан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
Сонли лотереялар бўйича ютуқли билетлар, шунингдек тегишли ютуқлар миқдори тираж натижаларининг ўйин билетларида белгиланган натижаларга тўлиқ ёки қисман мос тушишига қараб аниқланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўйинларни ўтказиш тартиботи қуйидагиларни ўз ичига олади:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 октябрдаги 217-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 418-модда)
а) ташкилотчи (ёки ташкилотчилар) томонидан молиявий мажбуриятлар ҳажмларини тақсимлаган ҳолда ўйинни ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
б) зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва ташкилотчи (ёки ташкилотчилар) томонидан Шартларни тасдиқлаш;
в) тайёрловчи корхоналар билан ўйин билетлари тайёрлаш юзасидан шартномалар тузиш ва уларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек тайёрловчи ташкилотлар билан, савдо ёки бошқа ташкилотлар билан Шартларга мувофиқ буюмлар (ёки пул бўлмаган) ютуқлар сифатида назарда тутилган товарларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) юзасидан шартномалар тузиш;
г) фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланиш ҳуқуқига махсус рухсатнома (лицензия) олиш (ўйинни биринчи марта ўтказаётган ташкилотчиларга лицензия Шартларни тасдиқлаш билан бир вақтда берилади);
д) лицензияловчи органда Шартларни тасдиқлаш;
е) ўйин билетларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш;
ж) лотереялар тиражларини ва уларнинг натижаларини эълон қилиш (агар бу Шартларда назарда тутилган бўлса);
(6-банднинг «е» ва «ж» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
з) ютуқларни бериш;
и) лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўйинлар тугагач уларни ўтказиш натижалари тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этиш.
7. Ўйин билетларида қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:
ўйин ташкилотчиси (ташкилотчилари)нинг номи, унинг (уларнинг) тўлиқ манзили;
ўйиннинг номи;
ўйинда қатнашиш қиймати;
тиражнинг ўтказилиш санаси ва вақти (тиражли лотереялар учун);
ютуқ фондининг миқдори (тиражли ва лаҳзали лотереялар учун — қўшимча равишда ютуқларнинг умумий сони ва миқдорлари);
ютуқларни тўлаш муддатлари ва жойи;
разрядлар, сериялар, тартиб рақамлари ва Шартларда назарда тутилган бошқа реквизитлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 октябрдаги 217-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 418-модда)
III. Ўйинларни ўтказиш Шартларини тасдиқлаш тартиби
9. Ташкилотчи томонидан муайян ўйинни ўтказишга фақат фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган мазкур ўйинни ўтказиш Шартлари мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади. Ўйинларни ўтказиш Шартларини тасдиқламасдан ўйинлар ёки ютуқлар тиражи ўтказилиши лицензияланадиган фаолият турини лицензиясиз амалга оширишга тенглаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ташкилотчи томонидан лотереяларнинг навбатдаги чиқаришлари (турлари) Шартларини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан фақат ташкилотчи томонидан ўтказилаётган ўйинлар натижалари тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар мунтазам тақдим этилган ҳамда лицензия талаблари ва ўйинларни ўтказиш Шартлари қўпол равишда бузилмаган ҳоллардагина кўриб чиқилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
11. Ўйинларни ўтказиш Шартларини тасдиқлаш учун ташкилотчи томонидан лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ташкилотчининг Шартларни тасдиқлаш тўғрисидаги аризаси;
ўйинни ўтказишнинг ташкилотчиларнинг раҳбари имзоси билан тасдиқланган икки нусхадаги Шартлари (у мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқилади);
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
ўйинлар билетининг икки нусхадаги намунаси (макети);
ташкилотчи (ташкилотчилар)нинг ўйинни ўтказиш тўғрисидаги қарорининг тасдиқланган нусхаси, ташкилий қўмита таркиби (ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ), ташкилий қўмита аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши албатта кўрсатилган ҳолда. Бунда, агар ўйин бир нечта ташкилотчилар томонидан ўтказилса, қўшимча равишда ташкилотчилар ўртасидаги уларнинг молиявий ва бошқа мажбурияти ҳажмлари тақсимланган ҳолдаги шартнома нусхаси тақдим этилади;
тайёрловчи корхоналар билан ўйин билетларини тайёрлаш ва уларнинг ҳақиқийлиги бўйича экспертизасини ўтказиш юзасидан шартномалар нусхалари;
тайёрловчи корхоналар, савдо ёки бошқа ташкилотлар билан буюм (ёки бошқа пул бўлмаган) ютуқлар сифатида Шартномаларда назарда тутилган товарларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) тўғрисидаги (агар зарур бўлса) шартномалар нусхалари;
бошқа ташкилотлар билан ўйин билетларини тарқатиш ва улар бўйича ютуқлар бериш юзасидан шартномалар нусхалари (агар зарур бўлса);
белгиланган тўловлар ва божлар тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари нусхалари;
ўйинни таъминлаш учун ташкилотчининг ўз сармояси етарли бўлмаганда молия институтларининг кафолатномаси (агар зарур бўлса);
хизмат кўрсатувчи банкнинг ўйин ташкилотчисининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар, банклар кредитлари бўйича, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сонли лотереялар тиражи ўтказилишини тўғридан-тўғри эфирда трансляция қилиш юзасидан телевидение билан тузилган шартномалар нусхалари.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
12. Тақдим этилган Шартларни кўриб чиқишда лицензияловчи орган Шартларнинг алоҳида қоидалари ва кўрсаткичларининг тўғрилигига ўз баҳосини беришга ҳақлидир. Баҳолашда лицензияловчи орган чиқариш кўрсаткичлари, исталган асосий ва ёрдамчи ахборот келишиб олинганлигини ва ўйин ташкилотчиси ўз зиммасига мажбуриятлар оладиган суммани баҳолайди.
13. Ўйин турига ва ташкилотчининг молиявий аҳволига кўра, лицензияловчи орган томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ ўйин ташкилотчиларига лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек ташкилотчилар томонидан ўйинлар қатнашчилари олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминловчи ўйин параметрлари юзасидан нормативлар белгиланиши мумкин.
14. Лицензияловчи орган амалдаги қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган (ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган) ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда Шартларни тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тасдиқланган Шартларга ўзгартириш ва қўшимчалар фақат лицензияловчи органнинг рухсати билан киритилиши мумкин.
Шартларга қўшимчалар ва ўзгартиришларни тасдиқлаш учун ташкилотчи лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
шартларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ариза;
ўйинлар ташкилотчиси (ёки ташкилотчилари)нинг Шартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш зарурлигининг асосланганлиги;
Шартларга ўйиннинг барча ташкилотчилари томонидан келишилган ва тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, икки нусхада;
ўйин билетларининг намуналари (макетлари), икки нусхада (агар қўшимчалар ва ўзгартиришлар ўйин билетларига киритилса);
белгиланган тўловларнинг тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.
15. Тираж лотереялари бўйича Шартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар фақат тираж ўтказилгунгача киритилиши мумкин. Бунда тиражни ўтказиш муддатларининг ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
16. Лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартларга ўйинларни ўтказишнинг қатнашчиларга нисбатан шартларини ёмонлаштирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг (тиражни ўтказишнинг тасдиқланган ёки эълон қилинган муддатлари, тираж ютуқларининг тасдиқланган сони ҳамда рўйхати ва бошқалар) киритилишига йўл қўйилмайди.
17. Ўйиннинг унинг концепцияси ва технологиясини ўзгартирувчи шартлари ўзгартирилган тақдирда бундай ўйинни ўтказиш Шартлари янги шартлар сифатида тасдиқланиши керак.
18. Шартларни ёки уларга ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тасдиқлашни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ва тақдим этилган ҳужжатлар мазмунининг амалдаги қонунчилик ва ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ташкилотчининг лицензия талабларига ва амалдаги қонунчиликда белгиланган шартларга мувофиқ эмаслиги;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ташкилотчи томонидан ўйинни ўтказиш бўйича муаллифлик ишланмалари юзасидан бошқа ташкилотчилар ҳуқуқларининг бузилиши;
ўйин номининг, унинг шиорининг, ўйин билети макетининг илгари рўйхатдан ўтказилган ўйинга ўхшашлиги.
19. Шартларни тасдиқлаш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ўйин ташкилотчиси ўтказиладиган ўйин ҳажмининг 0,1 фоизи миқдорида йиғим тўлайди. Йиғим лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига тўланади. Илгари тасдиқланган Шартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганда (чиқариладиган лотереялар умумий суммасининг ўзгартирилиши ва тўлдирилишидан ташқари, бунда йиғим тўлиқ миқдорда тўланади) йиғим ушбу Шартларни тасдиқлаш учун тўланган сумманинг ярми миқдорида тўланади.
20. Ташкилотчининг мансабдор шахслари Шартлардаги мавжуд маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек ўйинни ўтказиш шартларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
21. Лицензияловчи орган ўйинни ўтказишнинг қонунчиликда ва ушбу Низомда белгиланган шартлари ва тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Лицензияловчи орган ўйиннинг ўтказилишини тўхтатиб қўйиш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эга. Қуйидагилар ўйинларнинг ўтказилишини тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин:
тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги;
лицензияда белгиланган фаолият турига риоя қилинмаганлик;
ўйин ташкилотчисининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
ўйинни ўтказишнинг тасдиқланган Шартлари ва тартибининг бузилиши;
ташкилотчининг ўйин қатнашчилари олдидаги мажбуриятлари бажарилмаслигига олиб келувчи молиявий аҳволининг ёмонлашиши;
лицензияловчи орган кўрсатмаларининг бажарилмаслиги.
