Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилик
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг тўртинчи қисми.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ёшларга оид давлат сиёсати — давлат томонидан амалга ошириладиган ҳамда ёшларни ижтимоий жиҳатдан шакллантириш ва уларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратилишини назарда тутадиган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими;
ёшлар (ёш фуқаролар) — ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар;
ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл);
ёш мутахассис — олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирган, таълим муассасасини битирганидан сўнг олган ихтисослиги бўйича уч йил ичида ишга кирган ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган ихтисослиги бўйича ишлаётганига уч йилдан кўп бўлмаган ўттиз ёшдан ошмаган ходим;
ёшлар тадбиркорлиги — юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ёш фуқаролар томонидан, шунингдек таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолияти.
4-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари
Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
очиқлик ва шаффофлик;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши;
ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги;
ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги.
5-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;
ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;
ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш;
ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш, уларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
(5-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш;
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;
ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
6-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар
Ёшларга оид давлат сиёсати давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши мумкин.
Давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурлар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва рўёбга чиқаришни таъминлайдиган зарур шарт-шароитларни яратиш, жамият ҳаётида уларнинг ўрни ва фаоллигини ошириш, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисидаги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг ўринбосарлари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори.
2-боб. Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг боришини умумлаштириш ва таҳлил қилишни ташкил этади ҳамда уни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш масалалари бўйича давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ҳамкорлигини таъминлайди;
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 115-моддаси биринчи қисмининг 5-кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» Қонунининг 3-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Махсус ваколатли давлат органи:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда иштирок этади;
ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таҳлил қилади, шунингдек уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
хорижда ўқийдиган ёшлар билан ишларни тизимли асосда ташкил этади;
ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш масалалари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг ҳамкорлигини таъминлашга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади;
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Махсус ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат органлари ҳамда ташкилотларига ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларнинг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар тўғрисида асослантирилган тушунтиришлар тақдим этиш талаби билан сўровлар юборишга ҳақли.
Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари махсус ваколатли давлат органи билан мажбурий тартибда келишилади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 25 январдаги ЎРҚ-747-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» қарори.
8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(8-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ва амалга оширади;
(8-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг самарадорлигини ошириш учун ёшларнинг эҳтиёжи мониторинги олиб борилишини ва баҳоланишини таъминлайди;
ёшларнинг бандлиги ва уларни ишга жойлаштириш сиёсати рўёбга чиқарилишини таъминлайди, меҳнат бозори ва ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш амалиёти мониторингини ташкил этади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» Қонунининг 6-боби.
9-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалар тизими
Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасалар тизимига қуйидагилар киради:
таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари;
давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
жисмоний тарбия ва спорт бўйича органлар;
(9-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
маданият органлари;
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 487-модда)
меҳнат органлари;
прокуратура органлари;
ички ишлар органлари;
адлия органлари;
мудофаа ишлари бўйича органлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда бошқа органлар ва муассасалар ҳам қонунчиликка мувофиқ иштирок этиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Таълимни давлат томонидан бошқариш органларининг ва таълим муассасаларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
таълим сифатини оширишга, малакали кадрларни тайёрлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
манфаатдор органлар ва муассасалар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигининг таҳлилини амалга оширади ҳамда унинг натижалари асосида таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
ёшларнинг таълими ва тарбияси сифатини ошириш, ўқув жараёнига таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўради;
таълим муассасаларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлаш мақсадида спорт секциялари, фан, техника тўгараклари ва ижодий тўгараклар, клублар ташкил этади;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга доир фаолиятда иштирок этади;
имконияти чекланган ёшларга ижтимоий-психологик ва педагогик ёрдам кўрсатади;
ёш фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирлар кўради;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-51-моддалари.
