Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
буйруғи
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 12 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1551-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сонли «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир З. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 декабрь,
30-сон
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 30 декабрдаги 30-сонли буйруғига
ИЛОВА
Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўсимликларни ҳимоя қилиш туман отряди» деган сўзлар «Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 15-банднинг «г» кичик бандидаги «туман ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди маълумотномасига асосан 0 баллдан» деган сўзлар «Ўзагрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятининг туман (шаҳар) филиали маълумотномасига асосан 1 баллдан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

4.

Сўнгги 3 йил ичида ғўза майдонлари касалликларга чалинмаганлиги ва зараркунандалар билан зарарланмаганлиги, шунингдек уларда бегона ўтлар тарқалмаганлиги

сўнгги 3 йилда кузатилмаган

10 балл

«Агрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик жамиятларининг туман (шаҳар) филиали маълумотномаси

сўнгги 2 йилда кузатилмаган

5 балл

сўнгги 1 йил давомида кузатилмаган

1 балл

9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

9.

Даъвогарнинг техника воситалари билан таъминланганлиги

ҳайдов трактори

2 балл

Техника воситалари техник паспорти, «Давтехназорат» инспекцияси маълумотномаси

чопиқ трактори (кулътиватор билан)

2 балл

чопиқ трактори (ОВХ-600) (2 та тиркама билан)

2 балл

ер текислагич — грейдер, чизел(мола, борона комплектда), пушта олгич

2 балл

чигит экиш сеялкаси

2 балл

4. Мазкур ўзгартиришлар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилган.
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бош директори Я. ХИДИРОВ
2016 йил 26 декабрь
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Х. БЕКБЕРГЕНОВ
2016 йил 27 декабрь
Ўзбекистон Фермерлари кенгаши раиси С. ТУРДИЕВ
2016 йил 27 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 38-модда)