Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy), фан доктори (Doctor of Science) дипломлари, шунингдек доцент, катта илмий ходим ва профессор аттестатларининг давлат намуналари 3 — 7-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 июлдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ аттестация ишларини қабул қилиш, кўриб чиқиш ва изланувчиларга фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science) илмий даражаларини беришни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимдан кейинги таълим ва олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси СП, 2012 йил, 12-сон, 90-модда) 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ушбу Низом Ал-Хоразмий университетига нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 608-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 09/25/608/0879-сон)
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
олий таълимдан кейинги таълим — докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;
олий таълимдан кейинги таълим институти — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;
стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;
таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
докторантура — фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
стажёр-тадқиқотчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажёр-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
докторант — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
мустақил изланувчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
изланувчи — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс.
олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — Ягона электрон тизим) — олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
3. Олий таълимдан кейинги таълим институтида таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Стажёр-тадқиқотчилик институти олий таълимдан кейинги таълим институтига тайёргарлик босқичи ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
4. Олий таълимдан кейинги таълим институти илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳузурида фан ва техниканинг муҳим тармоқларида олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, шунингдек фан ва технологияларнинг устувор йўналишларида фундаментал тадқиқотларни ривожлантириш, давлат илмий дастурларини амалга ошириш мақсадида очилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
5. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар бундан мустасно) олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва/ёки халқаро шартномаларга мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга фуқаролар билан тенг ҳуқуқларда қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақли.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
6. Олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинаётган магистр ёхуд клиник ординатурага (тиббиёт фанлари учун) ёки мутахассислик дастурлари бўйича (1997 йилгача) олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиш, фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда илмий даражага эга бўлганлар мутахассислиги олий таълимдан кейинги таълим ихтисослиги тегишли бўлган фан соҳасига мувофиқ бўлиши шарт. Фан соҳалари мос келмаганда ёки олий таълимдан кейинги таълимда фаннинг турдош соҳалари бўйича олиш режалаштирилганда талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда ОАК деб аталади) белгилаган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириши лозим.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Шу билан бирга, тиббиёт, фармацевтика, ветеринария мутахассисликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтига фаннинг турдош соҳалари бўйича қабул қилинишга йўл қўйилмайди.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Бакалавриат таълими йўналиши ва магистратура мутахассислиги таълимнинг турли соҳаларига тегишли бўлганда, ОАК томонидан белгиланган фанлар бўйича қўшимча имтиҳонлар топшириш шарти билан, бакалавриат таълимининг йўналишига тегишли бўлган таълим соҳасига мувофиқ бўлган мутахассислик бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясининг белгиланган тартибда тайёрланишига ва ҳимоя қилинишига йўл қўйилади.
7. Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек диссертация тадқиқотларни ўтказишда уларга илмий ва ўқув-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш истагидаги талабгорлар Коллегиал орган қарори билан илмий раҳбарларга, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш истагидаги талабгорлар эса — илмий консультантларга бириктирилади.
Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланадиган диссертация тадқиқотлари илмий консультантни тайинланмасдан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
8. Фан доктори бир вақтнинг ўзида тўрттадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбар ва консультант бўлиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбар ва илмий консультантларга илмий ёки таълим ташкилотларининг коллегиал органи хулосаси асосида олтитадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.
Илмий унвони бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) бир вақтнинг ўзида иккитадан кўп бўлмаган изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиши мумкин. Сўнгги уч йилда изланувчилари ўз вақтида ҳимоя қилган илмий раҳбарларга таълим ёки илмий ташкилотнинг коллегиал органи хулосаси асосида учтадан кўп бўлмаган изланувчилар бириктирилиши мумкин.
Хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган изланувчиларга ўрнатилган меъёрдан ортиқ илмий раҳбар ёки консультантлар тайинланиши мумкин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
9. Илмий ташкилот ва таълим муассасалари ўзлари тизимига кирадиган тегишли вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга таянч докторантура ёки докторантурани очишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш бўйича муассасанинг мувофиқлаштирувчи-коллегиал органининг (кейинги ўринларда Коллегиал орган деб юритилади) (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техник кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ҳ.к.) тегишли қарори;
Низомнинг иловасига мувофиқ тегишли мутахассисликлар бўйича тадқиқот олиб борувчи фан номзоди, фалсафа доктори (PhD), фан докторлари тўғрисидаги кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган маълумот;
шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим фаолиятини сифатли таъминлашда моддий-техник база мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
10. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик, идора ва ташкилотлар мурожаат тушган ва барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган санадан бошлаб бир ой муддатда олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки очишни рад этиш тўғрисида коллегиал орган қарорини қабул қиладилар. Коллегиал орган мажлисида иштирок этаётган Коллегиал орган аъзоларининг камида учдан икки қисми томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган талаблар асосида олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш ёки рад этиш бўйича овоз берилганда, тегишли қарор қабул қилинган ҳисобланади. Қабул қилинган қарор ўн кун муддатда тегишли илмий ва таълим ташкилотларига юборилади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ахборот учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига юборилади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Ўзларида олий таълимдан кейинги таълим институтлари очилган илмий ташкилотлар ва таълим муассасалари ҳам мустақил изланувчилик тартибида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Хорижий ёки нодавлат илмий ёхуд таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида белгиланган тартибда ҳамда нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш орқали амалга оширилади. Бунда мазкур ташкилотларга қабул квотаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан махсус давлат аккредитациясидан ўтган ихтисосликлар бўйича ушбу Низомнинг 13 ва 14-бандларига мувофиқ шакллантирилган умумий қабул квотаси доирасида ажратилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
11. Илмий ташкилот ёки таълим муассасаларидаги олий таълимдан кейинги таълим институтларини давлат аккредитациясидан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
12. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасаларига эга вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
13. Таянч докторантура ва докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва тўлов-контракт асосида ўқитиш учун қабул квотаси (кейинги ўринларда қабул квотаси деб аталади), қоида тариқасида, тегишли ўқув йили учун тасдиқланган олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси асосида магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилиш умумий параметрларининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Тизимида илмий ташкилот ёки таълим муассасалари бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Ягона электрон тизим орқали электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган стажёр-тадқиқотчилар, докторантлар ва мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек, мазкур Низомда белгиланган битта илмий раҳбар ва битта илмий консультантга бириктириладиган изланувчилар ва стажёр тадқиқотчилар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб давлат аккредитациясидан ўтган йўналишлар бўйича стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага, докторантурага қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
14. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар тегишли илмий ва таълим ташкилотлари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни ҳар йили 10 июнгача Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига юборилишини таъминлайди.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб ҳар йили 1 августга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига Ягона электрон тизим орқали юборилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар билан қатъий равишда келишган ҳолда ҳар йили 20 августга қадар илмий ва таълим ташкилотлари кесимида аккредетациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан қабул квотасини тасдиқлайди.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Қабул квотаси миқдорини илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ва тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда тегишли вазирлик ёки идора тизимидаги илмий ва таълим ташкилотлари учун қабул квотаси миқдорини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимининг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Илмий ва таълим ташкилотлари вазирлик ва идора томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилган квоталардан ташқари эҳтиёж бўлган йўналишларига изланувчининг тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан қўшимча қабул квотасини давлат аккредитацияси шартлари асосида шакллантириши мумкин. Тўлов-контракт суммаси илмий ва таълим ташкилотлари тегишли бўйсунувидаги вазирлик, идора ва ташкилот томонидан белгиланади.
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Илмий ва таълим ташкилотлари аккредитациядан ўтган ихтисосликлар бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлик кўрсаткичларига асосан тақсимланган қабул квоталаридан ортиб қолган ўринлар ҳар йили 5 декабрга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига маълумот киритади.
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ҳар йили 10 декабрга қадар ортиб қолган қабул квоталарини илмий ва таълим ташкилотларининг илмий даражали кадрларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олиб қайтадан тақсимлайди.
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Илмий ва таълим ташкилотларига қайта тақсимланган квоталар кириш имтиҳонларида қатнашиб, кириш балидан паст балл тўплаган талабгорларнинг баллари кетма-кетлигида амалга оширилади ва бу ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 15 декабрга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига тақдим этилади.
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
15. Илмий ташкилот ва таълим муассасалар ҳар йили 1 сентябрдан кечикмасдан оммавий ахборот воситаларида қабул квоталарига мувофиқ ҳужжатларни қабул қилиш муддатларини, талаб қилинадиган ҳужжатлар, топшириладиган имтиҳонлар рўйхатини ва қабул квотаси миқдорини кўрсатган ҳолда таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тўғрисида эълон беради.
