Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 12 апрелда 2418-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 майдаги 01-02/13-19-сонли ««Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2418-5, 04.05.2021 й.) асосан 2021 йил 5 августдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон «Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2418, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 63-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2016 йил 21 апрелдан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 30 март,
01-02/12-18-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-18-сон қарорига
ИЛОВА
«Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг муқаддимасидан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
а) муқаддимадан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ДБДнинг биринчи устуни» деган сўзлар «ДБДнинг 1-графаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
в) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. ДБДни ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
ДБД бекор қилинганидан сўнг, янги БЮД Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 261-моддасида белгиланган 15 календарь кундан кечиктирмай тақдим этилиши шарт.
11. ДБДнинг электрон нусхасига божхона постининг мансабдор шахси томонидан божхона кўриги далолатномаси (44-графа), юкни етказиб бериш назорат китобчаси (53-графа) рақамлари, саналари ва товарлар келтирилган сана (С графа) ҳақидаги маълумотлар киритилади ва ДБДнинг биринчи кичик бўлими 1-графасидаги «ПР» белгиси «ИМ» белгиси билан алмаштирилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 153-модда)