Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«БЕСТЕКС» ҚЎШМА КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Пахта толасини рақобатбардош маҳсулотга қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш асосида республиканинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
«Ўзбекенгилсаноат» уюшмасининг «Бешариқтўқимачи» акциядорлик жамияти, Германиянинг «Текстима Экспорт Импорт ГмбХ» компанияси ва Туркиянинг «Сокай» ва «Текмен Текстиль» компаниялари томонидан «Бешариқтўқимачи» акциядорлик жамиятининг калава ишлаб чиқариши базасида йилига 6836 тонна ип-газлама ишлаб чиқарадиган, қувватлари 2002 йилнинг IV чорагида ишга тушириладиган «Бестекс» қўшма корхонаси ташкил этилиши;
«Бестекс» қўшма корхонасининг устав фонди 13,833 млн Германия маркаси миқдорида шакллантирилиши, улушлар: «Бешариқтўқимачи» акциядорлик жамияти — бинолар ва иншоотлар сифатида 36,4 фоиз (5,033 млн Германия маркаси); «Текстима Экспорт Импорт ГмбХ» компанияси — 20,24 фоиз (2,8 млн Германия маркаси), «Сокай» компанияси — 21,68 фоиз (3,0 млн Германия маркаси) ва «Текмен Текстиль» — 21,68 фоиз (3,0 Германия маркаси) миқдорида тақсимланиши;
умумий қиймати 46,329 млн Германия маркаси бўлган лойиҳани маблағ билан таъминлаш 1-иловага* мувофиқ схема бўйича амалга оширилиши;
* 1-илова берилмайди.
5734,5 минг Германия маркаси миқдоридаги асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт қийматининг 15 фоизи хорижий муассисларнинг қўшма корхона устав фондига қўшилган валюта маблағлари ҳисобига «Бестекс» қўшма корхонасининг ўз валюта маблағлари ҳисобига тўланиши;
32495,4 минг Германия маркаси миқдоридаги асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт қийматининг 85 фоизи «Гермес АГ» жамияти (Германия)нинг суғурта қопламаси остида бериладиган хорижий банк кредити ҳисобига тўланиши;
хорижий банкнинг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молияланган кредити, воситачилик ҳақи ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатлари 2-иловага* мувофиқ «Бестекс» қўшма корхонасининг ўз валюта маблағлари ҳисобига қайтарилиши;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
хорижий муассислар — «Сокай» ва «Текмен Текстиль» компаниялари кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати мобайнида маркетингни ва ишлаб чиқариладиган калава ҳажмининг камида 80 фоизи тегишли даврда шаклланган жаҳон нархларидан паст бўлмаган нархларда эркин алмаштириладиган валютада экспортга етказиб берилишини таъминлаши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки инвестиция даври учун фоизлар капиталлашувини ҳисобга олган ҳолда «Гермес АГ» жамияти (Германия)нинг суғурта қопламаси остида хорижий банк билан белгиланган тартибда қарз битими тузсин ва асбоб-ускуналар етказиб беришга контракт қийматининг 85 фоизини маблағ билан таъминлаш учун кредит ресурсларини «Бестекс» қўшма корхонасига қайта молияласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича ва «Бестекс» қўшма корхонаси мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати бўйича юридик хулосани қарз битимига иловада белгиланган шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 6 сентябрь,
363-сон