Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1997 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН ПАХТАНИНГ РАЙОНЛАШТИРИЛГАН ВА ИСТИҚБОЛЛИ НАВЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ҲАМДА РЕСПУБЛИКА ХЎЖАЛИКЛАРИНИ СИФАТЛИ УРУҒЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика минтақалари бўйича пахтанинг юқори сифатли кўп тола олинадиган селекция навларини оқилона жойлаштириш, хўжаликларни юқори сифатли уруғлик билан кафолатли таъминлаш, шунингдек пахта уруғчилигини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш марказининг 1997 йилда пахтанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини 1-иловага мувофиқ жойлаштириш бўйича таклифлари қабул қилинсин.
2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Жуманиёзов), «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси (Зикриеев):
1997 йил 15 февралгача уруғлик пахтани тозалашни тугалласинлар;
1997 йил 1 мартгача экиладиган чигитнинг навларга ажратилишини, туксизлантирилишини, уларни калибрлашни ва марказлаштирилган тартибда дорилашни таъминласинлар. Чигитни бир гектар майдонга оддий усулда экишда 60 килограмм тукли ва 30 килограмм туксизлантирилган, чигитни плёнка остига бир қаторлаб экиш учун — 50 кг., икки қаторга экиш учун — 90 кг. ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 2-иловага мувофиқ тайёрласинлар ва сотсинлар;
экиладиган чигитнинг белгиланган муддатларда вилоятлараро етказиб берилишини 3-иловага мувофиқ амалга оширсинлар;
кўчма фондда қолган чигитнинг сақланиши ва сифати устидан қаттиқ назорат қилинишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ҳокимликлари:
хўжаликларда пахтанинг фақат битта, туманларда — 2 та ва вилоятларда 3-4 тадан кўп бўлмаган селекция навларини экиш тартибига риоя қилинишини таъминласинлар. Хўжаликлар ва туманларнинг раҳбарлари ушбу тартибга риоя қилиниши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар;
элита ва биринчи репродукция уруғлари етиштирувчи элита уруғчилиги хўжаликлари ишини алоҳида назорат остига олсинлар. Пахтанинг янги ва истиқболли навлари фақат илмий-тадқиқот институтларининг экспериментал базаларида ва нав синаш участкалари жойлашган хўжаликларда синовдан ўтказилсин.
4. Экиш материалини тежамли сарфлаш мақсадида уни аниқ экувчи сеялкаларда экиш амалиётга киритилсин. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси (Матчонов), «Ўзқишлоқхўжаликтаъминот-тузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) тузилган шартномаларга мувофиқ пахтачилик хўжаликларини аниқ экадиган сеялкалар билан таъминласинлар.
5. «Ўзагрокимётаъминот» бирлашмаси (Муҳаммадалиев):
пахта тозалаш заводларига чигитни дориловчи воситалар зарур муддатларда ва миқдорда етказиб берилишини таъминласин;
элита уруғчилиги хўжаликларига азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни биринчи навбатда ва пахта учун белгиланган нормадан 10 фоиз ортиқ етказиб берсин.
6. Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё тадқиқотлари республика маркази (Ҳасанов), «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси (Зикриёев) ва уларнинг жойлардаги вилоят бўлинмалари чигитни дорилаш сифати устидан назоратни кучайтирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К. Обидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 20 январь,
33-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 январдаги 33-сон қарорига
1-ИЛОВА
1997 йил ҳосили учун Ўзбекистон Республикаси вилоятларида пахтанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини жойлаштириш
Экиш майдони шу жумладан, ишлар бўйича
Термиз-24 175-ф С-6524 С-6530 С-4727 108-ф Қизилровот Тошкент-6 Бухоро-6 Юлдуз