Ҳужжатлар илмий ташкилот ва таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда Ягона электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
151. Стажёр-тадқиқотчиликка кирувчи шахслар магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун), ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича 1997 йилгача) тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
16. Таянч докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
магистр даражасига ёхуд клиник ординатурани тугатган (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот тўғрисидаги диплом (мутахассислик дастурлари бўйича) эга бўлганлар;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлганлар.
17. Илмий ташкилот ва таълим муассасаларда ректор (директор) раислигида қабул комиссияси тузилади. Қабул комиссияси аъзолари ректор (директор) томонидан тегишли ихтисослик бўйича етакчи олимлар орасидан тайинланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Ихтисослик бўйича имтиҳонларни топширишда қабул комиссияси таркибида камида битта фан доктори ёки профессор бўлиши зарур, комиссиянинг қолган аъзолари фан номзодлари ёки фалсафа докторлари (PhD) бўлиши мумкин.
18. Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ариза;
қисқача биографик маълумотнома;
клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун) тўғрисидаги диплом нусхаси;
нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Талабгорларнинг меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) олий таълим муассасаси бакалаври ва магистратураси диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
19. Докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёхуд уларга тенглаштирилган хорижий давлатларда олинган илмий даражалар;
фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.
20. Докторантурада ўқишга талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ариза;
қисқача биографик маълумотнома;
фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.
Талабгорларнинг меҳнат дафтарчасининг нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) ва олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
22. Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.
Кириш имтиҳонлари саволлари илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан мутахассисликнинг моҳиятидан келиб чиқиб тузилади ва Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.
Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада ўқиш учун кираётган талабгорлар Коллегиал орган томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.
Барча соҳалар шу жумладан, физика-математика ва техника фанлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилишда тегишли фан йўналишларида миллий сертификатга эга бўлган талабгор мутахассислик фани бўйича имтиҳондан озод этилади ва унга мутахассислик фани учун белгиланган максимал балл берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
23. Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари ва докторантурага кириш учун суҳбат ҳар йили 1 — 25 ноябрь даврида ўтказилади.
24. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ва докторантурага кирувчи талабгорларнинг кириш имтиҳонлари, суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси ва (ёки) Коллегиал орган томонидан 30 ноябргача бўлган муддатда қабул қилинганлардан танланади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.
Бир неча талабгорларнинг стажёр-тадқиқотчиликка, таянч докторантурага ва докторантурага кириш имтиҳонлари ёки суҳбат натижалари бўйича улар томонидан тўпланган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади:
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
(24-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;
муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;
журналларда, шу жумладан хорижий журналларда илмий мақолалар чоп этганлар;
б) докторантурага:
5 йилдан ортиқ илмий-педагогик стажга эга бўлганлар;
муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар;
монография (ижтимоий-гуманитар фанлар учун), талабгорнинг диссертация мавзуси бўйича тегишли илмий журналларда, шу жумладан хорижий журналларда чоп этилган сони бўйича (бошқа талабгорларга нисбатан) кўп миқдорда илмий мақолага эга бўлганлар;
(24-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
диссертация тадқиқоти ҳажмининг 50 фоиздан кўп қисмини бажарганлар.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 684-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.08.2019 й., 09/19/684/3601-сон)
25. Қабул комиссияси таянч докторантурада таълим олувчиларнинг кириш имтиҳонлари натижаларини мажлис протоколи билан расмийлаштиради ва беш кун муддатда Коллегиал органга тасдиқлаш учун киритади. Стажёр-тадқиқотчилик ва докторантурада таълим олувчи талабгорлар бўйича ўтказилган суҳбат натижалари ҳам Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Шу билан бирга, Коллегиал орган қарорида таянч докторантура ва докторантурага қабул қилинганларнинг докторлик диссертацияси мавзулари тасдиқланади.
Қабул комиссияси докторантурага кириш имтиҳонлари ва суҳбат жараёнларини видео кузатув остида (онлайн трансляция) ўтказиш чораларини кўради.
Таянч докторантурага кириш имтиҳонлари бўйича топшириладиган биринчи фан (мутахассислик ёки чет тили) умумий балининг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгорлар кейинги босқичга ўтказилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
26. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбари буйруғи билан ҳар йили 5 декабргача амалга оширилади. Бунда стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада таълим олиш кейинги йилнинг 1 январидан бошланади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар (консультант бўлган тақдирда) ҳам белгиланади.
27. Стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва (ёки) докторантурада ўқишга қабул қилинганлар, уларнинг тасдиқланган мавзулари, илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультантлар тайинланган ҳолатларда) тўғрисидаги маълумот:
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Илмий ташкилот ёки таълим муассасаси томонидан — юқори вазирлик, идора ва ташкилотларга ҳар йили 10 декабргача;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан — ҳар йили 15 декабригача Ягона электрон тизимга киритилади.
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
28. Стажёр-тадқиқотчи ва докторант илмий раҳбар ва консультант (консультант тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда якка тартибдаги режасини ишлаб чиқади. Якка тартибдаги режа стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантурага ёки докторантурага ўқишга қабул қилингандан кейин бир ойда Коллегиал орган қарори билан тасдиқланади ва Ягона электрон тизимга юкланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
29. Илмий раҳбар докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқади. Назарий-методологик дастур таянч докторантурага ўқишга қабул қилингандан бошлаб бир ой муддат ичида Коллегиал орган томонидан тасдиқланади.
Назарий-методологик дастур методологиянинг умумий концепцияси ва масалаларини, мазкур ихтисослик бўйича назарий асосларни ва илмий тадқиқот усулларини ўз ичига олади. Назарий-методологик дастур таянч докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий раҳбарнинг ёрдамида ўзлаштирилади.
таянч докторантурада — таҳсил олувчи шахсларга илмий даражага ёки илмий унвонга эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган) кичик илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади;
докторантурада таҳсил олувчи шахсларга фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига ёки илмий унвонга эга бўлган етакчи илмий ходим лавозим маошининг базавий миқдорига тенглаштирилган миқдорда стипендия тўланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
31. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурага ўқишга қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар параметрларида белгиланган тартибда таълим муассасаси учун — «Таълим» соҳаси бўйича ва илмий ташкилот учун — «Фан» соҳаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутади.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Олий ҳарбий таълим муассасаларига (кейинги ўринларда «ОҲТМ» деб юритилади) қабул қилинган таянч докторант ва докторантларнинг моддий таъминоти ҳарбий хизматчилар учун қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
32. Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш муддати Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси хулосасига кўра тегишли касалликлар бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ой ва ундан ортиқ вақтда касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан узайтирилиши мумкин.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларни бир илмий ёки таълим ташкилотидан бошқасига кўчиришга йўл қўйилмайди.
Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган илмий ва таълим ташкилотларида таълим олган стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар тугатилган илмий ва таълим ташкилотларнинг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган илмий ва таълим ташкилотларга ўқишни давом эттиришлари учун ўтказилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
33. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига изланувчилар докторлик диссертацияларини Олий таълимдан кейинги таълимга қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ малакавий имтиҳонларни топширганларидан кейин ҳимоя қилишга қўйиладилар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон)
35. Таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантлар томонидан докторант билан олиб борилган иш умумий ўқув юкламасига киритилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳажмида ҳар ойда тўланади.
ОҲТМда илмий раҳбарлар ва консультантларга иш ҳақи тўлови тизимида ОҲТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Илмий ташкилотда илмий раҳбарлар ва консультантларнинг докторантлар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ойда ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг қонунчиликда белгиланган тартибида ҳар бир стажёр-тадқиқотчи учун 75 соат ва докторант учун бир йилда 100 соат ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан «Фан» соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, тўлов-контракт асосида қабул қилинган докторантларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ўқитиш учун келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
(38-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
39. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун мустақил изланувчиликка фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки уларга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган дипломга эга бўлган, белгиланган тартибда талабларга мувофиқ илмий даража олганидан сўнг салмоқли илмий ютуқларга эришган шахслар расмийлаштирилади.
41. Мустақил изланувчиликка талабгор қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан илмий ташкилот ёки таълим муассасасига Ягона электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 августдаги 522-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 09/24/522/0634-сон)
қисқача биографик маълумотнома;
фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун магистрлик ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун) ёки олий маълумот (мутахассислик дастури бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
42. Тиббиёт фанлари бўйича мустақил изланувчи сифатида расмийлаштиришда илмий ташкилот ёки таълим муассасасининг Коллегиал органи қарори билан талабгордан клиник ординатурани (магистратурани) тугатгандан сўнг ёки илмий даражани олганидан сўнг илмий, илмий-педагогик ёки амалий иш стажига (икки йилдан тўрт йилгача бўлган муддатда) эга бўлиши талаб этилиши мумкин.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
43. Мустақил изланувчиликка талабгорларни танлаб олиш ҳар чоракнинг учинчи ойигача бўлган муддатда ихтисослик бўйича суҳбат натижалари ва илмий ташкилот ёки таълим муассасасидаги қабул комиссиясининг тегишли хулосаси бўйича амалга оширилади.
(43-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Мустақил изланувчиликка талабгорлар билан ўтказилган суҳбат натижалари Коллегиал орган қарорлари билан тасдиқланади. Шу билан бирга, Коллегиал орган қарорида мустақил изланувчиларнинг диссертация мавзулари тасдиқланади ва илмий раҳбар ёки илмий консультант меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари белгиланади.
44. Талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаси раҳбарининг ҳар чоракда 5 март, 5 июнь, 5 сентябрь ва 5 декабргача эълон қилинадиган буйруғи билан мустақил изланувчиликка расмийлаштириладилар. Буйруқда, шунингдек, мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва илмий консультантлари (консультант бўлган тақдирда) белгиланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
45. Мустақил изланувчиликка қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ тегишли илмий ташкилот ва таълим муассаса томонидан буйруқ қабул қилинганидан сўнг 5 кун давомида Ягона электрон тизимга киритилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
(45-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
(45-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
(45-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
46. Мустақил изланувчилар расмийлаштирилганларидан сўнг бир ой муддатда илмий раҳбар ёки консультант (консультант бўлган тақдирда) билан келишган ҳолда якка тартибдаги режаларини Коллегиал органда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этадилар.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Мустақил изланувчининг якка тартибдаги режаси тегишли илмий ташкилот ёки таълим муассасаси томонидан Ягона электрон тизимга юкланади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
47. Амалдаги барча талабларни бажарган ва диссертациясини ОАК талабларига мувофиқ равишда расмийлаштирган мустақил изланувчилар диссертация ҳимоясига қўйилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
48. Илмий ташкилот ёки таълим муассасасида илмий раҳбарлар ва консультантларнинг мустақил изланувчилар билан олиб борадиган иши учун ҳақ меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда ўқув машғулотлари олиб борилгани учун ҳар бир изланувчи ҳисобига бир йилда 50 соат ҳисобидан ҳар ойда тўланади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 15-боби.
Таълим муассасасида илмий раҳбар ёки консультант муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобдан ойлик маош олаётган бўлса, мустақил изланувчилар билан ишлаш унинг умумий ўқув юкламаси ҳажмига киритилиши мумкин.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Илмий раҳбарлар ва консультантларнинг хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган мустақил изланувчилар билан меҳнатига ҳақ тўлаш ўқиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
50. Хорижий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш ва ўқитиш қонунчилик ва (ёки) Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ олий таълимдан кейинги таълимга қабул квоталаридан ташқари тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикасида инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар ҳамда уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда олий таълимдан кейинги таълим институтларига ўқишга киришга ва таълим олишга ҳақлидир.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
51. Тўлов-контракт асосида олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширишда ўқитиш учун, жумладан илмий раҳбарлар ва консультантлар меҳнатига ҳақ тўлаш, тадқиқотлар ва экспериментлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга оладиган ҳақ миқдори, шунингдек уни тўлаш тартиби қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор томонлар ўртасида тузиладиган шартнома билан белгиланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги
52. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги, тизимда олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларига эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича ҳар йили камида 1 марта мониторинг олиб борадилар.
(52-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Жойларга чиққан ҳолда мониторингни олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилади, унинг таркиби тизимида илмий ташкилот ва таълим муассасалари мавжуд бўлган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари таркибидан шакллантирилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Олий таълимдан кейинги таълим институтлари мавжуд бўлган илмий ва таълим ташкилотлари ҳар йили 2 марта (июнь ва декабрь ойларида) изланувчилар фаолиятини ички мониторинг қилади. Ички мониторинг мазкур Низомнинг 53 — 55-бандларига мувофиқ ўтказилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
53. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:
диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
(53-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
илмий ташкилот ёки таълим муассасаси семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза қилганлиги;
(53-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
тегишли журналларида диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида битта илмий мақоланинг мавжудлиги;
(53-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида илмий конференция материалларида камида битта чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги;
тегишли хорижий журналда диссертация мавзуси бўйича камида битта чоп этилган илмий мақола мавжудлиги;
илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмаси (кафедра, лаборатория, бўлим, сектор) илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этиш;
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот бериш;
(53-банд «б» кичик бандининг тўртинчи — олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони белгиланган талабларга мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;
(53-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги;
илмий ташкилот ёки таълим муассасаси илмий-ташкилий бўлинмалари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама қилинганлиги.
(53-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
54. Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:
диссертация мавзуси бўйича якка тартибдаги режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;
(54-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги;
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда);
(54-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида битта маъруза тезисининг мавжудлиги;
диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказиш;
конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта);
тегишли журналларда диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги;
(54-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монографиянинг мавжудлиги;
ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги;
диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш талабини бузганда.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар Коллегиал орган қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.
Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Илмий ёки таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларини бузгани учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга қайта тикланмайди.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига Коллегиал орган қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади. Бунда докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг раҳбарлари ҳамда консультантлари бир йил муддатга илмий раҳбарлик қилишдан четлаштирилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
56. Мунтазам равишда (қаторасига икки марта ва ундан кўп) изланувчиларнинг диссертацияларини ўз вақтида ҳимоя қилишни таъминламаган илмий раҳбарлар ва консультантлар Коллегиал орган қарори билан уч йилгача бўлган даврга илмий раҳбарлик ёки консультантликдан четлатилиши мумкин.
57. Коллегиал орган тавсияси бўйича изланувчиларнинг якка тартибдаги режаларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/696/1481-сон)
Илмий раҳбарлар ва илмий консультантлар фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш Коллегиал орган томонидан амалга оширилади.
Мониторинг натижаларига кўра тегишли ихтисослик бўйича диссертацияларни белгиланган муддатларда ҳимоя қилмаган изланувчилар (кетма-кет уч нафар ва ундан ортиқ) аниқланган тақдирда, ушбу ихтисослик бўйича олий таълимдан кейинги таълим институтининг фаолияти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қарорига мувофиқ ҳар йили март ойида тўхтатилади.
Бунда олий таълимдан кейинги таълим институтининг фаолияти уч йил ўтгандан сўнг мазкур Низомнинг 2-бобига мувофиқ қайта тикланиши мумкин.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
58. Қонунчиликда назарда тутилган олий таълимдан кейинги таълим талабларини бажарган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган шахсларга ўрнатилган тартибда давлат намунасидаги тегишли фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) дипломи берилади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси.
Олий ўқув юртидан кейинги таълим тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Тегишли ихтисосликлар бўйича тадқиқотлар олиб бораётган фан номзодлари, фалсафа докторлари (PhD) ва фан докторлари тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР
Ф.И.О.
Туғилган йили
Ихтисослик шифри ва номи,
диссертация мавзуи
Илмий даражаси,
илмий унвони
Иш жойи ва лавозими
Кейинги
5 йилда ихтисослик бўйича асосий илмий ишлари
(монография, мақолалар) рўйхати
Раҳбар
(имзо)
(Ф.И.О.)
М.Ў.
Сана «____» ________ ____йил
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фалсафа доктори дипломи яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган:
O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI
SUPREME ATTESTATION COMMISSION at the Ministry of Higher education, science and innovations of the Republic of Uzbekistan
Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади. Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга: 1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади; 2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш; 3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш; 4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши; 5) махсус қоғоздан фойдаланиш; 6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири; 7) олтита шаклларда ўзгарадиган рақамлардан фойдаланиш.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 4-ИЛОВА
Фан доктори дипломи яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган:
O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI SUPREME ATTESTATION COMMISSION at the Ministry of Higher education, science and innovations of the Republic of Uzbekistan
Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади. Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга: 1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади; 2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш; 3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш; 4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши; 5) махсус қоғоздан фойдаланиш; 6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири; 7) олтита шаклларда ўзгарадиган рақамлардан фойдаланиш.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 5-ИЛОВА
Доцент аттестати яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган:
O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI
SUPREME ATTESTATION COMMISSION at the Ministry of Higher education, science and innovations of the Republic of Uzbekistan
Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади. Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга: 1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади; 2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш; 3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш; 4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши; 5) махсус қоғоздан фойдаланиш; 6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири; 7) олтита шаклларда ўзгарадиган рақамлардан фойдаланиш.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 6-ИЛОВА
