Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯСИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда аёл, оила ва жамият муносабатларида эришилган ютуқларни кенг тарғиб этиш, мавжуд муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш борасида ўзаро фикр алмашиниш ҳамда «ЮНЕСКО» томонидан 1994 йил халқаро оила йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан шунингдек, ҳар томонлама соғлом авлодни камол топтиришда республика хотин-қизларининг ўзига хос фаолият кўрсатишларига зарур шарт-шароитларни янада яхшилаш ва ушбу жараёнда кенг жамоатчиликнинг янада фаол иштирок этишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун», «ЭКОСАН» халқаро жамғармалари ва «Маҳалла» хайрия жамғармасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси билан биргаликда 1994 йилнинг 8 — 10 июнь кунлари Тошкент шаҳрида «Аёл, оила ва жамият» мавзуида халқаро хотин-қизлар конференциясини ўтказиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2 «Аёл, оила ва жамият» мавзуидаги халқаро конференцияни тайёрлаш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби 1-иловага, конференциянинг дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова берилмайди.
Конференция ишини «Киночилар уйи»да ўтказишга розилик билдирилсин.
Ташкилий қўмита бир ҳафта муддатда конференцияни тайёрлаш ва уни ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
3. «Ўзбектуризм» миллий компанияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқаро конференция иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг буюртмасига биноан «Ўзбекистон» ва «Тошкент» меҳмонхоналарига жойлаштирсинлар ва уларнинг овқатланишини жойида ташкил этсинлар.
«Ўзбекистон» меҳмонхонасига жойлашган хорижий мамлакатлардан келган меҳмонларнинг турар жойи ва овқатланиши учун сарфланган харажатлар Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган миқдорда сўм-купонларда қопланишига рухсат берилсин.
4. «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитасининг буюртмасига мувофиқ тегишли автотранспорт воситалари белгиланган жадвал асосида халқаро конференция иштирокчилари учун хизмат этишини таъминласин.
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси чет эллик меҳмонларини «VIР» зали орқали кутиб олиш ва кузатишни ташкил этсин ҳамда уларга бепул хизмат кўрсатишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига чет эллардан келувчи меҳмонларнинг ҳужжатларини тегишли солиқлардан озод қилган ҳолда ўз вақтида расмийлаштириш топширилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро конференцияни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни жорий баҳоларда 3-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасига ажратсин ва ушбу харажатларнинг ярми (50 фоизи) ни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ва қолган ярим (50 фоизи) ни ҳомийлар ҳисобидан қоплашни эътиборда тутсин.
* 3-илова берилмайди.
8. Ўздавтелерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги, газета ва журналлар таҳририятлари Халқаро конференцияга тайёргарликнинг бориши ҳамда унинг ўтказилишини кенг ёритсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 11 апрель,
196-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 апрелдаги 196-сон қарорига
1-ИЛОВА
Халқаро хотин-қизлар конференциясини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмитасининг
ТАРКИБИ
Қорабоев М.Қ‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита, раиси‎
Жўраев Х.Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари ‎
Худойбердиева Х.У.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Ғуломова Д. М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Xотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмитанинг масъул котиби ‎

Ташкилий қўмита аъзолари

Алимов Ҳ.‎ —‎‎ Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори ‎
Алматов З.‎ —‎‎ Ички ишлар вазири ‎
Аҳмедов Р.А.‎ —‎‎ Рассомлар уюшмаси Президенти ‎
Воҳидов Ў.‎ —‎‎ Республика Қизил Ярим Ой жамияти раиси ‎
Йўлдошева Г.‎ —‎‎ Соғлом авлод учун « жамғармаси раиси» ‎
Икромов М.‎ —‎‎ Тошкент вилояти ҳокими ‎
Каримов Ш.‎ —‎‎ Соғлиқни сақлаш вазири ‎
Лорейнт. Раффинг‎ —‎‎ БМТ нинг Ўзбекистон Республикасидаги вакилининг ўринбосари ‎
Маҳмудов Ш. Н‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси раисининг ўринбосари ‎
Рашидова С.Ш.‎ —‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Xотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги «Олима» уюшмаси раиси‎
Рафиқов Ғ‎ —‎‎‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бош директори‎
Саидкосимов С.‎ —‎‎‎‎ Ташқи ишлар вазири‎
Салимов О У.‎ —‎‎‎‎ Олий ва урта махсус таълим вазири‎
Содиқова Т.‎ —‎‎‎‎ Андижон вилояти Xотин-қизлар қўмитаси раиси‎
Темуров Ш.‎ —‎‎‎‎ Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси раиси‎
Усмонова Х..М.‎ —‎‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Соғлиқни сақлаш ва халқ маорифи қўмитаси раиси‎
Файзуллаев Р‎ —‎‎‎‎ «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмасининг раиси‎
Фозилбеков А.И.‎ —‎‎‎‎ Тошкент шаҳар хокими‎
Хазратқулов М. —‎‎‎‎ ЎзА Бош директори‎
Хайитбоев Э.‎ —‎‎‎‎ Маданият ишлари вазири‎
Қориева Б.‎ —‎‎‎‎ Театр арбоблари уюшмаси раиси‎
Қаюмов Б.‎ —‎‎‎‎ Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Киргизбоев М.‎ —‎‎‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг етакчи консультанти‎
Шоғуломов Р.‎ —‎‎‎‎ Ўздавматбуотқўм раиси‎
Шодиметов Ю Ш.‎ —‎‎‎‎ Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва маданият бўлими мудири‎
Юсупова И.‎ —‎‎‎‎ Болалар жамғармаси раиси‎
Яҳёев Ш. Ғ‎ —‎‎‎‎ «Ўздавтелерадио» компанияси раиси‎