|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясининг пахта хом ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини экспорт қилиш ягона комплекси ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда пахта толасини сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 2 ноябрь,
ПФ-4854-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 ноябрдаги ПФ-4854-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 26-сон, 575-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сонли Фармони 2-бандидаги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси» сўзлари «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК, «Ўзпахтасаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги «ташқи савдо компаниялари» сўзларидан кейин «ва Ўзпахтаэкспорт» АЖ» сўзлари билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2016 йилларда Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2012 йил 21 майдаги ПҚ-1758-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзпахтасаноат» уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари «Ўзпахтасаноат» АЖнинг ҳудудий филиаллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сонли қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ўзпахтасаноат» АЖга қарашли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг уларга бириктирилмаган пахта терминаллари ва ёғ заводларига пахта толаси ва техник чигитни тайёр маҳсулот сифатида етказиб бериши тақиқлансин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК бошқаруви раисига «Ўзпахтасаноат» АЖнинг тегишли пахтани қайта ишлаш корхоналарининг пахта терминалларига пахта толасини жўнатишнинг вилоят ички дислокациясини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 46-сон, 527-модда; 2017 й., 26-сон, 575-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)