Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «МИНТАҚАВИЙ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Юқори халқаро талаблар ва стандартларга мос автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, транспорт коммуникациялари тизимини халқаро автомобиль йўлларига кенг интеграциялаш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
2007 йил 19 декабрда Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун тўрт йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда узиш муддати 24 йил бўлган 75,3 млн. АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикасига қарз берилишини маъқуллади;
мазкур лойиҳани амалга ошириш даври тўрт йилга (2008—2011 йиллар) белгиланган;
лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг қўшадиган ҳиссаси эквиваленти 105,5 млн. АҚШ долларига тенг, шу жумладан солиқлар, божхона тўловлари ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш тарзида 21,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикасига Осиё тараққиёт банкининг қарзи Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги Қарз битимига асосан берилади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда мазкур лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг ҳиссасини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясига қарашли «Ўзйўлмашсервис» йўл-таъмирлаш корхонасининг ишлаб чиқариш негизида механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш бўйича ихтисослаштирилган «Трансйўлқурилиш» давлат компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда «Трансйўлқурилиш» компаниясининг ижро этувчи аппарати тузилмасини тасдиқласин.
Белгилаб қўйилсинки, «Трансйўлқурилиш» компанияси:
Осиё тараққиёт банки қарзи ҳисобига харид қилинадиган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини белгиланган тартибда ўз балансига қабул қилади, мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, қарз маблағларини тўлашни амалга оширади;
тасдиқланган Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурларига мувофиқ автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларга кўра хўжалик ҳисоби асосида ўз фаолиятини ташкил этади;
тузилган шартномаларга қатъий мувофиқ равишда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида олинадиган йўл-қурилиш техникасидан ва асбоб-ускуналаридан мақсадли ва самарали фойдаланиш, уларнинг сақланиши, ўз вақтида техник ва профилактик хизмат кўрсатилиши, зарур иш ҳолатида бўлиши учун жавобгар ҳисобланади.
4. Белгилансинки, «Трансйўлқурилиш» компанияси йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланилиши, уларнинг сақланиши ва зарур иш ҳолатида бўлишини таъминлаш учун:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг эксплуатация йўналишли ташкилотларининг базалари ҳудудида тўлов ундирилмаган ҳолда жойлаштириладиган, таркибида йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналари комплекси бўлган кўчма ҳудудий бўлинмаларни 1-иловага* мувофиқ шакллантиради;
* 1-илова берилмайди.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг «Ўзйўлмашсервис» Илмий-ишлаб чиқариш экспериментал корхона унитар корхонасининг тўлов ундирилмаган ҳолда тақдим этиладиган ишлаб чиқариш базасида йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатади ва уларни таъмирлайди.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда бажарилган механизациялаштирилган ишлар учун Пудрат ташкилотларининг «Трансйўлқурилиш» компанияси билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини тасдиқласин.
6. «Трансйўлқурилиш» компанияси, истисно тариқасида, тўрт йил муддатга:
ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича йўл-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун олиб келинадиган товарлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, ушбу имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар мақсадли тартибда Осиё тараққиёт банкининг қайта кредитланадиган қарзининг бир қисмини тўлашга, шунингдек компаниянинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга йўналтирилади.
7. Қуйидагилар:
асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асоси 2-иловага мувофиқ;
ушбу лойиҳа бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини тақсимлаш ва тўлаш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Осиё тараққиёт банки қарзини тўлаш, лойиҳа бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш жадвали 4-иловага мувофиқ;
«Трансйўлқурилиш» компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш 6-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
лойиҳани амалга ошириш бўйича асосий тадбирларни, шунингдек лойиҳанинг йиллик бюджетини тасдиқлаш;
лойиҳани амалга ошириш ва маблағлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш;
лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар) харид қилиш бўйича тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш.
9. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва «Трансйўлқурилиш» компанияси билан қарзни қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил этиб тайинлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими, шунингдек қарзни қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса тақдим этсин.
10. Қуйидагилар:
ушбу лойиҳанинг А-380 автомобиль йўли участкаларини қуриш ва реконструкция қилишга оид қисмининг амалга оширилиши юзасидан жавобгарлик Республика йўл жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги зиммасига;
қурилиш ишлари амалга оширилаётганда А-380 автомобиль йўли участкаларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан масъулият Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги зиммасига;
лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлаш ва қурилиш ишларининг сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси зиммасига;
лойиҳанинг амалга оширилишини бевосита бошқариш вазифаси Республика йўл жамғармаси ҳузурида ташкил этилган лойиҳани амалга ошириш гуруҳи зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси 2008 йилдан бошлаб ҳар йили даромадлар ва харажатлар прогнозларини шакллантиришда «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси қўшадиган ҳиссасини молиялаштиришга, шунингдек қарзнинг бир қисмини тўлашга, Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга зарур маблағларни назарда тутсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими шартларига мувофиқ Осиё тараққиёт банки қарзи маблағлари ҳисобидан инвестиция даврида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловлари, солиқлар, давлатнинг мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан озод этилади. Ушбу имтиёзларни бериш натижасида ҳосил бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси ҳисобланади.
Ушбу имтиёзлар, лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)га ҳам татбиқ этилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 февралдаги ПФ-4275-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 9-сон, 84-модда)
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси талабномасига кўра белгиланган тартибда мазкур лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси талабномасига кўра ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида муваққат яшаш жойида вақтинчалик рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод этилсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 февраль,
ПҚ-804-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан:

