|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.03.2013
|
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИШДА ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖИ ВА ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИДАН ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАР РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1802-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 15 февралдаги 21, 16, 3, 01-02/8-44-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2436, 20.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармонининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 11-сон, 96-модда) 5-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 2 майдаги 52, 46, ЭГ-01/19-2784, 01-02/8-38-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар рўйхатига (рўйхат рақами 1802, 2008 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 19-сон, 163-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 март,
54-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 март,
25-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 март,
ЭГ-01/10-1463-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 24 март,
01-02/8-6-сон
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 24 мартдаги 54, 25, ЭГ-01/10-1463, 01-02/8-6-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар, бутловчи буюм ва эҳтиёт қисмлар Рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
24. |
8426 11 000 0 — 8426 19 000 0, |
Кема деррик-кранлар; кўтариш кранлари, шу жумладан кабел-кранлар; ҳаракатланадиган кўтарма фермалар, порталли юк ортувчилар ва юк кўтариш крани билан жиҳозланган аравачалар |
2. 81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
81. |
8704 10, |
Юк ташиш ва махсус мақсадларга мўлжалланган моторли транспорт воситалари |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 119-модда)