Қорақалпоғистон Республикаси 145‎ —‎ 10,5‎ —‎ —‎ 113,7‎ —‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
вилоятлар:
Андижон 110 —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ 3,0‎ —‎‎
Бухоро 129‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ 129,0‎ —‎‎‎
Жиззах 111‎ —‎‎‎ —‎‎‎ 9,8‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ 10,1‎ —‎‎‎ —‎‎‎
Қашқадарё 173‎ 5,9‎ —‎‎‎ —‎‎‎ 30,7‎ —‎‎‎ 44,2‎ —‎‎‎ —‎‎‎ 46,7‎ 30,4‎
Навоий 44‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ —‎‎‎ 25,2‎ —‎‎‎
Наманган 95‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 16,0 —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 2,0‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎
Самарқанд 97‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 9,1‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎
Сурхондарё 120‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 6,0‎
Сирдарё 141‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 16,9‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 8,1‎ —‎‎‎‎ 3,0‎
Тошкент 108‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 21,5‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎
Фарғона 127‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 10,0‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 10,0‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎
Хоразм 100‎ —‎‎‎‎ 42,0 —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 20,8 —‎‎‎‎ —‎‎‎‎ 31,3
Жами 1500 5,9 52,5 74,2 39,8 113,7 44,2 20,8 30,2 203,9 70,7
шу жумладан, навлар бўйича
Фарғона-3 Қирғизистон-3 Наманган-77 С-9070 Ан-Боёвут-2 Чимбой 3104 Чимбой 3010 Хоразм 126 С-6532 Термиз 31 Янги навлар
Қорақалпоғистон Республикаси —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 13,9 4,6 —‎ —‎ —‎ 2,3
вилоятлар:
Андижон 97,4 8,6 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 1,0
Бухоро —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎
Жиззах —‎ —‎ —‎ 6,5 84,6 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎
Қашқадарё —‎ —‎ 14,0 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 1,1
Навоий —‎ —‎ —‎ 9,7 7,3 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 1,8
Наманган 53,3 —‎ 22,6 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 1,1
Самарқанд 18,1 43,3 —‎ 24,5 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 2,0
Сурхондарё —‎ —‎ 65,0 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 48,0 1,0
Сирдарё —‎ —‎ —‎ —‎ 112,9 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 0,1
Тошкент 29,1 —‎ 53,3 —‎ 4,0 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 0,1
Фарғона 97,3 —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 9,7 —‎ —‎
Хоразм —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ —‎ 4,8 —‎ —‎ 1,1
Жами 295,2 51,9 154,9 40,7 208,8 13,9 4,6 4,8 9,7 48,0 11,6
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 январдаги 33-сон қарорига
2-ИЛОВА
1997 йилда экиладиган чигитни тайёрлаш топшириғи
Экиш майдони, минг гектар Уруғларни тозалаш, навларга ажратиш, минг тонна шу жумладан , уруғлик сарфи Туксизлантириш ва калибрлаш Дорилаш
бир марта экиш учун‎ қайта экиш учун‎ суғурта фондига ‎
Қорақалпоғистон Республикаси 145 16,0 8,7‎ 2,9 4,4 0,54 10,1
вилоятлар:
Андижон 110 14,0 6,6 2,2 5,2 5,81 7,0
Бухоро 129 14,0 7,7 2,6 3,7 0,64 9,0
Жиззах 111‎ 11,0 6,7 2,2 2,1 4,99 7,0
Қашқадарё 173‎ 21,0 10,4 3,5 7,1 2,51 12,1
Навоий 44 5,0 2,6 0,9 1,5 3,0
Наманган 95 10,0 5,7 1,9 2,4 3,84 6,6
Самарқанд 97 12,0 5,8 1,9 4,3 1,83 6,8
Сурхондарё 120 15,5 7,2 2,4 5,9 8,4
Сирдарё 140 12,0 8,5 2,8 0,7 5,08 7,0
Тошкент 108 13,0 6,5 2,2 403 1,77 7,5
Фарғона 127 16,0 7,6 2,5 5,9 1,62 8,5
Хоразм 100 13,0 6,0 2,0 5,0 1,34 7,0
Жами 1500 172,5 90,0 30,0 52,5 29,97 100,0