Ўзбекистон Республикаси

ОТБ қарзи

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати, шу жумладан жами:

минг АҚШ доллари эквивалентида

180 811

105 511

75 300

1.1.

Эркин конвертация қилинадиган валютада (ЭКҚВ):

минг доллар

82 399

8 773

73 626

шундан:

машиналар ва ускуналар

- « -

55 100

55 100

қурилиш-монтаж ишлари

- « -

9 201

9 201

инвестиция даври учун молиявий харажатлар

- « -

8 773

8 773

консалтинг хизматлари

- « -

2 648

2 648

кўзда тутилмаган харажатлар

- « -

6 677

6 677

1.2.

Миллий валютада:

минг доллар эквивалентида

98 412

96 738

1 674

қурилиш-монтаж ишлари

-» -

52 402

52 402

консалтинг хизматлари

- « -

1 124

1 124

йўл техникаси паркини ташкил этиш

- « -

4 589

4 589

лойиҳани бошқариш

- « -

550

550

солиқлар ва йиғимлар

- « -

21 500

21 500

кўзда тутилмаган харажатлар

- « -

18 247

18 247

2.

Ташкил этилаётган асосий фондлар қиймати

минг доллар эквивалентида

116 700

3.

Корхонанинг қиймати, шу жумладан йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми:

— автойўллар қуриш

км/йил

215

— кўприклар қуриш

пгм/йил

260

4.

Лойиҳа доирасида банд қилинадиган ишчиларнинг тахминий сони

589 киши

5.

Лойиҳа иқтисодий қопланишининг ҳисоблаб чиқилган муддати

6 йил

6.

Инвестицион даврнинг давомийлиги

48 ой

7.

ОТБ қарзини тўлаш муддати

24 йил

Изоҳ: Якуний миқдорий кўрсаткичлар, шу жумладан солиқлар ва божлар миқдори ускуналар етказиб бериш ва қурилиш ишларини бажариш учун тендерларнинг батафсил лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш натижларига ва Либор ставкаларининг ўзгаришига кўра аниқланади.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини тақсимлаш ва сўндириш
СХЕМАСИ*

Компонент номи/харажатлар йўналиши

Қарз тақсимоти

Қарзни сўндириш манбаси

минг АҚШ доллари

фоизда

1. Йўлларни ривожлантириш компоненти

9 201,0

12,2%

Республика йўл жамғармаси маблағлари

2. Йўлларнинг чидамлилик компоненти

55 310,0

73,5%

«Трансйўлқурилиш» компанияси маблағлари

3. Лойиҳани бошқариш ва консалтинг хизматлари

4 112,0

5,5%

Республика йўл жамғармаси маблағлари

4. Кўзда тутилмаган харажатлар, шу жумладан:

6 677,0

8,9%

4.1. Йўлларни ривожлантириш компоненти бўйича лойиҳани бошқариш ва консалтинг хизматлари

3 917,0

Республика йўл жамғармаси маблағлари

4.2. Йўлларнинг чидамлилик компоненти бўйича

2 760,0

«Трансйўлқурилиш» компанияси маблағлари

Жами:

75 300,0

100%

* Фоизлар ва воситачилик ҳақлари тегишли томонлар томонидан асосий қарз маблағларини ўзлаштириш ва тўлашдан келиб чиқиб пропорционал тўланади.
 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарорига
4-ИЛОВА
Осиё тараққиёт банки қарзини сўндириш, «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳаси бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш
ЖАДВАЛИ*

Қарз суммаси

75,3 млн АҚШ доллари

Қарзни сўндириш муддати

24 йил

Имтиёзли давр

4 йил

Фоиз ставкаси

ЛИБОР + йиллик 0,2 фоиз

Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи

йиллик 0,15 фоиз

АҚШ доллари

Тўлов муддати

Асосий қарз тўлов суммаси

Фоизлар тўлов суммаси*

Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи*

Жами тўланадиган сумма*

2008 йил 15 июнь

112 950

112 950

2008 йил 15 декабрь

28 256

111 195

139 451

2009 йил 15 июнь

592 423

76 154

668 577

2009 йил 15 декабрь

960 316

53 303

1 013 619

2010 йил 15 июнь

1 616 652

12 537

1 629 189

2010 йил 15 декабрь

1 686 694

8 186

1 694 880

2011 йил 15 июнь

1 731 565

5 399

1 736 964

2011 йил 15 декабрь

1 774 849

2 711

1 777 560

2012 йил 15 июнь

1 882 500

1 818 495

3 700 995

2012 йил 15 декабрь

1 882 500

1 773 033

3 655 533

2013 йил 15 июнь

1 882 500

1 727 570

3 610 070

2013 йил 15 декабрь

1 882 500

1 682 108

3 564 608

2014 йил 15 июнь

1 882 500

1 636 646

3 519 146

2014 йил 15 декабрь

1 882 500

1 591 183

3 473 683

2015 йил 15 июнь

1 882 500

1 545 721

3 428 221

2015 йил 15 декабрь

1 882 500

1 500 258

3 382 758

2016 йил 15 июнь

1 882 500

1 454 796

3 337 296

2016 йил 15 декабрь

1 882 500

1 409 334

3 291 834

2017 йил 15 июнь

1 882 500

1 363 871

3 246 371

2017 йил 15 декабрь

1 882 500

1 318 409

3 200 909

2018 йил 15 июнь

1 882 500

1 272 947

3 155 447

2018 йил 15 декабрь

1 882 500

1 227 484

3 109 984

2019 йил 15 июнь

1 882 500

1 182 022

3 064 522

2019 йил 15 декабрь

1 882 500

1 136 559

3 019 059

2020 йил 15 июнь

1 882 500

1 091 097

2 973 597

2020 йил 15 декабрь

1 882 500

1 045 635

2 928 135

2021 йил 15 июнь

1 882 500

1 000 172

2 882 672

2021йил 15 декабрь

1 882 500

954 710

2 837 210

2022 йил 15 июнь

1 882 500

909 248

2 791 748

2022 йил 15 декабрь

1 882 500

863 785

2 746 285

2023 йил 15 июнь

1 882 500

818 323

2 700 823

2023 йил 15 декабрь

1 882 500

772 860

2 655 360

2024 йил 15 июнь

1 882 500

727 398

2 609 898

2024 йил 15 декабрь

1 882 500

681 936

2 564 436

2025 йил 15 июнь

1 882 500

636 473

2 518 973

2025 йил 15 декабрь

1 882 500

591 011

2 473 511

2026 йил 15 июнь

1 882 500

545 549

2 428 049

2026 йил 15 декабрь

1 882 500

500 086

2 382 586

2027 йил 15 июнь

1 882 500

454 624

2 337 124

2027 йил 15 декабрь

1 882 500

409 161

2 291 661

2028 йил 15 июнь

1 882 500

363 699

2 246 199

2028 йил 15 декабрь

1 882 500

318 237

2 200 737

2029 йил 15 июнь

1 882 500

272 774

2 155 274

2029 йил 15 декабрь

1 882 500

227 312

2 109 812

2030 йил 15 июнь

1 882 500

181 850

2 064 350

2030 йил 15 декабрь

1 882 500

136 387

2 018 887

2031 йил 15 июнь

1 882 500

90 925

1 973 425

2031 йил 15 декабрь

1 882 500

45 462

1 927 962

Жами:

75 300 000

45 669 905

382 435

121 352 340

* Тўлов суммалари қарзни амалда ўзлаштириш ва ЛИБОР ставкалари ўзгаришига кўра аниқланади.
 LexUZ шарҳи
4-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804-сон қарорига
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Трансйўлқурилиш» давлат унитар корхонасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги
НИЗОМ
(5-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириладиган «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган «Трансйўлқурилиш» давлат унитар корхонаси — механизациялашган йўл қурилиши ва таъмирлаш ишларини бажариш бўйича ихтисослаштирилган компаниясининг (кейинги ўринларда Компания деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Компания ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишлари, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
3. Компания автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари билан тузиладиган шартномалар асосида ихтисослаштирилган йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда ушбу Низом иловасига мувофиқ схема бўйича механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаради.
4. Компания юридик шахс — давлат унитар корхонаси ҳисобланади, банк муассасаларида ҳисобварақларига, шу жумладан валюта ҳисобварақларига, ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ кўрсатилган Ўзбекистон Республикасининг герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади ҳамда ўз фаолиятини тўлиқ хўжалик ҳисоби ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш принциплари асосида амалга оширади, ишлаб чиқариш-хўжалик масалаларини ва молиявий масалаларни мустақил равишда ҳал қилади.
5. Компаниянинг юридик манзили: 100052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Т. Содиқов кўчаси, 15-уй.
II. Компаниянинг асосий вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Компаниянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари (кейинги ўринларда пудрат ташкилоти деб аталади) билан тузиладиган шартномалар асосида ўз балансидаги ихтисослаштирилган йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида бажариш;
Республиканинг умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш;
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги ушбу лойиҳа доирасида олинадиган йўл-қурилиш техникасидан ва асбоб-ускуналаридан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, уларнинг сақланишини, уларга ўз вақтида техник ва профилактик хизмат кўрсатилишини ҳамда уларнинг зарур иш ҳолатида бўлишини таъминлаш;
Осиё тараққиёт банкининг жалб қилинган қарзига ўз вақтида хизмат кўрсатиш ва белгиланган қисмини ўз маблағлари ҳисобига қоплаш.
7. Юкланган вазифаларга мувофиқ Компания қуйидаги функцияларни амалга оширади:
пудрат ташкилотларининг йўл-қурилиш техникасидан, асбоб-ускуналаридан, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаришга оид буюртманомаларини қабул қилади ва умумлаштиради;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари билан тузиладиган шартномалар асосида йўл-қурилиш техникаси, асбоб-ускуналари, шунингдек уларни ишлатиш бўйича малакали ходимлардан фойдаланган ҳолда механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажаради. Бунда пудрат ташкилоти «Трансйўлқурилиш» давлат компаниясига бажарилган механизациялаштирилган ишлар учун белгиланган тарифларга мувофиқ ҳақ тўлайди, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг умумий ҳажми эса белгиланган тартибда пудрат ташкилоти ҳисобига ёзилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари комплекслари таркибида ихчам ҳудудий бўлинмаларни шакллантиради ва уларни тўловларни ундирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг йўналишли эксплуатация корхоналари базалари ҳудудларида жойлаштиради;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
Компания балансидаги йўл-қурилиш техникасидан ва асбоб-ускуналаридан, шунингдек бошқа мол-мулкдан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, уларнинг сақланиши ҳамда зарур иш ҳолатида бўлишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг «Ўзйўлмашсервис» Илмий-ишлаб чиқариш экспериментал корхона унитар корхонаси томонидан тўловлар ундирилмаган ҳолда тақдим этиладиган ишлаб чиқариш базасида йўл-қурилиш техникаси ва ускуналарига техник хизмат кўрсатишни амалга оширади;
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
ходимларни йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари бўйича ўқитади;
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ишлатиш ва уларни сақлаш қоидалари талабларининг бажарилиши устидан қаттиқ назоратни амалга оширади;
тузилган битимларга мувофиқ Осиё тараққиёт банкининг жалб қилинган қарзига ўз вақтида хизмат кўрсатилишини ва белгиланган қисми тўланишини таъминлайди.
III. Компаниянинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
8. Компания қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда механизациялашган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш тарифларини белгилайди.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
