Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Қалмоқир конини кенгайтириш ва реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасининг 2-босқичини тезкор амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қалмоқир конини реконструкция қилиш ва кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009-йил 23-ноябрдаги ПҚ-1233-сон қарорига мувофиқ ҳамда «Олмалиқ КМК» очиқ акциядорлик жамияти томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга жаҳон бозорларида вужудга келаётган конюнктурани ҳисобга олган ҳолда Қалмоқир конини кенгайтириш ишларини жадаллаштириш мақсадида:
1. «Қалмоқир конини реконструкция қилиш ва кенгайтириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
«Олмалиқ КМК» ОАЖ лойиҳанинг I босқичини (карерни реконструкция ва модернизация қилиш) 2011-йилнинг I ярим йиллигида ишларни якунлаган ҳолда муддатидан олдин амалга оширишни таъминласин;
лойиҳанинг I босқичини амалга ошириш якунларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибда лойиҳанинг умуман ва II босқичнинг (карерни кенгайтириш ва руда қазиб олишни кўпайтириш) тузатилган техник-иқтисодий асосланиши тайёрланди.
2. Умумий қиймати 43,84 млн АҚШ доллари эквиваленти бўлган «Қалмоқир конини реконструкция қилиш ва кенгайтириш» лойиҳасининг II босқичини амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
«Олмалиқ КМК» ОАЖнинг 14,27 млн АҚШ долларига тенг бўлган ўз маблағлари, шу жумладан махсус инвестиция ҳисоб рақамлари маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки орқали қайта молиялаштириладиган 22,99 млн АҚШ доллари миқдоридаги, 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йил имтиёзли давр билан йиллик 4,0 фоиз ставкада, шу жумладан қайта молиялаштирувчи банкнинг йиллик 1,0 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда бериладиган кредити маблағлари;
«Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг йиллик 6,0 фоиз ставкаси билан 7 йил муддатга, шу жумладан 2 йил имтиёзли давр билан ажратиладиган 6,57 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити маблағлари.
3. Қуйидагилар:
асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1* ва 1а-иловаларга* мувофиқ бўлган, II босқичда («Руда қазиб олишни 30 млн тоннагача кўпайтирган ҳолда рудникни кенгайтириш») амалга оширилаётган «Қалмоқир конини реконструкция қилиш ва кенгайтириш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши;
* 1 ва 1а-иловалар берилмайди.
II босқичда қайта молиялаштириладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитини сўндиришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин..
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 31 март,
ПҚ-1515-сон