Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.07.2011
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИЛИШИГА ДОИР МАЪМУРИЙ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИГА ТАЛОН БЕРИШ ВА АЛМАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАЛАРГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 11 январда 933-2, 934-1-сонлар билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2240, 05.07.2011 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-73 сон «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 декабрдаги 261-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 23 апрелдаги 87-сон буйруғи билан тасдиқланган «Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақида»ги йўриқномага (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 933) ва «Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага (2000 йил 9 июнь, рўйхат рақами 934) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 30 декабрь,
266-сон
Ички ишлар вазирининг
2006 йил 30 декабрдаги 266-сон буйруғига
ИЛОВА
Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 2.2.7-банд билан тўлдирилсин:
«2.2.7. Телефон рақами ва русуми.
Изоҳ: Ушбу банд фақатгина Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1281-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун тааллуқли».
2. 3.3-банд «128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «1281-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
биринчи хатбошиси «128-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «1281-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбошиси «128» сонидан кейин «1281» сони билан тўлдирилсин.
4. 3.5-банднинг биринчи хатбошиси «128-моддаси биринчи» деган сўзлардан кейин «қисмида, 1281-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 3.6-банднинг биринчи хатбошиси «128-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1281-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
6. 3.10-банднинг биринчи хатбошиси «128-моддаси 1-қисмида» деган сўзлардан кейин «ва 1281-моддаси 1-қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
7. 3.23-банднинг учинчи хатбошиси «128-моддаси биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «1281-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 5.4-банд «128» сонидан кейин «1281» сони билан тўлдирилсин.
9. 8.3.3-банднинг иккинчи хатбошиси «авария ҳолатларини келтириб чиқариш» деган сўзлардан кейин «транспортда телефондан фойдаланиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ички ишлар вазирининг
2006 йил 30 декабрдаги 266-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
«ИИБ ДАН» қисқартмалари «Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги» деган сўзлар билан;
«ИИББ Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлиги назорати бошқармаси (ЙҲХНБ)» деган сўзлар «Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси» деган сўзлар билан;
«(РИБ, ТРИБ) бўлим(бўлинма)лари» деган сўзлар «бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда — РИБ (ТРИБ))лари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1.1-банддаги «ДАН» қисқартмаси «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«ДАН маъмурий амалиёт гуруҳлари» деган сўзлар «автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори» деган сўзлар билан;
«ЙХНБ» қисқартмаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«ДАНБларидан» қисқартмаси «автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларидан» деган сўзлар билан;
«ДАНБларда» қисқартмаси «бўлинмаларда» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 3.2 ва 8-бандлардаги «ДАН» қисқартмаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 6-банддаги «ДАН» қисқартмаси «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон ҳақидаги маълумотлар махсус журналда (2-илова) қайд этилади. Талони алмаштирилаётган шахс мазкур журналга имзо чекканидан сўнг унга янги талон берилади. Журналлар талон берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати РИБ (ТРИБ), туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларида 60 йил давомида сақланади».
8. 1-илова мазкур ўзгартиш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
«Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА
Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида»ги йўриқномага
1-ИЛОВА
Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони намунасининг
ТАСНИФИ
Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 102 х 62 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган ва ультрабинафша нурда кўринмайдиган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультарабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган «пахта чаноғи» кўринишидаги уч ўлчамли умумий «сув белги»си мавжуд. Офсетли ёзув, серияси «O’zR», номери еттита рақамли.
Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:
кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва еттита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.
Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.
Талоннинг олд томонида берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақамларини ёзиш учун жой, бланка номи ва унинг серияси ҳамда номери, эгаси ҳақида маълумот, ким томонидан қачон берилганлиги, А, В, С, D ва Е тоифалари кўрсатилган, нурда аниқ кўринувчи саккиз қиррали юлдуз расми ва «UZ» ёзуви туширилган.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг орқа томонидан йўл қўйилган қоида бузилишларини қайд этиш учун жадвал, ҳайдовчилик гувоҳномаси ким томонидан ва қачон олиб қўйилганлиги тўғрисида белгилар учун жой ва муҳр ўрни кўрсатилган. Тоифалари бўйича транспорт воситаларининг сурати туширилган.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 19-модда)