Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.01.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сонли «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ иқтисодиётни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, давлат тузилмаларининг ҳокимият ваколатларини қисқартириш, давлат ва хўжалик бошқаруви вазифаларини аниқ чегаралаб қўйиш, шунингдек республика давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради.
2. Республика давлат бошқаруви органларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда рўёбга чиқарилишини, уларнинг ижроси устидан таъсирчан назорат амалга оширилишини таъминлаш;
ташқи ва ички сиёсатни амалга ошириш, давлатнинг ташқи ва ички хавфсизлигини таъминлаш;
мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, давлатнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишни ташкил қилиш, иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг таълим, тиббий хизмат, ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, меҳнат бозорини тартибга солиш, ижтимоий соҳада умумдавлат бошқарув тизими фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш;
тегишли ҳуқуқий муҳитни яратиш, лицензиялаш, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш;
солиқлар, божхона тўловларини йиғиш, давлат даромадларини тақсимлаш йўли билан хазинага оид вазифаларни амалга ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон фармойиши билан тузилган маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий захиралари бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги этиб қайта ташкил қилиш;
Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси этиб қайта ташкил қилиш;
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси («Саноатконтехназорат») этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика атамашунослик қўмитасини тугатиш.
4. Республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати иловага мувофиқ белгилансин.
5. Иловада кўрсатилган республика давлат бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жамиятни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ янгиланган ўз низомларини ҳамда бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.
6. Маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссияси босқичма-босқич икки ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқ қайта ташкил этиладиган давлат бошқарув органларининг ташкилий тузилмалари ва функциялари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар тайёрланиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. А. Худойбергенов зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 9 декабрь,
ПФ-3358-сон
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги
ПФ–3358-сон Фармонига
ИЛОВА
Республика давлат бошқаруви органлари
рўйхати
I. Вазирликлар
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(1-илованинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
31. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 майдаги ПФ–5043-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 354-модда)
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 сентябрдаги ПФ-3661-сон Фармонига мувофиқ 14-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 37-38-сон, 282-модда)
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сонли Фармонига мувофиқ 15-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 2-сон, 25-модда)
 LexUZ шарҳи
I бўлимнинг 14-бандига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июлдаги ПФ-5115-сонли Фармонига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли Фармонига асосан 16-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 267-модда)
17. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
18. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
19. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
20. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПФ-5840-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон)
21. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
22. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
II. Давлат қўмиталари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5870-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 августдаги ПФ-4561-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 36-сон, 477-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
(II бўлимнинг 6-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 4 июндаги ПФ-3441-сонли Фармонига мувофиқ чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 июлдаги ПФ-5114-сонли Фармони таҳририда)
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлимннинг 8-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлимнинг 9-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 июлдаги ПФ-3625-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
(II бўлимнинг 10-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 18 июлдаги ПФ-3625-сон Фармонига мувофиқ 9-банд деб ҳисобланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда)
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4965-сонли Фармонига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 108-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПФ-5456-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
(II бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармонига асосан 11-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармонига асосан киритилган)
 LexUZ шарҳи
II бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5387-сонли Фармонига асосан 13-банд билан тўлдирилган. Рус тили матнига қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 06/18/5594/2269-сон)
III. Агентликлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III-бўлимнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 16-сон, 267-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2020 й., 06/20/6066/1317-сон)
7. «Ўзархив» агентлиги
(III бўлимнинг 2-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган, шунингдек 3 — 8-бандлар 2 — 7-бандлар деб ҳисобланган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПФ-5399-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон)
8. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-26-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон)
IV. Қўмиталар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита
(IV бўлимнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 июлдаги ПФ-3626-сон Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган, шунингдек 2-3-бандлар тегишли равишда 1-2-бандлар деб ҳисобланган — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 204-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПФ-5159-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган )
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПФ-5046-сонли Фармонига асосан киритилган)
5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5870-сонли Фармонига асосан 5-банд киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)
V. Марказлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 февралдаги ПФ-6176-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги ПФ-4262-сонли Фармони билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 2-модда)
VI. Инспекциялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси
(VI бўлимнинг 3-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПФ-5870-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги ПФ-5475-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 06/18/5594/2269-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 мартдаги ПФ-5971-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги ПФ-6074-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон)
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 11-12-сон, 178-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 22-23-сон, 259-модда; 2005 й., 28-29-сон, 203-модда; 28-29-сон, 204-модда; 37-38-сон, 282-модда; 2006 й., 40-сон, 394-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда, 52-сон, 510-модда; 2011 й., 1-2-сон, 2-модда, 36-сон, 366-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда, 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда, 8-сон, 108-модда, 16-сон, 267-модда, 20-сон, 354-модда, 28-сон, 636-модда, 35-сон, 917-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2017 й., 06/17/5204/0114-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5399/1018-сон, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон, 12.12.2018 й., 06/18/5594/2269-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 06.02.2019 й., 06/19/5656/2586-сон; 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон; 09.11.2019 й., 06/19/5870/4010-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон, 20.03.2020 й., 06/20/5971/0348-сон; 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон, 23.09.2020 й., 06/20/6066/1317-сон, 26.09.2020 й., 06/20/6074/1322-сон; 24.02.2021 й., 06/21/6176/0156-сон, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 16.07.2021 й., 06/21/6262/0680-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон, 30.11.2021 й., 06/21/26/1111-сон; 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон)