|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«МАХСУСҚОТИШМА» РЕСПУБЛИКА ТАШКИЛОТИНИ ТУГАТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 22 декабрдаги ПФ–3366-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Махсусқотишма» республика ташкилотини тугатиш бўйича иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.
* Илова берилмайди.
Комиссия «Махсусқотишма» республика ташкилотини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга оширсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги комиссия билан биргаликда «Махсусқотишма» республика ташкилоти тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
3. «Махсус сервис ускуна» давлат корхонаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти таркибига берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар «Махсусқотишма» республика ташкилотини тугатиш юзасидан мазкур қарорда назарда тутилган ташкилий тадбирлардан келиб чиққан ҳолда ўн кун муддатда 2004 йилга мўлжалланган иқтисодий кўрсаткичлар ва моддий балансларга тегишли ўзгартиришлар киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 3 май,
207-сон