|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 сентябрда 2093-6-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 5 сентябрь,
24/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 5 сентябрдаги 24/9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида микрокредит ташкилотларини лицензиялаш тартибини белгилайди.».
2. 13-бандда:
учинчи ва тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Ҳажми бир варақдан зиёд ҳолда тақдим этиладиган барча ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилиб, микрокредит ташкилоти раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган бўлиши лозим.».
4. 25-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
5. 50-банддаги «ўн кун» деган сўзлар «уч кун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«55. Мазкур Низомга мувофиқ талаб қилинадиган барча ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига риоя этилган ҳолда тақдим этилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 38-сон, 506-модда)