Ўйинларни ўтказиш амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа асослар бўйича ҳам тўхтатиб қўйилиши ёки тўхтатилиши мумкин.
(22-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
23. Ўйинни ўтказишни тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги қарор юзасидан ташкилотчи иқтисодий судга шикоят қилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
IV. Ўйинлар билетларини тайёрлаш, сақлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ўйин билетлари қимматли қоғозлар тайёрлаш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда тайёрланиши ҳамда қалбакилаштиришдан камида олти даражали ҳимояга эга бўлиши керак. Лотереяларнинг актив турларини билетларини қатнашчи томонидан танланган тираж натижаларини рўйхатдан ўтказган ҳолда шакллантиришни назарда тутувчи ўйинларни ўтказишда ўйин билетлари бланкалари ҳимоялашнинг кам даражалари билан, ўйинлар билетларини рўйхатдан ўтказишда ҳимоялашнинг зарур даражасига билетларда махсус кодларни ёки белгиларни кўрсатиш йўли билан эришиш шартларига риоя қилган ҳолда тайёрланиши мумкин. Тайёрловчи корхоналар томонидан ўйинлар билетларини тайёрлашга фақат ташкилотчида фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартлар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
25. Ўйинлар билетларини сақлаш махсус жиҳозланган биноларда, билетлар сақланишини таъминлаш бўйича албатта зарур чора-тадбирлар кўрилган ҳолда амалга оширилади.
26. Ўйинлар билетлари қайта санаб чиқилмасдан ва тайёрловчи корхоналарга, етказиб берувчиларга ёки ташувчиларга нисбатан эътирозлар ўз вақтида билдирилмасдан қабул қилинган ҳолларда ўйин билетларининг етишмаслиги ёки яроқсизланганлиги юзасидан моддий жавобгарлик ўйин билетларини қабул қилиб олишнинг белгиланган тартибига амал қилишни таъминламаган ўйин ташкилотчисига юкланади.
27. Ўйин билетларини тарқатиш учун бериш, ҳисобга олиш ва ҳисобот масалалари ташкилотчининг ваколатига киради ва унинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.
28. Ўйин билетлари чиқариш суммасини ва сонини кўпайтириб юборишга, шунингдек Шартларда белгиланган ўйинда қатнашиш қийматини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Ўйинлар билетларини тарқатиш тартиби
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ўйинлар билетларини тарқатишга, ўйин бўйича фақат лицензия олингандан ва Шартлар лицензияловчи орган томонидан тасдиқлангандан кейингина йўл қўйилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ўйинлар билетларини тарқатиш, ўзининг тарқатувчилар тармоғи орқали ёки шартнома асосида бошқа юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш йўли билан амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
31. Аҳоли ўртасида лотерея билетларини тарқатиш, ихтиёрийлик принципига мажбурий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Лотерея билетларини балоғатга етмаган шахсларга тарқатиш тақиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
32. Ўйинни ўтказиш бўйича реклама компанияси Шартлар лицензияловчи орган томонидан тасдиқлангандан кейингина бошланади. Ўйинни ўтказиш бўйича реклама компанияси Шартлар лицензияловчи орган томонидан тасдиқланмасдан олдин ўтказилганда жавобгарлик реклама берувчи зиммасига юкланади.
Ўтказилиши тугалланган, тақиқланган ёки тўхтатиб қўйилган ўйиннинг реклама компанияси тегишли равишда тўхтатиб қўйилиши ёки тўхтатилиши керак.
Ўйин рекламаси уни ўтказиш шартларини бузмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лотереялар рекламасида балоғатга етмаган шахсларнинг реклама қилинаётган лотереяда қатнашишига йўл қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш мавжуд бўлиши керак.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
VI. Ўйинларни ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ўйинларни ўтказиш фақат ютуқли билетларни тасодифий танлаб олиш жараёнига инсон омилининг бирон-бир таъсирини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Жиҳозларнинг соз ҳолатда бўлиши учун ўйин ташкилотчиси жавоб беради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
34. Тираж лотереялари ўйини лицензияловчи органнинг норматив ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Бошқа ўйинлар бўйича ўйинларни ўтказиш ва ўйин якунларини лицензияловчи органга тақдим этиш тартиби ушбу ўйинларни ўтказиш Шартларида белгиланади.
35. Ўйин телевидение орқали олиб кўрсатилган тақдирда ташкилотчилар ютуқларни аниқлаш тартиботини намойиш этган ҳолда бевосита эфирда тиражнинг ўзини олиб кўрсатилишини таъминлайдилар.
36. Ҳар қайси ўйин учун алоҳида жиҳозлар, безаклар, реквизитлардан фойдаланилади.
Реквизитдан (шарлар, бочонкалар комплектлари ва бошқалардан) ўйин мобайнида бир марта фойдаланилади.
VII. Ютуқ (мукофот) фондини шакллантириш ва тақсимлаш
37. Қуйидагилар ўйинлар бўйича ютуқлар бўлиши мумкин:
пул маблағлари;
буюм ютуқлари, бунда ютуқ эгаси унинг қийматини нақд пул билан олиш ҳуқуқига эга (агар Шартларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса). Битта буюм ютуғини унинг эгаси розилигисиз бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилмайди;
кўчар ва кўчмас мулк тарзидаги ютуқлар;
номоддий тусдаги ютуқларнинг бошқа турлари, кўчмас мулклар, айрим товарлар ва хизматлар, туристик саёҳатлар, санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар сотиб олиш бўйича имтиёзлар.
38. Ўйиннинг Шартларда кўрсатилган ва ўйин қатнашчилари маблағларининг тақсимланмаган қисмидан иборат бўлган ютуқ фонди ўйин ташкилотчисининг активи ҳисобланмайди ва унинг томонидан, қатнашчиларга ютуқларни тўлаш ёки беришдан ташқари, бошқа ҳеч қандай мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Ютуқ фонди ўйин ташкилотчисининг мулки ҳисобланмайди ва ундан ташкилотчи мажбуриятлари бўйича қарзлар ундириб олиниши мумкин эмас.
39. Ўйинларнинг ютуқ (мукофот) фондлари қуйидаги миқдорларда белгиланиши керак:
тиражли ва лаҳзали лотереялар учун — лотерея билетларини тарқатишдан олинган пул маблағлари суммасидан қатъи назар, чиқарилган лотереялар ҳажмининг камида 40 фоизи миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лотереяларнинг бошқа турлари учун — тарқатилган лотерея билетлари умумий суммасининг камида 40 фоизи миқдорида;
(39-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 октябрдаги 217-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 418-модда)
40. Буюм ёки бошқа пул бўлмаган ютуқларни назарда тутувчи ўйинларни ўтказишда ташкилотчилар ўйинларни ўтказиш бошлангунгача кўрсатилган тоифадаги ютуқларни сотиб олишга мажбурдирлар. Алоҳида ҳолларда (тиражли лотереялардан ташқари) ўйин хусусиятларига кўра лицензияловчи органнинг рухсати билан ютуқларнинг бир қисми ўйин ўтказилгандан кейин, лекин ўйиннинг ўтказилиш санасидан бошлаб 15 кундан кечикмай сотиб олиниши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилотчилар лицензияловчи органга етказиб бериш юзасидан шартномаларни ва (ёки) ўйин ташкилотчиси томонидан ўз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
41. Ютуқ фондининг қарз олинган маблағлар ҳисобига шакллантирилишига йўл қўйилмайди.
42. Ютуқ фонди маблағларини сақлаш тартиби ҳар хил тиражлар ютуқ фондларининг алоҳида сақланишини таъминлаши керак.
43. Ўйин билетларини тарқатишдан тушган маблағлар, қонунчиликда белгиланган мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин, биринчи навбатда ўйиннинг ютуқ фондини шакллантиришга, ютуқлар бўйича тўловларни (буюм ютуқларини беришни) таъминлашга йўналтирилади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Пул шаклидаги ютуқ фондини шакллантириш ўйин билетларини тарқатишдан олинган маблағларнинг бир қисмини камида ютуқ фонди улуши миқдорида захира қилиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
44. Талаб қилиб олинмаган пулсиз шаклдаги ютуқлар ташкилотчида ёхуд ушбу мақсад учун шартнома асосида махсус жалб этилган юридик шахсда ютуқни тўлаш муддати тугагунгача сақланади. Ютуқни тўлаш муддати тугагандан кейин талаб қилиб олинмаган ютуқ фонди ижтимоий-хайрия мақсадларига, шу жумладан аниқ тарздаги ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлашга (болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар, поликлиникалар ва шу кабиларга молиявий ёрдам учун) йўналтирилади, уларнинг аниқ йўналишлари ўйинни ўтказиш Шартларида назарда тутилади.
VIII. Билетларни йўқ қилиш тартиби
45. Ўйиннинг тарқатилмаган билетларини йўқ қилиш лицензияловчи орган, жамоатчилик ва ўйин ташкилотчиси вакилларидан иборат бўлган махсус комиссия томонидан амалга оширилади. Тиражли лотереяларни ўтказишда махсус комиссия тираж ўтказилишидан камида беш кун олдин тузилади.
46. Ўйин билетлари:
тираж ўтказиладиган пайтга келиб ўйин билетларининг бир қисми тарқатилмай қолган (тиражли ва сонли лотереяларнинг айрим турларида);
ўйин ўтказишни тугаллаш пайтига келиб билетларнинг бир қисми фойдаланилмай қолган;
ташкилотчи томонидан тайёрловчидан тайёр билетларни олишда ёки ўйинни ўтказиш жараёнида ўйин билетларида ўйинни Шартлар ва лицензияловчи орган талабларига мувофиқ тегишли тарзда ўтказишга халақит қилувчи брак (нуқсон) аниқланган;
ўйинни ўтказиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ муддатидан олдин тўхтатилган ҳолларда йўқ қилинади.
(46-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
47. Тиражли ва сонли лотереяларнинг айрим турларини ўтказишда тарқатилмаган ўйин билетлари комиссия томонидан йўқ қилиш далолатномаси тузилган ҳолда тираж ўтказилгунга қадар (ўйин Шартларида белгиланган муддатларда) йўқ қилинади. Йўқ қилиш далолатномаси йўқ қилинган билетларнинг барча реквизитлари албатта кўрсатилган ҳолда тўрт нусхада тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси тираж ўтказилгунга қадар мажбурий тартибда лицензияловчи органга тақдим этилади, далолатноманинг иккинчи нусхаси ўйин билетларини йўқ қилиш комиссияси раисида, учинчи нусхаси — ўйин ташкилотчисида қолади, тўртинчи нусхаси лицензияловчи органнинг белгиси билан тираж бошлангунга қадар бевосита тираж комиссияси раисига тақдим этилади, бу тиражни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
48. Ташкилотчиларга боғлиқ бўлмаган айрим сабабларга кўра тарқатилмаган ўйин билетлари тиражни ўтказиш бошлангунга қадар йўқ қилинмай қолган ҳолларда комиссия ўйин билетларини муҳрлаб қўяди ва йўқ қилинадиган ўйин билетларининг барча реквизитларини, шунингдек уларнинг йўқ қилинишига халақит берган сабабларни кўрсатган ҳолда тегишли далолатнома тузади. Муҳрлаш (пломбалаш), Шартларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, лицензияловчи орган вакили бўлган комиссия аъзоси томонидан амалга оширилади. Далолатноманинг бир нусхаси тираж ўтказилгунга қадар мажбурий тартибда лицензияловчи органга тақдим этилади, далолатноманинг иккинчи нусхаси ўйин билетларини йўқ қилиш комиссияси раисида, учинчи нусхаси — ўйин ташкилотчисида қолади, тўртинчи нусхаси лицензияловчи органнинг биринчи нусха олинганлиги тўғрисидаги белгиси билан тираж бошлангунга қадар бевосита тираж комиссияси раисига тақдим этилади, бу тиражни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
49. Бир лаҳзали лотерея билетлари сериялар (чиқаришлар, разрядлар, туркумлар) бўйича, уларда ишлаб чиқариш браки ва бошқа нуқсонлар аниқланган, ютуқлар белгиланган ўйин чизиғининг ҳимоя қоплами ёки махсус таниб олиш кодлари зоналари қисман ёки тўлиқ бузилган, лотерея билетлари қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек лотерея билетлари реквизитлари Шартларда тасдиқланган реквизитларига мувофиқ бўлмаган истисно ҳолларда, ушбу серия (чиқариш, разряд, туркум) тарқатилмасдан, йўқ қилинади.
50. Бир лаҳзали лотереяларнинг ўйналмаган билетлари мазкур Низомнинг 46-бандида назарда тутилган тартибга ўхшаш тартибда йўқ қилинади. Ташкилотчи томонидан тўловга тақдим этилган ютуқ чиққан билетларнинг йўқ қилинишига фақат ютуқ чиққан билет эгаси бўлган қатнашчига ютуқ тўлиқ тўлангандан кейин йўл қўйилади. Бунда майда ютуқ чиққан ўйин билетлари уларнинг тўпланишига қараб, ютуқ тўланган санадан бошлаб камида бир ойдан кейин йўқ қилинади, йирик ютуқ чиққан ўйин билетлари эса ютуқни тўлаш (бериш) санасидан бошлаб даъво аризаси бериш муддатидан олдин йўқ қилиниши мумкин эмас.
51. Бошқа ўйинлар билетлари ўйинни ўтказишнинг тасдиқланган Шартларида назарда тутилган тартибда йўқ қилинади.
IX. Ютуқларни тўлаш тартиби
52. Ютуқларни тўлаш (бериш) тартиби, муддатлари ва шартлари лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартларга мувофиқ белгиланади.
53. Ютуқ чиққан ўйин билетларини лицензияловчи органга (ёки унинг ваколатли вакилига) тақдим этишнинг Шартларда белгиланадиган муддати тираж ўтказилган ёки ўйинни ўтказиш тугаган кундан бошлаб уч ойдан кам бўлмаслиги керак.
Ютуқларни тўлаш (бериш) муддати ютуқ чиққан билет тўловга тақдим этилган санадан бошлаб уч ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ютуқ чиққан билетларни тўловга тақдим этишнинг Шартларда белгиланган муддатлари ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
54. Қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида ташкилотчининг ёки лицензияловчи органнинг хоҳишига кўра ўйиннинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган ҳар қандай билети тегишли экспертизадан ўтказилиши мумкин.
