ИЛОВА
Т/р | Давлат хизматларининг номи | Ишлар нархи |
I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига ҳамда кўп квартирали уйдаги умумий мулкка кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
1. | Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
2. | Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
3. | Умумий майдони 1 000 квадрат метрдан 5 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари |
4. | Умумий майдони 5 000 квадрат метрдан 15 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари |
5. | Умумий майдони 15 000 квадрат метрдан 50 000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари |
6. | Умумий майдони 50 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари |
7. | Мулкдор ўзгармаган ҳолда кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
8. | Мулкдор ўзгармаган ҳолда кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
9. | Кўп квартирали уйдаги умумий мулкка кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
II. Кўчмас мулк объектларининг турар жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
1. | Кўп квартирали уйдаги квартира | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
2. | Якка тартибдаги турар жой | Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
III. Ер участкаларига ва кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш | ||
1. | Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси | Бепул |
2. | Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
3. | Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
4. | Нотурар жой объектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
5. | Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
6. | Кўп йиллик дов-дарахтлар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари ва ҳар 1 гектар дов-дарахтлар билан эгалланган ер участкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи |
IV. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш | ||
1. | Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари |
2. | Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари |
3. | Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 300 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
4. | Юридик шахсларнинг турар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
5. | Жисмоний шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
6. | Юридик шахсларнинг нотурар жой кўчмас мулк объектлари ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
7. | Жисмоний шахсларнинг якка тартибда турар жой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
8. | Жисмоний шахсларнинг нотурар жой объектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
9. | Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
10. | Жисмоний шахсларнинг (юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари |
11. | Юридик шахсларга (юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари |
12. | Кўп квартирали уйдаги умумий мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
13. | Ипотекани, шунингдек, ижара ҳуқуқини (ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи бундан мустасно), ер участкаси бўйича сервитутни, бепул фойдаланиш ҳуқуқини, кўчмас мулкни ишончли бошқариш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари (гаров хати электрон шаклда расмийлаштирилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,625 баравари) |
14. | Мулкида турар жой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун) |
15. | Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул) |
16. | Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш | а) объект 100 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари; б) объект 100 квадрат метрдан 250 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 баравари; в) объект 250 квадрат метрдан 500 квадрат метргача бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,7 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари; г) объект 500 квадрат метрдан юқори бўлганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари, бунда кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари |
17. | Жисмоний шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари |
18. | Юридик шахсларнинг кўп йиллик дов-дарахтлари давлат реестридан кўчирмалар | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари |
19. | Кўчмас мулк тарихи тўғрисида маълумотнома бериш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (давлат органлари учун бепул) |
20. | Давлат реестридан янгиланган электрон кўчирмани юклаб олиш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи |
V. Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш | ||
1. | Кўчмас мулк объектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
VI. Кўчмас мулкни бўлиш, бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш | ||
1. | Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |
2. | Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари |