Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА УНИНГ УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Коммунал хўжалигини ислоҳ қилишни фаоллаштириш, аҳоли томонидан газ сарфланишини тартибга солиш ва етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, истеъмолчиларнинг барча тоифаларига газ сотиш «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси билан топшириқ шартномасига кўра «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари томонидан амалга оширилади.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари газ сарфини ҳисобга олиш приборларига эга бўлмаган улгуржи истеъмолчилар билан табиий газ етказиб бериш юзасидан шартномалар тузмасинлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, олинган табиий газ учун «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналари билан ҳисоб-китоблар:
улгуржи истеъмолчилар томонидан улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тариф бўйича;
чакана истеъмолчилар (аҳоли) томонидан амалдаги чакана тариф бўйича амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли қарори таҳририда—ЎР ҚҲТ, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги табиий газ бериш ва узатишга тарифлар ҳисоб-китобини келишиш учун ўн кун муддатда Молия вазирлигига тақдим этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги газ тақсимлаш станциялари билан истеъмолчилар оралиғидаги газ тармоқларини белгиланган тартибда 1-иловага мувофиқ корхоналар ва ташкилотлар балансига берсин.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» компанияси кўрсатиб ўтилган корхоналар ва ташкилотлар балансига берилаётган газ тармоқларидан «Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари»га мувофиқ ишончли фойдаланилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 45-модда)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ҳузурида сув ва газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича хўжалик ҳисобидаги ихтисослаштирилган хизматлар ташкил этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28мартдаги 99-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 45-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 мартдаги 90-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 42-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:
4-иловада кўрсатилган истеъмолчиларнинг газ етказиб берувчи олдидаги муддати ўтказиб юборилган қарзларини ҳисобга олиш ва тўлаш механизмини;
улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли томонидан газнинг мавсумлар бўйича бир маромда истеъмол қилинмаслиги туфайли пайдо бўладиган қарзларни табақалаштирилган нархлар бўйича қоплаш механизмини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармаси газ сотувчи ташкилотларининг ва «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг улгуржи истеъмолчилар бўйича 1999 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра дебиторлик ва кредиторлик қарзларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда 1999 йил 1 ноябргача қабул қилиш-топширишни амалга оширсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Ўзнефтгазинспекция») тўғрисидаги Низомни, бунда унинг бевосита Вазирлар Маҳкамасига бўйсуниши назарда тутилсин;
Ўзбекистон Республикаси улгуржи истеъмолчилари ва аҳолига газ етказиб бериш қоидаларини тайёрласинлар ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ сарфи ҳисоблагичлари) мавжуд бўлмаганда Ўзбекистон Республикаси аҳолисига сотиладиган табиий газ сарфи нормалари тўғрисида» 1993 йил 25 майдаги 249-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартиришлар киритишга доир таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 21 сентябрь,
439-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
21 сентябрдаги 439-сон қарорига
1- ИЛОВА
Хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармаси балансидан корхона ва ташкилотлар балансига бериладиган юқори босимли газ тармоқлари
РЎЙХАТИ

Газ тармоқлари‎

Диаметри (мм)‎

Узунлиги (км)‎

1‎

2‎

3‎

4‎

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги

1.‎ ГТСдан ТошГРЭСгача юқори босимли газ қувури — ТошГРЭС балансига

1-тармоқ Д-700
‎2- тармоқ Д-500 ‎

5,2
‎ 3,0 ‎

2.‎ ГТСдан Янги Ангрен ГРЭСгача юқори босимли газ қувури Янги Ангрен ГРЭС балансига‎

1- тармоқ Д-1020
‎2- тармоқ Д-720 ‎

3,6
‎3,6 ‎

3.‎ ГТСдан Навоий ГРЭСгача юқори босимли газ қувури— Навоий ГРЭС балансига‎

1- тармоқ Д-630
‎2- тармоқ Д-700 ‎

6,3
‎ 22,5 ‎

4.‎ ГТСдан Сирдарё ГРЭСгача юқори босимли газ қувури — Сирдарё ГРЭС балансига‎

1- тармоқ Д-700
‎2- тармоқ Д-500 ‎

2,6
‎9,2 ‎

5.‎ ГТСдан Тахиатош ГРЭСгача юқори босимли газ қувури — Тахиатош ГРЭС балансига‎

1- тармоқ Д-500‎

2,6‎

Жами

58,6‎

«Ўзкимёсаноат» уюшмаси

1.‎ Чирчиқ-1 ГТСдан Чирчиқ «Электркимёсаноат» ИБгача юқори босимли газ қувури —Чирчиқ «Электркимёсаноат» ИБ балансига‎

1- тармоқ Д-500‎ ‎

2.‎ Навоий ГТСдан «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмасигача юқори босимли газ қувури — «Навоийазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига‎

1- тармоқ Д-325
‎ 2- тармоқ Д-219 ‎

13,0
‎1,0 ‎

3.‎ Жануби-Шарқий ГТСдан «Фарғонаазот» ишлаб чиқариш бирлашмасигача юқори босимли газ қувури «Фарғонаазот» ишлаб чиқариш бирлашмаси балансига‎

1- тармоқ Д-500
‎2- тармоқ Д-500 ‎

17,5
‎17,5 ‎

Жами‎

53,1‎

«Ўзқурилишматериаллари» компанияси‎

1. ‎ГТСдан «Оҳангаронцемент» АЖгача юқори босимли газ қувури «Оҳангаронцемент» АЖ балансига

‎1- тармоқ Д-325
‎2- тармоқ Д-400

6,1
‎ 6,1 ‎

2.‎ ГТСдан «Қувасойцемент» АЖгача юқори босимли газ қувури «Қувасойцемент» АЖ балансига‎

1- тармоқ Д-219‎

3,5‎

3.‎ ГТСдан «Навоийцемент» АЖгача юқори босимли газ қувури «Навоийцемент» АЖ балансига‎

1- тармоқ Д-325‎

14,0‎

Жами ‎

29,7‎

Ҳаммаси ‎

141,4‎

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 5-6-сон, 45-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
21 сентябрдаги 439-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўзгазсотиш» шуъба (унитар) корхонасининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
«Ўзгазсотиш» корхоналари ходимларининг умумий сони – 2400 киши
Изоҳ: «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси «Ўзгазсотиш» шуъба корхонаси тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида ўзгартириш киритишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 сентябрдаги 430-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 37-сон, 411-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда; 2002 й., 5-6-сон, 42-модда; 2002 й., 5-6-сон, 45-модда; 2003 й., 19-сон, 179-модда; 2004 й., 1-2-сон, 15-модда; 37-сон, 411-модда; 2006 й., 41-сон, 414-модда)