55. Ўйиннинг ютуқ чиққан билетлари экспертизаси ўйин ташкилотчиси ёки, зарурат бўлганда, тайёрлаган корхона томонидан ютуқ чиққан билет тўловга тақдим этилган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Х. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартиби
56. Ўйинларни ўтказишнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги қонунчилигида белгиланган тартибда юритилади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
57. Ташкилотчи томонидан ҳар чоракда, ҳисобот даври тугагандан кейин 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатда лицензияловчи органга ҳисоботлар тақдим этилади (2-илова).
Ўйинларни ўтказиш Шартларида, ўтказилаётган ўйиннинг хусусиятига қараб лицензияловчи органга тиражлар ва ўйинларни ўтказиш натижалари, муайян разрядлар, сериялар, чиқаришлар якунлари тўғрисида Шартларда келишилган муддатларда ва шаклда мажбурий тартибда қўшимча ахборот (оралиқ ҳисобот) тақдим этиш тартиби назарда тутилиши мумкин.
Ўйинни ўтказиш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни имзолаган мансабдор шахслар ундаги маълумотларнинг тўғрилиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(57-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Лицензияловчи орган исталган маълумотларни, шу жумладан махфий маълумотларни ҳам (бир лаҳзали лотереялар учун — гаровномани, тарқатилмаган ёки яроқсиз билетларни йўқ қилиш, сотилган билетлар ва миқдори, тарқатиш учун берилган ўйин билетлари миқдори, ютуқларни тўлаш (бериш), ташкилотчиларнинг молиявий аҳволи ва бошқалар), ўйинни ўтказиш билан боғлиқ материалларни талаб қилиб олиши, шунингдек билетларни тарқатиш ва ўйинни ўтказиш жойларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиши мумкин.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
59. Лицензияловчи орган амалдаги қонунчиликнинг ва ушбу Низомнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида ўйинларни ўтказишнинг бориши устидан назоратни таъминлашга мажбурдир.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
60. Лицензияловчи орган ўйин қатнашчиларининг, ўйинларни ўтказиш жараёни қатнашчиларининг амалдаги қонунчиликнинг ёки ўйинни ўтказишнинг ушбу Низомда белгиланган тартибининг ёхуд лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартларнинг ўйин ташкилотчилари томонидан бузилишларига оид шикоят ва аризаларини қабул қилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
61. Лицензияловчи орган ўйинни ўтказиш жараёни қонунчилик, ушбу Низом ёки лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартлар бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда ўйинни ўтказиш жараёнини тўхтатишга, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатишга ҳақлидир.
(61-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўйинни ўтказиш жараёни тўхтатиб қўйилган тақдирда ташкилотчи тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган бузилишларни 30 кун муддатда бартараф этишга мажбурдир, шундан кейин ўйинни ўтказиш жараёни лицензияловчи органнинг махсус рухсатномасига биноан давом эттирилиши мумкин.
Акс ҳолда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш (тўхтатиш) ҳуқуқига эга ва тегишли фаолият тўхтатиладиган муддатни белгилайди.
62. Лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган ёки тўхтатилган ҳолларда лицензияловчи орган ташкилотчидаги мавжуд сотилмаган билетларни олиб қўйиши, лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган, сотилган (шу жумладан бошқа юридик ва жисмоний шахсларда тарқатишда бўлган) ўйин билетлари, ҳамда тўловга тақдим этилган ютуқлар суммасидан ортиқ бўлмаган суммадаги пул маблағларини сўзсиз ундириб олиши, уларни ваколатли банкларда очилган махсус ҳисоб рақамларига ўтказиши мумкин.
Ташкилотчидан аҳоли ўртасида тарқатилмаган ўйин билетларини олиб қўйиш билетларни қайта санаш ва рўйхатга олиш йўли билан амалга оширилади, кейинчалик улар тахланади, пломбаланади ва сақлаш учун қўйилади.
Тарқатилган ўйин билетлари ва маблағларни қайтариш уларнинг эгаларининг лицензияловчи органга ёки унинг ваколатли вакилига билетлар тақдим этилган аризалари асосида амалга оширилади. Маблағлар лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган миқдорларда ва муддатларда, махсус ҳисоб рақамида жамланган суммадан келиб чиққан ҳолда қайтарилади. Билет эгаларининг маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризалари фуқаролик қонунчиликда белгиланган даъво аризаси муддатлари доирасида қабул қилинади. Даъво билдириш муддатлари ўтиб кетган тақдирда талаб қилиб олинмаган маблағлар қолдиғи республика бюджети фойдасига ундирилади.
