Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАГА МУҲТОЖ ВА ИШ ТОПИШДА ҚИЙНАЛАЁТГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИНИ БАНД ҚИЛИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
«Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 20 август,
186-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:
иш ўринларини банд қилиб қўйиш — ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринларини ташкилот (иш берувчи) томонидан ажратиш;
банд қилиб қўйилган иш ўринлари — ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилот ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонига нисбатан фоизлар ҳисобидаги иш ўринларининг энг кам сони.
3. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади (банд қилиб қўйилади).
Ушбу тоифага қуйидагилар киради:
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар;
таълим муассасаларини тугатган ёшлар;
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлар;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар.
Меҳнат бозорида вужудга келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази тавсиясига кўра иш ўринлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун ҳам, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун ҳам банд қилиб қўйилиши мумкин.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
II. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш шартлари ва тартиби
4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилганлар учун банд қилиб қўйилаётган иш ўринлари сони иш топишда қийналаётганлар сонининг ўзгаришига қараб қайта кўриб чиқилади.
5. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилотлар учун белгиланади.
Бунда ногиронларни ишга жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида 3 фоизи миқдорида иш ўринларининг энг кам сони белгиланади ва банд қилиб қўйилади.
Банд қилиб қўйилаётган иш ўринларининг жами миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ ташкилот ходимлари рўйхат бўйича ўртача сонининг 7 фоизидан ортиқ миқдорда белгиланиши мумкин эмас.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифлар туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан шакллантирилади ва туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича алоҳида тегишли қарор қабул қилиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органига киритилади.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Аниқ ташкилот учун иш ўринларини банд қилиш бўйича таклифлар киритишда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари томонидан ташкилотдаги ишларнинг касб бўйича таркиби ва ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари мажбурий тартибда ҳисобга олиниши керак.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ногиронлар учун иш ўринларини банд қилиш миқдорини белгилаш тўғрисида таклифлар киритишда ногиронларни реабилитация қилиш дастурлари параметрлари ҳисобга олинади.
Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари бошчилик қиладиган махсус комиссия тузилади.
Календарь йили бошлангунгача уч ойдан кечикмай ташкилотларга етказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорида (ушбу Низомга 1-илова) ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни, ишга жойлаштириш учун уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотлар бўйича алоҳида банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сони, банд қилиб қўйиладиган иш ўринларига талаблар, тақдирлаш чора-тадбирлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги қарорлари бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларга нисбатан қўлланиладиган санкциялар кўрсатилади.
6. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар учун шахсларнинг мазкур тоифаларига, шу жумладан қуйидагилар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:
ёлғиз ота, ёлғиз она ва 14 ёшгача бўлган ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.
7. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштириб бўлинган иш ўринлари кейинги давр учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилашда ҳисобга олинади.
8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
9. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштиришга ногиронлар жамоатчилик бирлашмалари, жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш марказлари, кўрсатиб ўтилган шахслар манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ҳам уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдиган аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларига юбориш йўли билан кўмаклашиши мумкин.
Шу билан бирга, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ташкилотлар аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига аниқ ташкилотларга ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш, шунингдек аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларидан ҳар бир ташкилот бўйича ташкил этилган, шунингдек банд қилиб қўйилган бўш (вакант) иш ўринлари сони ва характери тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
10. Маҳаллий давлат органи томонидан белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонига мувофиқ ташкил этилган (банд қилиб қўйилган ёки ажратилган) энг кам иш ўринлари сонини қисқартиришга ёки тугатишга маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарори асосида амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
11. Технологияни, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сонининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштирилган шахсларда иш ўринлари, агар ушбу шахслар сони маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланган миқдордан ошмаса, устувор тартибда сақланиб қолади.
12. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
13. Ташкилот ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларни маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириши шарт.
Ташкилот томонидан, мазкур шахслар ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага мансуб бўлса, меҳнат органлари йўлланмаси бўйича банд қилиб қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштиришни рад қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 4-модда)
14. Ташкилот йил бошлангунгача 10 кундан кечикмай ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ҳажмида иш ўринлари банд қилиб қўйилишини ва тайёр бўлишини таъминлайди, бу тўғрида аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига йил бошлангунгача ахборот берилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини банд қилиб қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу тўғрида Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига биринчи чорак тугагандан кейин 10 кундан кечикмай ахборот берилади.
Ташкилотлар ҳар чоракда аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этадилар.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Банд қилиб қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг тайёрлиги тўғрисидаги ахборотнинг ташкилот томонидан тақдим этилмаганлигига ҳам ва амалда уларнинг тайёр эмаслигига ҳам меҳнат органи маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорининг бажарилмаганлиги сифатида қарайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 мартдаги 52-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 13-сон, 96-модда)
15. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жаримани тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.
16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун ундирилган жарималар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда асосан аҳолининг ушбу тоифаси учун янги иш ўринлари яратишга, шу жумладан ногиронлар учун ихтисослаштирилган корхоналар ташкил этишга сарфланади.
17. Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорининг бажарилишини назорат қилиш меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
18. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари туман (шаҳар) ишчи комиссияларига:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
ташкилотлар томонидан иш ўринларининг банд қилиб қўйилиши;
ушбу иш ўринларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши;
маҳаллий давлат ҳокимияти органининг иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига жарималар солиш тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни юборишади.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
19. Ногиронлар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз олиш ҳуқуқига эгадирлар.
20. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун имтиёзлар белгилаши мумкин.
21. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман (шаҳар) ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази билан тузилган шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эгадир.
Ўзбекистон Республикаси аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат жамғармасидан ташкилот (иш берувчи)нинг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этишга харажатларини қисман қоплашга йўналтириладиган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА

‎‎_____________ тумани (шаҳри) ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
‎ҚАРОРИ

‎20__ йил «___» _________ ____-сон

1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун _____________тумани (шаҳри) ҳокими _________________________________
‎______________________________________________________________ учун:

‎‎(ташкилот номи) ‎‎‎

‎‎‎ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан ___ кишини ташкил этадиган ___ фоиз миқдорида, шу жумладан:

‎ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун __ фоиз (__ киши); ‎

‎таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун __ фоиз (__ киши); ‎‎

‎муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун __ фоиз (__ киши);

‎‎ногиронлар учун __ фоиз (__ киши);

аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун __ фоиз (________ киши);‎‎‎

‎‎‎‎жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун __ фоиз (_______ киши);‎

‎‎‎ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун__ фоиз (______ киши) миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.

‎‎‎‎2. Ушбу тоифа шахслар учун иш ўринлари ходимлар томонидан ўзларининг меҳнат мажбуриятларини тўсиқларсиз бажаришини таъминлайдиган санитария-гигиена нормалари ва меҳнат шароитларига мувофиқ бўлиши керак, шу жумладан ‎___________________________________________________________________ ‎___________________________________________________________________

(иш ўринларига нисбатан аниқ талаблар санаб ўтилади)


‎3. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар:
‎______________________________________________________________________________________________________________________________________

(касблар ва лавозимлар санаб ўтилади)


‎‎4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар. ‎ ‎

‎5. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади. ‎

‎6. Ушбу қарорда белгиланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этилганда ташкилот учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади: ___________________________________________________________________
‎‎(имтиёзлар мазмуни кўрсатилади)

‎‎‎‎7. Аҳоли бандлигига кўмаклашишмаркази бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 1-бандда кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


‎‎‎___________________________тумани (шаҳри) ҳокими _________________

‎‎(имзо) ‎‎

М.Ў.‎

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Ташкилот номи: _________________________________
‎_________________________________

‎‎Юридик манзили:

‎_________________________________
‎_________________________________
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига тақдим этилади


‎Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар

‎‎

20__ йилнинг _____чорагида ижтимоий муҳофазага муҳтож

ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун

иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида

АХБОРОТ


‎1. Ҳисобот йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони ___ иш ўрни, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун ___ иш ўрни.


2. Банд қилиб қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар тоифалари

Ҳисобот даврининг якуний ҳолатига кўра ишлаётганлар

(киши)

Шундан ишга жойлаштирилганлар

ҳисобот чоракда йил бошидан
Жами:
шу жумладан:
Ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар
Таълим муассасаларини тугатган ёшлар
Муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар
Ногиронлар
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар
Жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари


‎3. Ҳисобот даври охирида маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига мувофиқ назарда тутилган банд қилиб қўйилган иш ўринлари сони: ___ иш ўрни

‎‎
Ташкилот раҳбари


‎__________________‎‎____‎

(имзо)

Кадрлар бўлими (инспектори)бошлиғи


‎‎__________________‎‎____‎

(имзо)

М.Ў.

‎‎
20__ йил «___» ____________

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 26-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда):
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«26. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда)»;
б) иккинчи — тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли банлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 7-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда):
а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«7. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 12-сон, 44-модда)»;
б) иккинчи — ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 34-сон, 333-модда; 2010 й., 13-сон, 96-модда; 2011 й., 1-2-сон, 4-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; 2017 й., 15-сон, 249-модда, 37-сон, 990-модда)