Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2018
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛНКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСН МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
«ТОШКЕНТ РАНГЛИ МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ» ОАЖ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН РАНГЛИ МЕТАЛЛАР ПАРЧАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ НАРХИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 августда 1615-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 16 февралдаги 29 ва 01/15-1-10/11-сонли «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» ОАЖ ва унинг ҳудудий корхоналари томонидан рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини харид қилиш нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1615-1, 01.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-419-сонли «Рангли метал парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламиз:
1. «Тошкент рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи» ОАЖ ва унинг ҳудудий корхоналари томонидан рангли металл парчалари ва чиқиндиларини харид қилиш нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан сўнг кучга киритилади.
Молия вазири Р.АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
73-сон
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
Давлат қўмитаси Раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
3-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 338-модда)