Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Олдинги таҳрирга қаранг.
НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРГА ТЕНГЛАШТИРИЛАДИГАН васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни ТАСДИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(буйруқ номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда— Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2231]
«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 42-модда) мувофиқ буюраман:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (С. Нуриев) ва Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.
Вазир Р. МУҲИТДИНОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 май,
111-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 25 майдаги 111-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
(йўриқнома номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
васиятнома — фуқаронинг ўзига тегишли бўлган мол-мулкини ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини ўзи вафот этган тақдирда бошқа шахсга ўтказиш хусусидаги хоҳиш истаги билдирилган ҳужжат;
ишончнома — бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза — фуқаронинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ёки улардан воз кечиш ҳақидаги истаги баён этилган ҳужжат.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 136 ва 1126-моддалари ҳамда Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ қуйидагилар нотариал тасдиқланган васиятномалар ва ишончномаларга тенглаштирилади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
касалхоналарда, госпиталларда, бошқа стационар даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаётган фуқароларнинг ушбу касалхоналар, госпиталлар ва бошқа даволаш муассасаларининг бош шифокорлари, уларнинг тиббиёт бўйича ўринбосарлари ёки навбатчи шифокорлари, шунингдек госпиталларнинг бошлиқлари, қариялар ва ногиронлар уйларининг директорлари ва бош шифокорлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи остида сузиб юрган кемаларда сафарда бўлган фуқароларнинг шу кемаларнинг капитанлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
қидирув экспедицияларида ёки шунга ўхшаш бошқа экспедицияларда бўлган фуқароларнинг шу экспедициялар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар жойлашган, нотариуслар бўлмаган пунктларда эса, шу қисмларда ишловчи ҳарбий хизматчи бўлмаган шахсларнинг, улар оила аъзоларининг ҳамда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳарбий қисмларнинг командирлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, ишончномалари ва аризалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
озодликдан маҳрум этиш жойларидаги ёки қамоқдаги шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган васиятномалари, ишончномалари ва аризалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юқорида санаб ўтилган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб юритилади) таркиби кенгайтириб талқин этилишига йўл қўйилмайди.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Даволаш муассасаларида даволанаётган ёки қариялар ва ногиронлар уйларида яшаётган, қидирув ёки шунга ўхшаш бошқа экспедицияларда бўлган фуқаролар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш масалалари бўйича умумий асосларда нотариал идораларга мурожаат этиш ҳуқуқига эгадир.
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-2, 29.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Мансабдор шахслар васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек мазкур Йўриқномага амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
4. Мансабдор шахсларнинг ва амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлардан хизмат вазифасини бажариш муносабати билан хабардор бўлиб қолган шахсларнинг ўзларига маълум бўлган ахборотларни ошкор қилиши, шу жумладан меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ошкор қилиши тақиқланади.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар (ҳужжатлар) бу ҳаракатлар кимнинг номидан ёки кимнинг топшириғи билан амалга оширилган бўлса, ўша шахсларнинг ўзигагина берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотномалар (маълумотлар) суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органларининг талабига биноан улар юритаётган ишлар муносабати билан берилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Васиятнома тўғрисидаги маълумотномалар васият қилувчининг вафотидан кейингина берилади.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг махфийлигини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мансабдор шахс васият қилувчига, ишонч билдирувчига ёки ариза берувчига ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашади. Шу мақсадда:
васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни расмийлаштиришдан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларни уларга тушунтиради;
васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш муносабати билан вужудга келадиган оқибатлар тўғрисида огоҳлантиради;
фуқароларнинг илтимосига кўра зарур ҳолларда васиятномалар, ишончномалар ва аризалар лойиҳаларини тузади;
васиятномалар ва ишончномаларни ўзгартириш ёки бекор қилиш тартибини тушунтиради.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлашнинг умумий қоидалари
(II-боб номи Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мансабдор шахс вояга етган шахсларнинг мурожаатига биноан уларнинг васиятномалари, ишончномалари ва аризаларини тасдиқлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлашда мансабдор шахс мурожаат қилувчиларнинг шахсини, шунингдек фуқароларнинг муомала лаёқатини аниқлайди.
Мансабдор шахс мурожаат қилувчиларнинг шахсини қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқлайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, ID-картаси;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-3, 22.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 10/21/2231-3/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ёхуд ID-карталар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-3, 22.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 10/21/2231-3/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, ID-картаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-3, 22.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 10/21/2231-3/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахси — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёки ID-карта.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 21 октябрдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-3, 22.10.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 10/21/2231-3/0987-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахсда мурожаат қилувчининг руҳий ҳолатининг бузилганлиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки шу ҳаракатларни бошқара олмайди деб ёхуд спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асоси бўлсада (шубҳа туғдирсада), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, у васиятномани, ишончномани ёки аризани тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу фуқарони муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди. Агар мазкур фуқаро суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, мансабдор шахс нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади. Агар мансабдор шахснинг ушбу ҳаракатидан мурожаат қилувчи норози бўлса, мансабдор шахс унинг устидан шикоят қилиниши мумкинлигини тушунтиради.
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-2, 29.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)
Агар мазкур фуқаро суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, мансабдор шахс нотариал ҳаракатни амалга оширишда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Васиятнома, ишончнома ёки аризани тасдиқлашдан олдин мансабдор шахс ҳужжат лойиҳасини овоз чиқариб ўқиб беради ёхуд мурожаат қилувчининг ўзи уни ўқиб чиқади. Агар васият қилувчи ёки ишонч билдирувчи ҳужжат лойиҳасининг матнига рози бўлса, у мансабдор шахс иштирокида уни имзолайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Агар мурожаат қилувчи жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра васиятномани, ишончномани ёки аризани ўз қўли билан имзолай олмаса, унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва мансабдор шахс ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда васиятнома ёки ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувида кўрсатилиши ҳамда ҳужжатларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Қуйидаги шахслар васият қилувчининг ўрнига васиятномани имзолаши мумкин эмас:
мансабдор шахс;
васиятнома кимнинг фойдасига тузилган ёки кимга нисбатан васият мажбурияти юклатилган бўлса, ўша шахс, унинг эри (хотини), болалари, ота-онаси, неваралари ва чеваралари, шунингдек васият қилувчининг қонун бўйича меросхўрлари;
тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлмаган фуқаролар;
саводсиз бўлган шахслар ва васиятномани ўқий олмайдиган бошқа шахслар;
ёлғон гувоҳлик берганлик учун муқаддам судланган шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мансабдор шахс ишонч билдирувчининг ёки ариза берувчининг ўрнига ишончномани имзолаши ман этилади.
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Васиятномалар, ишончномалар ва аризаларнинг матни аниқ ва равшан ёзилган бўлиши лозим, ҳужжатнинг мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар ҳеч бўлмаганда бир марта сўз билан ёзилиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг имзосидан олдин изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида мансабдор шахснинг имзосидан олдин такроран изоҳланиши, мансабдор шахснинг имзоси ва тегишли ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланиши керак.
Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар мансабдор шахснинг имзосидан олдин изоҳланиши ҳамда унинг имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда, тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Васиятнома, ишончнома ёки ариза қонун талабларига мувофиқ бўлмаган, яъни қонунларни четлаб ўтиш мақсадида давлат ва жамиятнинг манфаатларига зид ҳолда амалга оширилаётган тақдирда мансабдор шахс бундай нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
12. Мансабдор шахс ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан васиятномаларни ва ишончномаларни тасдиқлашга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Мансабдор шахслар томонидан тасдиқланган васиятномалар, ишончномалар ва аризалар мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни рўйхатга олиш китобида қайд этилади. Ҳужжат қайд этилган тартиб рақами тегишли ҳужжатнинг барча нусхаларидаги тасдиқловчи ёзувга қўйилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
III. Васиятномани тасдиқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
14. Тасдиқланаётган васиятнома бир кишининг номидан тузилиши керак. Бир неча кишининг (эр-хотин, ака-укалар, опа-сингиллар ва бошқалар) номидан тузилган васиятномалар тасдиқланиши мумкин эмас. Ҳомийнинг ўз ҳомийлигидаги шахс номидан, шунингдек ишончнома асосида васиятномани тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
141. Мансабдор шахслар васиятномаларни ўзгартириш ва бекор қилиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг биттадан нусхасини кечиктирмай нотариал идорага бериши шарт.
(141-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
15. Фуқаро васиятномани тасдиқлаш учун мурожаат қилганда, мансабдор шахс ушбу фуқарони Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1134 — 1147-моддалари билан аниқланадиган қонун бўйича ворислари доираси билан таништиради ва унга қуйидагиларни:
а) ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини (жумладан, оддий уй-жиҳозлари ва рўзғор буюмлари, банклардаги омонатларини) қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган, шунингдек кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шу билан бирга юридик шахсларга, давлатга ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қолдириши, васиятномада қонун бўйича меросхўрлардан бирини, бир нечтани ёки ҳаммасини изоҳ бермаган ҳолда меросдан маҳрум қилиши мумкинлигини;
б) агар васиятнома бир неча кишининг номига тузилган бўлса, васиятномада мулкнинг уларга тегадиган улушини кўрсатиши мумкинлигини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) васиятномани исталган пайтда васиятнома сақланаётган нотариал идорага ариза бериш йўли билан ўзгартириши ёки бекор қилиши, жумладан, янги васиятнома тузиш йўли билан уни қисман ёки тўлиқ бекор қилиши мумкинлигини;
(15-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-2, 29.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)
г) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари талабларини тушунтириб беради.
16. Васиятнома бекор қилинганда, васият қилувчининг ёзма аризасига кўра тегишли нотариус томонидан васиятноманинг барча нусхалари устига васиятнома бекор қилинганлиги ҳақида устхат ёзиб қўйилади.
17. Васиятнома лойиҳасини тузишда мазкур Йўриқноманинг 2 (агар васият қилувчи ўзининг барча мол-мулкини васият қилмоқчи бўлса) ва 3-иловаларидаги (агар васият қилувчи ўз мулкининг бир қисмини васият қилмоқчи бўлса) намунавий шакллардан фойдаланиш тавсия этилади.
18. Васиятнома икки нусхада тузилади ва тасдиқланади. Васиятнома ёзилган жойи ва вақти кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда тузилиши лозим.
19. Васиятнома васият қилувчи томонидан имзоланганидан сўнг мансабдор шахс уни тасдиқлайди. Васиятномани тасдиқлашда унга мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ тасдиқловчи ёзув ёзилади ва мансабдор шахс томонидан имзоланиб муҳр қўйилади.
Ушбу Йўриқноманинг 9-банди биринчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда васият қилувчининг васиятномани шахсан имзолай олмаслик сабаби кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ тасдиқловчи ёзув ёзилади.
Тасдиқловчи ёзув қоида тариқасида васият қилувчининг имзоси остига ёки васиятноманинг орқа томонига ёзилади.
Тасдиқловчи ёзув тегишли ҳужжатга сиғмаган тақдирда, у ҳужжатга бириктириб қўйилган алоҳида қоғоз варағида давом эттирилиши ёки тўла баён этилиши мумкин. Бунда ҳужжат матни баён этилган варақлар ва тасдиқловчи ёзув варақлари ип ўтказиб тикилади, рақамланади ва мансабдор шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, ташкилотнинг муҳри босилади.
Васиятномага рецептлар, касаллик варақалари ва бошқа мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган муҳрлар қўйилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Васиятномани васият қилувчи шахс томонидан тузилиши, имзоланиши ва мансабдор шахс томонидан тасдиқланиши бир кунда амалга оширилиши шарт. Мансабдор шахс тасдиқловчи ёзувда васиятнома васият қилувчи томонидан имзоланган ва тасдиқланган куннигина эмас, балки соатини ҳам кўрсатиши мумкин. Васиятномаларни имзолаш жараёни мажбурий аудио ва видео қайд этилиши лозим.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
20. Бош шифокор (унинг тиббиёт бўйича ўринбосари ёки навбатчи шифокор) бир вақтнинг ўзида даволовчи шифокор бўлган ҳолларда, васиятнома у томонидан даволовчи шифокор сифатида эмас, балки бош шифокор (унинг тиббиёт бўйича ўринбосари ёки навбатчи шифокор) сифатида тасдиқланади.
Васиятномани тасдиқловчи навбатчи шифокорнинг имзоси қўшимча тасдиқланмайди.
21. Васиятномани тасдиқлашда васият қилувчидан унинг васият қилинаётган мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини, шунингдек васият қилувчининг васият қилинаётган шахс билан қариндошлик асосларини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Васият қилувчининг илтимосига биноан васиятномани тасдиқлашда гувоҳлар иштирок этиши мумкин. Бунда васиятноманинг ҳар икки нусхасига бу ҳақда ёзиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Васиятномани тасдиқлаган мансабдор шахс васиятноманинг бир нусхасини васият қилувчига беради, иккинчи нусхасини эса васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги мерос расмийлаштириладиган нотариал идорага сақлаш учун ўн кун муддат ичида юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар васият қилувчининг Ўзбекистон Республикасида яшаш жойи бўлмаса ёки унинг яшаш жойи номаълум бўлса, васиятнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгилайдиган нотариал идорага юборилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 14 августдаги 28-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3926, 14.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)
23. Омонат васият қилинганда қуйидаги қоидаларга амал қилинади:
агар омонатнинг ҳаммаси васият қилинса, васиятномада унинг аниқ миқдори кўрсатилмайди;
агар омонатнинг маълум бир қисми васият қилинса, васиятномада унинг улуши кўрсатилади;
омонат миқдори омонатчининг ўлимига қадар ўзгариб туриши туфайли, васиятномада омонатнинг аниқ миқдори кўрсатилмайди.
IV. Ишончномаларни тасдиқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
24. Мансабдор шахс бир ёки бир неча шахс номидан бир ёки бир неча шахс номига ёзилган ишончномаларни тасдиқлайди.
Бир неча шахслар номидан берилган ишончнома агар унда кўрсатилган ҳаракатлар ишонч билдирувчи шахсларнинг ҳар бирини эмас, балки ҳаммасининг бир турдаги манфаатларига тааллуқли бўлсагина тасдиқланади (масалан, бир неча ворисларнинг номидан уларнинг мерос ишларини юритиш учун ишончнома беришлари).
Ишончнома матнида унинг тузилган (имзоланган) жойи ва санаси, ишонч билдирувчи ва ишончли вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатга олинган манзили, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиши керак.
25. Ишончномаларни тасдиқлашда қуйидаги намунавий шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
мулкни бошқариш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан берилган ишончномалар мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ;
уй-жойни сотиш учун ишончнома мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ;
ойлик иш ҳақи (нафақа)ни олиш учун ишончнома мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ;
меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома олиш учун ишончнома мазкур Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ.
Бошқа масалалар бўйича бериладиган ишончномалар ҳам юқорида кўрсатилган шакллар асосида тузилиши мумкин.
26. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
27. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
28. Ишончномада ишончли вакилга берилган ваколатлар аниқ кўрсатилиши керак.
Ишончнома уни бераётган шахс томонидан имзоланганидан кейингина мансабдор шахс томонидан тасдиқланади ва мазкур Йўриқноманинг 10-11-иловаларига мувофиқ тасдиқловчи ёзув ёзилади.
29. Ишончнома ишонч билдирувчи шахсга берилади ёки унинг илтимосига кўра унинг ҳисобидан ишончли вакилга юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ ишончномаларнинг биттадан нусхасини Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ нотариал идорага сақлаш учун кечиктирмай юбориши шарт.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
V. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Мансабдор шахс васиятнома, ишончнома ва аризаларни тасдиқлашни рад этишда Қонуннинг 38-моддаси асосида унинг сабабларини ёзма равишда баён этади. Мансабдор шахс томонидан васиятнома, ишончнома ва аризаларни тасдиқлашни рад этиш мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ шаклда амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Мансабдор шахс томонидан васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқланганлиги учун давлат божи ундирилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 580-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-1, 28.12.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар, ишончномалар ва аризаларни рўйхатга олиш
КИТОБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳужжат тури (васиятнома, ишончнома ёки ариза)

Тасдиқлаш санаси

Мурожаат қилувчининг Ф.И.О. ва яшаш жойи

Ҳужжатнинг қисқача мазмуни

Ҳужжатнинг олинганлиги ҳақида имзо

Ҳужжатни қайси нотариал идорага жўнатилганлиги ҳақида белги

1


2

3

4

5

6

7


(1-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-2, 29.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

ВАСИЯТНОМА


‎20__ йил «__» __________ куни.‎

‎‎‎Мен, ____________________________________________________

(васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми

________________________________________________________‎‎

ва яшаш жойи)

_______________________________________________________да

‎‎(васият қилувчи турган «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасида кўрсатилган ташкилотлардан бирининг номи)

‎‎даволаниб туриб, ўлимим эҳтимолига кўра, қуйидаги фармойишимни (топшириғимни) бераман.

Ўлимимга қадар менга тегишли бўлган мол-мулкимни, уни қаерда жойлашганлигидан ва нимадан иборат эканлигидан қатъи назар,‎‎

‎‎_______________________________________________________га

‎‎(васиятнома кимнинг фойдасига тузилаётган бўлса, ушбу шахс (шахслар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми)

васият қилиб қолдираман.‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмуни менга тушунтирилди.

‎‎Ушбу васиятнома икки нусхада тузилиб имзоланди ва биттаси васият қилувчи ______________________га берилади, иккинчиси

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎________________________________________________________

(васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги нотариал идоранинг номи)‎‎

нотариал идорага сақлаш учун юборилади.‎‎

‎Васият қилувчининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзо:_____________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-2, 29.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

ВАСИЯТНОМА


‎20__ йил «__» __________ куни.‎

‎‎‎Мен, ____________________________________________________

(васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми

________________________________________________________‎‎

ва яшаш жойи)

_______________________________________________________да

‎‎(васият қилувчи турган «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасида кўрсатилган ташкилотлардан бирининг номи)

‎‎даволаниб туриб, ўлимим эҳтимолига кўра, қуйидаги фармойишимни (топшириғимни) бераман.

Ўлимимга қадар менга тегишли бўлган барча мол-мулкимдан уй-жойимни (уй-жойнинг аниқ манзили кўрсатилиши мумкин) ________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________га

‎‎(васиятнома кимнинг фойдасига тузилаётган бўлса, ушбу шахс (шахслар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми)

васият қилиб қолдираман.‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1127 ва 1142-моддалари мазмуни менга тушунтирилди.

‎‎Ушбу васиятнома икки нусхада тузилиб имзоланди ва биттаси васият қилувчи ______________________га берилади, иккинчиси

(Ф.И.О.)‎‎

‎‎________________________________________________________

(васият қилувчи доимий яшайдиган жойдаги нотариал идоранинг номи)‎‎

нотариал идорага сақлаш учун юборилади.‎‎

‎Васият қилувчининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзо:_____________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-2, 29.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
4-ИЛОВА

‎‎Васият қилувчи томонидан шахсан имзоланган васиятноманинг тасдиқловчи ёзуви


‎20__ йил «__» __________ куни.‎
‎‎Ушбу васиятномани мен, __________________________________

‎‎(ташкилотнинг номи, васиятномани тасдиқловчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми) ‎

тасдиқладим.‎
Васиятнома фуқаро ___________________________________‎‎_____

‎‎(васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

томонидан менинг ҳузуримда имзоланди.‎‎
‎‎Васият қилувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.
‎‎Рўйхатга олиш китобига ____________ рақами билан қайд этилди.