11-модда. Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органларининг ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшлар ўртасида санитария-гигиенага оид билимларни тарқатиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тарғиботни ташкил этади;
ёшлар ўртасида тизимли тиббий текширувларни ташкил этади;
имконияти чекланган ёшларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ичкиликбозликка, гиёҳвандликка, заҳарвандликка чалинган, руҳий ҳолати бузилган, юқумли касалликларга ва бошқа ижтимоий хавфли касалликларга чалинган ёш фуқароларни аниқлайди, уларни ҳисобга олишни, текширувдан ўтказишни, шунингдек тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни ва ижтимоий мослаштиришни амалга оширади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низомнинг 2-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12-модда. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича органларнинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича органлар:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бўлган интилишни ва спортга қизиқишни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
ёшлар ўртасида халқ ўйинлари, миллий ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини ташкил этади;
ёшлар ўртасида халқаро спорт алоқаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда, спорт мусобақаларини ўтказишда иштирок этади;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамда республика миқёсида ўтказиладиган тадбирларда иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг иштирок этишини таъминлайди;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича органлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121-модда. Маданият органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Маданият органлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшлар ўртасида бадиий ижодиёт, халқ ва ҳаваскорлик ижодиёти тарғиботини амалга оширади;
ёшлар ўртасида кино, театр, мусиқа, хореография, тасвирий санъатни, цирк, халқ амалий санъатини ва эстрада санъатини ривожлантиришга, уларнинг ғоявий-бадиий ва ахлоқий савиясини оширишга кўмаклашади;
ёшлар ўртасидаги оммавий-маданий ва байрам тадбирлари ғоявий мазмун билан тўлдирилишини таъминлайди, ижодий уюшмалар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўяди;
ёшлар ўртасида халқаро маданий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда, конференциялар ва кўргазмалар ўтказишда иштирок этади;
ижодкор ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, уларнинг ўз иқтидори ва истеъдодини тўлақонли намоён қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
ижодий сафарлар ташкил этилишини ҳамда маданият соҳасида халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган кўрикларда, танловларда, фестивалларда, бошқа тадбирларда иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг иштирок этишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
миллий ўзликни англашда мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмнинг ёт ғояларига қарши иммунитетни мустаҳкамлаш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида ёшлар ўртасида маърифий ишларни амалга оширади;
(121-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
халқимиз тарихи ва бугунги ҳаётининг энг ёрқин саҳифаларини, мамлакатимизнинг эркин демократик тараққиётини акс эттирувчи асарлар яратишда ижодий жамоаларга, айниқса ижодкор ёшларга ҳар томонлама кўмаклашади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маданият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(121-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
13-модда. Меҳнат органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Меҳнат органлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшларнинг бандлиги даражасини тизимли асосда таҳлил қилади, уларнинг бандлигини таъминлашда иштирок этади;
ёшларни касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимни ташкил этади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
14-модда. Прокуратура органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Прокуратура органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
(14-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятда иштирок этади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Прокуратура органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Ички ишлар органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Ички ишлар органлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятда иштирок этади;
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, шу жумладан ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
ёш фуқароларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини кўради;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Адлия органларининг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Адлия органлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этади;
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятни амалга оширади ҳамда мувофиқлаштиради;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг.: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 4-боби.
17-модда. Мудофаа ишлари бўйича органларнинг ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ваколатлари
Мудофаа ишлари бўйича органлар:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшларнинг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлигини ташкил этишда иштирок этади;
ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир тадбирларда иштирок этади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мудофаа ишлари бўйича органлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
18-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг иштирок этиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ёш фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча моддий ёрдам кўрсатади;
(18-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли ««Темир дафтар» орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
ёшларни тарбиялаш масалалари юзасидан таълим муассасалари ва бошқа муассасалар билан ҳамкорлик қилади;
тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиши, давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг рўёбга чиқарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
(18-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда бошқа органлар ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» Қонунининг 2-боби.
19-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этиши
Нодавлат нотижорат ташкилотлари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшларда ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларни шакллантиришда, уларни қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган қилиб тарбиялашда иштирок этади;
соғлом ва баркамол ёшларни тарбиялашга, жамият ҳаётида уларнинг роли ҳамда фаоллигини оширишга доир тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
ёшларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни, ёш фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни ҳамда рўёбга чиқаришни таъминлайдиган шарт-шароитларни яратишга кўмаклашади;
фан, спорт, санъат ва маданият соҳасида ёшларнинг ижодий истеъдоди ва қобилиятини эрта аниқлашга ҳамда ривожлантиришга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиши, давлат дастурларининг ва ҳудудий дастурларнинг рўёбга чиқарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
(19-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантиришда, юқумли касалликларга ва бошқа ижтимоий хавфли касалликларга, ичкиликбозликка, гиёҳвандликка, заҳарвандликка, кашандаликка ҳамда ўзга зарарли иллатларга қарши курашишга доир профилактика чора-тадбирларини амалга оширишда, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда, ёшлар спортини оммавий ривожлантиришда иштирок этади;
ёшлар орасида экологик маданиятни оширишга, экологик таълим ва тарбияни ривожлантиришга кўмаклашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда ёшларни ўқитиш билан шуғулланиши мумкин;
(19-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёшларни тадбиркорликка жалб этишга, касбга йўналтиришга, қайта тайёрлашга ва малакасини оширишга кўмаклашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштирок этишини кафолатлайди ва таъминлайди.
