Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.11.2013
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 8 августда 1548-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлигининг 2013 йил 14 октябрдаги 273-В-5, 97-сонли «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1548-5, 19.11.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида қарор қиламиз:
1. «Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низом»га (2006 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1548 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июль,
273-В-1-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июль,
67-сон
Марказий банк Бошқаруви ва Молия
вазирлиги томонидан 2006 йил 16 июлдаги
273-В-1 ва 67-сонли қарор билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва Тадбиркорбанк кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Низомнинг номи ва бутун матнидаги «Тадбиркорбанк» сўзи «Микрокредитбанк» сўзи билан алмаштирилсин.
2. 33-банддаги «1/6» сони «1/4» сони билан алмаштирилсин.
3. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига 5000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан ҳамда юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига 10 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда берилади.
Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий ва мақсадли дастурларига хизмат кўрсатувчи банклар билан келишилган ҳолда киритилган юридик шахсларга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан янги иш ўринларини яратишга мақсадли кредитлар 50 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентигача бўлган миқдорда берилади».
4. 39-банд 4-хатбошидан кейин қуйидаги таҳрирдаги янги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий ва мақсадли дастурларига киритилган юридик шахсларга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 10 000 АҚШ долларининг сўмдаги эквивалентидан ортиқ миқдордаги кредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида».
5. 61-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
6. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги 3 (уч) нусхада кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарздор имзоларидан кейин, банк томонидан мазкур кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади».
7. 85-банд «вазирлиги» сўзидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
8. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июль
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш
давлат қўмитаси раиси в. б. Б. УЛАШЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июль,
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июль
Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 16 июль
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 326-модда)