улардан Андижон технологияси бўйича плёнка остига экиш учун туксизлантирилган уруғлик тайёрлаш

НАВЛАР

Экиш майдони (минг гектар)‎ Уруғлик сарфи (тонна)
жами шу жумладан жами шу жумладан‎
бир қаторли усулда ‎ икки қаторли усулда‎ бир қаторли усулда‎ икки қаторли усулда‎
Қорақалпоғистон Республикаси 175-Ф, С-4727, Чимбой-3010 Чимбой-3104 6,0 —‎ 6,0 540 540
вилоятлар:
Андижон Фарғона-3, Қирғизистон-3 70,0 24,8 45,2 5308 1240 4068
Бухоро Бухоро-6 10,0 6,5 3,5 640 325 315
Жиззах С-6524, Ан-Боёвут-2‎ 3,0 2,0 1,0 190 100 90
Қашқадарё С-6530, Бухоро-6, Наманган-77, 108-ф‎ 10,0 4,0 6,0 740 200 540
Навоий Бухоро-6 , Ан-Боёвут-2, С-9070 3,0 1,5 1,5 210 75 135
Наманган Фарғона-3, Наманган-77, С-6524 18,0 2,0 16,0 1540 100 1440
Самарқанд Фарғона-3 , Қирғизистон-3 18,0 18,0 1620 1620
Сурхондарё Наманган-77, Термиз-31 15,0 2,0 13,0 1270 100 1170
Сирдарё Ан-Боёвут-2 4,0 2,0 2,0 280 100 180
Тошкент С-6524 , Наманган-77, Фарғона-3 10,0 0,7 9,3 872 35 837
Фарғона Фарғона-3, С-6524, Тошкент-6, 18,0 18,0 1620 1620
Хоразм Ф-175,Юлдуз, Қизил-Ровот Шароф-75 15,0 0,35 14,65 1336 17,5 1318,5
Жами 200,0 45,85 154,15 16166*) 2292,5 13873,5
* Изоҳ: бу миқдорларга суғурта фонди уруғлигининг 20 фоизи (3233 тонна) киритилмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 январдаги 33-сон қарорига
3-ИЛОВА
1997 йил ҳосили учун экиладиган чигитни вилоятлараро етказиб бериш топшириғи

Жўнатувчи
‎(вилоятлар)‎

Олувчи
‎(вилоятлар)‎

Навлар‎ Репродукция‎ Уруғлик миқдори, тонна‎
Қорақалпоғистон Республикаси Хоразм Юлдуз Элита
‎1‎
11
‎39

Жами :‎

50‎

Андижон Тошкент Фарғона-3 1 100
Бухоро Андижон Бухоро-6 2 300
Қашқадарё Тошкент‎ Наманган-77 2 150
Қашқадарё Сирдарё‎ Юлдуз 2 300
Наманган Тошкент Наманган-77 2 150
Сурхондарё Қашқадарё Термиз-24 1 180
Тошкент Самарқанд С-6530 Элита
‎2
‎3
16
‎100
‎384
Жами : 500
Тошкент Жиззах С-6524 Элита
1
‎2
10
‎50
‎940
Жами : 1000
Тошкент Наманган С-6524 Элита
‎1
5
‎50
Жами : 55
Фарғона Тошкент Фарғона-3 Элита
‎1
5
‎50
Наманган-77‎ 2‎ 812‎
Жами :‎ 867‎
Фарғона‎ Жиззах‎ Тошкент-6 ‎ 1
‎2‎
100
‎100‎
Жами :‎‎ 200‎
Фарғона‎ Наманган‎ Тошкент-6‎ 2‎ 200‎
Республика бўйича‎ Жами :‎‎‎ 4052‎