(62-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ташкилотчидан олиб қўйилган ва харидорлардан олинган билетлар лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда, лицензияловчи орган раҳбари ёки унинг топшириғига биноан лицензияловчи органнинг масъул ходими имзолайдиган тегишли далолатнома тузилган ҳолда йўқ қилинади
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(илованинг бошланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лотереялар ўтказиш шартларига киритиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
I. Ўйин ташкилотчилари тўғрисидаги асосий маълумотлар
(ҳар бир ташкилотчига тузилади)
1. Ташкилотчининг юридик шахс сифатидаги мақоми, унинг рўйхатдан ўтказилган тўлиқ ва қисқартирилган номи. Рўйхатдан ўтказилган сана ва тартиб рақами, рўйхатдан ўтказган органнинг номи.
2. Ташкилотчи жойлашган жой (почта манзили), банк реквизитлари, телефони.
3. Ўйинни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги ташкилотчи раҳбарларининг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, телефон рақамлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Лотерея ташкил этиш ва ўтказишдаги олдинги тажрибалар тўғрисида қисқача маълумот.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
II. Ташкилотчиларнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар
(ҳар бир ташкилотчига тузилади)
1. Ташкилотчи мол-мулкининг қисқача тавсифи ва фаолиятининг асосий турлари.
2. Корхонанинг бухгалтерия баланси, охирги ҳисобот санасидаги фойдалар ва кўрилган зарарлар тўғрисидаги ҳисобот.
3. Ташкилотчида солиқларга оид ва бошқа имтиёзлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
4. Ташкилотчида ҳужжатларни лицензия берувчи органга тақдим этиш пайтидаги солиқлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
5. Банк кредитлари бўйича қарзлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:
банкнинг қисқа муддатли кредитлари (жумладан, тўлов муддати ўтказиб юборилганлари);
тўлов муддатлари бўйича тақсимланган ҳолдаги банкнинг узоқ муддатли кредитлари (шу жумладан тўлов муддати ўтказиб юборилганлари);
кредиторлик қарзларининг умумий суммаси (шу жумладан тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзлар).
6. Ташкилотчига охирги уч йил мобайнида давлат бошқарув органлари ёки суд томонидан солинган маъмурий ва иқтисодий санкциялар тўғрисидаги маълумотлар. Бундай маълумотларда қуйидагилар бўлиши керак:
санкция солинган сана;
санкция солган орган;
санкция солиш сабаблари;
санкцияларнинг тури;
санкциялар миқдори;
санкцияларнинг ўйинни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдаги бажарилиши даражаси.
III. Ўйинни ўтказиш шартлари
1. Ўйин тўғрисидаги умумий маълумотлар:
ўйин тури;
ўйинни ўтказиш мақсади;
ўтказиладиган ўйиннинг умумий ҳажми;
чиқариладиган билетларнинг сони, уларнинг тартиб рақамлари (разрядларга, серияларга, тартиб рақамларига тақсимланган ҳолда ва бошқалар);
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўйинда қатнашиш (лотерея билети) қиймати;
(1-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
ютуқ фондининг суммаси;
буюм, пул ютуқлари ёки бошқа хил ютуқларнинг тўлиқ рўйхати, уларнинг қиймати, сони, миқдорлари ва суммалари билан бирга.
2. Ўйинларни ўтказиш қоидалари:
а) Билетларни тарқатиш (масъул ижрочилар кўрсатилган ҳолда):
билетларни тарқатиш муддатлари;
ўйинни ўтказиш мўлжалланаётган ҳудуд ҳамда билетларни сотиш шохобчаларини ташкил этиш, жойлаштириш, уларнинг ишини режалаштириш тартиби;
ўйин билетларини тарқатиш тартиби (бу тартиб нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича билетларни сотиб олишни хоҳловчи ташкилотларга сотиш тартибини, билетларни аҳолига сотиш тартибини ўз ичига олади);
билетларни тарқатувчиларни танлаш, ўйин бўйича тушган тушумларни сақлаш, топшириш ва инкассация қилиш (банкларга топшириш) тартиби;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон)
харажатлар сметасини илова қилган ҳолда билетларни тарқатганлик учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби;
(«а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
б) Ўйинларни ўтказиш (масъул ижрочилар кўрсатилган ҳолда):
ўйинни ўтказиш муддатлари;
ўйинларни ўтказиш қоидалари (келтирилаётган қоидалар Низомнинг 2-бандига мувофиқлигини тушунтирган ҳолда);
тиражни ўтказиш санаси ва жойи. Бир лаҳзалик лотерея ўйинлари ўтказилган ҳолларда лотерея билетларини сотиш муддатлари кўрсатилади;
сотилмай ёки яроқсиз бўлиб қолган билетларни йўқ қилиш тартиби ва муддатлари;
ютуқлар тиражини ўтказиш тартиби (тиражли лотереялар учун — лотерея тиражи лицензияловчи органнинг йўриқномаларига кўра, бошқа лотереялар учун — лотереяни ўтказиш шартларида келтирилган тартибга мувофиқ ўтказилади;
ютуқларни олиш муддатлари, жойи, шартлари ва тартиби.
3. Ўйинлар ўтказилишини таъминлаш (масъул ижрочилар кўрсатилган ҳолда);
билетларни тайёрлаш ва уларни экспертизадан ўтказиш шартномасининг асосий шартлари;
товарлар ва бошқа хил бойликларни сотиб олиш тартиби (буюм ёки пул-буюм ютуқлари ўйинлари ўтказишда ютуқлар рўйхати ўйин шартларига киритилган тақдирда);
лотереяларни тарқатувчилар билан намунавий шартнома;
ҳужжатларни расмийлаштириш, билетларни тайёрлаш ва тарқатиш, реклама қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш, ўйинни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий-техник масалалар билан боғлиқ тадбирлар комплексини амалга оширувчи ташкилотчилар ўртасида вазифаларни тақсимлаш.
4. Маблағлардан фойдаланиш ва ҳисобот:
Олдинги таҳрирга қаранг.
билетларни сотиш билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартиби, ўйин бўйича лицензияловчи органга ҳисоботлар тақдим этиш санаси;
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
ўйинни ўтказиш натижасида олинган даромадни тақсимлаш тартиби (уни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни кўрсатган ҳолда);
тегишли асослаш билан бирга муайян мақсадга қаратилган, хайрия лотереялари учун лотереялар чиқариш йўли билан жалб қилинадиган маблағлардан фойдаланиш йўналишлари. Агар лойиҳа бирорта ихтисослаштирилган тузилмаларда экспертизадан ўтган бўлса, у ҳолда ушбу экспертизани ҳужжат билан тасдиқлаш зарур;
ўйинни ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашган ходимларни рағбатлантириш учун мукофот жамғармасини ташкил этиш тартиби. Мукофот жамғармасидан тўлов фақат ўйин тиражи ўтказилгандан (бир лаҳзали лотереялар разряди ёки серияси сотиб бўлингандан) сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
(илованинг боши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
Лотерея ўйинларини ўтказиш натижалари тўғрисида ҳисобот
_______________________________________________________________
(ўйиннинг номи)
200____ йилнинг (чораги/ йил) _______учун
I. Умумий маълумотлар:
лицензия эгасининг номи;
ўйин ўтказишга асос бўлган лицензиянинг тартиб рақами ва берилган санаси;
ўйинни ўтказиш шартлари тасдиқланган сана;
лотерея билетларини тайёрлаган ташкилот (корхона)нинг номи;
тайёрланган лотерея билетларининг сони ва суммаси;
сотилган билетлар (ҳисобот даврида ва чиқарила бошлангандан буён режа бўйича ҳамда амалда);
билетларни сотишдан тушган тушум (ҳисобот даврида ва чиқарила бошлангандан буён режа бўйича ҳамда амалда).
(хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
II. Ўйинлар натижалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўтказилган ўйинлар (ўтказилган саналар, ўйинга қўйилган лотереяларнинг сони ва турлари, бекор қилинган, йўқ қилинган ёки олиб қўйилган лотереялар сони ва турлари);
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
тиражларни ўтказиш комиссияси таркиби ва жавобгар шахслар;
тиражни ўтказиш натижалари бўйича комиссиянинг ҳисоботи;
чиққан ютуқлар сони ва турлари (мукофотлар ва суммалар кўрсатилган ҳолда);
берилган ютуқлар (мукофотлар ва суммалар кўрсатилган ҳолда);
талаб қилиб олинмаган ютуқлар (мукофотлар ва суммалар кўрсатилган ҳолда);
билетларни йўқ қилиш ёки бекор қилиш комиссияси таркиби;
билетларни йўқ қилиш ёки бекор қилиш комиссиясининг ҳисоботи.
III. Якуний молиявий кўрсаткичлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тарқатилган билетлар сони ва тарқатишдан тушган умумий тушум;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
ўйинни ўтказишга оид харажатлар, шу жумладан:
билетларни тайёрлаш, транспортда ташиш, етказиб бериш ва сақлаш учун (ҳисоб-китоб нархларига солиштирганда);
мукофотларни харид қилиш ва ютуқларни тўлаш учун (ҳар бир тури бўйича мукофотларни харид қилишнинг ҳисоб-китоб ва амалдаги нархларига солиштирганда);
Олдинги таҳрирга қаранг.
билетларни тарқатувчи шахсларга ҳақ тўлаш учун (режалаштирилган тўловларга солиштирганда);
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда)
реклама учун (смета бўйича харажатлар билан солиштирганда);
тиражларни ўтказиш харажатлари;
мукофот тўловлари;
бошқа харажатлар ва мажбурий тўловлар;
тўланган ва тўланиши керак бўлган солиқлар ҳамда бошқа йиғимлар, уларнинг суммаси, тўлаш муддатлари;
соф фойда;
фойдадан мақсадли фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот (мақсадли ўйинлар учун).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 173-модда; 2006 й., 8-сон, 52-модда; 42-сон, 418-модда, 51-52-сон, 507-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)