‎Васиятномани тасдиқловчи
‎мансабдор шахснинг лавозими ва имзоси:‎_____________________‎

‎‎
‎(ташкилотнинг муҳри)

Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
5-ИЛОВА

‎Васият қилувчининг илтимосига кўра бошқа шахслар томонидан имзоланган васиятноманинг тасдиқловчи ёзуви


‎20__ йил «___» _________ куни.
Ушбу васиятномани мен, __________________________________‎

(ташкилотнинг номи, васиятномани тасдиқловчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

тасдиқладим.‎
Фуқаро _____________________________________________ нинг

‎(васият қилувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎________________________________________________________

‎(саводсизлиги, касаллиги, кўзи ожизлиги ва ҳоказо)‎

‎туфайли унинг илтимосига кўра ва менинг ҳузуримда васиятномани фуқаро
‎________________________________________________________

‎(васиятномани васият қилувчининг илтимосига кўра имзоловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

имзолади.‎
‎Васият қилувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.‎
‎Васиятномани имзоловчининг шахси аниқланди ва муомалага лаёқатлилиги текширилди.‎
‎‎Рўйхатга олиш китобига ____________ рақами билан қайд этилди.
‎‎
‎Васиятномани тасдиқловчи
‎мансабдор шахснинг лавозими ва имзоси:_____________________


‎(ташкилотнинг гербли муҳри)

Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
6-ИЛОВА
Мулкни бошқариш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан бериладиган
ИШОНЧНОМА
____________________________‎

(ишончнома тузилган жой)‎

____________________________‎

(ишончнома тузилган йил, ой, кун)‎


‎Мен, қуйида имзо чекувчи, _________________________________

‎‎(ишонч билдирувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)‎

_______________________________________________________га

‎(ишончли вакилнинг манзили, фамилияси, исми, ота исми)

‎менинг барча мол-мулкимни, унинг нимадан иборат эканлиги ва қаерда жойлашганлигидан қатъи назар, бошқаришга ва тасарруф этишга ваколат бераман (автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно).‎

У шу ваколатни бажариши юзасидан қонун билан тақиқланмаган барча битимларни тузиш, яъни, сотиш, ҳадя этиш, ҳадя сифатида қабул қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш, уй-жойлар ва бошқа мулкларни гаровга олиш, ижарага бериш, тузилган битимлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, ташкилотлардан, жумладан банклар, алоқа бўлимлари ва телеграфлардан барча асослар бўйича менга тегишли бўлган пулларни (омонатларни), қимматбаҳо қоғозларни ва ҳужжатларни қабул қилиш, менинг банкдаги ҳисоб рақамимдан фойдаланиш, менинг мулким бўйича почта, телеграф ва бошқа барча турдаги хат хабарларни олиш ҳуқуқига эга.

Ишончнома _________ муддатга берилди.‎‎‎

‎Ишонч билдирувчининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзоси:___________________
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
7-ИЛОВА
Уй-жойни сотиш учун
ИШОНЧНОМА
____________________________‎

(ишончнома тузилган жой)‎

____________________________‎

(ишончнома тузилган йил, ой, кун)‎

‎Мен, қуйида имзо чекувчи _________________________________
‎________________________________________________________

(ишонч билдирувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎ушбу ишончнома билан __________________________________га

‎(ишончли вакилнинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎менга тегишли бўлган _____________________________________

‎‎(сотиш учун ишончнома берилаётган уй-жойнинг манзили)‎

‎ўзи истаган нарх ва шартлар асосида сотишга ваколат бераман.

‎Унга лозим бўладиган барча маълумотномаларни олиш, олди-сотди шартномасини тузиш ва имзолаш, менга тегиши керак бўлган пулларни олиш ва ушбу ваколатни бажариш юзасидан лозим бўладиган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бераман.

‎Ушбу ишончнома ваколатларни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқисиз (ҳуқуқи билан) _______________ муддатга берилди.‎


‎Ишонч билдирувчининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзоси: ___________________
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
8-ИЛОВА
Ойлик иш ҳақи (нафақа)ни олиш учун
ИШОНЧНОМА
____________________________‎

(ишончнома тузилган жой)‎

____________________________‎

(ишончнома тузилган йил, ой, кун)‎


‎Мен, қуйида имзо чекувчи, _________________________________

‎‎(ишонч билдирувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎ушбу ишончнома билан __________________________________га

(ишончли вакилнинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎_____________________________________________________дан‎

(қайси ташкилотнинг кассасидан олинади)

‎20___ йилнинг _________________ ойи учун менга тегишли бўлган ойлик иш ҳақи (нафақа)ни олишига ваколат бераман.‎

