Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
УРГАНЧ-ХИВА ШАҲАРЛАРАРО ТРОЛЛЕЙБУС ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасида йўловчилар ташишни яхшилаш, экологик соф ва тезюрар транспорт экспресс линиясини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Урганч ва Хива шаҳарлари ўртасида узунлиги 40 километр бўлган троллейбус линиясини қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Хоразм вилояти ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси томонидан «Сименс» акциядорлик жамияти (Германия) билан умумий қиймати 7,686 млн АҚШ доллари бўлган электр кучини троллейбуслар учун мослайдиган ўнта подстанция ва троллейбуслар учун ювиш қурилмаси етказиб берилиши ва монтаж қилинишига контракт тузилганлиги;
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг «Ўзсаноатмашимпэкс» республика ташқи савдо бирлашмаси томонидан «Шкода Остров» (Чехия Республикаси) фирмаси билан сайёҳларни ташиш учун умумий қиймати 1,611 млн АҚШ доллари бўлган 9 та троллейбус, шу жумладан, 3 та юқори даражада қулай троллейбус етказиб беришга контракт тузилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Ўзбеккоммуналлойиҳа» лойиҳа институти томонидан Урганч-Хива тезюрар экспресс линияси қурилишини ташкил этишнинг ишчи чизмалари ва лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилансинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш:
Туркэксимбанкнинг 6,533 млн АҚШ доллари миқдорида амалдаги қўшимча кредит линияси доирасида;
республика бюджетида капитал қўйилмалар учун назарда тутилган умумий маблағлар доирасида 749,5 млн сўм, шу жумладан, 1997 йилга 581,5 млн сўм миқдорида 1-иловага мувофиқ амалга оширилади,
4. Қурилиш-монтаж ишлари жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Туркэксимбанк билан якка тартибдаги кредит битимини белгиланган тартибда бир ой муддатда расмийлаштирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ушбу лойиҳа бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатини белгиланган тартибда беришга вакил қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича тегишли юридик хулосани белгиланган тартибда берсин.
9. Хоразм вилояти ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси Урганч шаҳридаги троллейбус хўжалигидан ва Урганч-Хива экспресс линиясидан фойдаланиш ҳисобига Туркэксиллбанкнинг кредити 3-иловага мувофиқ ўз вақтида қайтарилишини таъминласин.
11. Хоразм вилояти ҳокимлиги, «Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси Урганч шаҳридаги троллейбус хўжалигининг ишга тушириш комплекси ва Урганч-Хива троллейбус линияси қурилиши 2-иловага мувофиқ 1997 йил 15 октябргача тугалланишини таъминласинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков ва Бош вазирнинг ўринбосари К. Раҳимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 30 май,
276-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 майдаги 276-сон қарорига
1-ИЛОВА
Урганч-Хива троллейбус экспресс линияси қурилиши лойиҳасини маблағ билан таъминлаш
ЖАДВАЛИ
Харажатлар моддалари Лойиҳа қиймати Эҳтиёж
1997 йил 1998 йил‎
май‎‎ июнь июль‎ август‎ сентябрь‎ октябрь‎ ноябрь декабрь жами
млн АҚШ дол. ‎ млн АҚШ дол.‎ млн АҚШ дол.‎ ‎млн сўм млн АҚШ дол.‎ млн сўм ‎ ‎млн АҚШ дол. млн сўм‎ млн АҚШ дол.‎ ‎млн сўм ‎млн АҚШ дол. млн сўм‎ ‎млн АҚШ дол. млн сўм‎ ‎млн АҚШ дол. ‎млн сўм ‎млн АҚШ дол. ‎млн сўм ‎млн АҚШ дол. млн сўм‎ ‎млн АҚШ дол.‎ млн сўм‎‎

Урганч-Хива экспресс линияси қурилиши

‎1. «Сименс АГ» контракти бўйича тўлов‎‎

‎7,686 1,153‎ ‎3,145 0,243‎ 3,145‎ ‎7,686

Шу жумладан:
‎Туркэксимбанкнинг контракт қийматининг 85 фоизи миқдоридаги кредити‎

‎6,533 3,145‎ ‎0,243 3,145‎ ‎6,533

Давлат бюджети ҳисобидан капитал қўйилмалар 15 фоиз аванс‎

1,153‎ 69,1* 1,153‎ 69,1*‎ 1,153‎ 69,1*‎

Қурилиш даврида Туркэксимбанк кредити учун фоизлар тўлаш‎

0,261‎ 15,7* ‎0,261 15,7*‎ ‎0,261 15,7*‎

2. «Шкода Остров О.О.О.» контракти бўйича тўлов
‎Давлат бюджети ҳисобидан капитал қўйилмалар‎

1,611‎ 96,7*‎ ‎1,611 ‎96,7* ‎1,611 ‎96,7*

3. Троллейбус линияси ва депосини қуриш, монтаж қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш
‎Давлат бюджети ҳисобидан капитал қўйилмалар‎

568,0‎ ‎77,0 ‎75,0 ‎116.9 ‎83,9 ‎47,2 ‎400,0 ‎168,0
Ҳаммаси млн сўмда‎ ‎568,0‎ ‎‎77,0 ‎‎75,0 ‎‎116.9 ‎‎83,9 ‎‎47,2 ‎‎400,0 ‎‎168,0

млн АҚШ долларида‎

‎9,558 ‎2,764 3,145‎ ‎0,243 ‎3,406 ‎9,558
* Конвертация учун назарда тутилган сўмдаги маблағлар (1 АҚШ долларига 60 сўм ҳисобида) 69,1 + 15,7+96,7=181,5 млн сўм ҳажмида.
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 майдаги 276-сон қарорига
2-ИЛОВА
Урганч-Хива троллейбус экспресс линияси қурилиш-монтаж ишлари
ЖАДВАЛИ
Иш турлари‎ Ижро этувчи‎ Смета қиймати Муддатлари
млн АҚШ долл.‎ млн сўм‎ Янв.‎ Февр.‎ Март‎ Апр.‎ Май‎ Июнь‎ Июль‎ Авг.‎ Сент.‎ Окт.‎ Нояб.‎ Дек.‎ Янв.‎
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎ 13‎ 14‎ 15‎ 16‎ 17‎
Лойиҳа ишлари
‎Умумий инжиниринг ‎
«Ўзбеккоммуналлойиҳа»
‎«Ўзбеккоммуналлойиҳа»
‎«Сименс « АЖ ‎
4,0‎
1. Урганч-Хива экспресс линияси қурилиши
‎Таянч асосларни монтаж қилиш‎
«Хоразмқурилиш» АЖ‎ 64,1‎
Таянчларни монтаж қилиш‎ «Хоразмқурилиш» АЖ‎ 43,3‎
Электр кучини мословчи подстанциялар асосларини монтаж қилиш‎ «Хоразмқурилит» АЖ‎ 7,2‎
Контакт тармоқларини монтаж қилиш‎ «Хоразм қурилиш» АЖ‎ 75,4‎
6 ва 10 кВ ҳаво йўллари қурилиши‎ «Хоразмқурилиш» АЖ‎ 89,8‎
10 та подстанция етказиб бериш‎ «Сименс» АЖ‎ 7,100‎
Подстанциялар ва 0,6 кВ кабель тармоқларини монтаж қилиш, ходимларни ўқитиш, ишга тушириш-созлаш ишлари‎ «Сименс» АЖ‎ 0,300‎
2. Таркибида троллейбус депоси, 18 км. ли контакт тармоғи ва электр кучини мословчи 4 та подстанцияси бўлган Урганч шаҳар троллейбус хўжалигининг ишга тушириш минимум қурилишини ниҳоясига етказиш‎ «Хоразмқурилиш» АЖ‎ 284,2‎
Ювиш қурилмаларини етказиб бериш‎ «Сименс» АЖ‎ 0,286‎
3. Троллейбуслар етказиб бериш‎ «Шкода Остров»‎ 1,611‎
Жами:‎ 9,297‎ 568,0‎
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 майдаги 276-сон қарорига
3-ИЛОВА

Кредит суммаси ‎

—‎

6,533 АҚШ дол.‎

Фоиз ставкаси‎

—‎

LIBOR + 2% ‎

Тўлов муддати‎

—‎

7 йил‎

Имтиёзли давр‎

—‎

12 ой‎

‎‎Туркэксимбанкнинг Урганч-Хива троллейбус экспресс линияси қурилишига кредитини тўлаш

ЖАДВАЛИ‎‎

АҚШ доллари‎

Давр‎‎ Фоизлар‎‎ Асосий қарз‎‎ Йил бўйича ҳаммаси‎

1997 йилнинг 2-ярим йиллиги‎

261324‎ —‎ 261324‎
1998 йилнинг 1-ярим йиллиги‎ 261324‎ 502546‎ 763870‎
1998 йилнинг 2-ярим йиллиги‎ 241222‎ 502546‎ 743768‎
1999 йилнинг 1-ярим йиллиги‎ 221120‎ 502546‎ 723666‎
1999 йилнинг 2-ярим йиллиги‎ 201018‎ 502546‎ 703564‎
2000 йилнинг 1-ярим йиллиги‎ 180916‎ 502546‎ 683463‎
2000 йилнинг 2-ярим йиллиги‎ 160814‎ 502546‎ 663361‎
2001 йилнинг 1-ярим йиллиги‎ 140712‎ 502546‎ 643259‎
2001 йилнинг 2-ярим йиллиги‎ 120611‎ 502546‎ 623157‎
2002 йилнинг 1-ярим йиллиги‎ 100509‎ 502546‎ 603055‎
2002 йилнинг 2-ярим йиллиги‎ 80407‎ 502546‎ 582953‎
2003 йилнинг 1-ярим йиллиги‎ 60305‎ 502546‎ 562852‎
2003 йилнинг 2-ярим йиллиги‎ 40204‎ 502546‎ 542750‎
2004 йилнинг 1-ярим йиллиги‎ 20102‎ 502546‎ 522648‎

Ҳаммаси:‎

2090790‎ 6533100‎ 8623890‎