Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда электрон тижоратни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
«Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу қарорга мувофиқ электрон тижорат соҳасида махсус ваколатли давлат органига юкланган ваколатларнинг самарали амалга оширилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат тизимини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ экспорт қилувчилар тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисоб рақамларига тушгандан ва ушбу ахборот Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилгандан сўнг экспорт контрактларини расмийлаштирмасдан Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда 3000 (уч минг) АҚШ долларгача бўлган товарлар электрон тижорат орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан ва юк божхона деларациясини расмийлаштирмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ва миллий телерадиокомпаниясига бошқа оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонуни таҳриридаги) мазмуни ва моҳиятини кенг ёритиш тавсия қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 8 сентябрь,
259-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 477-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587-сон)