|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2019
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«СТРАТЕГИК ВА МОНОПОЛ МАҲСУЛОТЛАР, ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИ БИРЖА ВА КИМОШДИ САВДОЛАРИГА ҚЎЙИЛИШИНИ НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 6 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2125-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01/15-1-10/38-сонли «Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2125-5, 12.12.2018 й.) асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади).
Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 июндаги 185-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 262-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 105-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 23-сон, 182-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2010 йил 23 июндаги 4-сон «Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2125, 2010 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 256-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в. б. У. ТУРДИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 14 февраль,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 14 февралдаги 3-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Стратегик ва монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларни биржа ва кимошди савдоларига қўйилишини назорат ва мониторинг қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима «(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда)» деган сўзлардан кейин «2011 йил 21 июндаги 185-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 25-сон, 262-модда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Низомда:
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда), «Рақобат тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 1-сон, 5-модда) қонунларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон «Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 5-сон, 57-модда), 2008 йил 4 мартдаги 36-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда), 2011 йил 21 июндаги 185-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 25-сон, 262-модда) қарорларига мувофиқ стратегик, монопол маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг биржа савдоларига қўйилиш жадвалларини, маҳсулотларнинг реализация қилиш ҳажмлари ва нархларини назорат ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди»;
2-банд «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларида» деган сўзлардан кейин «2011 йил 21 июндаги 185-сон «Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 1-иловасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 10-сон, 109-модда)