Катта илмий ходим аттестатининг давлат намунаси (тасвири)
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири
O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI SUPREME ATTESTATION COMMISSION at the Ministry of Higher education, science and innovations of the Republic of Uzbekistan
The Supreme Attestation Commission upon the recommendation of the сouncil of the
Катта илмий ходим аттестати яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган:
O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI SUPREME ATTESTATION COMMISSION at the Ministry of Higher education, science and innovations of the Republic of Uzbekistan
Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади. Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга: 1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади; 2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш; 3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш; 4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши; 5) махсус қоғоздан фойдаланиш; 6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири; 7) олтита шаклларда ўзгарадиган рақамлардан фойдаланиш.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 7-ИЛОВА
Профессор аттестати яшил-ҳаворанг рангли махсус қоғозда тайёрланган ва 135 х 105 мм ўлчамга эга. Бланка юза томонининг юқори қисмидаги 26 мм ва 24 мм диаметрли кўк рангли концентрик айланаларда 20 мм диаметрли рангли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Пастки қисмида ўзбек тилида лотин шрифтида ва инглиз тилида кўк ҳарфлар билан қуйидагилар ёзилган:
O‘zbekiston Respublikasi Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi OLIY ATTESTATSIYA KOMISSIYASI SUPREME ATTESTATION COMMISSION at the Ministry of Higher education, science and innovations of the Republic of Uzbekistan
Бланка ички бетининг чап томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Инглиз тилидаги матн қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Бланка ички бетининг ўнг томони марказида 70 мм диаметрли фонли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби жойлашган. Ўртаси бўйлаб тўқ сариқ фонли полоса ўтган. Иккала бет ҳам 1,5 х 1,5 мм ва 2 х 2 мм ўлчамли растрли сеткалардан иборат бўлади. Ўзбек тилидаги матн лотин шрифтида қора рангли ҳарфларда, дипломнинг тартиб рақами эса — қизил рангли рақамларда босилган. Дипломнинг иккала бетига ҳам диплом сериясининг иккита белгили рақамлари ва диплом тартиб рақамининг олтита белгили рақамлари босилади. Диплом ҳимоялашнинг 7 та даражасига эга: 1) иккита босма методларидан фойдаланиш: асосий қисми — офсет усулида, рақамлари — юқори босма усулида босилади; 2) кўпайтириш техникасида нусха кўчиришни қийинлаштирадиган оч тусли бўёқлардан фойдаланиш; 3) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш; 4) турли шаклдаги растрли сеткалардан фойдаланиш натижасида янги ранглар ҳосил бўлиши; 5) махсус қоғоздан фойдаланиш; 6) Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли тасвири; 7) олтита шаклларда ўзгарадиган рақамлардан фойдаланиш.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 7 ноябрь)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 8-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон қарорига киритилаётган
«фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун диссертация тадқиқотлари мавзулари мониторингини олиб боради, шунингдек уларни рўйхатдан ўтказади»;
тўртинчи хатбошидаги «катта илмий ходимлар-изланувчилар ва мустақил изланувчи» сўзлари «таянч докторантура ва докторантура ҳамда мустақил изланувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «фан доктори илмий унвонини» сўзлари «илмий даражаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи, еттинчи хатбошидаги «фан доктори илмий даражасини» сўзлари «илмий даражаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «докторлик диссертацияларининг» сўзлари «фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун диссертацияларнинг»» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи, ўн биринчи хатбошидаги «фан доктори илмий даражасини» сўзлари «фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «фан доктори илмий даражаси бериш бўйича илмий кенгашлар» сўзлари «илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «илмий даража» сўзлари «илмий даражалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «фан доктори илмий даражаси бериш бўйича» сўзлари «илмий даражалар берувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «докторлик диссертациялари» сўзлари «диссертациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 16-банднинг биринчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «докторлик диссертацияларининг» сўзлари «диссертацияларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
ж) 17-банддаги «фан доктори илмий даражасини бериш бўйича» сўзлари «илмий даражалар берувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«26. Тақдим этилган диссертацияларни, уларнинг илмий ва амалий аҳамиятини илмий экспертизадан ўтказиш, илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ишини ва аттестация ўтказишда талабларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тўғрисидаги тақдимномаларни кўриб чиқиш, шунингдек OAK Раёсатига тавсиялар тайёрлаш учун фан, техника, таълим ва маданият соҳаларидаги етакчи олимлар ва мутахассислардан фан йўналишлари бўйича эксперт кенгашлари ташкил этилади.»;
и) 28-банддаги «фан доктори илмий даражаси» сўзлари «илмий даражалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 29-банднинг иккинчи хатбошидаги «фан доктори илмий даражаси» сўзлари «илмий даражалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 30-банддаги «Фан доктори илмий даражасини» сўзлари «илмий даражалар» сўзлари билан алмаштирилсин.