1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.10.00 (Кучини йукотган) Солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий шартлари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.03.00 Банклар жамғармалари ва захиралари. Капиталлаштириш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.08.00 Банкларнинг қимматли қоғозлар билан операциялари;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНК БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АКЦИЯЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ВА УЛАР БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ОЛИШДА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 20 мартда 1664-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 10 майдаги 40, 2010-18, 17/2-сон «Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1664-1, 17.05.2010 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги «Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3831-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 503-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова қилинаётган Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 февраль,
23-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 февраль,
2007-17-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 февраль,
286-В-сон
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2007 йил 19 февралдаги 23, 2007-17, 286-В-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги «Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3831-сон Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 503-модда) мувофиқ, тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 19 декабрдаги «Тижорат банкларининг капиталлашиш даражасини оширишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-3831-сон Фармонига мувофиқ 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб 2010 йилнинг 1 январигача:
юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивиденд сифатида олинган даромадлари солиқ солишдан озод қилинади;
фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиққа тортиш базаси бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига тенг миқдорда камайтирилади.
2. Ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар тижорат банкларининг 2007 йил 1 январидан бошлаб сотиб олинган акцияларига, шунингдек 2009 йилнинг 31 декабрига қадар тўланадиган акциялар бўйича дивидендларга нисбатан қўлланилади.
3. Ушбу Низомнинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
а) 2010 йилнинг 1 январидан кейин тижорат банкларининг акциялари бўйича ҳисобланган дивидендларга;
б) имтиёз муддатидан аввалги ва кейинги даврда бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтириладиган маблағлар суммасига;
4. Ушбу Низом доирасида тижорат банклари 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб 2009 йилнинг 31 декабригача бўлган даврда ҳисобланган дивидендлар бўйича тўлов манбаидан солиқ ушлаб қолмайди. Шу билан бирга, юридик шахс — дивиденд олувчиларнинг дивидендларидан ҳам солиқ ундирилмайди.
5. Юридик шахсларга берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомнинг (2005 йил 2 апрель, рўйхат рақами 1463 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) 3-параграфи билан тартибга солинади.
6. Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китоби шаклида:
а) юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивидендлар сифатида олинган даромадлари «Акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар (фоизлар)» сатрида акс эттирилади;
б) бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси «Амалдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солинадиган даромад (фойда)нинг камайиши (имтиёзлар бўйича маълумотнома илова қилинмоқда)» сатрида акс эттирилади.
7. Ягона солиқ тўлови тўловчилари ягона солиқ тўлови ҳисоб-китоби шаклида «Ялпи тушумдан чиқариб ташланадиган суммалар» сатрида қуйидаги кичик сатрларни қўшимча равишда кўрсатадилар:
юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивиденд сифатида олинган даромадлари;
бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган тижорат банклари акцияларини харид қилишга йўналтирилган маблағлар суммаси.
8. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китоби шаклида:
юридик шахсларнинг тижорат банклари акциялари бўйича дивидендлар сифатида олган даромадлари «барча солиқлар тўлангандан сўнг корхона тасарруфида қоладиган фойда (соф фойда)» сатрида акс эттирилади;
«Маълумот учун: Барча солиқлар тўлангандан сўнг корхона тасарруфида қоладиган фойда (соф фойда) Ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотномага мувофиқ ___________________сўмга камайтирилди» деган ёзув киритилади.
9. Ушбу Низомнинг 6—8-бандларида кўрсатиб ўтилган сатрлар мазкур Низомнинг 1 ва 2-сон иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ Ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотнома ҳамда бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган акцияларни харид қилганлик тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда тўлдирилади. Бунда, юридик шахслар ҳисоб-китобларга бу маълумотномаларнинг нусхаларини илова қилади.
а) ушбу Низомнинг 3-сон иловасига мувофиқ дивидендлар сифатида ҳисобланган ва тўланган даромадлар ҳамда улар бўйича имтиёзлар суммасини ҳар бир юридик шахс бўйича ва ҳар бир тўлов бўйича алоҳида ҳисобини юритиш;
б) дивиденд кўринишида даромад олаётган юридик шахсларга уларнинг талабига кўра ушбу Низомнинг 1-сон иловасига мувофиқ Ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотномани юбориш.
11. Тижорат банклари бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган акцияларни сотишда мазкур акцияларни харид қилувчи юридик шахсларга уларнинг талабига кўра мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Бирламчи ва қўшимча равишда чиқарилган акцияларни харид қилганлик тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишга мажбурлар.
12. Юридик шахслар берилган солиқ имтиёзларини ҳисобга олган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқларни тўғри ҳисобланишига ва солиқларнинг ўз вақтида тўланишига жавобгарлар.
13. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалга оширилади.
Тижорат банкларининг акцияларини харид қилиш ва улар бўйича дивидендлар олишда солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА