Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Илгари «Тошқишлоқмаш» ОАЖ томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги машиналари ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалик машинасозлиги тармоғини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 4 апрелдаги ПҚ–830-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилганлиги, у ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги техникаси номенклатураси ва ишлаб чиқариш активларининг бир қисми «ТТЗ» ОАЖ ва «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖга берилганлиги, ушбу жамиятларнинг устав фондидаги давлат улуши тегишли равишда кўпайтирилганлиги;
янги қурилиш режаларига мувофиқ Тошкент шаҳрида «Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг бинолари, иншоотлари, ер ости ва ер усти коммуникациялари объектлари, иловага мувофиқ рўйхат бўйича кўчмас мулк объектларидан ташқари, белгиланган тартибда бузиб ташланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
«Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг иловада кўрсатилган кўчмас мулки жамият устав фондидаги давлат улуши камайтирилиши, кейинчалик улар очиқ савдода сотилиши ҳисобига белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилади;
 LexUZ шарҳи
2-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 24 мартдаги 86-сонли қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
«Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг бинолари, иншоотлари, ер ости ва ер усти коммуникациялари объектлари бузилиши натижасида олинган иккиламчи материалларни сотишдан тушган даромадлар жамиятнинг кредиторлик қарзини қайтаришга йўналтирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уч ой муддатда:
ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда «Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг;
«Тошқишлоқмаш» ОАЖ унга бирлашгандан кейин «Технолог» ОАЖнинг устав фондлари миқдорлари қайта кўриб чиқилишини белгиланган тартибда таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 30 апрель,
79-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 30 апрелдаги 79-сон қарорига
ИЛОВА
«Тошқишлоқмаш» ОАЖнинг Тошкент шаҳар ҳокимлигига берилаётган кўчмас мулклари
РЎЙХАТИ
1.‎ 9 қаватли маъмурий корпус, унга туташ савдо павильони билан бирга.‎
2.‎ Савдо маркази, шу жумладан марказий ошхона ва «Роҳат» павильони.‎
*Берилаётган объектлар қуйидаги манзилда жойлашган: Тошкент шаҳри, Мусахонов кўчаси, 2.