пудрат ташкилотларининг йўл-қурилиш техникасига бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бажариладиган ишлар ҳажмларини прогноз қилиш;
пудрат ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ҳамда йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналаридан самарали фойдаланилишини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини кўчириш ва улардан фойдаланиш навбати ҳамда режа-жадвалини тартибга солиш.
9. Компания:
тузилган шартномалар шартлари ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлашга;
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ ишлатиш ва сақлашга;
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ўз вақтида капитал ва жорий таъмирлашга, уларга техник хизмат кўрсатишга;
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тадбирларини кўришга;
йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини ишлатиш қоидаларини бузиш сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўришга мажбур.
10. Компания тузилган шартномаларга мувофиқ механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишлари ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши, шунингдек йўл-қурилиш техникаси ўз вақтида ва сифатли профилактика қилиниши, уларнинг зарур тарзда сақланиши ҳамда ишлатилиши учун жавоб беради.
IV. Компаниянинг мол-мулки ва фойдаси
11. Компания «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзйўлмашсервис» йўл-таъмирлаш корхонаси мол-мулкининг бериладиган қисмидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг пул бадаллари, Осиё тараққиёт банки қарзининг қайта кредитланадиган маблағларидан ҳамда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалардан шаклланадиган алоҳида мол-мулкка эга бўлади.
Компания Осиё тараққиёт банки қарзи ҳисобига харид қилинадиган йўл-қурилиш техникасини, уларга эҳтиёт қисмларни ва асбоб-ускуналарини белгиланган тартибда ўз балансига қабул қилади.
12. Олинган даромадлар ва қилинган харажатлар ўртасидаги тафовут сифатида қоладиган фойда Компания молия-хўжалик фаолиятининг асосий умумлаштирувчи кўрсаткичи ҳисобланади.
Фойдадан жалб қилинган қарзнинг белгиланган қисми қопланади ва компаниянинг ривожланиши молиялаштирилади.
Жалб қилинган қарзнинг белгиланган қисмини қоплашда бюджетга солиқлар тўлангандан кейин (имтиёзли давр тугагач) фойда Компания ихтиёрида қолади ва унинг ривожланишини молиялаштириш учун фойдаланилади.
V. Компанияни бошқариш
13. Компанияни тезкор бошқариш Компания дирекцияси томонидан амалга оширилади. Компания дирекциясига директор бошчилик қилади.
14. Компания директори:
Компания фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ҳамда Компанияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши, ушбу Низомга риоя қилиниши учун шахсан жавоб беради, Компания ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини белгилайди;
Компания молия-хўжалик фаолиятининг йиллик ҳисоботлари ва балансларини тасдиқлайди;
ўз ваколатлари доирасида Компания маблағларини ишончномасиз белгиланган тартибда тасарруф этади;
Компания номидан шартномалар тузади, бундай шартномалар тузиш юзасидан ишончномалар беради;
мазкур Низом доирасида Компания фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал қилади.
15. Директор икки нафар ўринбосарга эга бўлади, улардан бири лавозимига кўра Компания бош муҳандиси ҳисобланади.
16. Компанияни тугатиш ва қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
«Трансйўлқурилиш» давлат компаниясининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низомга
ИЛОВА
Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш юзасидан тендер ғолиблари бўлган пудрат ташкилотлари ва корхоналари билан шартномалар асосида «Трансйўлқурилиш» давлат компанияси томонидан механизациялаштирилган йўл-қурилиш ва таъмирлаш ишларини бажариш схемаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 февралдаги ПҚ-804 сон қарорига
6-ИЛОВА
«Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш
ТАРКИБИ
Ханов Н.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси ‎
Саидова Г.К. ‎ —‎ иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари ‎
Гуськова Т.Н. ‎ —‎ молия вазирининг биринчи ўринбосари‎
Жўраев О.Х.‎ —‎ ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари‎
Йўлдошев О.М. ‎ —‎ Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг ўринбосари‎
Алланазаров С.А.‎ —‎ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари бўйича биринчи ўринбосари‎
Абдуллаев Ш.‎ —‎ Хоразм вилояти ҳокимининг коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари бўйича ўринбосари‎
Абдуллаев М. ‎ —‎ «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компаниясининг раиси‎
Ирматов Ш.М.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамасининг коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси‎
Жулибеков Н.Қ. ‎ —‎ Республика йўл жамғармасининг ижрочи директори‎
Тошматов А.А.‎ —‎ «Минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш» лойиҳасини бошқариш гуруҳининг раҳбари, Кенгашнинг масъул котиби‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 10-11-сон, 55-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2017 й., 28-сон, 636-модда)