20-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда оммавий ахборот воситаларининг иштирок этиши
Оммавий ахборот воситалари:
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга, шу жумладан соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга, жамият ҳаётида унинг роли ва фаоллигини оширишга, ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбирларни ёритади;
ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашишга доир тадбирларда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонунчиликнинг ижро этилиши, давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар рўёбга чиқарилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
(20-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар ва муассасалар, шунингдек фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқариш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Оммавий ахборот воситалари қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21-модда. Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари
Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган, ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришни ҳамда ҳимоя қилишни, шунингдек ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишни ўзининг мақсадлари деб биладиган, ўзини ўзи бошқарадиган ташкилотдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат моддий ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди, уларга қонунчиликда белгиланган тартибда таълим муассасаларининг биноларидан, клублар, маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан, спорт иншоотларидан ва бошқа иншоотлардан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 34-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни.
Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти ўз уставида назарда тутилган, фаолиятини моддий жиҳатдан таъминлаш учун зарур бўлган биноларга, иншоотларга, уй-жой фондига, ускуналарга, ашёларга, маданий-маърифий ва соғломлаштириш учун мўлжалланган мол-мулкка, пул маблағларига, қимматли қоғозларга ва бошқа мол-мулкка эга бўлиши мумкин.
Ўн тўрт ёшга тўлган шахс ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилоти аъзоси бўлиши мумкин. Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо бўлиш, аъзоликни йўқотиш шартлари ва тартиби, шу жумладан ёшига кўра унинг аъзолигидан чиқиш шартлари тегишли нодавлат нотижорат ташкилотининг уставида белгиланади.
3-боб. Ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш
22-модда. Ёшлар ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ҳамда қонунга мувофиқ ҳар бир ёш фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-булими.
Ёш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари чекланиши мумкин эмас, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бирор бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди ҳамда бундай чеклаш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 19-моддасининг иккинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1892-моддаси.
Давлат вояга етмаганларни жазони ижро этиш муассасаларида ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида сақлашда шахснинг ҳуқуқларига ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишига, инсонпарварлик принципларига риоя этилишини кафолатлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаганлар учун улар содир этган ҳуқуқбузарликнинг оғирлик даражаси ва уларнинг ёши ҳисобга олинган ҳолда жазони ижро этиш муассасаларида ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида қонунчиликка мувофиқ табақалаштирилган режимда сақлаш назарда тутилади.
(22-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
23-модда. Ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда белгиланган тартибда ёшлар учун қуйидагилар кафолатланади:
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
бепул тиббий хизмат кўрсатилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бепул умумий ўрта ва ўрта махсус таълим олиш;
давлат таълим муассасаларида давлат грантлари доирасида бепул касб-ҳунар ва олий таълим олиш;
(23-модданинг биринчи қисми учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
давлат спорт-соғломлаштириш ва маданий-маърифий муассасаларига бориш учун шарт-шароитлар яратиш;
уй-жой қуриш, олиш ва уни реконструкция қилиш учун имтиёзли кредитлар бериш;
таълим муассасаларида ўқиш учун имтиёзли кредитлар бериш;
етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш;
ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий таълим муассасасини битирганидан кейин бандликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
меҳнат соҳасида ёшга доир ўзига хосликларни инобатга олган ҳолда имтиёзлар бериш ва ишни таълим билан қўшиб олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш;
ижтимоий инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш чоғида ёшларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш;
жамоат транспортидан фойдаланишда имтиёзлар бериш.
Иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган ёш фуқароларни ишга жойлаштиришга ёрдам қўшимча иш ўринлари ва ихтисослаштирилган корхоналарни барпо этиш, ўқитиш бўйича махсус дастурларни ташкил этиш, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларни ишга жойлаштириш учун корхоналар, муассасалар, ташкилотларда иш жойларининг энг кам миқдори захирасини яратиш йўли билан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кам таъминланган ёш оилаларга қонунчиликда белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чоралари кўрилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 313-сонли ««Темир дафтар» орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ-6277-сонли «Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ўқув жараёни вақтида ўқувчилар ва талабаларни жамоатчилик ишларига жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан улар томонидан танланган мутахассисликка мос ва ўқув-ишлаб чиқариш амалиётининг шакли бўлган ҳоллар ёхуд ўқувчилар ва талабалар ўқишдан бўш вақтида ихтиёрий меҳнат қилган ҳоллар мустасно. Мазкур меҳнат фаолиятига меҳнат тўғрисидаги ёки фуқаролик қонунчиликка мувофиқ шартнома мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Қонунчиликда ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг бошқа кафолатлари ҳам берилиши мумкин.
