|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.03.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг
буйруғи
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРО АВИАЦИЯСИ ГУВОҲНОМАЛАРИНИ БЕРИШ ВА АВИАЦИЯ ХОДИМЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ» ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АВИАЦИЯ ҚОИДАЛАРИГА (ЎР АҚ-61) ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 26 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1349-5]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2025 йил 7 январдаги 1-Н-сонли ««Фуқаро авиациясининг авиация ходими гувоҳномасини бериш» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларини (ЎЗР АҚ-61) тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3609, 24.02.2025 й.) асосан 2025 йил 25 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ИКАО стандартлар ва тавсияларини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2004 йил 26 мартдаги 49-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси гувоҳномаларини бериш ва авиация ходимларининг турлари» Ўзбекистон Республикасининг авиация қоидаларига (ЎР АҚ-61) (рўйхат рақами 1349, 2004 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 18-сон, 212-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 июнь,
69-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 30-сон, 254-модда)