‎Ойлик иш ҳақи (нафақа)ни олганлик ҳақида менинг ўрнимга имзо қўйиш ва ушбу ваколатни бажариш юзасидан лозим бўладиган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини бераман.‎


‎Ишонч билдирувчининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзоси: ___________________
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
9-ИЛОВА
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олиш учун
ИШОНЧНОМА
Олдинги таҳрирга қаранг.
____________________________‎

(ишончнома тузилган жой)‎

____________________________‎

(ишончнома тузилган йил, ой, кун)‎


‎Мен, қуйида имзо чекувчи _________________________________‎

‎(ишонч билдирувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎ушбу ишончнома билан __________________________________га‎

‎(ишончли вакилнинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎_____________________________________________________дан

‎(нотариал идоранинг манзили ва номи)‎

‎меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олишга ваколат бераман.‎

‎Ушбу ваколатни бажариш учун менинг номимдан ариза бериши, лозим бўладиган бошқа маълумот ва ҳужжатларни олиши ҳамда менинг ўрнимга имзо қўйиш ҳуқуқини бераман.‎


‎Ишонч билдирувчининг фамилияси, исми,
‎отасининг исми (тўлиқ ёзилади) ва имзоси: ___________________
(9-илова Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 28 октябрдаги 242-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2231-2, 29.10.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон)
Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
10-ИЛОВА

‎Ишончнома берувчи томонидан шахсан имзоланган ишончноманинг тасдиқловчи ёзуви‎


‎20__ йил «___» _________ куни.‎
Ушбу ишончномани мен, __________________________________

‎(ташкилотнинг номи, ишончномани тасдиқловчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

тасдиқладим.‎
‎Ишончнома фуқаро _______________________________________

‎‎(ишонч билдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎томонидан менинг ҳузуримда имзоланди.

Ишонч билдирувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.

‎Рўйхатга олиш китобига _________ рақами билан қайд этилди.

‎‎Ишончномани тасдиқловчи
‎мансабдор шахснинг лавозими ва имзоси: ____________________


‎‎(ташкилотнинг муҳри)‎

Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
11-ИЛОВА

Ишонч билдирувчининг илтимосига кўра бошқа шахслар томонидан имзоланган ишончноманинг тасдиқловчи ёзуви


‎20__ йил «__» __________ куни.‎
Ушбу ишончномани мен, __________________________________

‎(ташкилотнинг номи, ишончномани тасдиқловчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

тасдиқладим.‎
‎Фуқаро _____________________________________________нинг‎

‎(ишонч билдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎________________________________________________________‎

‎(саводсизлиги, касаллиги, кўзи ожизлиги ва ҳоказо)

‎туфайли унинг илтимосига кўра ва менинг ҳузуримда ишончномани фуқаро _____________________________________
‎________________________________________________________

‎(ишончномани ишонч билдирувчининг илтимосига кўра имзоловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)‎

имзолади.‎

‎Ишонч билдирувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.

‎Ишончномани имзоловчининг шахси аниқланди ва муомалага лаёқатлилиги текширилди.

Рўйхатга олиш китобига ____________ рақами билан қайд этилди.

‎‎Ишончномани тасдиқловчи
‎мансабдор шахснинг лавозими ва имзоси: ____________________


‎‎(ташкилотнинг муҳри)‎

Нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштириладиган васиятномалар ва ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
12-ИЛОВА

‎Васиятнома (ишончнома)ни тасдиқлашни рад этишнинг намунавий матни

20__йил «___» __________ куни.
‎‎
‎Мен, ___________________________________________________

(ташкилотнинг номи, мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎____________________________________________________нинг

‎(мурожаат қилувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)‎

‎васиятнома (ишончнома)ни тасдиқлаш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиб, _____________________________________ туфайли

(рад этиш асослари кўрсатилади)

‎«Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига асосан васиятнома (ишончнома)ни тасдиқлашни рад этаман. Ушбу рад этиш юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.


‎‎‎Мансабдор шахснинг
‎лавозими ва имзоси: ______________________________________


‎‎(ташкилотнинг муҳри)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 218-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/2231-1/2401-сон; 29.10.2020 й., 10/20/2231-2/1430-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 22.10.2021 й., 10/21/2231-3/0987-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)