(23-модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
24-модда. Ёшларни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари
Ёш фуқаролар ва ёш оилалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида давлат томонидан қуйидагилар воситасида ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари назарда тутилиши мумкин:
оилавий ҳаётга оид муаммолар, психологик-педагогик, ҳуқуқий ва бошқа масалалар юзасидан маслаҳатлар бериш тизимини ривожлантириш;
ёшларга ижтимоий хизмат, ижтимоий ёрдам кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари тизимини ривожлантириш;
ёшларнинг дам олиши ва уларни соғломлаштиришни ташкил этиш тизимини ривожлантириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа қўшимча чора-тадбирлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
25-модда. Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган тартибда мукофотлар, стипендиялар белгилаш, таълим грантлари тақдим этиш;
(25-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
фан, маданият ва санъат соҳасида ижодий устахоналар ва мактабларни ташкил этишга кўмаклашиш;
умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида спорт секциялари, фан, техника тўгараклари ва ижодий тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида танловлар, олимпиадалар, кўргазмалар, фестиваллар, кўриклар, концертлар, симпозиумлар, ўқишлар, конференциялар, семинарлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
ёшларга оид халқаро тажриба алмашуви;
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида, шу жумладан хорижий мамлакатларда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва амалиётни ўташ дастурларидан танлов асосида фойдаланишини таъминлаш;
илмий-тадқиқот, маданий-маърифий ишларни ўтказиш учун ёш мутахассислар ва олимларга шарт-шароитлар яратиш, ёш олимларнинг ишланмаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш, шунингдек ёшларнинг кадрлар салоҳиятини сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш;
спорт-таълим муассасалари, клублари тармоқларини ривожлантириш, иқтидорли ва истеъдодли ёш спортчиларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаётган жисмоний ва юридик шахсларни қонунчиликда белгиланган тартибда рағбатлантириш йўли билан амалга оширилади.
(25-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчиликда иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа чора-тадбирлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(25-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
26-модда. Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Давлат ёшларнинг иқтисодий мустақиллигини қўллаб-қувватлайди.
Ёшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:
давлат органлари томонидан ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш;
ёшларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида имтиёзли кредитлар бериш;
ёшларни тадбиркорлик фаолияти асослари бўйича ўқитиш, таълим муассасалари ва иш берувчилар ўртасида ҳамкорликни шартнома асосида ривожлантириш;
ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан қонунчиликка мувофиқ тегишли имтиёзлар ва афзалликлар белгиланади.
(26-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Қонунининг 5-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сонли «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси ҳамда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
27-модда. Ёшлар ижтимоий хизмати
Ёшларни ва ёш оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ёшлар ижтимоий хизмати фаолият кўрсатади.
Ёшлар ижтимоий хизмати фаолиятининг йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ёш фуқароларга психологик-педагогик, юридик ёрдам кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш;
имконияти чекланган ёш фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
ёш оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
таълим ва меҳнат жамоаларида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёш мутахассисларга янги иш жойига мослашишида, уларни қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда уларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш;
(27-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
вояга етмаганлар учун ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
озодликдан маҳрум этиш жойларидан ва ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёш фуқароларни ижтимоий мослаштириш;
ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш;
ҳуқуқий тарғибот, ёшларни ишга жойлашиш, таълим олиш ва касбий тайёргарлик борасида, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, туризм ва спорт соҳасидаги имкониятлар тўғрисида хабардор этиш;
ёшларнинг яшаш жойларида бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар ижтимоий хизмати ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга ошириши мумкин.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
28-модда. Ёшларга оид давлат сиёсатини молиявий жиҳатдан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшларга оид давлат сиёсатини молиявий жиҳатдан таъминлаш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, ҳомийларнинг маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(28-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
29-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30-модда. Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(30-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
31-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги 429-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 80-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 20 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кучга киритиш тартиби ҳақида»ги 430-XII-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 2, 81-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 102-модда) I бўлимининг 3-банди;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 621-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 5, 90-модда) III бўлими;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 714-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда) I бўлимининг 8-банди;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 3-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(32-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
33-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
 LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 182 (6617)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2016 йил 14 сентябрь,
ЎРҚ-406-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 426-модда; 2017 й., 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 26.01.2022 й., 03/22/747/0064-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)